ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
4536 Министерство дошкольного образования Республики Узбекистан 11/07/2019 25/07/2019 0

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Qarori
Тошкент шаҳрида мактабгача таълим ташкилотларини қуриш ва реконструкция қилиш учун ер майдонлари ажратиш тўғрисида
ID-4536

Лойиҳа

@@ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

Тошкент шаҳрида мактабгача таълим ташкилотларини қуриш

ва реконструкция қилиш учун ер майдонлари ажратиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 декабрдаги

ПҚ–4067-сон “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

@@1.Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирлигининг:

@@2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастури доирасида мактабгача таълим ташкилотларини қуриш учун Тошкент шаҳридаги таълим муассасалари ҳудудидан иловага мувофиқ ер майдонларини Тошкент шаҳар ҳокимлиги заҳира ер фондига топшириш ва Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳузуридаги“ Инфратузилмани ривожлантириш инжиниринг компанияси” давлат унитар корхонасига мактабгача таълим ташкилотларини қуриш учун ажратиш тўғрисидаги;

@@Тошкент шаҳар Шайхонтохур туманидаги 75-сон мактабгача таълим ташкилоти ўрнида 150 ўринли, 527-сон мактабгача таълим ташкилоти ўрнида 100 ўринли, Чилонзор туманидаги 473-сон мактабгача таълим ташкилоти ўрнида 200 ўринли таълим ташкилотларини қуриш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

@@Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин) бир ой муддатда ушбу мактабгача таълим ташкилотларида йўқотилган қувватларда иқтисод қилинган маблағлар ҳисобига янги мактабгача таълим ташкилотини қуриш ёки мавжудини реконструкция қилиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

@@2. Тошкент шаҳар ҳокими (Ж.Артикходжаев):

иловада кўрсатилган ер майдонларини Тошкент шаҳар ҳокимлиги захира ер фондига қабул қилиш ҳамда мактабгача таълим ташкилотларини қуриш учун ажратиш чорасини кўрсин.

@@3. Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин) бир ой муддатда мазкур қарорда кўрсатиб ўтилган мактабгача таълим ташкилотларини қуриш

бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқилишини якунлаб,

қурилиш-монтаж ишлари бошланишини таъминласин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдуҳакимов ва Мактабгача таълим вазири

А.В. Шин зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири

А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “____” июндаги

____-сон қарорига

ИЛОВА

@@2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастури доирасида

мактабгача таълим ташкилотларини қуриш учун ҳудудидан

ер майдони ажратиладиган мактабгача таълим ташкилотлари

РЎЙХАТИ

@@Олмазор тумани “А.Шоший” маҳалласи ҳудудидаги 172-сон мактабгача таълим ташкилотига қўшимча бино қуриш учун шу тумандаги 261-сон умумтаълим мактаби ҳудудидан 0,40 га ер майдони;

@@Олмазор тумани “Хончарбоғ” маҳалласи ҳудудидаги 118-сон мактабгача таълим ташкилотига бино қуриш учун шу тумандаги 119-сонли умумтаълим мактаби ҳудудидан 0,28 га ер майдони;

@@Олмазор тумани “Эски шаҳар” маҳалласи ҳудудидаги 248-сон мактабгача таълим ташкилотига бино қуриш учун тумандаги 46-сонли умумтаълим мактаби ҳудудидан 0,40 га ер майдони;

@@Шайхонтохур тумани “Кохота” маҳалласидаги 21-сон мактабгача таълим ташкилоти жойлашган ҳудуд Тошкент шаҳар бош режасига асосан бузилиш ҳудудида жойлашганлигини инобатга олиб, Шайхонтоҳур тумани Кохота маҳалласидаги 5-сонли Академик лицейдан 0,40 га ер майдони.

Umumiy takliflar

382