ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
4480 Министерство внутренних дел Республики Узбекистан 08/07/2019 23/07/2019 0

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Qarori
Вазирлар Маҳкамасининг “Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида” 2008 йил 7 августдаги 173-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида
ID-4480

Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари ходимларини ижтимоий қўллаш-қувватлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг “Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида” 2008 йил 7 августдаги 173-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2008 й., 33-сон, 312-модда) 8-банди иккинчи хатбошининг давлат тилидаги матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“20 фоиз – айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларида ўқитувчиларга чуқур ўрганиладиган фанлар бўйича амалда ўтказилган дарслар учун, шунингдек айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда педагог ходимларга, шу жумладан тарбиячилар ёрдамчиларига”.

2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш _______________ зиммасига юклансин.

 

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

             Бош вазири                                                  А. Арипов

Umumiy takliflar

237