ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
442 Совет фермеров Узбекистана 11/09/2018 26/09/2018 0

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Qarori
“Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ҳузуридаги Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказлари томонидан бепул консалтинг хизматлари кўрсатиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида”
ID-442

 

                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                ЛОЙИҲА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори


Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ҳузуридаги Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказлари томонидан бепул консалтинг хизматлари кўрсатиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида

 

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 июлдаги ПҚ 3824 - сон “Фермер хўжаликларида ҳисоб тизимини тубдан яхшилаш ва уларга банк хизматлари кўрсатишни такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини бажарилиши юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

 1.Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ҳузуридаги Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказлари томонидан бепул консалтинг хизматлари кўрсатиш тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши икки ҳафта муддатда, Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш Марказлари ходимларининг иш кўрсаткичларини бажарилишига қараб ойлик иш ҳақининг икки бараваригача миқдорда мукофот берилиши бўйича баҳолаш тартибини ишлаб чиқиб тасдиқласин.

3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - Молия вазири Ж.А.Қўчқоров
ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаш раиси вазифасини бажарувчи. А.А.Хаитов зиммасига юклансин.

                                                     

                                                          Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                                                                                                А.Арипов

                                                                           

 

                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                ЛОЙИҲА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори


Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ҳузуридаги Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказлари томонидан бепул консалтинг хизматлари кўрсатиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида

 

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 июлдаги ПҚ 3824 - сон “Фермер хўжаликларида ҳисоб тизимини тубдан яхшилаш ва уларга банк хизматлари кўрсатишни такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини бажарилиши юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

 1.Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ҳузуридаги Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказлари томонидан бепул консалтинг хизматлари кўрсатиш тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши икки ҳафта муддатда, Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш Марказлари ходимларининг иш кўрсаткичларини бажарилишига қараб ойлик иш ҳақининг икки бараваригача миқдорда мукофот берилиши бўйича баҳолаш тартибини ишлаб чиқиб тасдиқласин.

3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - Молия вазири Ж.А.Қўчқоров ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаш раиси вазифасини бажарувчи. А.А.Хаитов зиммасига юклансин.

                                                     

                                                          Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                                                                                                А.Арипов 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

лойиҳасига

ИЛОВА

 Туман фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари ҳузуридаги Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказлари томонидан бепул консалтинг хизматлари кўрсатиш тартиби

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси, Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2018 йил 2 июлдаги ПҚ 3824 - сон “Фермер хўжаликларида ҳисоб тизимини тубдан яхшилаш ва уларга банк хизматлари кўрсатишни такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари (кейинги ўринларда туман Кенгаши деб юритилади) ҳузуридаги Фермер хўжаликларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш марказлари (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) томонидан бепул консалтинг хизматлари кўрсатиш тартибини белгилайди.

2. Тартиб туман Кенгашига аъзо бўлган ва ўрнатилган тартибда аъзолик бадалларини тўлаган, давлат харидлари учун пахта ва ғалла етиштирувчи фермер хўжаликларига бепул бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш, бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштирувчи фермер хўжаликларига эса пуллик консалтинг хизматлари бўйича тадбиқ этилади. Марказлар томонидан, туман Кенгашига аъзо бўлган ва ўрнатилган тартибда аъзолик бадалларини тўлаган, давлат харидлари учун пахта ва ғалла етиштирувчи фермер хўжаликларига бепул, бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирувчи фермер хўжаликларига пуллик асосда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш бўйича хизматлар кўрсатилади. Марказ томонидан пахта хом ашёси ва бошоқли дондан бошқа маҳсулот етиштирувчи ҳамда аъзолик бадалини ўз вақтида тўлаб келаётган, ер, сув ва бошқа ресурслардан унумли фойдаланаётган ҳамда молиявий имконияти чекланган фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш издан чиққан айрим хўжаликларда ҳисоботни тиклаш мақсадида, туман Кенгаши тавсиясига биноан бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш шартнома асосида 6 ой муддатга бепул амалга оширилади.

2-боб. Марказ томонидан фермер хўжаликларига бепул консалтинг хизмат кўрсатишни ташкил этиш тартиби

4. Марказга, туман Кенгаши томонидан тумандаги фермер хўжаликлари сони, ихтисослашуви, бириктирилган ер майдони ва жойлашган манзили ҳақидаги маълумотларни тақдим этилади.

5. Марказ томонидан фермер хўжаликларига кўрсатиладиган бепул консалтинг хизматлар рўйхатига қуйидагилар киради: бириктирилган ҳар бир фермер хўжалиги бўйича бухгалтерия ҳисобини юритиш; фермер ҳўжаликлари ишчиларига иш ҳақи ва ундан мажбурий ажратмалар ҳисоблаш, фермер ҳўжаликларининг асосий воситалари, товар-моддий захиралари, пул маблағлари, дебиторлик ва кредиторлик қарзларини инвентаризациядан ўтказиш, солиқлар бўйича ҳисоб-китоблар юритиш ҳамда солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўланишини ташкил этиш; молиявий ва статистик ҳисоботларини тузиш ва уларни тегишли органларга тақдим этилишини таъминлаш; фермер хўжалигининг йил якунига кўра даромадлари ва харажатларини таҳлил қилиш ва кейинги йилга бизнес режа тузишда амалий ёрдам бериш.

6. Бухгалтерия ҳисобининг ўз вақтида ва сифатли юритилишини таъминлаш мақсадида фермер хўжалиги раҳбари томонидан белгиланган тартиб ва муддатларда бошланғич ҳисоб ҳужжатлари фермер хўжалигига бириктирилган бухгалтерга тақдим этилиши шарт. Ҳар ой якуни билан ҳар бир бухгалтер ўзига бириктирилган фермер хўжаликлари билан кўрсатилган бепул консалтинг хизматларини қабул қилиш-топшириш далолатномаларини расмийлаштиради. Далолатнома Марказ директори ва фермер хўжалиги раҳбари томонидан тасдиқланади.

                                              3-боб. Марказ томонидан фермер хўжаликларига бепул консалтинг хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш тартиби

7. Марказлар томонидан фермер хўжаликларига бепул кўрсатиладиган консалтинг хизматлари билан боғлиқ харажатлар таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралда 54-сон қарори билан тасдиқланган маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ аниқланади.

8. Консалтинг хизматларнинг иш ҳақи ва ундан мажбурий ажратмалари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан, бошқа харажатлар Кенгашга фермер хўжаликлари томонидан тўланадиган аъзолик бадаллари ва пуллик хизматлар кўрсатишдан олинадиган даромадлар ҳисобидан қопланади. Бунда Марказ томонидан даромадлар ва харажатлар сметаси тузилади, туман Кенгаши томонидан тасдиқланади ва молия бўлимидан рўйхатдан ўтказилади.

4-боб. Якуний қоида

9. Мазкур Тартиб талабларининг бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.

 

 

 

 

                                                                           

Umumiy takliflar

1204