ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
46 Министерство юстиции Республики Узбекистан 31/07/2018 15/08/2018 0

Muhokama yakunlandi

Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
ДАВЛАТ БОЖИ СТАВКАЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
ID-46

ЛОЙИҲА

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

 

ДАВЛАТ БОЖИ СТАВКАЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА

 

Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ–476-сон “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июндаги ПҚ–3785-сон “Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 йил, 11-сон, 49-модда) билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларига 2018 йил 1 августдан эътиборан иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги 2018 йил 1 августга қадар:

нотариуслар ва нотариал идораларнинг бошқа ходимлари ўртасида мазкур қарорнинг моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш мақсадида ҳудудий семинарларни ташкил этсин;

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги ҳамда бошқа оммавий ахборот воситалари билан биргаликда аҳоли ўртасида мазкур қарорнинг мазмун ва моҳияти тўғрисида кенг тушунтириш ишларини амалга оширсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.

 

                                                 Ўзбекистон Республикасининг

                                                              Бош вазири                                                                                                             А. Арипов

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил “___” __________даги

_____-сон қарорига

илова

 

 

Давлат божи ставкаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. 1-банднинг “е” кичик банди қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:

“Изоҳ: Оталикни тан олиш (белгилаш), боланинг у ёки бу онадан туғилганлиги, шунингдек туғилган вақти фактларини аниқлаш тўғрисидаги аризаларни кўрганлик учун давлат божи ундирилмайди.”.

2. 4-бандда:

“г” кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“г) мол-мулкни ижарага бериш шартномасини тасдиқлаганлик, унга ўзгартиришлар киритганлик ёки уни бекор қилганлик учун:

мулкдорнинг хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-оналарига, болалари ва уларнинг эр-хотинларига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укалари ва опа-сингилларига тасдиқлаганлик учун – энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида;

жисмоний шахслар учун – энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баравари миқдорида;

юридик шахслар учун ёки тарафлардан бири юридик шахс бўлганда – энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида;”;

“з” кичик банд қуйидаги мазмундаги изоҳ билан тўлдирилсин:

“Изоҳ. Қарз шартномаларига ўзгартиришлар киритганлик ёки уни бекор қилганлик учун давлат божи белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида ундирилади;”;

“и” ва “к” кичик бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“и) кафиллик шартномаларини тасдиқлаганлик, унга ўзгартиришлар киритганлик ёки бекор қилганлик учун:

жисмоний шахслар учун – энг кам ойлик иш ҳақининг 25 фоизи миқдорида;

юридик шахслар учун ёки тарафлардан бири юридик шахс бўлганда – энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида;

к) корхонани бошқа шахсга ўтказиш шартномаларни тасдиқлаганлик,  учун – энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида;”;

“л” кичик банд чиқариб ташлансин;

“н” кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“н) меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома берганлик учун:

мерос мол-мулки кўчмас мулк ёки автомототранспорт воситаси бўлганда (ҳар бири учун) – энг кам ойлик иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида;

бошқа барча мол-мулклар учун – энг кам ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида.”;

“я1” кичик бандда:

учинчи хатбошидаги “юридик шахслар учун” деган сўзлар “юридик шахслар учун ёки тарафлардан бири юридик шахс бўлганда” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

изоҳ қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Изоҳ. Давлат нотариал идораси биносидан ташқарида амалга ошириладиган нотариал ҳаракатлар учун давлат божи икки баравар миқдорда ундирилади, бундан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари биноларида нотариусларнинг сайёр қабуллари чоғида амалга ошириладиган нотариал ҳаракатлар, шунингдек озодликдан маҳрум қилиш жойларидаги ёки қамоқда сақланаётган шахсларнинг ишончномала рини нотариал тартибда тасдиқлаш мустасно, ушбу ҳаракатларни бажариш учун жойга бориш билан боғлиқ амалда сарфланган харажатлар тўланади.

Никоҳ шартномасини ва алимент тўлаш ҳақида келишувни нотариал тасдиқлаш, уларга ўзгартиришлар киритиш ёки бекор қилиш ҳамда мол-мулкни ўзга шахсга ўтказишни тақиқлаб қўйиш ва тақиқни бекор қилишда давлат божи ундирилмайди.”.

Umumiy takliflar

1121