ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
4793 Центральный банк Республики Узбекистан 23/07/2019 01/08/2019 0

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
ID-4793

Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш

ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 3 майдаги 11/5-сон қарори (рўйхат рақами 1834, 2008 йил 11 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 28-сон, 276-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш

ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Марказий банк раиси М. Нурмуратов

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2019 йил “__” __________ даги

__-сон қарорига

ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш

ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

  1. 3-банднинг иккинчи хатбошида “минибанк” деган сўз “банк хизматлари офиси” деган сўзлар билан алмаштирилсин.
  2. 5-бандда:

ўн саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Банк хизматлари офиси — банк филиали биносидан ташқарида жойлашган

ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ фаолият юритувчи банк ёки банк филиалининг таркибий тузилмаси. Банк хизматлари офиси банк бизнес модели тузилмасидан келиб чиққан ҳолда турли хил номланиши мумкин (масалан “Минибанк”, “Чакана хизматлар маркази”, “Сотув нуқталари”, “Банк хизматлари маркази” ва бошқалар);”;

йигирма иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“якуний назорат - амалиёт кун тугагандан сўнг, кейинги банк иш кунидан кечикмаган ҳолда банкда амалга оширилган барча банк операцияларини бухгалтерия ҳисобида тўғри акс эттирилганлигини, шу жумладан бирламчи ҳужжатлар асосида ўтказилганлигини текшириш мақсадида амалга ошириладиган назорат.”;

йигирма тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Якуний назорат хизмати банк (филиал)ларда алоҳида бўлим сифатида ташкил қилинади. Банкнинг ички ҳужжатларига (қоидаларига) асосан амалга оширилган операциялар ҳужжатларини ўзида сақлаш ҳуқуқига эга банк хизматлари офисларида якуний назорат алоҳида штат бирлиги сифатида ташкил этилади.”.

  1. 6-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Бухгалтерия аппарати Фронт-офис ва Бэк-офисга бўлинган банкларда ушбу Йўриқноманинг 1-иловасида келтирилган Бош бухгалтернинг мижозлар билан боғлиқ муносабатлардаги ҳуқуқлари, вазифалари ва жавобгарлиги нормалари Бэк-офис бошлиғига нисбатан ҳам татбиқ этилади.”.

  1. 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“10. Масъул ижрочи ва назоратчи бухгалтерлар зиммасига муайян ҳисобварақларни юритиш ёки алоҳида операцияларни амалга ошириш ишлари юклатилади. Ҳисобварақлар ходимлар ўртасида банк ички тартиб қоидалари асосида операциялар ҳажми, мижозлар тури ва бошқа хусусиятлардан келиб чиққан ҳолда тақсимланади.”.

  1. 11-бандда “алоҳида китобда рўйхатга олиниши” деган сўзлар “юритилиши” деган сўз билан алмаштирилсин.
  2. 16-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“16. Таркибий тузилмаси Фронт-офис ва Бэк-офис сифатида ташкил этилган банкларнинг бухгалтерия аппарати шу таркибий тузилмаларга мос равишда ташкил этилиши мумкин. Бухгалтерия аппаратининг Фронт-офис ва Бэк-офис таркибига кирувчи бошқармалар (бўлим, шўъба) тузилмаси ва уларнинг вазифалари банк томонидан мазкур Йўриқнома талабларига риоя қилган ҳолда мустақил белгиланади.”.

  1. II боб 2-параграфининг номидаги “Минибанкларда” деган сўз “Банк хизматлари офисларида” деган сўзлар билан алмаштирилсин.
  2. 17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Банк хизматлари офисларида бухгалтерия ҳисоби мавжуд иш ҳажмидан келиб чиққан ҳолда мазкур Йўриқнома талаблари доирасида ташкил этилиши лозим.

Банк хизматлари офисларида дастлабки назоратни ўтказиш учун масъул ижрочи бухгалтер ва жорий назоратни ўтказиш учун назоратчи бухгалтер штатлари билан таъминланган бўлиши лозим. Банк тузилмасидан келиб чиқиб, жорий назорат офис бухгалтерияси бошлиғи (бундан буён матнда етакчи бухгалтер деб юритилади) зиммасига юклатилиши мумкин.

Банк хизматлари офисларидан ўтказиладиган тўловлар дастлабки ва жорий назоратдан ўтгандан сўнг, масофадан хизмат кўрсатиш тизимлари орқали амалга ошириладиган тўловлар каби қайта ишланади.

Банк хизматлари офислари орқали амалга оширилган операция ва ўтказилган тўловларнинг назоратини таъминлаш мақсадида, операцияларга ва/ёки тўловларга асос бўлган ҳужжатлар шу жумладан, пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларининг электрон (сканер) нусхасини банкка (филиалга) тақдим этиш каби чоралар кўрилиши мумкин.”.

  1. 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“18. Банк хизматлари офисларида иш куни банк иш куни давомида амалга оширилган операцияларга асос бўлган пул ҳисоб-китоб ҳужжатлари якуний назоратдан ўтказилгандан сўнг якунланади.

Банк хизматлари офисларида кунлик бухгалтерия ҳужжатлари йиғмажилди мазкур Йўриқноманинг 7-параграфида белгиланган тартибда шакллантирилиши ва сақланиши ёки кунлик бухгалтерия ҳужжатлари йиғмажилдига тикиш учун даврий равишда, лекин бир ҳафтада камида бир марта банк хизматлари офисини ташкил этган банкка (филиалга) етказилиши мумкин. Банкнинг ички қоидаларида (ҳужжатларида) ушбу ҳолат аниқ кўрсатиб ўтилиши лозим.”.

  1. 19-бандда “ўзи жойлашган вилоят ёки шаҳарда минибанклар” деган сўзлар “Банк хизматлари офислари” деган сўзлар билан алмаштирилсин.
  2. 20-банд чиқариб ташлансин.
  3. 22-банд қуйидаги жумла билан тўлдирилсин:

“Мазкур банд талаблари банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимлари орқали амалга оширилган операцияларнинг ички назоратига нисбатан татбиқ этилмайди.”.

  1. 23-банд олтинчи-саккизинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“филиаллараро ва ички тўловларни ўтказиш учун банк ўз мижозларидан тўлов ҳужжатларини қабул қилиш вақтини ўзи мустақил равишда (қоғоз шаклдаги тўлов ҳужжатлари учун банк иш куни соат 16-00 гача) белгилайди. Филиаллараро тўловларга бир банк филиалари ўртасидаги тўловлар, ички тўловларга касса амаллари, тўланиши

ва олиниши лозим бўлган фоизлар ҳисобини ҳисоблаш ҳамда ходимларга иш ҳақи ҳисоблаш ва шунга ўхшаш амаллар киради;

банклараро тўловлар бўйича банклар мижозларидан банк амалиёт куни давомида қабул қилинган тўлов ҳужжатлари бўйича бухгалтерия ўтказмаларини банклараро тўловлар вақти тугагунга қадар (қоғоз шаклдаги тўлов ҳужжатлари учун банк иш куни соат 16-00 гача) ҲКМга етказиб беришлари керак, акс ҳолда банклараро тўловлар амалга оширилмайди. Банк айби билан амалга ошмай қолган ҳужжат бўйича банк жавобгар ҳисобланади, бундан банкка тааллуқли бўлмаган ташқи омиллар мустасно;

ҲКМ банкларга банклараро тўловлар тугаганлиги тўғрисида маълумотни (END файл) жўнатади, шундан сўнг шу амалиёт куни учун банклар ўртасида банклараро тўловлар тўхтатилади.”.

  1. 24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“24. Банклар банк иш куни якунлангандан сўнг, лекин кейинги банк иш куни соат 10-00 дан кечиктирмаган ҳолда Марказий банкка электрон баланс (0106BS) ҳисоботини жўнатадилар.”.

  1. 28-бандда:

иккинчи хатбошида “(муассасанинг) деган сўз “(муассаса, субъектнинг) деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошида “тузилган сана” деган сўзлардан сўнг “(сана “КК.ОО.ЙЙЙЙ” форматида ифодаланиши лозим)” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

олтинчи хатбошида “рақам ва сўз билан” деган сўзлардан сўнг “(рақам ва сўз билан ёзиладиган сумма сатрнинг бошидан катта ҳарф билан бошланиши ҳамда тийин рақам билан ёзилиши лозим)” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“операция бажарган шахсларнинг (шахснинг) идентификация қилиш учун зарур бўлган фамилияси ҳамда исми ва отаси исмининг бош ҳарфлари ёхуд бошқа реквизитлари кўрсатилган ҳолда лавозимлари номи ва имзолари;”;

еттинчи хатбоши саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

  1. 34-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“34. Банк кассасидан нақд пул олиш учун фойдаланиладиган нақд пул чеклари бир хил рангли сиёҳли ёки шарикли ручка билан қўлда тўлдирилган бўлиши шарт. Ҳужжатнинг тўлдирилмаган қисмларга лотинча Z ҳарфи шаклида чизиқ тортилиши лозим.

Ҳисобварақ эгасининг номи, унинг ҳисобварағи рақами ва банк номи чекларда ҳамда эълонларда бурчак штамплар билан кўрсатилиши мумкин. “Сумма рақам билан” ҳамда “Сумма сўз билан” реквизитларидаги суммадан олдин ва кейин қолган бўш жойларга лотинча Z ҳарфи шаклида чизиқ тортиб қўйилади.

Нақд пул чекининг олд томонида албатта, нақд пул олиш учун банкка тақдим этилган имзо намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчада (тадбиркорлик субъектлари учун имзо намуналари қўйилган варақчада) кўрсатилган имзо қўйиш ҳуқуқига эга бўлган шахс ёки корхона томонидан ишончнома берилган шахснинг исми, шарифи ёзилади. Ҳисобварақ эгаси нақд пул чекларининг орқа томонида харажатларнинг мақсадини кўрсатиши шарт, ушбу маълумотлар чек берувчининг имзолари билан тасдиқланади

ва пул олувчининг паспорти ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат (ҳужжат фақат, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан ўз ходимларига берилган бўлса) маълумотлари кўрсатилади. Бу маълумотлар олувчиларнинг ўзлари томонидан тўлдирилиши шарт. Нақд пул берилиши учун асос бўладиган пул чеклари ва чиқим касса ордерлари олувчиларнинг имзолари билан тасдиқланади.

Нақд пул чеки бўйича маблағ чекда шахси кўрсатилган шахсга тўланади. Чек бўйича пул олиш ҳуқуқи бошқа шахсга топширилиши ман этилади.”.

  1. 36-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“36. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини тузиш ва ижро этиш қоидаларининг (рўйхат рақами 1111, 2002 йил 14 март) 196-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва уларга қарашли муассасаларнинг тўлов топшириқномалари ва чекларида тўловлар мақсади кўрсатилиши талаб қилинмайди.”.

  1. 37-банднинг биринчи хатбошида “мансабдор шахсларининг имзолари” деган сўзлардан сўнг “(шу жумладан, электрон рақамли имзолари)” деган сўзлар билан тўлдирилсин.
  2. 38-бандда “банк раҳбари ва бош бухгалтери” деган сўзлардан сўнг “(Бэк офис бошлиғи, банк хизматлари офиси ваколатли ходимлари)” деган сўзлар билан тўлдирилсин.
  3. 43-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“43. Бош бухгалтер (Бэк офис бошлиғи) имзоларнинг тегишли намуналари ўз вақтида кассага, бухгалтерия (Фронт ва Бэк офис) ходимларига ва назоратчи ходимларга берилиб, бу ҳақда улардан тилхат олинишини таъминлаши шарт. Бундан ташқари, бош бухгалтер (Бэк офис бошлиғи) имзо чекиш ҳуқуқи бекор қилинган шахслар имзоларининг намуналаридан фойдаланувчи мансабдор шахслар қўлидаги рўйхатлардан ўз вақтида ўчирилишини ҳам кузатиб бориши шарт.”

  1. 45-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“45. Банк тўловчи бўлиб иштирок этган ва мемориал ордерлар ишлатилган ҳолларда, улар банк раҳбарининг ва бош бухгалтернинг (Бек офис бошлиғи) имзолари (шу жумладан, электрон рақамли имзолари) билан тасдиқланади, бошқа ҳолатларда мемориал ордерлар ушбу банк ҳисобварағини олиб борувчи бухгалтер ва бош бухгалтернинг (Бэк-офис бошлиғи) имзоси (шу жумладан, электрон рақамли имзолари) билан тасдиқланади.

Бош бухгалтер (Бэк офис бошлиғи) банк ички операцияларини тасдиқлашни тўлиқ моддий жавобгарлик асосида бухгалтериянинг (Бэк офиснинг) бошқа ходимига юклаши мумкин. Бундай операциялар бўйича расмийлаштирилган мемориал ордерлар мазкур масъул ходимлар имзоси, шу жумладан электрон рақамли имзолари билан тасдиқланади.”.

  1. 47-банднинг биринчи хатбошида “банк бош бухгалтери” деган сўзлардан сўнг “(Бэк офис бошлиғи, банк хизматлари офиси етакчи бухгалтери)” деган сўзлар билан тўлдирилсин.
  2. 53 ва 54-бандлар чиқариб ташлансин.
  3. 55-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“55. Тўлов топшириқномалари ва нақд пулни қўйиш учун фойдаланиладиган эълонларнинг санаси уни банкка тақдим этилган сана билан бир хил бўлиши керак, акс ҳолда улар ижро учун қабул қилинмайди (олдинги банк амалиёт кунида «кечки» муҳри билан қабул қилинган тўлов ҳужжатлари бундан мустасно).”.

  1. 60-банддда “(муҳр мавжуд бўлган тақдирда)” деган сўзлар “(тадбиркорлик субъектларидан муҳр изи талаб этилмайди)” деган сўзлар билан алмаштирилсин.
  2. 66-бандда “амалга оширади” деган сўзлардан сўнг “,банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимлари орқали амалга оширилган операциялар бундан мустасно” деган сўзлар билан тўлдирилсин.
  3. 67-бандда “Банкларда” деган сўздан сўнг “(филиал, банк хизматлари офиси)” деган сўзлар билан тўлдирилсин.
  4. 70-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Бундан ташқари, якуний назорат ходими банк операцияларини бажариш учун асос бўлган барча ҳужжатларни талаб қилишга ва улар асосида операциялар қанчалик даражада тўғри бажарилганлиги бўйича банк раҳбариятига даврий равишда хулоса бериб боради.”.

  1. 80-бандда “бухгалтерия ходимлари ва банк бош бухгалтери” деган сўзлар “бухгалтерия (Фронт-офис ва Бэк-офис) ходимлари ва банк бош бухгалтери (Бэк-офис бошлиғи, банк хизматлари офиси етакчи бухгалтери)” деган сўзлар билан алмаштирилсин.
  2. 108-бандда:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Қўшимча китобда шахсий ҳисобварақлар юритилади, бундан ташқари, материаллар турлари ҳамда ҳисобдор шахслар бўйича варақчалар ва дафтарларда ҳисоб олиб борилади. Варақчанинг олд томонида банк номи, анжом номи, дафтар бўйича номер, ҳисобварақ номери, анжомнинг нархи, анжомлар сони, анжомни берувчининг номи, бухгалтерия ёзуви қайд қилинган сана кўрсатилади, шунингдек бухгалтерия ходимлари имзо чекадилар. Варақчанинг орқа томонида анжом учун жавобгар шахснинг исм-шарифи, анжомлар сони ва улар суммаси, у сақланаётган жой кўрсатилади, шунингдек, бухгалтерия ходимлари имзо чекадилар. Варақчалар бир турдаги буюмлар гуруҳлари бўйича картотекага жойлаштирилади. Асосий воситалар ҳисобини юритиш дафтари йил охирида якунланмайди ва ундаги ёзувлар янги йилда давом эттирилади. Моддий қимматликлар умумий белгиланган тартибда йўқлама қилиб турилади.”;

қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Материаллар ва моддий кимматликлар турлари ҳамда ҳисобдор шахслар бўйича варақчалар ва дафтарлар электрон шаклда дастурий таъминот орқали олиб борилиши мумкин.”.

  1. 118-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Кўп валютали бухгалтерия ҳисоби тизимида банкнинг асосий воситалари, капитали, даромадлари ва харажатларининг ҳисоби фақат миллий валютада юритилади.”.

  1. 121-бандда:

ўн олтинчи хатбоши “ва номи” деган сўзлар билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги йигирма биринчи ва йигирма иккинчи хатбошилари билан тўлдирилсин:

“корреспонденцияланувчи ҳисобварағи рақами ва номи;

тўловнинг мақсади.”.

  1. 124-банднинг биринчи хатбоши чиқариб ташлансин.
  2. 127-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“127. Мижоз шахсий ҳисобварақдан кўчирмани йўқотиб қўйган тақдирда, унинг дубликати мижоз билан тузилган банк ҳисобварағи шартномасига мувофиқ мижоз аризаси (электрон сўрови) асосида берилади.”.

  1. 142-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“142. Баланснинг тўғрилигига ишонч ҳосил қилгандан сўнг банк (филиал)лар томонидан кунлик бухгалтерия ҳисоботи сифатида бир нусхада баланс чоп этилади ва кунлик бухгалтерия ҳужжатлари йиғмажилдига тикилади.

Бош банкда бутун банк бўйича ягона балансни кунлик чоп этилиши банк томонидан мустақил белгиланади (филиаллари мавжуд бўлмаган банклар бундан мустасно).”.

  1. 143-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Банкнинг ягона баланси банк раҳбари ва Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи департаменти директори (бошқарма бошлиғи) томонидан имзоланади.”.

  1. Қуйидаги мазмундаги “51-§” параграф билан тўлдирилсин:

“51-§. Кўп валютали бухгалтерия ҳисобида ҳисобварақларни юритиш ва қайта баҳолаш.

1471. Битта валютада амалга ошириладиган операциялар фақатгина ушбу валютанинг Бош китобига ёзилади. Масалан, АҚШ долларида амалга оширилган операциялар АҚШ долларидаги Бош китобда, сўмда амалга оширилган операциялар эса сўмдаги Бош китобда ҳисобга олинади.

1472. Валюта кросс-операцияси иккита валютани ўз ичига олади.

а) Икки хил валютани ўз ичига оладиган операциялар ушбу валюталардаги ҳар бир Бош китобда валюта позициясининг тегишли ҳисобварақларига алоқадор бўлган бухгалтерия ёзувлари ёрдамида балансланади.

б) Чет эл валютаси ва сўмда амалга оширилган операциялар чет эл валютасидаги Бош китобда ва сўмдаги Бош китобда қайд этилади.

в) Икки хил чет эл валюталарида амалга оширилган операциялар ушбу икки валютага тегишли Бош китобларда қайд этилади.

1473. Валюта курси ўзгаришидан кўрилган фойда ёки зарарларни аниқлаш ва молиявий ҳисоботни тузиш мақсадларида чет эл валютасида қайд этилган актив ва мажбурият ҳисобварақлари қолдиқларини қайта баҳоланиши ҳар бир ойнинг охирги иш кунида ўтказилади. Жамланма баланс ҳисоботини тузиш учун қайта баҳолаш ойнинг исталган кунида ўтказилиши мумкин. Ушбу ҳолатларда бир хил қайта баҳолаш қоидалари қўлланилади.

Бунда банкнинг чет эл валюталари бўйича ҳисобварақларининг қолдиқлари (актив ва мажбуриятлари) баланс тузиш санасига Марказий банкнинг курси асосида қайта баҳоланади.

1474. Қайта баҳолаш ҳар куни бухгалтерия ёзувларисиз дастурий тарзда фақатгина жамланма баланс ҳисоботини тузиш учун ўтказилади. Қайта баҳоланган актив ва мажбуриятларнинг иккита якуний суммалари ўртасидаги фарқ валюта бўйича китобдаги валюта позицияси ҳисобварағининг янги қолдиғини ўзида акс эттиради.

1475. Ҳар ойнинг охирида молиявий ҳисоботда қайд этиш учун қайта баҳолаш натижасида кўрилган фойда ва зарарлар аниқланади. Қайта баҳолаш натижасида кўрилган фойда ва зарарларни аниқлаш тартиби қуйидагича:

а) алоҳида валюталарнинг Бош китоблари маълумотларидан келиб чиққан ҳолда баланс тузиш санасидаги ҳар бир валюта бўйича актив ва мажбуриятларнинг барча қолдиқлари жамланади. Актив ва мажбуриятлар якуний суммалари ўртасидаги фарқ ушбу Бош китобдаги валюта позицияси ҳисобварағи қолдиғига тенг бўлиши лозим;

б) чет эл валютасида қайд этилган актив ва мажбуриятлар тегишли равишда юқорида белгиланган курслар асосида сўмга айлантирилади;

в) қайта баҳоланган актив ва мажбуриятларнинг иккита якуний суммалари орасидаги фарқ валюта бўйича китобдаги валюта позицияси ҳисобварағининг янги қолдиғини акс эттиради. Бу янги қолдиқ сўм бўйича китобдаги валюта позицияси ҳисобварағининг тегишли қолдиғи билан таққосланади.

1476. Олинган фарқ қайта баҳолашдан кейинги фойда ёки зарарни ташкил этади

ва тегишли равишда қуйидаги бухгалтерия ёзуви билан акс эттирилади:

Дебет 17101 “Валюта позицияси ҳисобварақлари”

Кредит 45401 “Спот битими бўйича чет эл валюталаридаги фойда”

ёки

Дебет 55302 “Спот битимлари бўйича чет эл валюталаридаги зарар”

Кредит 17101 “Валюта позицияси ҳисобварақлари”

Бунда, сўм бўйича Бош китобдаги валюта позицияси ҳисобварағи чет эл валютаси бўйича Бош китобдаги валюта позицияси ҳисобварағининг янги қолдиғига мос келгунга қадар доимий равишда тартибга солиб турилади. Бундай тартибга солинишдаги дебет ёки кредит бухгалтерия ёзувига мувофиқ қайта баҳолашдан олинган фойда ёки зарар акс эттиради.

1477. Қайта баҳолашдан сўнг қуйидаги ҳолларда фойда олинади:

агар чет эл валютаси бўйича Бош китобдаги валюта позицияси ҳисобварағининг янги кредит қолдиғи сўм бўйича Бош китобдаги валюта позицияси ҳисобварағининг корреспонденцияланувчи дебет қолдиғидан ортиқ бўлса;

агар чет эл валютаси бўйича Бош китобдаги валюта позицияси ҳисобварағининг янги дебет қолдиғи сўм бўйича Бош китобдаги валюта позицияси ҳисобварағининг корреспонденцияланувчи кредит қолдиғидан кам бўлса.

1478.Қайта баҳолашдан сўнг қуйидаги ҳолларда зарар кўрилади:

агар чет эл валютаси бўйича Бош китобдаги валюта позицияси ҳисобварағининг янги кредит қолдиғи сўм бўйича Бош китобдаги валюта позицияси ҳисобварағининг корреспонденцияланувчи дебет қолдиғидан кам бўлса;

агар чет эл валютаси бўйича Бош китобдаги валюта позицияси ҳисобварағининг янги дебет қолдиғи сўм бўйича Бош китобдаги валюта позицияси ҳисобварағининг корреспонденцияланувчи кредит қолдиғидан ортиқ бўлса.

1479. Чет эл валютасини сотиб олиш операцияларининг ҳамда валютани қайта баҳолашдан кейин фойда ва зарарларни аниқлашнинг бухгалтерия ҳисоби бўйича мисоллар ушбу Йўриқноманинг 9-иловасида келтирилган.”.

  1. 151-бандда “бош бухгалтер” деган сўзлардан кейин “(Бэк-офис бошлиғи)” деган сўзлар билан тўлдирилсин.
  2. 152-бандда “Бош бухгалтер” деган сўзлардан кейин “(Бэк-офис бошлиғи)” деган сўзлар билан тўлдирилсин.
  3. 157-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“157. Кунлик йиғмажилдга қуйидаги ҳужжатлар тикилади:

банк мижозлари тўлов ҳужжатларининг ёки банк мижозларининг ҳисобварақларига қўйилган талаблар бўйича қоғозда тақдим этилган тўлов ҳужжатларининг асл нусхаси;

банк мижозлари билан шартномада белгиланган ҳисоб-китоблар бўйича амалга оширилган тўловлар учун қўлланилган мемориал ордерларнинг биринчи нусхаси;

Банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизими бўйича амалга оширилган тўлов ҳужжатларининг рўйхати (мазкур Йўриқноманинг 6-иловаси);

банкнинг барча ҳисобварақлари бўйича амалга оширилган операцияларнинг иккинчи тартиб баланс ҳисобварақлари бўйича умумий суммаси кўрсатилган рўйхати (мазкур Йўриқноманинг 6-иловаси);

кунлик баланс ҳисоботи.

Кунлик бухгалтерия журнали электрон кўринишда ўрнатилган тартибда сақланади ва зарур ҳолларда ҳужжатлар рўйхати кунлик бухгалтерия журналининг тегишли қисмидан дастурий йўл билан олинади.”.

  1. Қуйидаги мазмундаги 1571-банд билан тўлдирилсин:

“1571. Кунлик бухгалтерия ҳужжатлари йиғмажилдини шакллантириш ва сақлаш имкони бор бўлган Банк хизматлари офисларида кунлик йиғмажилдга қуйидаги ҳужжатлар тикилади:

банк мижозлари тўлов ҳужжатларининг ёки банк мижозларининг ҳисобварақларига қўйилган талаблар бўйича қоғозда тақдим этилган тўлов ҳужжатларининг асл нусхаси;

Банк хизматлари офиси мижозлари билан шартномада белгиланган ҳисоб-китоблар бўйича амалга оширилган тўловлар учун қўлланилган мемориал ордерларнинг биринчи нусхаси;

Банк хизматлари офиси мижозларининг банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизими орқали амалга оширилган тўлов ҳужжатларининг рўйхати;

Банк хизматлари офисининг барча ҳисобварақлари бўйича амалга оширилган операцияларнинг баланс ҳисобварақлари бўйича умумий суммаси кўрсатилган рўйхати.

Банк хизматлари офисининг кунлик бухгалтерия журнали электрон кўринишда ўрнатилган тартибда сақланади ва зарур ҳолларда ҳужжатлар рўйхати кунлик бухгалтерия журналининг тегишли қисмидан дастурий йўл билан олинади.”.

  1. 158-бандда ““Тижорат банкларида касса ишини ташкил қилиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир йўриқнома” (2008 йил 27 июнь, рўйхат рақами 1831 — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2008 йил, 26-27-сон, 258-модда)” деган сўзлар ““Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқнома” (рўйхат рақами 3028, 2018 йил

    29 июнь)” деган сўзлар билан алмаштирилсин.
  2. 171-бандда:

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Ҳисобварақларни юридик расмийлаштириш билан боғлиқ ҳужжатларни сақлаш вазифаси бош бухгалтер (Бэк-офис бошлиғи) ёки унинг ўринбосари, Банк хизматлари офислари ваколатли ходими зиммасига юклатилади. Ушбу йиғмажилдлар қулфланадиган жавонларда сақланиши лозим. Амалдаги имзо намуналари амалиёт бўлими ходимларининг қулфланадиган картотекаларида сақланиши лозим.”;

тўртинчи хатбошидаги “карточка” ва “карточкалар” деган сўзлар мос равишда “варақча” ва “варақчалар” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

  1. Йўриқноманинг 1-иловасида:

4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Банкнинг бош бухгалтери банк раҳбарининг буйруғи билан тайинланади ва озод қилинади. Филиаллари мавжуд банкларда филиал бош бухгалтери лавозимига тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш банк бошқаруви раиси ёки бухгалтерия ҳисоби учун масъул раис ўринбосари томонидан, Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи департаменти директори (бошқарма бошлиғи) билан келишилган ҳолда тайинланади. Шунингдек, у бевосита банк раҳбарига, бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш, ҳисоботлар тузиш, назорат қилиш тартиби ва методикаси билан боғлиқ масалалар бўйича эса, бевосита Бош банк Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи департаменти директори (бошқарма бошлиғи)га бўйсунади.”;

6-банд чиқариб ташлансин;

7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Банкларда бош бухгалтер лавозимига тавсия этилаётган номзод шахсларга нисбатан малака талаблари “Тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари, бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари, микрокредит ташкилотлари ҳамда кредит бюроларининг ижро органлари раҳбарларига нисбатан малака талаблари”га (рўйхат рақами 2989, 2018 йил 30 март) мувофиқ белгиланади.”;

18-банд тўртинчи хатбошида “ёпиш” деган сўз “ёпишга доир амалларни назорат қилиш” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

  1. Йўриқноманинг 2-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
  2. Мазкур Йўриқноманинг 6-иловаси ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларнинг

    1-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
  3. Мазкур Йўриқноманинг 7-иловаси ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларнинг

    2-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
  4. Мазкур Йўриқноманинг 8-иловасидаги жадвал қуйидаги мазмундаги ўнинчи қатор билан тўлдирилсин:

21

Масофадан хизмат кўрсатиш тизими орқали ўтказилган тўлов топшириқномаси

  1. Мазкур Йўриқнома ушбу ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 3-иловасига мувофиқ 9-илова билан тўлдирилсин.

Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга

1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

6-ИЛОВА

Банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизими бўйича амалга

оширилган тўлов ҳужжатлари рўйхати

Сўм ва тийинда

Т/р

Иккинчи тартибли баланс ҳисобварақлар рақами

Тўлов ҳужжатлари тури (шифри)

Ҳужжатлар сони

Сумма

1

2

3

4

5

Банкнинг барча ҳисобварақлари бўйича амалга оширилган операцияларнинг

умумий суммаси кўрсатилган рўйхати

Сўм ва тийинда

Т/р

Иккинчи тартибли баланс ҳисобварақлар рақами

Тўлов ҳужжатлари тури (шифри)

Ҳужжатлар сони

Сумма

1

2

3

4

5

Ҳар бир варақ охирида мазкур варақдаги ҳужжатлар сони, мазкур варақ бўйича тўлов ҳужжатларининг умумий суммаси, банк раҳбари (Банк хизматлари офиси) ҳамда бош бухгалтери (Бэк-офис бошлиғи, Банк хизматлари офиси бухгалтерияси бошлиғи) имзоси бўлиши керак.

Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга

2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

7-ИЛОВА

Брошюраланган ҳужжатлар йиғмажилди муқоваси

ШАКЛИ

Сақлаш муддати ______________________ Индекс _______________________

______________________________________________________ банк филиали/банк хизматлари офиси)

Бухгалтерия ҳужжатлари «___» ___________ 20__ й.

________________________ ____________________ сўм ________ тийиндаги

Шулардан алоҳида йиғма жилдларда:

чет эл валютаси ва қимматбаҳо металлар бўйича ________________________

банкнинг ички ҳисобварақлари бўйича _________________________________

Кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақлари бўйича ҳужжатлар ____________

__________________________________________________________________

Шулардан қимматбаҳо металлар ва чет эл валютасидаги операциялар алоҳида йиғма жилдда ______________________________________________________

Жами ҳужжатлар сони _______________________________________________

Тахладим ва санаб чиқдим

_____________

(имзо)

Бухгалтерия маълумотлари билан солиштирилди



_______________________________

(бош бухгалтер ёки унинг ўринбосари (Бэк-офис бошлиғи,

Банк хизматлари офиси бухгалтерияси бошлиғи) имзоси)

Бухгалтерия ҳужжатлари билан таққосланди



________________________________

(якуний назорат ходимининг имзоси)

Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга

3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага

9-ИЛОВА

Чет эл валютасини сотиб олиш операцияларининг ҳамда валютани қайта баҳолашдан кейин фойда ва зарарларни аниқлашнинг бухгалтерия ҳисоби бўйича мисоллар

Фараз қилайлик, 20___ йил 14 сентябрь ҳолатига жамланма баланс ҳисоботида ҳисобварақларда қуйидаги қолдиқлар кўрсатилган:

Ҳисобварақ

Доллардаги китоб(АҚШ долларида)

Доллардаги китоб ($1 учун 8.092,13 сўм қайта баҳолаш курси бўйича)

Сўмдаги китоб

Жами

Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағидаги маблағлар

$1.000

8.092.130

8.000.000.000

8.008.092.130

Бошқа активлар

69.000.000.000

69.000.000.000

Жами: Активлар

-

77.000.000.000

77.008.092.130

Мижозларнинг маблағлари

$1.000

8.092.130

10.000.000.000

10.008.092.130

Бошқа мажбуриятлар

67.000.000.000

67.000.000.000

Жами: мажбуриятлар ва капитал

-

77.000.000.000

77.008.092.130

1. Банкнинг мижозидан 1.000 АҚШ доллари сотиб олинди. 1 АҚШ доллари учун банкнинг сотиб олиш курси 8.071,00 сўм

Сана 15.09.20___йил

Қайта ҳисоблаш курси — 1 АҚШ доллари учун 8.092,13 сўм

1.000 АҚШ доллари сотиб олишни акс эттириш бўйича бухгалтерия ёзувлари:

Доллардаги китоб

Сўмдаги китоб

Дт 202ХХ-Мижоз ҳисобварағи

$1.000

Дт 17101-«Валюта позицияси ҳисобварақлари»

8.071.000

Кт 17101-«Валюта позицияси ҳисобварақлари»

$1.000

Кт 202ХХ-Мижоз ҳисобварағи

8.071.000

Чет эл валютасидаги операциядан фойдани акс эттиргунгача бўлган жамланма баланс ҳисоботи:

Ҳисобварақ

Доллардаги китоб (АҚШ долларида)

Доллардаги китоб ($1 учун 8.092,13 сўм қайта баҳолаш курси бўйича)

Сўмдаги китоб

Жами

Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағидаги маблағлар

$1.000

8.092.130

8.000.000.000

8.008.092.130

Валюта позицияси ҳисобварақлари

(1.000)

(8.092.130)

8.071.000

(21.130)

Бошқа активлар

-

-

69.000.000.000

69.000.000.000

Жами: Активлар

-

-

77.008.071.000

77.008.071.000

Мижозларнинг маблағлари

-

-

10.008.071.000

10.008.071.000

Бошқа мажбуриятлар

-

-

67.000.000.000

67.000.000.000

Жами: мажбуриятлар ва капитал

-

-

77.008.071.000

77.008.071.000

17101-ҳисобварақнинг кредит қолдиғи чет эл валютасидаги операциядан 21.130 сўм миқдоридаги фойдани кўрсатмоқда. Фойдани акс эттириш бўйича бухгалтерия ёзуви:

Доллардаги китоб

Сўмдаги китоб

Бухгалтерия ёзуви йўқ

Кт 17101-«Валюта позицияси ҳисобварақлари»

21.130

Кт 45401-«Спот» битими бўйича хорижий валюталардаги фойда»

21.130

Фойда акс эттирилгандан кейин жамланма баланс ҳисоботи:

Ҳисобварақ

Доллардаги китоб (АҚШ долларида)

Доллардаги китоб ($1 учун 8.092,13 сўм қайта баҳолаш курси бўйича)

Сўмдаги китоб

Жами

Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағидаги маблағлар

$1.000

8.092.130

8.000.000.000

8.008.092.130

Валюта позицияси ҳисобварақлари

(1.000)

(8.092.130)

8.092.130

Бошқа активлар

-

-

69.000.000.000

69.000.000.000

Жами: Активлар

-

-

77.008.092.130

77.008.092.130

Мижозларнинг маблағлари

-

-

10.008.071.000

10.008.071.000

Бошқа мажбуриятлар

-

-

67.000.000.000

67.000.000.000

Соф фойда (зарар)

-

-

21.130

21.130

Жами: мажбуриятлар ва капитал

-

-

77.008.092.130

77.008.092.130

2. Операция амалга оширилмади. Қайта баҳолаш ва молиявий ҳисоботни тузиш.

Сана 30.09.20___йил

Қайта ҳисоблаш курси — 1 АҚШ доллари учун 8.077,48 сўм

Чет эл валютасидаги ҳисобварақлар қолдиқларини қайта баҳолашдан зарарни акс эттиргунгача бўлган сўмдаги жамланма баланс ҳисоботи:

Ҳисобварақ

Доллардаги китоб (АҚШ долларида)

Доллардаги китоб ($1 учун 8.077,48 сўм қайта баҳолаш курси бўйича)

Сўмдаги китоб

Жами

Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағидаги маблағлар

$1.000

8.077.480

8.000.000.000

8.008.077.480

Валюта позицияси ҳисобварақлари

(1.000)

(8.077.480)

8.092.130

14.650

Бошқа активлар

-

-

69.000.000.000

69.000.000.000

Жами: Активлар

-

-

77.008.092.130

77.008.092.130

Мижозларнинг маблағлари

-

-

10.008.071.000

10.008.071.000

Бошқа мажбуриятлар

-

-

67.000.000.000

67.000.000.000

Соф фойда (зарар)

-

-

21.130

21.130

Жами: мажбуриятлар ва капитал

-

-

77.008.092.130

77.008.092.130

17101-ҳисобварақнинг дебет қолдиғи ҳисоботни тузиш санасига валютани қайта ҳисоблашдан 14.650 сўм миқдоридаги зарарни кўрсатмоқда. Зарарни акс эттириш бўйича бухгалтерия ёзуви:

Доллардаги китобда

Сўмдаги китобда

Бухгалтерия ёзуви йўқ

Дт 55302-«Спот» битимлари бўйича хорижий валюталарда кўрилган зарарлар»

14.650

Кт 17101-«Валюта позицияси ҳисобварақлари»

14.650

Зарар акс эттирилгандан кейин жамланма баланс ҳисоботи:

Ҳисобварақ

Доллардаги китоб (АҚШ долларида)

Доллардаги китоб ($1 учун 8.077,48 сўм қайта баҳолаш курси бўйича)

Сўмдаги китоб

Жами

Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағидаги маблағлар

$1.000

8.077.480

8.000.000.000

8.008.077.480

Валюта позицияси ҳисобварақлари

(1.000)

(8.077.480)

8.077.480

Бошқа активлар

-

-

69.000.000.000

69.000.000.000

Жами: Активлар

-

-

77.008.077.480

77.008.077.480

Мижозларнинг маблағлари

-

-

10.008.071.000

10.008.071.000

Бошқа мажбуриятлар

-

-

67.000.000.000

67.000.000.000

Соф фойда (зарар)

-

-

6.480

6.480

Жами: мажбуриятлар ва капитал

-

-

77.008.077.480

77.008.077.480

Umumiy takliflar

120