ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
479 Хокимият Гулистанского района 14/09/2018 30/09/2018 1

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Гулистон туманида ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун 2019 йилда иш ўринларининг энг кам сонини банд қилиб қўйиш тўғрисида
ID-479

Гулистон туманида ижтимоий мухофазага мухтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун 2019 йилда иш ўринларининг энг кам сонини банд қилиб қўйиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Ахолини иш билан таьминлаш тўғрисида”ги Қонунинг 17-моддасига,  Ўзбекистон РеспубликасиЎзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий химоя килиш тўғрисида”ги (янги тахрири) Қонуннинг   25-моддасига, Ўзбекистон Республикаси Президентиниг “Ахоли бандлигини ошириш хамда мехнат ва ахолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2007 йил  6 апрелдаги ПК-616-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосланиб, 2019 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини банд қилиб қўйиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат хокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 25- моддаларига асосан қарор қиламан:

 

1. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини ажратиши шарт бўлган тумандаги корхона, ташкилот ва муассасалар (кейинги ўринларда ташкилот деб аталади) ходимларининг рўйхат бўйича ўртача сонидан (2638 нафардан) 223 кишини ташкил этади. (10 фоиз миқдорида)  шу жумладан:

ёлғиз ота, ёлғиз она хамда ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун 1,5 фоиз (33 киши);

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун 2,0 фоиз (46 киши);

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 1,0 фоиз
(23 киши);

ногиронлар учун 3 фоиз (72 киши);

туман Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун 1,0 фоиз              (23 киши);

жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд ажримига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари тайинланган шахслар учун 1,0 фоиз (16 киши);

ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларнинг бошқа тоифалари, одам савдосидан жабр кўрган шахслар учун 0,5 фоиз (10 киши) миқдорида иш ўринларининг захираси белгилансин.

2. Ушбу Қарорнинг 1-бандида кўрсатилган шахслар учун қўйиладиган характерли талабларга мувофиқ бўлган меҳнат шароитларини таъминлайдиган иш ўрни ташкил этилган иш ўрни ҳисобланади:

ёлғиз ота, ёлғиз она хамда ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бор кўп болали ота-оналар учун  — болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича вазифаларни уйғунлаштириш имконини берадиган, ўзгарувчан иш жадвалига эга бўлган иш ўринлари;

таълим муассасаларини тугатган ёшлар учун — уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун — уларнинг касб бўйича тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;

ногиронлар учун — меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ҳамда ходимга иш жараёнларини тўсқинликсиз бажариш имконини (соғлиғининг аҳволи ва меҳнат фаолиятига нисбатан белгиланган зид кўрсаткичлар ҳисобга олинган ҳолда) берадиган иш ўринлари;

туман Бандликка кўмаклашиш марказида иш қидирувчи сифатида ҳисобда турган пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахслар учун — махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари;

жазони ўташ муассасаларидан бўшатилган, жазони ўтаётган ёки суд ажримига кўра тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари тайинланган шахслар учун, шунингдек одам савдосидан жабр кўрган шахслар учун — уларнинг касб бўйича тайёргарлиги ҳисобга олинган ҳолдаги иш ўринлари, муайян касб-ҳунарга, малакага эга бўлмаган шахслар учун эса — махсус малакани талаб қилмайдиган иш ўринлари.

3. 2019 йилда Гулистон тумани бўйича ижтимоий муҳофазага муҳтож ва    иш   топишда    қийналадиган     мехнат    бозорида    тенг    шароитларда

рақобатлашишга қодир бўлмаган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиш (КВОТА)  дастури 1 иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Ташкилотлар раҳбарлари:

ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун иш жойларининг кўрсатиб ўтилган миқдорини Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сонли қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ, белгиланган муддатларда ва тартибда яратилишини хамда бу хақда туман Бандликка кўмаклашиш марказига қарорнинг 2 иловасида кўрсатилган маълумотнома намунаси асосида беришлишини таъминласин;

ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг бешинчи кунига қадар туман Бандликка кўмаклашиш марказига ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга  жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тўғрисида ахборотни 3 иловадаги намунага мувофиқ топшириб борилишини таъминласинлар;

5. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйилган иш ўрни илгари ушбу иш ўрнини эгаллаб келган шахс билан тузилган меҳнат шартномасининг тўхтатилиши муносабати билан бўшаб қолган тақдирда ташкилот ўн кун муддатда туман Бандликка кўмаклашиш марказини янгидан очилган бўш иш ўрни тўғрисида маълум қилиши шарт.

6. Ушбу қарорни бажармаган ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахсларига нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жазога тортиш чоралари қўлланади.

Белгилаб қўйилсинки, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш бўйича қарорини бажармаганлик учун жазога тортилганлик ташкилотни банд қилиб қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонини ташкил этишдан озод қилмайди.

7. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун белгиланган кўрсаткичдан ортиқча, шу жумладан иш участкалари (цехлар) ташкил этиш учун турар жой бўлмаган биноларни биринчи навбатда ажратиш йўли билан банд қилиб қўйиладиган иш ўринлари ташкил этган ташкилотлар учун қонун ҳужжатларида кўрсатилган тартибда имтиёзлар белгилансин.

8. Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш қидиришда қийналаётган шахслар учун банд қилиб қўйиладиган иш ўринларини иловада белгиланган миқдордан ортиқча ташкил этган ташкилотлар ушбу иш ўринларини ташкил этишга сарфланган маблағларининг бир қисмини туман Бандликка кўмаклашиш маркази билан тузилган шартнома асосида иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш ҳуқуқига эга эканликлари белгилансин.

9. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази (Б.Тажибоев) бир ҳафта муддатда ушбу қарорни 3-бандда кўрсатилган ташкилот раҳбарлари эътиборига етказсин ва мазкур қарорнинг бажарилиши устидан назоратни таъминласин.

10. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг   2017 йил 13 ноябрдаги №3204-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

11. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Хаитов зиммасига юклатилсин.

12. Мазкур қарор расмий нашрда эълон қилингандан сўнг уч ой ўтгач қонуний кучга киради.

Umumiy takliflar

799