ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
4815 Академия наук Республики Узбекистан 18/07/2019 01/08/2019 15

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Qarori
Олий ўқув юртидан кейинги таълим институтига тайёрлов босқичи сифатида стажер-тадқиқотчилик институтини ташкил этиш тўғрисида
ID-4815

Республикада мавжуд илмий салоҳиятни юксалтириш, олий ўқув юртидан кейинги таълим самарадорлигини ошириш ҳамда илмий ва илмий педагогик кадрлар тайёрлашни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот муассасалари ҳузурида 2019 йилнинг 1 сентябридан бошлаб Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан олий ўқув юртидан кейинги таълим институтига тайёрлов босқичи сифатида икки йиллик стажер-тадқиқотчилик институти ташкил этилсин.

2. Стажер-тадқиқотчилик институти тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Фанлар академиясининг буюртмасига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2020 йилги параметрлари доирасида ва 2020 йилдан бошлаб, ҳар йили стажер-тадқиқотчилик институтининг жорий фаолияти харажатларини қоплаш учун зарур маблағлар (шу жумладан Фанлар академияси учун 100 тадан кам бщлмаган ўрин) ажратилишини назарда тутсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Фанлар академияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири И.Ю.Абдурахмонов ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти Б.С.Юлдашевлар зиммасига юклансин.

 

 

 

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                               А. АРИПОВ

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “_______________даги  

             - сонли қарорига илова

 

 

Стажёр-тадқиқотчилар институти тўғрисида

НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Ушбу Низом олий ўқув юртидан кейинги таълимга тайёрлов босқичида таҳсил олишни ташкил этиш ва ўқиш тартибини белгилайди.

2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

олий ўқув юртидан кейинги таълим – жамиятнинг олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларга эҳтиёжини таъминлашга йўналтирилган узлуксиз таълим тури;

стажёр-тадқиқотчилик институти - Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган, ОТМ ёки ИТМ ларда ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда илмий-тадқиқот услубларини эгаллаш, тажриба ўтказиш техникасини ўзлаштириш ҳамда мутахассислик бўйича энг янги ютуқларни ўргатувчи олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг икки йиллик тайёрлов босқичи;

стажер-тадқиқотчилар – ОТМ ёки ИТМга белгиланган тартибда стажёр-тадқиқотчиликка қабул қилинган шахс.

3. Стажер-тадқиқотчилар институти ҳузурида олий ўқув юртидан кейинги таълим институти мавжуд бўлган олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот муассасалари ҳузурида ташкил этилади.

4. Стажер-тадқиқотчилар институтига қабул қилинаётган номзод магистрлик ёки мутахассислик дастурлари бўйича олинган олий маълумот тўғрисидаги дипломга эга бўлиши лозим.

2 - боб.  Олий таълимдан кейинги таълимга тайёрлов

босқичини стажер-тадқиқотчи шаклида ташкил этиш

 

5. Тасарруфида ОТМ ёки ИТМ бўлган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳар йили 1 июнгача бўлган муддатда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига илмий ва илмий-педагогик ходимлар тайёрлаш заруриятидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари ҳисобига тайёрлов босқичига квота ажратиш масаласида асосланган таклифлар билан мурожаат қиладилар.

6. Вазирлик, идора ва ташкилотлар бўйича қабул квотаси Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади ва ҳар йили 1 июлдан кечикмасдан тегишли равишда тасарруфида ОТМ ва ИТМ бўлган вазирлик, идора ва ташкилотларга юборилади.

7. Вазирлик, идора ва ташкилотлар идоравий мансуб ОТМ ва ИТМ бўйича эҳтиёждан келиб чиқиб квотани тақсимлайди.

8. Вазирлик, идора ва ташкилотлар тасдиқланган квотани тасарруфидаги ОТМ ва ИТМларга ҳар йили 1 августгача етказадилар.

9. Ҳужжатлар стажёр-тадқиқотчиликка номзодлардан ОТМ ва ИТМ қабул комиссияси томонидан ҳар йили 15 августгача бўлган даврда қабул қилинади.

10. ОТМ ва ИТМларда ректор (директор) раислигида қабул комиссияси тузилади. Қабул комиссияси аъзолари ректор (директор) томонидан ихтисослик бўйича олимлар орасидан тайинланади.

11. Стажер-тадқиқотчиликка номзодлар ОТМ ёки ИТМга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

- ариза;

- қисқача биографик маълумотнома;

- меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётганлар учун);

- олий таълим муассасаси магистратураси ёҳуд олий маълумот тўғрисидаги диплом нусхаси;

- нашр этилган илмий ишлар рўйхати, уларнинг нусхалари;

12. Стажёр-тадқиқотчиликка номзодлар ОТМ ёки ИТМнинг қабул комиссияси томонидан ихтисослик бўйича суҳбатдан ўтадилар.

13. Стажер-тадқиқотчиликка қабул учун суҳбат ҳар йили 20-25 август даврида ўтказилади.

14. Стажер-тадқиқотчиликка кирувчи талабгорларнинг суҳбат натижаларидан ва ажратилган қабул квотасидан келиб чиқиб, қабул комиссияси томонидан 25 августгача бўлган муддатда қарор қабул қилинади.

15. Стажер-тадқиқотчиликка қабул қилиш ОТМ ректори ёки ИТМ директори буйруғи билан ҳар йили 25 августгача бўлган муддатда амалга оширилиб, тайёрлов босқичи 1 сентябридан бошланади.

16. Тайёрлов босқичига қабул қилиш тўғрисидаги буйруқда стажер-тадқиқотчининг ихтисослиги бўйича ОТМ кафедраси ёки ИТМ тегишли лабораторияси (бўлим)га бириктирилиши белгиланади.

17. Стажер-тадқиқотчилар ОТМ кафедраси ёки ИТМ лаборатория (бўлим) илмий-тадқиқот режалари бўйича иш олиб борадилар.

18. Стажер-тадқиқотчи ҳар ярим йилда бириктирилган ОТМ кафедраси, ИТМ лабораторияси (бўлим)да қилган ишлари тўғрисида ҳисобот беради, йил якунида аттестациядан ўтказилиб, аттестация натижаларига кўра кейинги босқичга ўтказилади.

19. Тайёрлов босқичига қабул қилинган санадан бошлаб стажер-тадқиқотчиларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сонли “Илмий ходимлар меҳнатини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ойлик маош тўланади.

20. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан стажер-тадқиқотчиликка қабул қилиш бўйича тасдиқланган квоталарни ҳисобга олган ҳолда тайёрланган харажатлар сметасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатрлар параметрларида белгиланган тартибда ОТМ учун “Таълим” соҳаси бўйича ва ИТМ учун “Фан” соҳаси бўйича зарур маблағлар ажратишни назарда тутади.

21. Стажер-тадқиқотчиларга тайёрлов босқичи даврида 24 иш кунидан иборат ҳақ тўланадиган меҳнат таътили берилади.

22. Тегишли ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда стажер-тадқиқотчилик муддати узоқ вақт касал бўлиш, ҳомиладорлик ва туғиш таътилида бўлиш даврига, шунингдек ҳарбий йиғинларга чақирилиш муносабати билан узайтирилиши мумкин.

23. Стажер-тадқиқотчиларга ОТМ ёки ИТМ илмий ходимлари учун амалдаги қонунларда белгиланган барча ҳуқуқ ва мажбуриятлар тааллуқлидир.

 

24. Тайёрлов босқичи даври умумий меҳнат стажига қўшилади.

25. Тайёрлов босқичи даври тугашидан бир ой олдин ОТМ ёкт ИТМ етакчи олимлари томонидан стажер-тадқиқотчининг бажарган ишлари тўғрисидаги ҳисоботи эшитилади ва аттестациядан ўтказилади.

26. Аттестациядан муваффақиятли ўтган стажер-тадқиқотчиларга ташкилот Илмий кенгашидан тавсиянома берилиб, таянч докторантурага киришда имтиёзлар берилади.

27. Олий ўқув юртидан кейинги таълимни тугатганлар, шунингдек стажер-тадқиқотчиликни ўтган шахслар тайёрлов босқичига иккинчи марта қабул қилинмайди.

3 - боб.  Якуний қоидалар

 

28. Шахсий режаларини бажармаган ва аттестациядан ўтмаган шахслар стажер-тадқиқотчиликдан четлатилади ва тайёрлов босқичига қайта қабул қилинмайди.

29. ОТМ ёки ИТМ ички тартиб-қоидаларини бузганлиги учун ўқишдан четлатилган шахслар қайта тикланиш ҳуқуқига эга бўлмайдилар.

Umumiy takliflar

390