ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
4398 Государственный таможенный комитет Республики Узбекистан 05/07/2019 20/07/2019 0

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Давлат божхона хизмати органларида мажбурий хизматни ўташ ҳақидаги шартномаларни тузиш ҳамда шартнома шартлари бажарилмаганда харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
ID-4398

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

ҚАРОРИ

Давлат божхона хизмати органларида мажбурий хизматни ўташ ҳақидаги шартномаларни тузиш ҳамда шартнома шартлари бажарилмаганда харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги ПФ–5723-сон “Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 апрелдаги 365-сон “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти бакалавриати ва магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Молия вазирлиги қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Молия вазирлигининг 2018 йил 30 ноябрдаги 01-02/13-70, 155-сон қарори (рўйхат рақами 3125, 2019 йил 21 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.01.2019 й., 10/19/3125/2519-сон) билан тасдиқланган Давлат божхона хизмати органларида мажбурий хизматни ўташ ҳақидаги шартномаларни тузиш ҳамда шартнома шартлари бажарилмаганда харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарор 2019 йил 1 сентябрдан эътиборан кучга киради.

Давлат божхона қўмитаси раиси М. Азимов

Тошкент ш.,

2019 йил “___” ______, _____ -сон

Молия вазири Д. Кучкаров

Тошкент ш.,

2019 йил “___” _______, 

______-сон

 

Ўзбекистон Республикаси

Давлат божхона қўмитаси

ва Молия вазирлигининг
2019 йил “___”____, ___________
-сон қарорига
ИЛОВА

 

Давлат божхона хизмати органларида мажбурий хизматни ўташ ҳақидаги шартномаларни тузиш ҳамда шартнома шартлари бажарилмаганда харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. 1-бандда:

“Институтни” деган сўз “Институтда” деган сўзга алмаштирилсин;

тамомлаган ва” деган сўзлар “ўқиётган, уни тамомлаб,” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2. 9-банддаги “энг кам ойлик иш ҳақининг” деган сўзлар “базавий ҳисоблаш миқдорининг” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3. 12-банддаги “маблағлар” деган сўздан кейин “ўқишдан четлаштириш ёки” деган сўзлар билан тўлдирилсин.

4. 17-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

“курсантларнинг ўқиши бошқа олий ҳарбий таълим муассасаларига кўчирилганда.”.

5. 1-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.

 

Давлат божхона хизмати органларида мажбурий хизматни ўташ ҳақидаги шартномаларни тузиш ҳамда шартнома шартлари бажарилмаганда харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги
изомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
ИЛОВА

 

“Давлат божхона хизмати органларида мажбурий хизматни ўташ

ҳақидаги шартномаларни тузиш ҳамда шартнома шартлари бажарилмаганда

харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА

 

 

ТИЛХАТ

 

Мен, ____________________________________________________________________

                                                              (Ф.И.Ш.)

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтига ўқишга қабул қилинсам, давлат божхона хизмати органларида мажбурий хизматни ўташ ҳақида шартнома имзолаш, шартнома шартларини бажариш, шунингдек курсантлар сафидан чиқарилсам ёки ўқишни тамомлаганимдан сўнг беш йил ичида интизомий жазо чораси сифатида хизматдан бўшатилсам, шартномани муддатидан илгари бекор қилсам ёки жиноят содир этиб жавобгарликка тортилсам, ўқиш даврида менга сарфланган барча маблағларни қоплаш бўйича моддий жавобгарлигим тўғрисида огоҳлантирилдим.

 

__________________
(Имзо)

_______________
(Ф.И.Ш.)

 

20___ йил “____” ___________

 

 

Биз,___________________________________________________________________

                                                                    (Ф.И.Ш.)

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтига ўқишга киришга номзоднинг ота-онаси (фарзандликка олувчи ва васийи), фарзандимиз _____________________________________________________________________________

                                                                   (Ф.И.Ш.)

ўқишга қабул қилинса, давлат божхона хизмати органларида мажбурий хизматни ўташ ҳақида шартнома имзолаш, шартнома шартларини бажариш, шунингдек курсантлар сафидан чиқарилса ёки ўқишни тамомлаганидан сўнг беш йил ичида интизомий жазо чораси сифатида хизматдан бўшатилса, шартномани муддатидан илгари бекор қилса ёки жиноят содир этиб жавобгарликка тортилса, ўқиш даврида унга сарфланган барча маблағларни қоплаш бўйича моддий жавобгарлигимиз тўғрисида огоҳлантирилдик.

 

__________________
(имзо)

_______________________________
(Ф.И.Ш.)

 

__________________
(имзо)

_______________________________
(Ф.И.Ш.)

 

 

20___ йил “____” ____________”.

 

Umumiy takliflar

354