ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
4340 Министерство юстиции Республики Узбекистан 04/07/2019 19/07/2019 1

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasining qonuni
“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
ID-4340

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар
киритиш ҳақида

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 6 майда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги 818-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган 524-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 9-10, 138-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 163-модда, 2008 йил, № 12, 637-модда; 2009 йил, № 12, 465-модда; 2011 йил, № 4, 101-модда; 2014 йил, № 4, 86-модда, № 5, 130-модда; 2015 йил, № 8, 310-модда, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда; 2018 йил, № 7, 431-модда) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинади).

2-модда. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.

4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

           Ўзбекистон Республикасининг

            Президенти                                                         Ш. Мирзиёев

Лойиҳа

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади

Ушбу Қонуннинг мақсади Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (бундан буён матнда Вазирлар Маҳкамаси деб юритилади) фаолиятини тартибга солишдан иборат.

2-модда. Вазирлар Маҳкамаси тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

Вазирлар Маҳкамаси тўғрисидаги қонун ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, ушбу Қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан иборатдир.

3-модда. Вазирлар Маҳкамасининг мақоми

Вазирлар Маҳкамаси – Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ижро этувчи ҳокимиятнинг олий органи ҳисобланиб, иқтисодиёт, ижтимоий
ва маънавий соҳаларнинг самарали фаолият кўрсатишига раҳбарлик қилишни, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Олий Мажлис қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ижросини таъминлайди.

Вазирлар Маҳкамаси коллегиал орган бўлиб, Ўзбекистон Республикасида ижро этувчи ҳокимиятнинг ягона тизимига раҳбарлик қилади.

4-модда. Вазирлар Маҳкамаси фаолиятининг асосий принциплари

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларининг устунлиги, инсон ва фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, коллегиаллик, ҳокимият тармоқларининг бўлиниши ва ҳамкорлиги, шунингдек, очиқлик ва шаффофлик Вазирлар Маҳкамаси фаолиятининг асосий принципларидир.

2-боб. Вазирлар Маҳкамасининг таркиби ва уни шакллантириш

5-модда. Вазирлар Маҳкамасининг таркиби

Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Бош вазири (бундан буён матнда Бош вазир деб юритилади), унинг ўринбосарлари, вазирлар, давлат қўмиталари раисларидан иборатдир. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Вазирлар Маҳкамаси таркибига ўз лавозими бўйича киради.

6-модда. Вазирлар Маҳкамасини шакллантириш тартиби

Бош вазир номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайловда энг кўп депутатлик ўринларини олган сиёсий партия ёки тенг миқдордаги энг кўп депутатлик ўринларини қўлга киритган бир неча сиёсий партия томонидан таклиф этилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти тақдим этилган Бош вазир лавозимига номзодни кўриб чиққанидан кейин ўн кун муддат ичида уни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг кўриб чиқиши
ва тасдиқлаши учун таклиф этади.

Бош вазир лавозимига номзод Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида унинг номзоди кўриб чиқилаётганда ва тасдиқланаётганда Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракат дастурини тақдим этади.

Бош вазир номзоди унинг учун тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сонининг ярмидан кўпи томонидан овоз берилган тақдирда тасдиқланган ҳисобланади.

Агар овоз бериш вақтида Бош вазир номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ёки Сенатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ёки Сенати аъзолари умумий сонининг кўпчилик овозини ололмаса, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидаги барча сиёсий партиялар фракциялари билан қўшимча маслаҳатлашувлар ўтказганидан сўнг Бош вазир лавозимига номзодни яна бир марта тақдим этиш ҳуқуқига эга.

Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари Бош вазирнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси маъқуллаганидан кейин киритилган тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади ва лавозимидан озод этилади.

Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзод у Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг масъул қўмитаси, сиёсий партиялар фракциялари ва депутатлар гуруҳлари томонидан дастлабки тарзда кўриб чиқилганидан кейин Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг мажлисида кўриб чиқилади ва маъқулланади.

Вазирлар Маҳкамаси аъзосининг лавозимига номзод унинг номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида кўриб чиқилаётганда ва маъқулланаётганда Вазирлар Маҳкамасининг ҳаракатлар дастури билан ўзаро боғлиқ бўлган, истиқболга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичлар ва вазифаларга эришиш борасидаги ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий, ташкилий-техник чора-тадбирларни назарда тутувчи ҳаракатлар режасини тақдим этади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодни рад этган тақдирда, Бош вазир кўриб чиқиш ва маъқуллаш учун янги номзодни киритади.

Вазирлар Маҳкамасининг аъзоси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланганидан кейин ўз вазифаларини бажаришга киришади.

Бош вазир ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ўртасида зиддиятлар доимий тус олган ҳолда Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг камида учдан бир қисми томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти номига расман киритилган таклиф бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма мажлиси муҳокамасига Бош вазирга нисбатан ишончсизлик вотуми билдириш ҳақидаги масала киритилади.

Бош вазирга нисбатан ишончсизлик вотуми тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми овоз берган тақдирда қабул қилинган ҳисобланади. Бундай ҳолатда Ўзбекистон Республикаси Президенти Бош вазирни лавозимидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Бунда Вазирлар Маҳкамасининг бутун таркиби Бош вазир билан бирга истеъфога чиқади.

Янги Бош вазир номзоди Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидаги барча сиёсий партиялар фракциялари билан тегишли маслаҳатлашувлар ўтказилганидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарига кўриб чиқиш ва тасдиқлашга тақдим қилиш учун таклиф этилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан Бош вазир лавозимига номзод икки марта рад этилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Бош вазир вазифасини бажарувчини тайинлайди ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисини тарқатиб юборади.

Амалдаги Вазирлар Маҳкамаси янги сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси олдида ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилади, бироқ Вазирлар Маҳкамасининг янги таркиби шакллан-тирилгунига қадар мамлакат Президентининг қарорига мувофиқ ўз фаолиятини давом эттириб туради.

Вазирлар Маҳкамасининг ваколатларини зиммасидан соқит қилиш янги шакллантирилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг биринчи мажлиси ўтказилган кунда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарига Бош вазир томонидан ёзма мурожаат бериш орқали амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари ўзларининг мажлисларида Вазирлар Маҳкамасининг ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилиши тўғрисидаги тегишли қарорларни қабул қилади.

7-модда. Бош вазирни лавозимидан озод этиш

Бош вазир Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қуйидаги ҳолларда лавозимидан озод этилади:

Бош вазирнинг истеъфога чиқиш тўғрисидаги аризасига биноан;

Бош вазир ўз ваколатларини бажариши мумкин бўлмай қолган тақдирда;

Вазирлар Маҳкамаси таркибида унинг нормал фаолиятига таҳдид солувчи ҳал қилиб бўлмайдиган ихтилофлар юз берганда, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси бир неча марта Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига зид қарорлар қабул қилган тақдирда;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларининг Ўзбекистон Республикаси Президенти кўриб чиқиши учун тақдим этган ташаббусига биноан. Агар зарур асосларга эга бўлган бундай ташаббусни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар етакчи фракциялари қўллаб-қувватласа ҳамда мазкур ташаббус Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенатида овозга қўйилганда тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сони учдан икки қисмидан кўпроғининг овозини олса, Ўзбекистон Республикаси Президенти Бош вазирни лавозимидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилади;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари томонидан қабул қилинган Бош вазирга нисбатан ишончсизлик вотуми билдирилган тақдирда.

Бош вазирнинг лавозимидан озод этилиши бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг истеъфога чиқишига сабаб бўлади.

3-боб. Вазирлар Маҳкамасининг ваколатлари

8-модда. Вазирлар Маҳкамасининг умумий ваколатлари

Вазирлар Маҳкамаси:

самарали иқтисодий, ижтимоий, молиявий, пул-кредит сиёсати юритилиши, фан, маданият, таълим, соғлиқни сақлашни ҳамда иқтисодиётнинг ва ижтимоий соҳанинг бошқа тармоқларини ривожлантириш бўйича дастурлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши учун жавобгар бўлади;

фуқароларнинг иқтисодий, ижтимоий ва бошқа ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;

вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органлари ишини мувофиқлаштиради ва йўналтиради, уларнинг фаолияти устидан қонунда белгиланган тартибда назоратни таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Олий Мажлис қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ижросини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ҳар йили мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан маърузалар тақдим этади;

давлат бошқаруви тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва бошқа давлат бошқаруви органларини тузиш, қайта ташкил этиш ҳамда тугатиш ҳақида таклифлар ишлаб чиқади;

давлат бошқаруви тизимига стратегик режалаштиришнинг замонавий шаклларини жорий этишни таъминлайди;

мамлакатни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг энг муҳим ва устувор йўналишлари бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган стратегиялар, концепциялар, дастурлар ва “йўл хариталари”ни амалга ошириш чораларини кўради.

Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида, ушбу Қонунда ва бошқа қонунларда назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга оширади.

9-модда. Вазирлар Маҳкамасининг иқтисодиёт соҳасидаги ваколатлари

Вазирлар Маҳкамаси иқтисодиёт соҳасида:

иқтисодиёт соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини ва индустриал сиёсат олиб борилишини таъминлайди;

барқарор иқтисодий ўсиш, макроиқтисодий мутаносиблик, иқтисодиётни ислоҳ этиш ва таркибий ўзгартиришлар, миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш ва диверсификация қилишни таъминлаш чораларини кўради;

иқтисодиётни бошқаришнинг бозор механизмларини жорий этишни ва иқтисодиётнинг асосий тармоқларини ривожлантириш стратегияларини шакллантиришни таъминлайди;

саноатни модернизация ва диверсификация қилиш, юқори технологияли қайта ишлаш тармоқларини жадал ривожлантириш, инновацион ишланмаларни ва энергия тежайдиган технологияларни ишлаб чиқаришга кенг жорий этиш, қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш, шунингдек, атом энергетикасини ривожлантиришни таъминлайди;

иқтисодиёт тармоқларини стратегик ривожлантириш давлат дастурларини, давлат ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширишни таъминлайди;

туризм индустриясини ривожлантириш ва туризм инфратузилмасини кенгайтириш учун шароитлар яратади;

эркин иқтисодий зоналар, технопарклар, кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштиради ва мониторинг қилади, уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш чораларини кўради;

давлат бошқаруви усулларини, шу жумладан электрон ҳукумат принциплари асосида такомиллаштиради, бозор принципларига асосланган хўжалик бошқаруви ва корпоратив бошқарувнинг замонавий принциплари ва усуллари жорий этилишини рағбатлантиради;

қишлоқ хўжалигини бошқариш тизимини такомиллаштириш, аграр секторини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, замонавий ресурс тежовчи ва интенсив агротехнологияларни жорий этиш, ер ресурслари сифатини сақлаш ва яхшилаш ҳамда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича чоралар кўради;

урбанизация жараёнларини давлат томонидан тартибга солишни ва уй-жой соҳасида давлат сиёсатини амалга оширишни, ер участкаларига нисбатан замонавий бозор механизмларини жорий этишни таъминлайди;

эркин тадбиркорликни ривожлантириш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, “хуфёна” иқтисодиёт улушини қисқартириш, иқтисодий жараёнларда давлат иштирокини қисқартириш, шу жумладан лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш ва давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратади;

тадбиркорларнинг, хусусан, чет эллик инвесторларнинг мурожаатлари билан ишлаш, улар билан очиқ ва тўғридан-тўғри мулоқотни таъминлашнинг самарали тизимини жорий этиш чораларини кўради.

10-модда. Вазирлар Маҳкамасининг бюджет, молия, кредит ва пул сиёсатини амалга ошириш соҳасидаги ваколатлари

Вазирлар Маҳкамаси бюджет, молия, кредит ва пул сиёсатини амалга ошириш соҳасида:

бюджет, молия, кредит ва пул сиёсати соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишни таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари республикани иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш прогнозларини ҳамда энг муҳим дастурларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилишини ва ижро этилишини ташкил этади;

харажатларнинг ижтимоий йўналтирилганини сақлаб қолган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг барча даражаларида мутаносибликни таъминлаш, маҳаллий бюджетларнинг даромад қисмини мустаҳкамлаш чораларини кўради;

самарали фискал сиёсатни юритади, солиққа тортиш тизимини соддалаштириш ҳамда солиқ маъмуриятчилиги тизимининг сифати ва самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;

пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш, валюта сиёсатини либераллаштириш, валюта соҳасини тартибга солишнинг бозор механизмларини жорий қилиш, шунингдек, миллий валюта барқарорлигини таъминлаш чораларини кўради;

банк тизими барқарорлигини таъминлайди, уларнинг молиявий барқарорлиги ва ишончлилигини мустаҳкамлаш ва суғурта, лизинг ва бошқа молиявий институтларини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.

11-модда. Вазирлар Маҳкамасининг ижтимоий соҳадаги ваколатлари

Вазирлар Маҳкамаси ижтимоий соҳада:

ижтимоий соҳада ягона давлат сиёсатини амалга оширишни таъминлайди;

таълим тизимини ривожлантиришни, унинг сифати ва самарадорлигини оширишни таъминлайди, узлуксиз таълимдан кенг кўламда фойдаланиш учун шароитлар яратади;

илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятини рағбатлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;

мактабгача таълим тизимини такомиллаштириш, мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;

соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, тиббий ёрдам самарадорлиги, сифати ва ҳаммабоплигини ошириш, аҳоли саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзи тамойилларини жорий қилиш, шунингдек аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;

жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, спорт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва спорт инфратузилмасини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;

иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширади, меҳнат бозори инфратузилмасини ривожлантиришни, ижтимоий ҳимоя, фуқароларнинг ижтимоий ва пенсия таъминоти тизимлари фаолият юритишини таъминлайди;

оила, оналик ва болаликни ҳимоялашга кўмаклашади, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича чоралар кўради;

ижтимоий ёрдам давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни таъминлайди, фуқароларнинг реал даромадларини ошириш, аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш ҳамда аҳолининг ижтимоий заиф қатламларини ва ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чораларини кўради.

12-модда. Вазирлар Маҳкамасининг маданий-гуманитар соҳадаги ваколатлари

Вазирлар Маҳкамаси маданий-гуманитар соҳада:

маданий-гуманитар соҳада ягона давлат сиёсатини амалга оширишни таъминлайди;

илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик соҳасида раҳбарликни амалга оширади;

маданиятни, санъатни ривожлантиришга, маданий қадриятлардан кенг кўламда фойдаланишни таъминлашга, фуқароларнинг ижтимоий ва маданий ҳаётда тўла ҳуқуқли тарзда иштирок этишига кўмаклашади;

театр-томоша, маданий-маърифий ташкилотлар ва музейларнинг фаолиятини ривожлантириш ва такомиллаштириш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича чоралар кўради;

тарихий ва маданий меросни муҳофаза қилиш, давлат тилини ривожлантириш ва ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида мамлакатнинг бутун ҳудудида амал қилишини таъминлайди;

хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш ва ривожланиш чораларини кўради.

13-модда. Вазирлар Маҳкамасининг ҳудудларни ривожлантириш соҳасидаги ваколатлари

Вазирлар Маҳкамаси ҳудудларни ривожлантириш соҳасида:

ҳудудларнинг иқтисодиётини модернизация ва диверсификация қилиш, уларнинг саноат ва экспорт потенциалини ошириш орқали ҳудудлар, туман ва шаҳарларни комплекс ва мутаносиб ҳолда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таъминлайди;

иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани стратегик ривожлантириш давлат дастурларини, ҳудудий ривожлантириш дастурларини, шунингдек, ҳудудларда иқтисодий, ижтимоий ва маъмурий ислоҳотларни амалга ошириш чораларини кўради;

Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг мақсадли ижросини таъминлайди;

ҳудудларни, энг аввало, иқтисодий ва ижтимоий ривожланишда орқада қолаётган қишлоқ туманлари ва шаҳарларни ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини самарали ҳал этиш бўйича давлат бошқаруви ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг мувофиқлаштирилган ишини таъминлаш чораларини кўради;

ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тенденцияларининг комплекс таҳлилини, шу жумладан ҳудудларни комплекс ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва секторларида бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш, аҳоли бандлиги ва турмуш даражасини изчил ошириш бўйича ислоҳотларни амалга ошириш жараёнининг мониторингини ўтказади;

хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини ошириш ҳолатини ўрганиш, мамлакатни ривожлантиришнинг стратегик мақсадларидан ва унинг иқтисодий хавфсизлигидан келиб чиқиб ҳудудларнинг инвестициявий жозибадорлигини янада яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари, фармонлари, фармойишлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари, баённома қарорлари ва топшириқларининг ижро этилиши ҳолатини мақсадли ўрганишини амалга оширади;

ҳудудларнинг иқтисодий барқарорлигини таъминловчи энг муҳим вазифалар, иқтисодиётнинг аниқ тармоқлари ва соҳаларидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, ҳудудларнинг иқтисодий кўрсаткичларини яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.

14-модда. Вазирлар Маҳкамасининг экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатлари

Вазирлар Маҳкамаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида:

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишни таъминлайди;

фуқароларнинг қулай атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқларини амалга ошириш, экологик осойишталикни таъминлаш чораларини кўради;

табиий ресурсларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш ва табиатдан фойдаланишни тартибга солиш фаолиятини ташкиллаштиради;

табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини ўтказиш ҳамда республика ва халқаро аҳамиятга эга йирик экологик дастурларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;

йирик авариялар ва ҳалокатларнинг, шунингдек, табиий офатларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш чораларини кўради.

15-модда. Вазирлар Маҳкамасининг ташқи сиёсатни амалга ошириш ва халқаро алоқаларни ривожлантириш соҳасидаги ваколатлари

Вазирлар Маҳкамаси ташқи сиёсатни амалга ошириш ва халқаро алоқаларни ривожлантириш соҳасида:

Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсатини амалга оширишни таъминлаш, ҳукуматлараро алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;

Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардаги вакиллигини таъминлайди;

ўз ваколдати доирасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини тузади, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар бўйича мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди, шунингдек, ушбу шартномаларнинг бошқа иштирокчилари томонидан ўз мажбуриятлари бажарилишини кузатиб боради;

Ўзбекистоннинг хориждаги жисмоний ва юридик шахсларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар кўради;

Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлатлар ўртасидаги иккитомонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиялар фаолиятини ташкил этишни таъминлайди.

16-модда. Вазирлар Маҳкамасининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги ваколатлари

Вазирлар Маҳкамаси инвестициялар ва ташқи иқтисодий фаолият соҳасида:

ягона давлат инвестицион сиёсатини амалга ошириш, хорижий инвестицияларни жалб қилишни мувофиқлаштиришни таъминлайди;

қулай инвестиция иқлимини яратиш ва хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;

самарали божхона-тариф сиёсатини олиб боради, экспортерларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди, маҳаллий товарлар ва хизматларнинг ташқи бозорларга чиқиши учун қулай шарт-шароитларни яратади, замонавий логистика инфратузилмасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;

ташқи иқтисодий фаолият соҳасида раҳбарликни амалга оширади, уни ривожлантиришнинг стратегик йўналишларини белгилайди;

Ўзбекистоннинг савдо, иқтисодий, технологик, транспорт ва бошқа алоқаларини кенгайтириш, миллий иқтисодиётнинг барқарорлигини мустаҳкамлаш ва иқтисодий хавфсизликни таъминлаш чораларини кўради;

ўз ваколатлари доирасида халқаро иқтисодий ташкилотлар, молия институтлари ва бошқа кўптомонлама савдо-иқтисодий тизимлар доирасида ҳамкорликни ривожлантиради ҳамда уларда Ўзбекистоннинг миллий манфаатларини илгари суради;

ташқи савдо ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишни таъминлайди;

олий ва юқори даражадаги ташрифлар якунлари бўйича инвестицион лойиҳалар ва амалий тадбирлар режалари (“йўл хариталари”)ни сифатли амалга оширишни таъминлайди;

Ўзбекистон Республикасининг тўлов балансини ишлаб чиқади;

чет элдан олинадиган кредитлар учун Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг кафолатларини беради;

Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги мулкига эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади.

17-модда. Вазирлар Маҳкамасининг ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш соҳасидаги ваколатлари

Вазирлар Маҳкамаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш соҳасида:

ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишни таъминлайди;

ахборот жамиятини шакллантириш, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, “Электрон ҳукумат” тизимини жорий қилишни таъминлаш, аҳоли, бизнес ва давлат ўртасида самарали ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш учун зарур шароитларни яратади;

электрон давлат хизматлари ва телекоммуникация хизматлари спектрини кенгайтириш, телекоммуникация инфратузилмасини модернизация қилиш чораларини кўради;

ахборот хавфсизлиги ва ахборот муҳофазасини таъминлаш, тармоқлар, дастурий маҳсулотлар, ахборот тизимлари ва манбалари муҳофазасининг замонавий технологияларини жорий қилиш чораларини кўради.

18-модда. Вазирлар Маҳкамасининг жамоат тартибини сақлаш, давлат хавфсизлиги ва мудофаа қобилиятини таъминлаш соҳасидаги ваколатлари

Вазирлар Маҳкамаси жамоат тартибини сақлаш, давлат хавфсизлигини ва мудофаа қобилиятини таъминлаш соҳасида:

Ўзбекистон Республикасининг давлат хавфсизлигини ва мудофаа қобилиятини таъминлаш, давлат чегараларини қўриқлаш, давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, жамоат тартибини сақлаш чора-тадбирларини амалга оширишга кўмаклашади;

ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир давлат дастурларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга оширишни таъминлайди;

ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди;

давлат ҳарбий ташкилотининг мудофаа вазифаларини ҳал этиш учун зарур молиявий, моддий ва бошқа ресурсларга бўлган талаб-эҳтиёжларини ҳар томонлама таъминлаш, мудофаа манфаатларини кўзлаб мамлакат ҳудудини тезкорлик билан жиҳозлаш масалаларини ҳал этади;

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг қурол-яроғ, ҳарбий техника ва бошқа моддий-техника воситалари билан жиҳозланиши ҳамда таъминланишини ташкил этади;

давлат ҳарбий буюртмаларини шакллантириш ва мудофаа аҳамиятига молик ишлаб чиқаришларни ташкил этиш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширишилини таъминлайди;

хорижий давлатлар билан харбий ва харбий-техникавий ҳамкорликни кенгайтириш чораларини кўради;

мамлакат иқтисодиётининг сафарбарлик тайёргарлигини ташкил этади, фуқаро муҳофазасига раҳбарликни амалга оширади.

19-модда. Вазирликлар, давлат кўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органларига раҳбарлик қилиш

Вазирлар Маҳкамаси вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органлари ишини мувофиқлаштириб ҳамда йўналтириб боради.

Вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органлари улар томонидан олиб борилаётган давлат сиёсатининг самарали ва сифатли амалга оширилиши учун Вазирлар Маҳкамаси олдида жавобгардир.

Вазирлар, давлат қўмиталари раислари ва бошқа давлат бошқаруви органлари раҳбарлари Вазирлар Маҳкамасига киритилаётган таклифлар, таҳлилий ва бошқа ҳужжатларнинг, шу жумладан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ва ҳар томонлама ишлаб чиқилиши, шунингдек, уларни амалга оширишнинг пировард натижалари ва оқибатлари учун шахсан жавобгар ҳисобланади.

Вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органлари тўғрисидаги низомлар, қоида тариқасида, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан таъминланадиган бошқа давлат бошқаруви органларининг марказий девони ходимлари сонини ва улар таъминотига ажратиладиган маблағлар миқдори Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Вазирлар Маҳкамаси вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органларини тузиш ҳамда тугатиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдимномалар киритади.

Вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органларини тузиш ҳамда тугатиш тўғрисидаги тақдимномаларни тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Президентига киритиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Вазирларнинг ва давлат қўмиталари раисларининг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади. Бошқа давлат бошқаруви органларининг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

Давлат бошқаруви органлари ҳайъатларининг аъзолари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Вазирлар Маҳкамаси вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органлари фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонларини ҳисобга олган ҳолда мақсадли вазифаларга эришилишини таъминлайди.

Вазирлар Маҳкамаси тизимли равишда вазирликлар, давлат кўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органлари раҳбарларининг асосий мезонларда белгиланган мақсадли вазифалар бажарилиши ва эришилганлиги юзасидан ҳисоботларини тинглайди.

Вазирлар Маҳкамаси зарурат бўлганда ўз ваколатига кирувчи давлат бошқарувининг айрим масалаларини ҳал этишни, агар бу масалаларнинг ҳал этилиши қонун ҳужжатларида Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг мутлақ ваколатларига киритилган бўлмаса, вазирликлар, давлат қўмиталари ва ўз бўйсунувидаги давлат бошқаруви бошқа органларига бериши мумкин.

20-модда. Вазирлар Маҳкамасининг қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи

Вазирлар Маҳкамаси қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга.

Вазирлар Маҳкамасининг қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи қонун лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш орқали амалга оширилади.

Вазирлар Маҳкамаси қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида кўриб чиқишда иштирок этиш учун ўз вакилини тайинлайди.

4-боб. Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини ташкил этиш

21-модда. Бош вазир

Бош вазир:

Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини ташкил этади ва унга раҳбарлик қилади, унинг самарали ишлаши учун шахсан жавобгар бўлади;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати олдига қўйилган мақсадли вазифаларга эришишни таъминлаш мақсадида вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органлари фаолиятини умумий мувофиқлаштиради, юзага келган келишмовчиликлар бўйича келишилган қарорлар қабул қилади;

Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида раислик қилади, унинг қарорларини имзолайди;

халқаро муносабатларда Вазирлар Маҳкамаси номидан иш кўради, музокаралар олиб боради ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан халқаро шартномаларни имзолайди;

Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда Бош вазирнинг ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;

давлат ва хўжалик бошқарувининг Вазирлар Маҳкамаси мажлисида кўриб чиқиш талаб этилмайдиган масалалари бўйича қарорлар қабул қилади;

Ўзбекистон Республикаси Президентига вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларини лавозимига тайинлаш ҳамда лавозимидан озод этиш тўғрисида тақдимнома киритади;

Вазирлар Маҳкамасининг ўтган йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва навбатдаги йил учун асосий устуворликлар тўғрисидаги ҳар йилги маърузасини Олий Мажлиси палаталарига тақдим этади;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати аъзолари билан биргаликда ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган, тегишли йилга мўлжалланган давлат дастури бажарилишининг бориши тўғрисида ҳисобот тақдим этади;

Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида маъқуллангандан кейин Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдим этади;

Ўзбекистон Республикаси қонунларида назарда тутилган бошқа вазифаларни бажаради.

Бош вазир ўз ваколатларига кирувчи масалалар юзасидан фармойишлар чиқаради.

Бош вазир Вазирлар Маҳкамасининг иши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига мунтазам равишда ахборот бериб боради.

Бош вазир йўқлигида унинг вазифасини Бош вазирнинг биринчи ўринбосари ёки Бош вазир ўринбосарларидан бири бажаради.

22-модда. Бош вазирнинг ўринбосарлари

Бош вазирнинг ўринбосарлари вазифалар тақсимотига мувофиқ:

вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент ва депутат сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилиши мониторингини олиб боради;

жойларда ишларнинг реал ҳолатини мунтазам ўрганади, иқтисодиётдаги ва ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилади;

стратегик ва устувор вазифаларни амалга ошириш юзасидан комплекс таклифлар ишлаб чиқади;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва давлат бошқаруви органлари иши самарадорлигини ошириш соҳасида комплекс чора-тадбирларни амалга оширишни таъминлайди;

барча даражалардаги ижро этувчи ҳокимият органлари ва уларнинг раҳбарлари фаолиятини баҳолаш тизимини жорий этиш мувофиқлаштиради;

ўз ваколатдари доирасида қонунлар, Олий Мажлис палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини сифатли ва ўз вақтида бажариш чораларини кўради;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа вазифаларни бажаради.

Бош вазир ўринбосарлари уларга ишониб топширилган соҳаларда эришилган натижалар учун шахсан жавобгар ҳисобланади.

23-модда. Бош вазир маслаҳатчилари

Бош вазир маслаҳатчилари:

ваколатига киритилган тегишли йўналишлар ва масалалар бўйича Бош вазирга таклифларнинг пухта ишлаб чиқилишини, экспертизадан ўтказилишини ва тайёрланишини таъминлайди, шунингдек, ушбу масалалар учун шахсан жавобгар ҳисобланади;

қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши чораларини кўради;

ўз ваколатлари доирасида вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини умумий мувофиқлаштиради;

Бош вазир маслаҳатчилари Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда Бош вазир томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.

24-модда. Вазирлар Маҳкамаси аъзолари

Вазирлар Маҳкамаси аъзолари:

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида масалаларни кўриб чиқишда иштирок этади, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси мажлислари кун тартиби бўйича таклифлар киритади;

Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш учун масалалар тайёрлашни амалга оширади;

Вазирлар Маҳкамаси ваколатига кирувчи масалаларни кўриб чиқиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқиш ташаббуси билан чиқади;

тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари ёки бошқа давлат бошқаруви органлари фаолиятини йўналтиради ва мувофиқлаштиради;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига тақдим этилган ҳаракатлар режасини амалга ошириш, шунингдек, вазирликлар ва давлат қўмиталари фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонларида кўрсатилган мақсадли вазифалар эришиш чораларини кўради;

Вазирлар Маҳкамаси томонидан ташкил этиладиган Вазирлар Маҳкамаси комиссиялари ва бошқа ишчи органларига Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра раҳбарликни амалга оширади.

Вазирлар Маҳкамаси аъзолари ўзлари раҳбарлик қилаётган вазирлик, давлат қўмитаси ёки бошқа давлат бошқаруви органи фаолиятининг самарадорлиги учун шахсан жавобгар ҳисобланади.

Вазирлар Маҳкамаси аъзолари илмий, педагогик, шунингдек, қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланишлари мумкин эмас.

25-модда. Вазирлар Маҳкамасининг коллегиал органлари

Вазирлар Маҳкамаси доимий комиссиялар тузади ва уларнинг вазифалари, ваколатлари ҳамда фаолият тартибини белгилайди.

Давлат ва хўжалик бошқарувининг айрим масалалари бўйича таклифлар тайёрлаш, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг айрим топшириқларини бажариш учун Вазирлар Маҳкамасининг муваққат комиссиялари ва бошқа ишчи органлари тузилиши мумкин.

26-модда. Масалаларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш ва кўриб чиқиш

Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун:

Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳалари – қонунчилик ташаббуси тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш учун;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари лойиҳалари – кўриб чиқиш ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш учун;

Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳалари – қабул қилиш учун;

Вазирлар Маҳкамасининг ваколатига тегишли бўлган, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари номенклатурасига кирадиган ҳамда Вазирлар Маҳкамаси номенклатурасига кирадиган лавозимларга тайинлаш, тасдиқлаш, тақдим этиш, келишиш ва лавозимдан озод этиш учун номзодлар бўйича таклифлар;

белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамаси билан махсус келишувини талаб қиладиган мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга хизмат сафарларига чиқиши тўғрисида таклифлар киритилади.

Вазирлар Маҳкамасида унинг ваколатларига кирадиган масалалар Вазирлар Маҳкамаси, унинг Раёсати мажлисларида, Бош вазир, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари томонидан, Вазирлар Маҳкамаси томонидан ташкил этиладиган комиссиялар, кенгашлар ва бошқа идоралараро коллегиал органлар мажлисларида манфаатдор давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар вакиллари иштирокида кўриб чиқилади.

Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, ушбу Қонун билан унинг ваколатига тегишли бўлган, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган бошқа масалалар ҳам киритилади.

Муҳим давлат, иқтисодий ва ижтимоий-маданий масалаларни ҳал этиш учун ишлаб чиқилган Вазирлар Маҳкамасининг комплекс ёки мақсадли дастурлари ва тадбирлари Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари томонидан Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритилади.

Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш учун масалалар Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, истисно ҳолларда эса уларнинг биринчи ўринбосарлари томонидан киритилиши мумкин.

27-модда. Вазирлар Маҳкамасининг аппарати

Вазирлар Маҳкамасининг аппарати Ҳукумат фаолиятини ҳуқуқий, ташкилий-техник, ахборот-таҳлилий ва баённома жиҳатдан таъминлайди, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларини, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлайди, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларини амалга оширишга қаратилган “йўл хариталари”, жадваллар, ҳаракатлар дастурлари, амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқади.

Вазирлар Маҳкамасининг аппарати ва унинг таркибий бўлинмалари иш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган низомларга мувофиқ белгиланади.

Бош вазир, Бош вазирнинг иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарлари ва маслаҳатчилари котибиятлари мудирлари Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда Бош вазир томонидан лавозимга тайинланади.

Бош вазирнинг, Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг котибиятлари, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари ишини мувофиқлаштириш Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан амалга оширилади.

28-модда. Вазирлар Маҳкамасининг мажлислари

Давлат бошқаруви, хўжалик ва ижтимоий-маданий қурилишнинг энг муҳим масалалари Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида кўриб чиқилади.

Вазирлар Маҳкамаси мажлислари ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади.

Вазирлар Маҳкамаси мажлисларини Бош вазир ўтказади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида раислик қилиши мумкин.

Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида Бош вазирнинг ўринбосарлари ва Бош вазирнинг маслаҳатчилари, вазирлар, давлат қўмиталарининг раислари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, зарурат бўлганда эса вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳолимлари ҳамда бошқа давлат бошқаруви органлари раҳбарлари қатнашади.

Вазирлар Маҳкамаси мажлисларига зарурат бўлганда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери, Сенати Раиси, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг Раиси, Олий судининг Раиси, Бош прокурори, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчилари таклиф этилишлари мумкин.

Вазирлар Маҳкамаси мажлисларини оммавий ахборот воситаларида ёритиш мақсадида унга оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик вакиллари ҳам таклиф этилишлари мумкин.

29-модда. Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида кўриб чиқиладиган масалалар

Қуйидагилар фақат Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида кўриб чиқилади:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини ишлаб чиқиш ва ижро этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати тасарруфидаги аниқ мақсадли давлат жамғармаларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш масалалари;

бошқарув тузилмасини такомиллаштириш масалалари, Ўзбекистон Республикасини ва унинг айрим ҳудудларини иқтисодий ва ижтимоий-маданий ривожлантириш дастурлари лойиҳалари;

давлат қимматли қоғозларини чиқариш ҳажми ҳамда Ўзбекистон Республикасининг давлат ички ва ташқи қарзи кўламини ошириш тўғрисидаги таклифлар;

солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ставкаларини белгилаш ҳамда ўзгартириш тўғрисидаги таклифлар;

белгилаб қўйилган давлат нархлари қўлланиладиган маҳсулотлар, товарлар ва хизматлар рўйхати;

давлатлараро шартномаларни имзолаш тўғрисидаги таклифлар.

Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириқларига ва Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг қарорларига мувофиқ бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилади.

30-модда. Вазирлар Маҳкамаси мажлисларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тартиби

Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида кўриб чиқиш учун масалаларни тайёрлашни Вазирлар Маҳкамаси аппарати амалга оширади.

Зарур ҳолларда масалаларни тайёрлашни Вазирлар Маҳкамаси ёки унинг Раёсати томонидан ташкил этиладиган комиссиялар амалга оширади.

Вазирлар Маҳкамаси мажлисида кўриб чиқиш учун киритиладиган ҳужжатлар лойиҳалари ушбу Қонун ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига мувофиқ тайёрланган бўлиши керак.

Заруратга кўра Бош вазир томонидан аниқ соҳалар ва йўналишларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг боришини ўрганиш мақсадида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат бошқаруви ҳудудий органлари раҳбарлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирокида ҳудудларда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг мавзули сайёр мажлислари ўтказилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг мавзули сайёр мажлисларини ўтказиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

31-модда. Вазирлар Маҳкамаси мажлисида қарор қабул қилиш

Вазирлар Маҳкамаси мажлисида кўриб чиқиладиган масалалар бўйича қарорлар Ҳукумат аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.

Вазирлар Маҳкамаси мажлисида қабул қилинган қарорлар баённома кўринишида расмийлаштирилади.

Мажлис баённомаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентида белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамаси аппарати томонидан расмийлаштирилади ва тарқатилади.

Ҳукумат баённома қарорлари лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш ва ҳисобга олиш Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ амалга оширилади.

5-боб. Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати

32-модда. Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати

Вазирлар Маҳкамасининг доимий фаолият юритувчи органи сифатида Вазирлар Маҳкамаси Раёсати фаолият юритади.

Вазирлар Маҳкамаси Раёсати таркибига Бош вазир, Бош вазир ўринбосарлари, Бош вазир маслаҳатчилари, вазирлар, давлат қўмиталари раислари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси киради.

33-модда. Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида кўриб чиқиладиган масалалар

Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириқлари ижросини ташкил этиш масалалари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг ваколатига кирадиган масалалар кўриб чиқилади, ушбу Қонунга мувофиқ фақат Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида кўриб чиқиладиган масалалар бундан мустасно.

34-модда. Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тартиби

Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларини ташкиллаштиришни ва тайёргарлик кўришни Вазирлар Маҳкамаси аппарати амалга оширади.

Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлислари ҳар ҳафтада Бош вазир томонидан ўтказилади.

Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида масалаларни кўриб чиқиш учун тайёрлаш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти билан белгиланади.

Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида қабул қилинган қарорлар баённома кўринишида расмийлаштирилади ва раислик қилувчи томонидан имзоланади.

6-боб. Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари

35-модда. Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларининг турлари

Вазирлар Маҳкамаси конституциявий нормалар доирасида ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудидаги барча органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар ва фармойишлар чиқаради.

Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари Бош вазир томонидан имзоланади.

Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари Бош вазир томонидан имзолангунига қадар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Aдминистрацияси билан келишилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси қоидаларига асосан Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини, фармойишларини ва Бош вазирнинг фармойишларини бекор қилиш ҳуқуқига эга.

Вазирлар Маҳкамаси қабул қилинган ҳужжатларнинг ижросини таъминлаш учун тўғридан-тўғри ёки вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат органлари орқали амалга оширади.

36-модда. Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари

Вазирлар Маҳкамасининг норматив-ҳуқуқий ҳисобланган ҳужжатлари қарорлар шаклида қабул қилинади.

Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари асосида ҳамда уларнинг ижроси юзасидан қабул қилинади.

Вазирлар Маҳкамасининг норматив-ҳуқуқий ҳисобланган қарорлари, агар уларнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилган бўлмаса, улар расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазирлар Маҳкамасининг норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорлари Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, “Халқ сўзи”, “Народное слово” газеталарида ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинади, зарур бўлган тақдирда эса бошқа оммавий ахборот воситалари орқали ҳам кенг омма эътиборига етказилади.

37-модда. Вазирлар Маҳкамасининг фармойишлари

Вазирлар Маҳкамасининг тезкор ва бошқа жорий масалалар бўйича ҳужжатлари Вазирлар Маҳкамаси фармойишлари шаклида қабул қилинади.

Вазирлар Маҳкамасининг фармойишлари, агар ушбу ҳужжатларда бошқача муддат назарда тутилган бўлмаса, имзоланган кундан эътиборан кучга киради.

7-боб. Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг Aдминистрацияси, судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ҳарбийлаштирилган тузилмалар, бошқа давлат органлари ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги

38-модда. Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси билан ўзаро ҳамкорлиги

Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикасини иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг асосий кўрсаткичларини ва унга ўзгартишларни ишлаб чиқади ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига кўриб чиқиш учун тақдим этади.

Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ҳар йили мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан маърузалар тақдим этади.

Бош вазир Ҳукумат аъзолари билан биргаликда ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган, тегишли йилга мўлжалланган давлат дастури бажарилишининг бориши тўғрисида ҳисобот тақдим этади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари зарур бўлган ҳолларда ўз мажлисларида Бош вазирнинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг айрим долзарб масалалари юзасидан ҳисоботини қонунга мувофиқ парламент сўрови тартибида эшитиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари Вазирлар Маҳкамаси муайян аъзосининг ўзи раҳбарлик қилаётган давлат органи фаолияти масалалари юзасидан ахборотини эшитишлари ҳамда зарур бўлганда уни истеъфога чиқариш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти кўриб чиқиши учун таклиф киритишлари мумкин.

Ҳукумат аъзолари Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида Қонунчилик палатаси депутатларининг саволларига ҳисоботларни тақдим этадилар (Ҳукумат соати).

Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, уларнинг қўмиталари ва комиссиялари мажлисларида иштирок этиши ва чиқиш қилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари томонидан Вазирлар Маҳкамаси ёки унинг муайян аъзолари фаолиятига тааллуқли масалалар қўйилган тақдирда, Бош вазир шу масалалар юзасидан зарур тушунтиришлар олиш ва тушунтиришлар беришга ҳақли.

Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қўмиталарининг Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати фаолияти масалаларига доир тавсиялари ва таклифларини кўриб чиқади ҳамда улар юзасидан чора-тадбирлар кўради. Тавсиялар ва таклифларни кўриб чиқиш натижалари ҳақида ҳамда кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палата-ларининг тегишли қўмиталарига келишилган муддатда маълум қилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг, Сенатининг Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ёки унга бўйсунувчи давлат ёхуд хўжалик бошқаруви органлари фаолиятига тааллуқли бўлган парламент сўрови, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг, Сенати аъзосининг шундай сўрови юборилган Вазирлар Маҳкамаси ёки ҳукумати аъзоси қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда жавоб бериши шарт.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарида кўриб чиқиладиган қонун лойиҳаларини, бошқа ҳужжатларни тайёрлаш борасида Вазирлар Маҳкамаси девони таркибий бўлинмаларининг, давлат бошқаруви органларининг, маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг яқин ҳамкорлигини таъминлаш, Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари билан қонун ижодкорлиги фаолиятидаги ҳамкорлигини ташкил этиш, шунингдек, қонунларнинг ижро этилиши устидан Олий Мажлис палаталари томонидан парламент назоратини амалга оширишда Вазирлар Маҳкамасининг иштирок этишига кўмаклашиш учун Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили фаолият кўрсатади.

Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги Ваколатли вакилининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонун ҳужжатларида белгиланади.

39-модда. Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг Администрацияси билан ўзаро ҳамкорлиги

Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг Администрацияси ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини таъминлайди.

Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасида назарда тутилган топшириқларнинг самарали ижро этилишини таъминлаш юзасидан чора-тадбирларни амалга оширади.

Вазирлар Маҳкамаси вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органларини тузиш ва тугатиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдимномалар киритади.

Бош вазир Ўзбекистон Республикаси Президентига вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларини лавозимга тайинлаш ҳамда лавозимидан озод этиш тўғрисида тақдимнома киритади.

Айрим масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари мажбурий тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда қабул қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти билан белгиланган тартибда мажбурий келишиладиган масалалар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президети ҳужжатлари билан белгиланади.

Вазирлар Маҳкамасини Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг Админстрацияси билан ҳамкорлиги қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа масалалар бўйича ҳам амалга оширади.

40-модда. Вазирлар Маҳкамасининг суд ҳокимияти органлари билан ҳамкорлиги

Вазирлар Маҳкамаси судларни молиявий, моддий-техник ва бошқа жиҳатдан таъминлаш, уларнинг биноларини қўриқлаш ва сақлаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган маблағлар миқдорини тасдиқлайди.

Вазирлар Маҳкамаси Конституциявий судга ўз ваколатига кирадиган масалаларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун киритиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди Ҳукумат қарорлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорларининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлигини аниқлайди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди мажлисида Бош вазир ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири иштирок этиши мумкин.

41-модда. Вазирлар Маҳкамасининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ҳарбийлаштирилган тузилмалар билан ўзаро ҳамкорлиги

Вазирлар Маҳкамаси ўз ваколатларини самарали амалга ошириш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ҳарбийлаштирилган тузилмалар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

Вазирлар Маҳкамаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлайди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ҳарбийлаштирилган тузилмалар раҳбарлари ўз фаолиятига доир масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида иштирок этишлари мумкин.

42-модда. Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан ўзаро ҳамкорлиги

Вазирлар Маҳкамаси:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан ўзаро ҳамкорлик қилади, унинг Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва унинг палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, шунингдек, хўжалик ва ижтимоий-маданий ривожлантириш масалаларига доир бошқа ҳужжатлар бажарилиши ҳақидаги маълумотларини эшитади;

Вазирлар Маҳкамасининг ваколатига кирувчи масалалар бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг таклифларини кўриб чиқади;

вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органлари томонидан тармоқлараро ва минтақавий ўта муҳим комплекс дастурларни амалга оширишда Қорақалпоғистон Республикаси ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлайди, бунда чиқиб қоладиган баҳсли масалаларни ҳал этади;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига зид бўлган қарорлари ва фармойишларининг ижро этилишини ўз ваколати доирасида тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эга.

Қорақалпоғистон Республикасини иқтисодий, ижтимоий-маданий ривожлантиришга, табиий ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишга тааллуқли масалалар Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳал этилаётганда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг фикри ҳисобга олинади.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Доимий ваколатхонаси бўлади.

43-модда. Вазирлар Маҳкамасининг маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органлари билан ҳамкорлиги

Вазирлар Маҳкамаси ўз ваколатлари доирасида:

ҳудудларни иқтисодий ва ижтимоий-маданий ривожлантиришни таъминлаш билан боғлиқ масалаларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятини мувофиқлаштириб боради;

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳал этилиши талаб қилинадиган масалаларга доир таклифларини кўриб чиқади, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларининг бажарилиш жараёнини назорат қилади, уларнинг амалга оширилиши юзасидан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларини таклиф қилиш ҳамда уларнинг ахборотларини эшитишга ҳақли;

вазирликлар, давлат қўмиталари ҳамда бошқа давлат бошқаруви органларининг вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди, бунда чиқиб қоладиган баҳсли масалаларни ҳал этади;

ҳудудларни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичларини тасдиқлайди, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият девонининг сони ва намунавий тузилмасини белгилайди;

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қонун ҳужжатларига зид бўлган қарорлари ва фармойишлари ижросини тўхтатиб қўйиш ҳамда уларни бекор қилишга ҳақли.

44-модда. Вазирлар Маҳкамасининг нодавлат нотижорат ташкилотлар, сиёсий партиялар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ўзаро ҳамкорлиги

Вазирлар Маҳкамаси ўз ваколати доирасида нодавлат нотижорат ташкилотлар, сиёсий партиялар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан қонун ҳужжатларига мувофиқ ўзаро ҳамкорлик қилади, уларга зарур ёрдам кўрсатади.

Вазирлар Маҳкамаси бевосита ёки давлат бошқаруви органлари орқали нодавлат нотижорат ташкилотлар, шунингдек, сиёсий партиялар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳуқуқлари амалга оширилишини таъминлайди.

Вазирлар Маҳкамаси ўз ваколатига тегишли масалалар бўйича нодавлат нотижорат ташкилотлар, сиёсий партиялар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг таклифларини кўриб чиқади.

Вазирлар Маҳкамаси нодавлат нотижорат ташкилотлар, сиёсий партиялар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига улар томонидан ўз уставида белгиланган мақсадлар ва вазифаларнинг бажарилиши учун тенг ҳуқуқий имкониятларни таъминлайди.

Вазирлар Маҳкамаси қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда сиёсий партияларнинг устав фаолиятини молиялаштириш учун уларга давлат маблағлари ажратилишида иштирок этади.

8-боб. Вазирлар Маҳкамаси фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги

45-модда. Вазирлар Маҳкамаси фаолиятининг очиқлигини таъминлаш

Жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати фаолияти тўғрисидаги ахборотдан эркин фойдаланиши Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30-моддаси ҳамда “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ таъминланади.

Вазирлар Маҳкамаси ҳалқ билан очиқ мулоқотни таъминлайди, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ҳамда жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунига асосан қабул қилишни ташкил этади.

Вазирлар Маҳкамаси аппарати жисмоний ва юридик шахсларнинг Вазирлар Маҳкамасининг аппаратига, давлат бошқаруви органларига ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига келиб тушган мурожаатлари билан ишлаш мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилишни амалга оширади.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш холатини ўрганиш натижалари Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати мажлислари ёки селектор йиғилишларида ҳар чоракда, шу жумладан тегишли мансабдор шахсларга нисбатан чора кўриш юзасидан таклифлар киритган ҳолда кўриб чиқилади.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг самарали тизими фаолиятини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонаси билан самарали ҳамкорлик қилади.

46-модда. Вазирлар Маҳкамаси фаолиятинининг оммавий ахборот воситаларида ёритилиши

Вазирлар Маҳкамаси ўз ваколатлари доирасида қуйидагилар орқали ўз фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритиш чора-тадбирларини кўради:

ўз расмий веб-сайтида Ҳукумат фаолияти тўғрисидаги ахборотни жойлаштириш ва янгилаш;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларини ёритиш.

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларини оммавий ахборот воситаларида ёритиш, шунингдек, кўриб чиқиладиган масалалар муҳокамасига жамоатчиликни жалб этиш тартиби Бош вазир томонидан белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматнинг расмий веб-сайтида ахборотни жойлаштириш ва янгилаш Бош вазирнинг матбуот хизмати томонидан амалга оширилади.

9-боб. Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари ва унинг аппарати ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий таъминлаш

47-модда. Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари ва унинг аппарати ходимларини моддий рағбатлантириш

Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ва унинг аппарати ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан иборат.

Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари ва унинг аппарати ходимларини моддий рағбатлантириш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

48-модда. Вазирлар Маҳкамаси аъзолари ва аппаратининг ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш

Вазирлар Маҳкамаси аъзолари ва аппаратининг ходимларига йиллик ҳақ тўланадиган таътил берилади.

Ишлаш учун бошқа ҳудудлардан таклиф қилинган ва Тошкент шаҳрида турар-жойга эга бўлмаган Вазирлар Маҳкамаси аъзолари ва аппаратининг ходимларига уларнинг аризасига биноан заруратга кўра лавозимда бўлиш муддатида хизмат турар-жойлари берилади.

Вазирлар Маҳкамаси аъзолари ва унинг аппарати ходимлари кафолатланган тиббий ва санатор-соғломлаштириш ёрдамидан фойдаланадилар.

Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимлари учун аввалги иш жойида берилган узоқ муддатли хизматлари, ҳарбий ва махсус унвонлар (мартаба даражалари, малака тоифалари, дипломатик даражалар ва бошқалар) учун қўшимча тўлов ва устамалар сақлаб қолинади.

Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимлари аввалги иш жойи бўйича ходимлар учун белгиланган барча имтиёзлар, моддий ва ижтимоий ҳимоя чораларидан, аппаратда амалда бўлган меҳнат шароитларини ҳисобга олган ва лавозим маоши ҳамда бошқа тўловлар миқдори сақланган ҳолда фойдаланади.

Аппаратда ишланган даври ҳарбий ва махсус унвонларни (мартаба даражалари, малака тоифалари, дипломатик даражалар ва бошқаларни) олиш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади.

10-боб. Якунловчи қоидалар

49-модда. Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини молиялаштириш

Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

50-модда. Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва унинг масабдор шахслари ҳаракат (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш

Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва унинг масабдор шахслари ҳаракат (ҳаракатсизлиги) юзасидан Ўзбекистон Республикаси маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексида белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.

“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (янги таҳрири)га
ТАҚҚОСЛАШ ЖАДВАЛИ

Амалдаги таҳрир

Таклиф этилаётган таҳрир

Асослантириш

I. Умумий қоидалар

1-боб. Умумий қоидалар

Таҳририй тузатишлар киритилмоқда.

Тўлдирилмоқда

1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади

Ушбу Қонуннинг мақсади Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (бундан буён матнда Вазирлар Маҳкамаси деб юритилади) фаолиятини тартибга солишдан иборат.

Мазкур модда қонунчилик техникаси ва амалиёти талабларидан келиб чиққан тўлдирилмоқда.

1-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

Вазирлар Маҳкамаси – Ўзбекистон Республика-сининг Ҳукумати – Ўзбекистон Республикасининг ижро этувчи ҳокимият органидир.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (бундан буён матнда Вазирлар Маҳкамаси деб юритилади):

1) самарали иқтисодий, ижтимоий, молиявий, пул-кредит сиёсати юритилиши, фан, маданият, таълим, соғлиқни сақлашни ҳамда иқтисодиёт-нинг ва ижтимоий соҳанинг бошқа тармоқларини ривожлантириш бўйича дастурлар ишлаб чиқи-лиши ва амалга оширилиши учун жавобгар бўлади;

2) фуқароларнинг иқтисодий, ижтимоий ва бошқа ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;

3) давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ишини мувофиқлаштиради ва йўналтиради, уларнинг фаолияти устидан қонунда белгиланган тартибда назоратни таъминлайди;

4) Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Олий Мажлис қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ижросини таъминлайди;

5) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ҳар йили мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан маърузалар тақдим этади;

6) Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида ва қонунларида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга оширади.

Вазирлар Маҳкамаси давлат бошқаруви органлари тизимига ва ўзи ташкил этадиган хўжалик бошқаруви органлари тизимига бошчилик қилади, уларнинг ҳамжиҳатлик билан фаолият кўрсатишини таъминлайди.

Вазирлар Маҳкамаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти олдида жавобгардир.

Вазирлар Маҳкамаси қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга.

Чиқариб ташланмоқда

Чиқариб ташланмоқда

Лойиҳа матнида ҳуқуқий тартибга солиш предметлилигини таъминлаш мақсадида 1-модда қоидалари қонун лойиҳаси 9-моддасига ўтказилмоқда.

2-модда. Вазирлар Маҳкамаси фаолиятининг ҳуқуқий асослари

Вазирлар Маҳкамасининг фаолият кўрсатиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

2-модда. Вазирлар Маҳкамаси тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

Вазирлар Маҳкамаси тўғрисидаги қонун ҳужжат-лари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, ушбу Қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан иборатдир.

Таҳририй тузатишлар киритилмоқда.

Тўлдирилмоқда

3-модда. Вазирлар Маҳкамасининг мақоми

Вазирлар Маҳкамаси – Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ижро этувчи ҳокимиятнинг олий органи ҳисобланиб, иқтисодиёт, ижтимоий ва маънавий соҳаларнинг самарали фаолият кўрсатишига раҳбарлик қилишни, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Олий Мажлис қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ижросини таъминлайди.

Вазирлар Маҳкамаси коллегиал орган бўлиб, Ўзбекистон Республикасида ижро этувчи ҳокимиятнинг ягона тизимига раҳбарлик қилади.

Қўшимча Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ҳуқуқий мақомини, унинг иқтисодиёт, ижтимоий ва маданий соҳа-лардаги ролини аниқ белгилаб бериш мақсадида таклиф этилмоқда.

3-модда. Вазирлар Маҳкамаси фаолиятининг асосий принциплари

Вазирлар Маҳкамаси ўз фаолиятида коллегиаллик, демократия ва қонунийлик, Ўзбекистон Респуб-ликасида яшовчи барча миллат ва элатларнинг манфаатларини ҳисобга олиш принципларига асосланади.

4-модда. Вазирлар Маҳкамаси фаолиятининг асосий принциплари

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларининг устунлиги, инсон ва фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, коллегиаллик, ҳокимият тармоқларининг бўлиниши ва ҳамкорлиги, шунингдек, очиқлик ва шаффофлик Вазирлар Маҳкамаси фаолиятининг асосий принципларидир.

Тузатишлар Ўзбекистон Республикаси фаолиятининг ўзига хос жиҳатларидан, шунингдек, мамлакатда сўнги йилларда амалга оширилаётган ислоҳатлардан келиб чиққан ҳолда таклиф этилмоқда.

Вазирлар Маҳкамаси фаолиятининг асосий принциплари, шуниндек, соҳага хорижий қонунчилик тажрибасидан келиб чиққан ҳолда кўриб чиқилди.

II. Вазирлар Маҳкамасининг таркиби ва уни шакллантириш, унинг асосий ваколатлари

2-боб. Вазирлар Маҳкамасининг таркиби
ва уни шакллантириш

Таҳририй тузатишлар киритилмоқда.

4-модда. Вазирлар Маҳкамасининг таркиби ва уни шакллантириш тартиби

Вазирлар Маҳкамаси таркибига Ўзбекистон Республикаси Бош вазири (бундан буён матнда Бош вазир деб юритилади), унинг ўринбосарлари, вазирлар, давлат қўмиталарининг раислари киради. Қорақалпоғис-тон Республикаси ҳукуматининг бошлиғи Вазирлар Маҳкамаси таркибига ўз лавозими бўйича киради.

Бош вазир номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайловда энг кўп депутатлик ўринларини олган сиёсий партия ёки тенг миқдордаги энг кўп депутатлик ўринларини қўлга киритган бир неча сиёсий партия томонидан таклиф этилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти тақдим этилган Бош вазир лавозимига номзодни кўриб чиққанидан кейин ўн кун муддат ичида уни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг кўриб чиқиши ва тасдиқлаши учун таклиф этади.

Бош вазир лавозимига номзод Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида унинг номзоди кўриб чиқилаётганда ва тасдиқланаётганда Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракат дастурини тақдим этади.

Бош вазир номзоди унинг учун тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сонининг ярмидан кўпи томонидан овоз берилган тақдирда тасдиқланган ҳисобланади.

Агар овоз бериш вақтида Бош вазир номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ёки Сенатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ёки Сенати аъзолари умумий сонининг кўпчилик овозини ололмаса, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидаги барча сиёсий партиялар фракциялари билан қўшимча маслаҳатлашувлар ўтказганидан сўнг Бош вазир лавозимига номзодни яна бир марта тақдим этиш ҳуқуқига эга.

Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари Бош вазирнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси маъқуллаганидан кейин киритилган тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади ва лавозимидан озод этилади.

Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзод у Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг масъул қўмитаси, сиёсий партиялар фракциялари ва депутатлар гуруҳлари томонидан дастлабки тарзда кўриб чиқилганидан кейин Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг мажлисида кўриб чиқилади ва маъқулланади.

Вазирлар Маҳкамаси аъзосининг лавозимига номзод унинг номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида кўриб чиқилаётганда ва маъқулланаётганда Вазирлар Маҳкамасининг ҳаракатлар дастури билан ўзаро боғлиқ бўлган, истиқболга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичлар ва вазифаларга эришиш борасидаги ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий, ташкилий-техник чора-тадбирларни назарда тутувчи ҳаракатлар режасини тақдим этади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодни рад этган тақдирда, Бош вазир кўриб чиқиш ва маъқуллаш учун янги номзодни киритади.

Вазирлар Маҳкамасининг аъзоси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланганидан кейин ўз вазифаларини бажаришга киришади.

Бош вазир ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ўртасида зиддиятлар доимий тус олган ҳолда Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг камида учдан бир қисми томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти номига расман киритилган таклиф бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма мажлиси муҳокамасига Бош вазирга нисбатан ишончсизлик вотуми билдириш ҳақидаги масала киритилади.

Бош вазирга нисбатан ишончсизлик вотуми тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми овоз берган тақдирда қабул қилинган ҳисобланади. Бундай ҳолатда Ўзбекистон Республикаси Президенти Бош вазирни лавозимидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Бунда Вазирлар Маҳкамасининг бутун таркиби Бош вазир билан бирга истеъфога чиқади.

Янги Бош вазир номзоди Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидаги барча сиёсий партиялар фракциялари билан тегишли маслаҳатлашувлар ўтказилганидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарига кўриб чиқиш ва тасдиқлашга тақдим қилиш учун таклиф этилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан Бош вазир лавозимига номзод икки марта рад этилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Бош вазир вазифасини бажарувчини тайинлайди ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисини тарқатиб юборади.

Амалдаги Вазирлар Маҳкамаси янги сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси олдида ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилади, бироқ Вазирлар Маҳкамасининг янги таркиби шакллан-тирилгунига қадар мамлакат Президентининг қарорига мувофиқ ўз фаолиятини давом эттириб туради.

Вазирлар Маҳкамасининг ваколатларини зиммасидан соқит қилиш янги шакллантирилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг биринчи мажлиси ўтказилган кунда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарига Бош вазир томонидан ёзма мурожаат бериш орқали амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари ўзларининг мажлисларида Вазирлар Маҳкамасининг ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилиши тўғрисидаги тегишли қарорларни қабул қилади.

5-модда. Вазирлар Маҳкамасининг таркиби

Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Бош вазири (бундан буён матнда Бош вазир деб юритилади), унинг ўринбосарлари, вазирлар, давлат қўмиталари раисларидан иборатдир. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Вазирлар Маҳкамаси таркибига ўз лавозими бўйича киради.

Тузатиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 январдаги ПФ–5644-сон Фармонининг 5-бандига асосан киритилмоқда.

41-модда. Бош вазирни лавозимидан озод этиш

Бош вазир Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қуйидаги ҳолларда лавозимидан озод этилади:

а) Бош вазирнинг истеъфога чиқиш тўғрисидаги аризасига биноан;

б) Бош вазир ўз ваколатларини бажариши мумкин бўлмай қолган тақдирда;

в) Вазирлар Маҳкамаси таркибида унинг нормал фаолиятига таҳдид солувчи ҳал қилиб бўлмайдиган ихтилофлар юз берганда, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси бир неча марта Ўзбекистон Республика-сининг Конституциясига, қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига зид қарорлар қабул қилган тақдирда;

г) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракция-ларининг Ўзбекистон Республикаси Президенти кўриб чиқиши учун тақдим этган ташаббусига биноан. Агар зарур асосларга эга бўлган бундай ташаббусни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар етакчи фракциялари қўллаб-қувватласа ҳамда мазкур ташаббус Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенатида овозга қўйилганда тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сони учдан икки қисмидан кўпроғининг овозини олса, Ўзбекистон Республикаси Президенти Бош вазирни лавозимидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилади;

д) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари томонидан қабул қилинган Бош вазирга нисбатан ишончсизлик вотуми билдирилган тақдирда.

Бош вазирнинг лавозимидан озод этилиши бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати-нинг истеъфога чиқишига сабаб бўлади.

7-модда. Бош вазирни лавозимидан озод этиш

Бош вазир Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қуйидаги ҳолларда лавозимидан озод этилади:

Бош вазирнинг истеъфога чиқиш тўғрисидаги аризасига биноан;

Бош вазир ўз ваколатларини бажариши мумкин бўлмай қолган тақдирда;

Вазирлар Маҳкамаси таркибида унинг нормал фаолиятига таҳдид солувчи ҳал қилиб бўлмайдиган ихтилофлар юз берганда, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси бир неча марта Ўзбекистон Республика-сининг Конституциясига, қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига зид қарорлар қабул қилган тақдирда;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларининг Ўзбекистон Республикаси Президенти кўриб чиқиши учун тақдим этган ташаббусига биноан. Агар зарур асосларга эга бўлган бундай ташаббусни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар етакчи фракциялари қўллаб-қувватласа ҳамда мазкур ташаббус Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенатида овозга қўйилганда тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сони учдан икки қисмидан кўпроғининг овозини олса, Ўзбекистон Республикаси Президенти Бош вазирни лавозимидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилади;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари томонидан қабул қилинган Бош вазирга нисбатан ишончсизлик вотуми билдирилган тақдирда.

Бош вазирнинг лавозимидан озод этилиши бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати-нинг истеъфога чиқишига сабаб бўлади.

Таҳририй тузатишлар киритилмоқда.

5-модда. Вазирлар Маҳкамасининг иқтисодий ва ижтимоий-маданий ривожлантириш соҳасидаги асосий ваколатлари

Вазирлар Маҳкамаси ўз ваколатлари доирасида:

барқарор иқтисодий ўсишни, макроиқтисодий мувозанатни таъминлаш, иқтисодиётни ислоҳ этиш ва таркибий ўзгартириш бўйича чоралар кўради;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш прогнозларини ҳамда энг муҳим дастурларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилишини ва ижро этилишини ташкил этади;

иқтисодиётнинг устувор тармоқларини ривожлантириш, техник, технологик жиҳатдан модернизация қилиш ва диверсификациялаш дастурларини, ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқади ҳамда уларнинг амалга оширилишини таъминлайди;

эркин тадбиркорлик учун шарт-шароитлар яратади, энг аввало хусусий мулкни ривожлан-тириш, иқтисодиётда давлат иштироки даражасини стратегик ва иқтисодий жиҳатдан асосланган миқдорларгача қисқартириш, кенг кўламда хусусийлаштириш асосида шарт-шароитлар яратади, кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги барча тўсиқлар ва чекловларни бартараф этиш, қулай ишбилармонлик муҳитини ва инвестициялаш шароитларини яратиш, иқтисодиётни монополиядан чиқариш бўйича чоралар кўради;

Ўзбекистон Республикасида пул ва кредит тизимини мустаҳкамлаш, банк ва бошқа молия институтларининг барқарорлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишга кўмаклашади;

аграр секторда бозор муносабатларини ривожлантириш ва замонавий технологияларни жорий этиш, мелиоратив ва ирригация тармоқларини ривожлантириш, ер ресурсларининг сифатини сақлаш ва яхшилаш ҳамда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича чоралар кўради;

давлат бошқаруви усулларини такомиллаштиради, шу жумладан электрон ҳукумат принциплари асосида такомиллаштиради, бозор принципларига асосланган хўжалик бошқаруви ва корпоратив бошқарувнинг замонавий принциплари ва усуллари жорий этилишини рағбатлантиради;

давлат бошқаруви тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида, Ўзбекистон Республикаси вазирликларини, давлат қўмиталарини, идораларини ҳамда давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органларини тузиш, қайта ташкил этиш ҳамда тугатиш ҳақида таклифлар ишлаб чиқади;

таълим тизимини ривожлантиришни, унинг сифати ва самарадорлигини оширишни таъминлайди, узлуксиз таълимдан кенг кўламда фойдаланиш учун шароитлар яратади, илм-фан ва технологияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини бажариш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;

соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, тиббий хизмат кўрсатиш даражасини ошириш, аҳолининг соғлиғини сақлаш ва мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзи принципларини жорий этиш, санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;

маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришга, маданий қадриятлардан кенг кўламда фойдаланишни таъминлашга, фуқароларнинг ижтимоий ва маданий ҳаётда тўла ҳуқуқли тарзда иштирок этишига кўмаклашади;

иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурларини ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади, фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва пенсия таъминоти тизимлари фаолият кўрсатишини таъминлайди, оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилишга кўмаклашади, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича чоралар кўради;

табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини ўтказиш ҳамда республика аҳамиятига ва халқаро аҳамиятга молик йирик экологик дастурларни рўёбга чиқариш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади, йирик авариялар ва ҳалокатларнинг, шунингдек табиий офатларнинг оқибатларини тугатиш юзасидан чоралар кўради;

Ўзбекистон Республикасининг давлат хавфсизлиги ва мудофаа қобилиятини таъминлаш, давлат чегараларини қўриқлаш, давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, жамоат тартибини сақлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишга кўмаклашади;

Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардаги вакиллигини таъминлайди, ҳукуматлараро шартномалар тузади, уларни ижро этиш чораларини кўради;

ташқи иқтисодий фаолият, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик соҳасида раҳбарликни амалга оширади.

Чиқариб ташланмоқда

Чиқариб ташланмоқда

Чиқариб ташланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президен-тининг “Мамлакатни ижтимоий-иқти-содий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 28 январдаги ПФ–5644-сон Фармонига асосан, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иқтисодий, молиявий, пул-кредит, инвестиция, ижтимоий, маданий-гуманитар, таълим, илм-фан, соғлиқни сақлаш, экология ва бошқа соҳалардаги ваколатларини аниқ белгилаш мақсадида, амалдаги Қонун 5-моддасининг нормалари тегишлилиги бўйича лойиҳанинг 11-15 моддаларига ўтказилмоқда.

Тўлдирилмоқда

3-боб. Вазирлар Маҳкамасининг ваколатлари

Тузатишлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стра-тегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 28 январдаги ПФ–5644-сон Фармонига кўра, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг иқтисодий, молиявий, пул-кредит, инвестиция, ижтимоий, маданий-гуманитар, таълим, илм-фан, соғлиқни сақлаш, экология ва бошқа соҳалардаги ваколатларини аниқ белгилаш мақсадида киритилмоқда.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

8-модда. Вазирлар Маҳкамасининг умумий ваколатлари

Вазирлар Маҳкамаси:

самарали иқтисодий, ижтимоий, молиявий, пул-кредит сиёсати юритилиши, фан, маданият, таълим, соғлиқни сақлашни ҳамда иқтисодиётнинг ва ижтимоий соҳанинг бошқа тармоқларини ривожлантириш бўйича дастурлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши учун жавобгар бўлади;

фуқароларнинг иқтисодий, ижтимоий ва бошқа ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;

вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органлари ишини мувофиқ-лаштиради ва йўналтиради, уларнинг фаолияти устидан қонунда белгиланган тартибда назоратни таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Олий Мажлис қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ижросини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ҳар йили мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан маърузалар тақдим этади;

давлат бошқаруви тузилмасини такомиллаш-тириш тўғрисида, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва бошқа давлат бошқаруви органларини тузиш, қайта ташкил этиш ҳамда тугатиш ҳақида таклифлар ишлаб чиқади;

давлат бошқаруви тизимига стратегик режа-лаштиришнинг замонавий шаклларини жорий этишни таъминлайди;

мамлакатни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг энг муҳим ва устувор йўналишлари бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган стратегиялар, концепциялар, дастурлар ва “йўл хариталари”ни амалга ошириш чораларини кўради.

Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида, ушбу Қонунда ва бошқа қонунларда назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга оширади.

6-модда. Давлат ва хўжалик бошқаруви органларига раҳбарлик қилишнинг умумий масалалари

Вазирлар Маҳкамаси вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳамда давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари ишини мувофиқлаштириб ҳамда йўналтириб боради.

Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳамда давлат бошқарувининг бошқа органлари ҳақидаги низомлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Вазирлар Маҳкамаси вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан таъминланадиган давлат бошқаруви бошқа органларининг марказий девони ходимлари сонини ва улар таъминотига ажратиладиган маблағлар миқдорини белгилайди.

Вазирлар Маҳкамаси вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органларини тузиш ҳамда тугатиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдимномалар киритади.

Вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органларини тузиш ҳамда тугатиш тўғрисидаги тақдимномаларни тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Президентига киритиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Вазирларнинг ва давлат қўмиталари раисларининг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади. Давлат бошқаруви бошқа органларининг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан ташкил этиладиган хўжалик бошқаруви органларининг раҳбарларини Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда тасдиқлайди.

Давлат бошқаруви органлари ҳайъатларининг аъзолари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан ташкил этиладиган хўжалик бошқаруви органлари бошқарувларининг аъзолари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Вазирлар Маҳкамаси зарурат бўлганда ўз ваколатига кирувчи давлат бошқарувининг айрим масалаларини ҳал этишни, агар бу масалаларнинг ҳал этилиши қонун ҳужжатларида Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг мутлақ ваколатларига киритилган бўлмаса, вазирликлар, давлат қўмиталари ва ўз бўйсунувидаги давлат бошқаруви бошқа органларига бериши мумкин.

Чиқариб ташланмоқда

Чиқариб ташланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президен-тининг “Мамлакатни ижтимоий-иқти-содий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 28 январдаги ПФ–5644-сон Фармонига асосан, шунингдек қонун лойиҳаси матнида ҳуқуқий тартибга солиш предметлилигини таъминлаш мақсадида 6-модда қоидалари қонун лойиҳаси 19-моддасига ўтказилмоқда.

7-модда. Вазирлар Маҳкамасининг вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳамда давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари фаолиятини назорат қилиши

Вазирлар Маҳкамаси вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва давлат бошқаруви бошқа органларининг фаолияти устидан назоратни амалга оширади.

Вазирлар Маҳкамаси вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органларининг ҳужжатлари амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлган ҳолларда уларни бекор қилиш ҳуқуқига эга.

Чиқариб ташланмоқда

Чиқариб ташланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президен-тининг 2019 йил 28 январдаги
ПФ–5644-сон Фармонига асосан, шунингдек қонун лойиҳаси матнида тартибга солиш предметлилигини таъминлаш мақсадида 7-модда қоида-лари қонун лойиҳасининг 8-моддасига ўтказилмоқда.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

9-модда. Вазирлар Маҳкамасининг иқтисодиёт соҳасидаги ваколатлари

Вазирлар Маҳкамаси иқтисодиёт соҳасида:

иқтисодиёт соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини ва индустриал сиёсат олиб борилишини таъминлайди;

барқарор иқтисодий ўсиш, макроиқтисодий мутаносиблик, иқтисодиётни ислоҳ этиш ва таркибий ўзгартиришлар, миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш ва диверсификация қилишни таъминлаш чораларини кўради;

иқтисодиётни бошқаришнинг бозор механизм-ларини жорий этишни ва иқтисодиётнинг асосий тармоқларини ривожлантириш стратегияларини шакллантиришни таъминлайди;

саноатни модернизация ва диверсификация қилиш, юқори технологияли қайта ишлаш тармоқларини жадал ривожлантириш, инновацион ишланмаларни ва энергия тежайдиган технологияларни ишлаб чиқаришга кенг жорий этиш, қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш, шунингдек, атом энергетикасини ривожлантиришни таъминлайди;

иқтисодиёт тармоқларини стратегик ривожлантириш давлат дастурларини, давлат ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширишни таъминлайди;

туризм индустриясини ривожлантириш ва туризм инфратузилмасини кенгайтириш учун шароитлар яратади;

эркин иқтисодий зоналар, технопарклар, кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштиради ва мониторинг қилади, уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш чораларини кўради;

давлат бошқаруви усулларини, шу жумладан электрон ҳукумат принциплари асосида такомиллаштиради, бозор принципларига асосланган хўжалик бошқаруви ва корпоратив бошқарувнинг замонавий принциплари ва усуллари жорий этилишини рағбатлантиради;

қишлоқ хўжалигини бошқариш тизимини такомиллаштириш, аграр секторини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, замонавий ресурс тежовчи ва интенсив агротехнологияларни жорий этиш, ер ресурслари сифатини сақлаш ва яхшилаш ҳамда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича чоралар кўради;

урбанизация жараёнларини давлат томонидан тартибга солишни ва уй-жой соҳасида давлат сиёсатини амалга оширишни, ер участкаларига нисбатан замонавий бозор механизмларини жорий этишни таъминлайди;

эркин тадбиркорликни ривожлантириш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, “хуфёна” иқтисодиёт улушини қисқартириш, иқтисодий жараёнларда давлат иштирокини қисқартириш, шу жумладан лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш ва давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратади;

тадбиркорларнинг, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг мурожаатлари билан ишлаш, улар билан очиқ ва тўғридан-тўғри мулоқотни таъминлашнинг самарали тизимини жорий этиш чораларини кўради.

Тузатишлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стра-тегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 28 январдаги ПФ–5644-сон Фармонига кўра, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг иқтисодий, молиявий, пул-кредит, инвестиция, ижтимоий, маданий-гуманитар, таълим, илм-фан, соғлиқни сақлаш, экология ва бошқа соҳалардаги ваколатларини аниқ белгилаш мақсадида киритилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги ПФ–5718-сон Фармонига мувофиқ киритилмоқда.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

10-модда. Вазирлар Маҳкамасининг бюджет, молия, кредит ва пул сиёсатини амалга ошириш соҳасидаги ваколатлари

Вазирлар Маҳкамаси бюджет, молия, кредит ва пул сиёсатини амалга ошириш соҳасида:

бюджет, молия, кредит ва пул сиёсати соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишни таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналиш-лари республикани иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш прогнозларини ҳамда энг муҳим дастурларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилишини ва ижро этилишини ташкил этади;

харажатларнинг ижтимоий йўналтирилганини сақлаб қолган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг барча даражаларида мутано-сибликни таъминлаш, маҳаллий бюджетларнинг даромад қисмини мустаҳкамлаш чораларини кўради;

самарали фискал сиёсатни юритади, солиққа тортиш тизимини соддалаштириш ҳамда солиқ маъмуриятчилиги тизимининг сифати ва самара-дорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;

пул-кредит сиёсатини такомиллаштириш, валюта сиёсатини либераллаштириш, валюта соҳасини тартибга солишнинг бозор механизмларини жорий қилиш, шунингдек, миллий валюта барқарорлигини таъминлаш чораларини кўради;

банк тизими барқарорлигини таъминлайди, уларнинг молиявий барқарорлиги ва ишончлилигини мустаҳкамлаш ва суғурта, лизинг ва бошқа молиявий институтларини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.

Тузатишлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стра-тегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 28 январдаги ПФ–5644-сон Фармонига кўра, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг иқтисодий, молиявий, пул-кредит, инвестиция, ижтимоий, маданий-гуманитар, таълим, илм-фан, соғлиқни сақлаш, экология ва бошқа соҳалардаги ваколатларини аниқ белгилаш мақсадида киритилмоқда.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

11-модда. Вазирлар Маҳкамасининг ижтимоий соҳадаги ваколатлари

Вазирлар Маҳкамаси ижтимоий соҳада:

ижтимоий соҳада ягона давлат сиёсатини амалга оширишни таъминлайди;

таълим тизимини ривожлантиришни, унинг сифати ва самарадорлигини оширишни таъминлайди, узлуксиз таълимдан кенг кўламда фойдаланиш учун шароитлар яратади;

илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятини рағбатлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;

мактабгача таълим тизимини такомиллаштириш, мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;

соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, тиббий ёрдам самарадорлиги, сифати ва ҳаммабоплигини ошириш, аҳоли саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзи тамойил-ларини жорий қилиш, шунингдек аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;

жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, спорт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва спорт инфратузилмасини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;

иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширади, меҳнат бозори инфратузил-масини ривожлантиришни, ижтимоий ҳимоя, фуқароларнинг ижтимоий ва пенсия таъминоти тизимлари фаолият юритишини таъминлайди;

оила, оналик ва болаликни ҳимоялашга кўмаклашади, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича чоралар кўради;

ижтимоий ёрдам давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни таъминлайди, фуқароларнинг реал даромадларини ошириш, аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш ҳамда аҳолининг ижтимоий заиф қатламларини ва ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чораларини кўради.

Тузатишлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стра-тегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 28 январдаги ПФ–5644-сон Фармонига кўра, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг иқтисодий, молиявий, пул-кредит, инвестиция, ижтимоий, маданий-гуманитар, таълим, илм-фан, соғлиқни сақлаш, экология ва бошқа соҳалардаги ваколатларини аниқ белгилаш мақсадида киритилмоқда.

Тўлдирилмоқда

12-модда. Вазирлар Маҳкамасининг маданий-гуманитар соҳадаги ваколатлари

Вазирлар Маҳкамаси маданий-гуманитар соҳада:

маданий-гуманитар соҳада ягона давлат сиёсатини амалга оширишни таъминлайди;

илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик соҳасида раҳбарликни амалга оширади;

маданиятни, санъатни ривожлантиришга, маданий қадриятлардан кенг кўламда фойдаланишни таъминлашга, фуқароларнинг ижтимоий ва маданий ҳаётда тўла ҳуқуқли тарзда иштирок этишига кўмаклашади;

театр-томоша, маданий-маърифий ташкилотлар ва музейларнинг фаолиятини ривожлантириш ва такомиллаштириш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича чоралар кўради;

тарихий ва маданий меросни муҳофаза қилиш, давлат тилини ривожлантириш ва ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида мамлакатнинг бутун ҳудудида амал қилишини таъминлайди;

хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш ва ривожланиш чораларини кўради.

Тузатишлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стра-тегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 28 январдаги ПФ–5644-сон Фармонига кўра, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг иқтисодий, молиявий, пул-кредит, инвестиция, ижтимоий, маданий-гуманитар, таълим, илм-фан, соғлиқни сақлаш, экология ва бошқа соҳалардаги ваколатларини аниқ белгилаш мақсадида киритилмоқда.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

13-модда. Вазирлар Маҳкамасининг ҳудудларни ривожлантириш соҳасидаги ваколатлари

Вазирлар Маҳкамаси ҳудудларни ривожлантириш соҳасида:

ҳудудларнинг иқтисодиётини модернизация ва диверсификация қилиш, уларнинг саноат ва экспорт потенциалини ошириш орқали ҳудудлар, туман ва шаҳарларни комплекс ва мутаносиб ҳолда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таъминлайди;

иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани стратегик ривожлантириш давлат дастурларини, ҳудудий ривожлантириш дастурларини, шунингдек, ҳудудларда иқтисодий, ижтимоий ва маъмурий ислоҳотларни амалга ошириш чораларини кўради;

Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг мақсадли ижросини таъминлайди;

ҳудудларни, энг аввало, иқтисодий ва ижтимоий ривожланишда орқада қолаётган қишлоқ туманлари ва шаҳарларни ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини самарали ҳал этиш бўйича давлат бошқаруви ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг мувофиқлаш-тирилган ишини таъминлаш чораларини кўради;

ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тенденцияларининг комплекс таҳлилини, шу жумладан ҳудудларни комплекс ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва секторларида бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш, аҳоли бандлиги ва турмуш даражасини изчил ошириш бўйича ислоҳотларни амалга ошириш жараёнининг мониторингини ўтказади;

хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини ошириш ҳолатини ўрганиш, мамлакатни ривожлантиришнинг стратегик мақсадларидан ва унинг иқтисодий хавфсизлигидан келиб чиқиб ҳудудларнинг инвестициявий жозибадорлигини янада яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари, фармонлари, фармойишлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари, баённома қарорлари ва топшириқларининг ижро этилиши ҳолатини мақсадли ўрганишини амалга оширади;

ҳудудларнинг иқтисодий барқарорлигини таъминловчи энг муҳим вазифалар, иқтисодиётнинг аниқ тармоқлари ва соҳаларидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, ҳудудларнинг иқтисодий кўрсаткичларини яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.

Тузатишлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стра-тегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 28 январдаги ПФ–5644-сон Фармонига кўра, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг иқтисодий, молиявий, пул-кредит, инвестиция, ижтимоий, маданий-гуманитар, таълим, илм-фан, соғлиқни сақлаш, экология ва бошқа соҳалардаги ваколатларини аниқ белгилаш мақсадида киритилмоқда.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

14-модда. Вазирлар Маҳкамасининг экология ва атроф-муҳитни мухофаза қилиш соҳасидаги ваколатлари

Вазирлар Маҳкамаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида:

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишни таъминлайди;

фуқароларнинг қулай атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқларини амалга ошириш, экологик осойиш-таликни таъминлаш чораларини кўради;

табиий ресурсларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш ва табиатдан фойдаланишни тартибга солиш фаолиятини ташкиллаштиради;

табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини ўтказиш ҳамда республика ва халқаро аҳамиятга эга йирик экологик дастурларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;

йирик авариялар ва ҳалокатларнинг, шунингдек, табиий офатларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш чораларини кўради.

Тузатишлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стра-тегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 28 январдаги ПФ–5644-сон Фармонига кўра, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг иқтисодий, молиявий, пул-кредит, инвестиция, ижтимоий, маданий-гуманитар, таълим, илм-фан, соғлиқни сақлаш, экология ва бошқа соҳалардаги ваколатларини аниқ белгилаш мақсадида киритилмоқда.

Тўлдирилмоқда

15-модда. Вазирлар Маҳкамасининг ташқи сиёсатни амалга ошириш ва халқаро алоқаларни ривожлантириш соҳасидаги ваколатлари

Вазирлар Маҳкамаси ташқи сиёсатни амалга ошириш ва халқаро алоқаларни ривожлантириш соҳасида:

Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсатини амалга оширишни таъминлаш, ҳукуматлараро алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;

Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардаги вакиллигини таъминлайди;

ўз ваколдати доирасида Ўзбекистон Республика-сининг халқаро шартномаларини тузади, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар бўйича мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди, шунингдек, ушбу шартномаларнинг бошқа ишти-рокчилари томонидан ўз мажбуриятлари бажарилишини кузатиб боради;

Ўзбекистоннинг хориждаги жисмоний ва юридик шахсларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар кўради;

Ўзбекистон Республикаси ва хорижий давлат-лар ўртасидаги иккитомонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиялар фаолиятини ташкил этишни таъминлайди.

Тузатишлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стра-тегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 28 январдаги ПФ–5644-сон Фармонига кўра, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг иқтисодий, молиявий, пул-кредит, инвестиция, ижтимоий, маданий-гуманитар, таълим, илм-фан, соғлиқни сақлаш, экология ва бошқа соҳалардаги ваколатларини аниқ белгилаш мақсадида киритилмоқда.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

16-модда. Вазирлар Маҳкамасининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги ваколатлари

Вазирлар Маҳкамаси инвестициялар ва ташқи иқтисодий фаолият соҳасида:

ягона давлат инвестицион сиёсатини амалга ошириш, хорижий инвестицияларни жалб қилишни мувофиқлаштиришни таъминлайди;

қулай инвестиция иқлимини яратиш ва хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;

самарали божхона-тариф сиёсатини олиб боради, экспортерларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди, маҳаллий товарлар ва хизматларнинг ташқи бозорларга чиқиши учун қулай шарт-шароитларни яратади, замонавий логистика инфратузилмасини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;

ташқи иқтисодий фаолият соҳасида раҳбарликни амалга оширади, уни ривожлантиришнинг стратегик йўналишларини белгилайди;

Ўзбекистоннинг савдо, иқтисодий, технологик, транспорт ва бошқа алоқаларини кенгайтириш, миллий иқтисодиётнинг барқарорлигини мустаҳкам-лаш ва иқтисодий хавфсизликни таъминлаш чораларини кўради;

ўз ваколатлари доирасида халқаро иқтисодий ташкилотлар, молия институтлари ва бошқа кўптомонлама савдо-иқтисодий тизимлар доирасида ҳамкорликни ривожлантиради ҳамда уларда Ўзбекистоннинг миллий манфаатларини илгари суради;

ташқи савдо ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишни таъминлайди;

олий ва юқори даражадаги ташрифлар якунлари бўйича инвестицион лойиҳалар ва амалий тадбирлар режалари (“йўл хариталари”)ни сифатли амалга оширишни таъминлайди;

Ўзбекистон Республикасининг тўлов балансини ишлаб чиқади;

чет элдан олинадиган кредитлар учун Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг кафолатларини беради;

Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги мулкига эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади.

Тузатишлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стра-тегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 28 январдаги ПФ–5644-сон Фармонига кўра, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг иқтисодий, молиявий, пул-кредит, инвестиция, ижтимоий, маданий-гуманитар, таълим, илм-фан, соғлиқни сақлаш, экология ва бошқа соҳалардаги ваколатларини аниқ белгилаш мақсадида киритилмоқда.

Тўлдирилмоқда

17-модда. Вазирлар Маҳкамасининг ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривож-лантириш соҳасидаги ваколатлари

Вазирлар Маҳкамаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш соҳасида:

ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишни таъминлайди;

ахборот жамиятини шакллантириш, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, “Электрон ҳукумат” тизимини жорий қилишни таъминлаш, аҳоли, бизнес ва давлат ўртасида самарали ўзаро ҳамкор-ликни йўлга қўйиш учун зарур шароитларни яратади;

электрон давлат хизматлари ва телекоммуникация хизматлари спектрини кенгайтириш, телекомму-никация инфратузилмасини модернизация қилиш чораларини кўради;

ахборот хавфсизлиги ва ахборот муҳофазасини таъминлаш, тармоқлар, дастурий маҳсулотлар, ахборот тизимлари ва манбалари муҳофазасининг замонавий технологияларини жорий қилиш чораларини кўради.

Тузатишлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стра-тегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 28 январдаги ПФ–5644-сон Фармонига кўра, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг иқтисодий, молиявий, пул-кредит, инвестиция, ижтимоий, маданий-гуманитар, таълим, илм-фан, соғлиқни сақлаш, экология ва бошқа соҳалардаги ваколатларини аниқ белгилаш мақсадида киритилмоқда.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

18-модда. Вазирлар Маҳкамасининг жамоат тартибини сақлаш, давлат хавфсизлиги ва мудофаа қобилиятини таъминлаш соҳасидаги ваколатлари

Вазирлар Маҳкамаси жамоат тартибини сақлаш, давлат хавфсизлигини ва мудофаа қобилиятини таъминлаш соҳасида:

Ўзбекистон Республикасининг давлат хавф-сизлигини ва мудофаа қобилиятини таъминлаш, давлат чегараларини қўриқлаш, давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, жамоат тартибини сақлаш чора-тадбирларини амалга оширишга кўмаклашади;

ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир давлат дастурларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга оширишни таъминлайди;

ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди;

давлат ҳарбий ташкилотининг мудофаа вазифа-ларини ҳал этиш учун зарур молиявий, моддий ва бошқа ресурсларга бўлган талаб-эҳтиёжларини ҳар томонлама таъминлаш, мудофаа манфаатларини кўзлаб мамлакат ҳудудини тезкорлик билан жиҳозлаш масалаларини ҳал этади;

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг қурол-яроғ, ҳарбий техника ва бошқа моддий-техника воситалари билан жиҳозланиши ҳамда таъминланишини ташкил этади;

давлат ҳарбий буюртмаларини шакллантириш ва мудофаа аҳамиятига молик ишлаб чиқаришларни ташкил этиш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширишилини таъминлайди;

хорижий давлатлар билан харбий ва харбий-техникавий ҳамкорликни кенгайтириш чораларини кўради;

мамлакат иқтисодиётининг сафарбарлик тайёр-гарлигини ташкил этади, фуқаро муҳофазасига раҳбарликни амалга оширади.

Тузатишлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стра-тегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 28 январдаги ПФ–5644-сон Фармонига кўра, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг иқтисодий, молиявий, пул-кредит, инвестиция, ижтимоий, маданий-гуманитар, таълим, илм-фан, соғлиқни сақлаш, экология ва бошқа соҳалардаги ваколатларини аниқ белгилаш мақсадида киритилмоқда.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

19-модда. Вазирликлар, давлат кўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органларига раҳбарлик қилиш

Вазирлар Маҳкамаси вазирликлар, давлат қўмита-лари ва бошқа давлат бошқаруви органлари ишини мувофиқлаштириб ҳамда йўналтириб боради.

Вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органлари улар томонидан олиб борилаётган давлат сиёсатининг самарали ва сифатли амалга оширилиши учун Вазирлар Маҳкамаси олдида жавобгардир.

Вазирлар, давлат қўмиталари раислари ва бошқа давлат бошқаруви органлари раҳбарлари Вазирлар Маҳкамасига киритилаётган таклифлар, таҳлилий ва бошқа ҳужжатларнинг, шу жумладан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ва ҳар томонлама ишлаб чиқилиши, шунингдек, уларни амалга оширишнинг пировард натижалари ва оқибатлари учун шахсан жавобгар ҳисобланади.

Вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органлари тўғрисидаги низомлар, қоида тариқасида, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан таъминланадиган бошқа давлат бошқаруви органларининг марказий девони ходимлари сонини ва улар таъминотига ажратиладиган маблағлар миқдори Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Вазирлар Маҳкамаси вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органларини тузиш ҳамда тугатиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдимномалар киритади.

Вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органларини тузиш ҳамда тугатиш тўғрисидаги тақдимномаларни тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Президентига киритиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Вазирларнинг ва давлат қўмиталари раисларининг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади. Бошқа давлат бошқаруви органларининг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, агар қонун ҳужжат-ларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

Давлат бошқаруви органлари хайъатларининг аъзолари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Вазирлар Маҳкамаси вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органлари фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонларини ҳисобга олган ҳолда мақсадли вазифаларга эришилишини таъминлайди.

Вазирлар Маҳкамаси тизимли равишда вазирликлар, давлат кўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органлари раҳбарларининг асосий мезонларда белгиланган мақсадли вазифалар бажарилиши ва эришилганлиги юзасидан ҳисоботларини тинглайди.

Вазирлар Маҳкамаси зарурат бўлганда ўз ваколатига кирувчи давлат бошқарувининг айрим масалаларини ҳал этишни, агар бу масалаларнинг ҳал этилиши қонун ҳужжатларида Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг мутлақ ваколатларига киритилган бўлмаса, вазирликлар, давлат қўмиталари ва ўз бўйсунувидаги давлат бошқаруви бошқа органларига бериши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президен-тининг “Мамлакатни ижтимоий-иқти-содий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самара-дорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 28 январдаги ПФ–5644-сон Фармонига асосан, шунингдек қонун лойиҳаси матнида ҳуқуқий тартибга солиш предметлилигини таъминлаш мақсадида амалдаги Қонуннинг 6-моддасидан тегишли таҳририй тузатишлар билан ўтказилмоқда.

Тўлдирилмоқда

20-модда. Вазирлар Маҳкамасининг қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи

Вазирлар Маҳкамаси қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга.

Вазирлар Маҳкамасининг қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи қонун лойиҳаларини Ўзбекистон Респуб-ликаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш орқали амалга оширилади.

Вазирлар Маҳкамаси қонун лойиҳасини Ўзбе-кистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида кўриб чиқишда иштирок этиш учун ўз вакилини тайинлайди.

Қўшимча Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 83-моддасига асосан Вазирлар Маҳкамасининг қонунчилик ташаббуси ҳуқуқини қонун даражасида белгилаб бериш мақсадида таклиф этилмоқда.

III. Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, бошқа органлар
ва ташкилотлар билан муносабатлари

Чиқариб ташланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президен-тининг “Мамлакатни ижтимоий-иқти-содий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самара-дорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 28 январдаги ПФ–5644-сон Фармонига асосан, Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлис, бошқа органлар ва ташкилот-лар билан ўзаро ҳамкорлигини ҳуқуқий регламентлаш мақсадида 3-боб қоида-ларини лойиҳанинг 7-бобига ўтказиш таклиф этилмоқда.

8-модда. Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси билан муносабатлари

Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикасини иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг асосий кўрсаткичларини ва унга киритиладиган ўзгартишларни ишлаб чиқади ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси кўриб чиқиши учун тақдим этади.

Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ҳар йили мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан маърузалар тақдим этади.

Бош вазир Ўзбекистон Республикаси ҳукумати аъзолари билан биргаликда ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган, тегишли йилга мўлжалланган давлат дастури бажарилишининг бориши тўғрисида ҳисобот тақдим этади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари зарур бўлган ҳолларда ўз мажлисларида Бош вазирнинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг айрим долзарб масалалари юзасидан ҳисоботини қонунга мувофиқ парламент сўрови тартибида эшитиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари Вазирлар Маҳкамаси муайян аъзосининг ўзи раҳбарлик қилаётган давлат ёки хўжалик бошқаруви органи фаолияти масалалари юзасидан ахборотини эшитишлари ҳамда зарур бўлганда уни истеъфога чиқариш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти кўриб чиқиши учун таклиф киритишлари мумкин.

Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари мажлисларида, палаталарнинг қўмиталари мажлисларида ҳозир бўлиш ва ахборот беришга ҳақли.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари томонидан Вазирлар Маҳкамаси ёки унинг муайян аъзолари фаолиятига тааллуқли масалалар қўйилган тақдирда, Бош вазир шу масалалар юзасидан зарур тушунтиришлар олиш ва тушунтиришлар беришга ҳақли.

Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қўмиталарининг Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати фаолияти масалаларига доир тавсиялари ва таклифларини кўриб чиқади ҳамда улар юзасидан чора-тадбирлар кўради. Тавсиялар ва таклифларни кўриб чиқиш натижалари ҳақида ҳамда кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг тегишли қўмиталарига келишилган муддатда маълум қилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарида кўриб чиқиладиган қонун лойиҳаларини, бошқа ҳужжатларни тайёрлаш борасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси девони таркибий бўлинмаларининг, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг яқин ҳамкорлигини таъминлаш, Ўзбекистон Республи-каси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари билан қонун ижодкорлиги фаолиятидаги ҳамкорлигини ташкил этиш, шунингдек қонунларнинг ижро этилиши устидан Олий Мажлис палаталари томонидан парламент назоратини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг иштирок этишига кўмаклашиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкама-сининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси-даги ваколатли вакили фаолият кўрсатади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкама-сининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакилининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонун ҳужжатларида белгиланади.

Чиқариб ташланмоқда

Чиқариб ташланмоқда

Чиқариб ташланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президен-тининг “Мамлакатни ижтимоий-иқти-содий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самара-дорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 28 январдаги ПФ–5644-сон Фармонига асосан, Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлис, бошқа органлар ва ташкилот-лар билан ўзаро ҳамкорлигинини ўзига хос жиҳатларини ҳуқуқий регламентлаш мақсадида амалдаги 8-модда қоидалари лойиҳанинг 38-моддасига ўтказилмоқда.

9-модда. Парламент сўровига, Ўзбекистон Респуб-ликаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг сўровига жавоб

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг, Сенатининг Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ёки унга бўйсунувчи давлат ёхуд хўжалик бошқаруви органлари фаолиятига тааллуқли бўлган парламент сўрови, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг, Сенати аъзосининг шундай сўрови юборилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки ҳукумати аъзоси қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда жавоб бериши шарт.

Чиқариб ташланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президен-тининг “Мамлакатни ижтимоий-иқти-содий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самара-дорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 28 январдаги ПФ–5644-сон Фармонига асосан, Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлис, бошқа органлар ва ташкилот-лар билан ўзаро ҳамкорлигинини ўзига хос жиҳатларини ҳуқуқий регламентлаш мақсадида амалдаги 9-модда қоидалари лойиҳанинг 38-моддасига ўтказилмоқда.

10-модда. Вазирлар Маҳкамасининг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан муносабатлари

Вазирлар Маҳкамаси:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан ўзаро ҳамкорлик қилади, унинг Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ҳамда Олий Мажлис палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ҳамда хўжалик ва ижтимоий-маданий қурилиш масалаларига доир бошқа ҳужжатлар қандай бажарилаётганлиги ҳақидаги маълумотларини эшитади;

Вазирлар Маҳкамасининг ваколатига кирувчи масалалар бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг таклифларини кўриб чиқади;

вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳамда давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари томонидан тармоқлараро ва минтақавий ўта муҳим комплекс дастурларни амалга оширишда Қорақалпоғистон Республикаси ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлайди, бунда чиқиб қоладиган баҳсли масалаларни ҳал этади;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига зид бўлган қарорлари ва фармойишларининг ижро этилишини ўз ваколати доирасида тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эга.

Қорақалпоғистон Республикасини иқтисодий, ижтимоий-маданий ривожлантиришга, табиий ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишга тааллуқли масалалар Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳал этилаётганда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг фикри ҳисобга олинади.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Доимий ваколатхонаси бўлади.

Чиқариб ташланмоқда

Чиқариб ташланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президен-тининг “Мамлакатни ижтимоий-иқти-содий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самара-дорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 28 январдаги ПФ–5644-сон Фармонига асосан, Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлис, бошқа органлар ва ташкилот-лар билан ўзаро ҳамкорлигинини ўзига хос жиҳатларини ҳуқуқий регламентлаш мақсадида амалдаги 10-модда қоидалари лойиҳанинг 42-моддасига ўтказилмоқда.

11-модда. Вазирлар Маҳкамасининг маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан муносабатлари

Вазирлар Маҳкамаси ўз ваколатлари доирасида:

ҳудудларнинг иқтисодий ва ижтимоий-маданий ривожлантирилишини таъминлаш билан боғлиқ масалаларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятини мувофиқлаштириб боради;

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳал этилиши талаб қилинадиган масалаларга доир таклифларини кўриб чиқади, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларининг бажарилиш жараёнини назорат қилади, уларнинг амалга оширилиши юзасидан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларини таклиф қилиш ҳамда уларнинг ахборотларини эшитишга ҳақли;

вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органларининг вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлайди, бунда чиқиб қоладиган баҳсли масалаларни ҳал этади;

ҳудудларни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичларини тасдиқлайди, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият девонининг сони ва намунавий тузилмасини белгилайди;

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қонун ҳужжатларига зид бўлган қарорлари ва фармойишлари ижросини тўхтатиб қўйиш ҳамда уларни бекор қилишга ҳақли.

Чиқариб ташланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президен-тининг “Мамлакатни ижтимоий-иқти-содий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самара-дорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 28 январдаги ПФ–5644-сон Фармонига асосан, Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлис, бошқа органлар ва ташкилот-лар билан ўзаро ҳамкорлигинини ўзига хос жиҳатларини ҳуқуқий регламентлаш мақсадида амалдаги 11-модда қоидалари лойиҳанинг 43-моддасига ўтказилмоқда.

12-модда. Вазирлар Маҳкамасининг нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ўзаро муносабатлари

Вазирлар Маҳкамаси ўз ваколатига кирувчи масалалар юзасидан нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади ва қонун ҳужжатларига мувофиқ уларга зарур кўмак кўрсатади.

Чиқариб ташланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президен-тининг “Мамлакатни ижтимоий-иқти-содий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самара-дорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 28 январдаги ПФ–5644-сон Фармонига асосан, Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлис, бошқа органлар ва ташкилот-лар билан ўзаро ҳамкорлигинини ўзига хос жиҳатларини ҳуқуқий регламентлаш мақсадида амалдаги 12-модда қоидалари лойиҳанинг 44-моддасига ўтказилмоқда.

IV. Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини ташкил этиш
ва унинг тартиби

4-боб. Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини
ташкил этиш

Таҳририй тузатишлар киритилмоқда.

13-модда. Вазирлар Маҳкамасининг мажлислари

Давлат бошқарувининг, хўжалик ва ижтимоий-маданий қурилишнинг энг муҳим масалалари Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида ҳал этилади.

Вазирлар Маҳкамасининг мажлислари йилнинг ҳар чорагида камида бир марта ўтказилади.

Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларини Бош вазир ўтказади.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида раислик қилишга ҳақли.

Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларини тайёрлаш ва ўтказиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти билан белгиланади.

Чиқариб ташланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президен-тининг “Мамлакатни ижтимоий-иқти-содий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самара-дорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 28 январдаги ПФ–5644-сон Фармонига асосан, Вазирлар Маҳкамаси мажлис-ларини ўтказиш тартибини алоҳида бобда регламентлаш мақсадида амал-даги 13-модда қоидалари лойиҳанинг 25-моддасига ўтказилмоқда.

14-модда. Фақат Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида ҳал этиладиган масалалар

Қуйидагилар фақат Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида кўриб чиқилади:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини ишлаб чиқиш ва ижро этиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати тасарруфидаги аниқ мақсадли давлат фондларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш масалалари;

бошқарув тузилмасини такомиллаштириш масалалари, Ўзбекистон Республикасини ва унинг айрим минтақаларини иқтисодий ва ижтимоий-маданий ривожлантириш дастурлари лойиҳалари;

давлат қимматли қоғозларини чиқариш ҳажми ҳамда Ўзбекистон Республикасининг давлат ички ва ташқи қарзи кўламини ошириш тўғрисидаги таклифлар;

солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ставкаларини белгилаш ҳамда ўзгартириш тўғрисидаги таклифлар;

давлат мулки объектларини хусусийлаштириш дастурларининг лойиҳалари ҳамда хусусийлаш-тиришдан олинган маблағлардан фойдаланишнинг асосий йўналишлари тўғрисидаги таклифлар;

белгилаб қўйилган давлат нархлари қўлланиладиган маҳсулотлар, товарлар ва хизматлар рўйхати;

қонунчилик ташаббуси тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиладиган қонунлар лойиҳалари;

давлатлараро шартномалар ва битимларни имзолаш тўғрисидаги таклифлар.

Чиқариб ташланмоқда

Чиқариб ташланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президен-тининг “Мамлакатни ижтимоий-иқти-содий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самара-дорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 28 январдаги ПФ–5644-сон Фармонига асосан, Вазирлар Маҳкамаси мажлис-ларини ўтказиш тартибини алоҳида бобда регламентлаш мақсадида амал-даги 14-модда қоидалари лойиҳанинг 26-моддасига ўтказилмоқда.

21-модда. Бош вазир

Бош вазир:

1) Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини ташкил этади ва унга раҳбарлик қилади, унинг самарали ишлаши учун шахсан жавобгар бўлади;

Тўлдирилмоқда

2) Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида раислик қилади, унинг қарорларини имзолайди;

3) халқаро муносабатларда Вазирлар Маҳкамаси номидан иш кўради ҳамда ҳукуматлараро шартномалар ва битимларни имзолайди;

4) Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда Бош вазирнинг ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;

5) давлат ва хўжалик бошқарувининг Вазирлар Маҳкамаси мажлисида кўриб чиқиш талаб этилмайдиган масалалари бўйича қарорлар қабул қилади;

6) Ўзбекистон Республикаси Президентига вилоятлар ҳокимларини ва Тошкент шаҳар ҳокимини тайинлаш ҳамда лавозимидан озод этиш тўғрисида тақдимнома киритади;

Тўлдирилмоқда

7) Ўзбекистон Республикаси қонунларида назарда тутилган бошқа вазифаларни бажаради.

Бош вазир ўз ваколатларига кирувчи масалалар юзасидан фармойишлар чиқаради.

Бош вазир Вазирлар Маҳкамасининг иши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига мунтазам равишда ахборот бериб боради.

Бош вазир йўқлигида унинг вазифасини Бош вазир ўринбосарларидан бири бажаради.

21-модда. Бош вазир

Бош вазир:

Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини ташкил этади ва унга раҳбарлик қилади, унинг самарали ишлаши учун шахсан жавобгар бўлади;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати олдига қўйилган мақсадли вазифаларга эришишни таъминлаш мақсадида вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органлари фаолиятини умумий мувофиқлаштиради, юзага келган келишмовчилик-лар бўйича келишилган қарорлар қабул қилади;

Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида раислик қилади, унинг қарорларини имзолайди;

халқаро муносабатларда Вазирлар Маҳкамаси номидан иш кўради, музокаралар олиб боради ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан халқаро шартномаларни имзолайди;

Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда Бош вазирнинг ўринбосарлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;

давлат ва хўжалик бошқарувининг Вазирлар Маҳкамаси мажлисида кўриб чиқиш талаб этилмайдиган масалалари бўйича қарорлар қабул қилади;

Ўзбекистон Республикаси Президентига вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларини лавозимига тайинлаш ҳамда лавозимидан озод этиш тўғрисида тақдимнома киритади;

Вазирлар Маҳкамасининг ўтган йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва навбатдаги йил учун асосий устуворликлар тўғрисидаги ҳар йилги маърузасини Олий Мажлиси палаталарига тақдим этади;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати аъзолари билан биргаликда ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига Ўзбекистон Республикаси Президен-тининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган, тегишли йилга мўлжалланган давлат дастури бажари-лишининг бориши тўғрисида ҳисобот тақдим этади;

Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида маъқуллангандан кейин Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдим этади;

Ўзбекистон Республикаси қонунларида назарда тутилган бошқа вазифаларни бажаради.

Бош вазир ўз ваколатларига кирувчи масалалар юзасидан фармойишлар чиқаради.

Бош вазир Вазирлар Маҳкамасининг иши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига мунтазам равишда ахборот бериб боради.

Бош вазир йўқлигида унинг вазифасини Бош вазирнинг биринчи ўринбосари ёки Бош вазир ўринбосарларидан бири бажаради.

Тузатишлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стра-тегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 28 январдаги ПФ–5644-сон Фармони ва “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида” 2019 йил 28 январдаги ПҚ–4136-сон қарорига асосан кири-тилмоқда.

Тузатиш “Ўзбекистон Республика- сининг халқаро шартномалари тўғри-сида”ги Қонуннинг 16-моддасига мувофиқ киритилмоқда.

Тузатишлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стра-тегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 28 январдаги ПФ–5644-сон Фармони ва “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида” 2019 йил 28 январдаги ПҚ–4136-сон қарорига асосан кири-тилмоқда.

Тузатиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентидан келиб чиққан ҳолда киритилмоқда.

16-модда. Бош вазирнинг ўринбосарлари

Бош вазирнинг ўринбосарлари вазифалар тақсимотига мувофиқ ўзлари раҳбарлик қилаётган тармоқдаги ишларнинг аҳволи учун жавоб берадилар, тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳамда давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари фаолиятини мувофиқлаштиришни, уларнинг ишини назорат қилишни амалга оширадилар ҳамда уларга топшириқлар берадилар, Вазирлар Маҳкамаси муҳокамасига киритилган таклифларни ҳамда қарор ва фармойишларнинг лойиҳаларини дастлабки тарзда кўриб чиқадилар.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

22-модда. Бош вазирнинг ўринбосарлари

Бош вазирнинг ўринбосарлари вазифалар тақсимотига мувофиқ:

вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент ва депутат сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилиши мониторингини олиб боради;

жойларда ишларнинг реал ҳолатини мунтазам ўрганади, иқтисодиётдаги ва ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилади;

стратегик ва устувор вазифаларни амалга ошириш юзасидан комплекс таклифлар ишлаб чиқади;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва давлат бошқаруви органлари иши самарадорлигини ошириш соҳасида комплекс чора-тадбирларни амалга оширишни таъминлайди;

барча даражалардаги ижро этувчи ҳокимият органлари ва уларнинг раҳбарлари фаолиятини баҳолаш тизимини жорий этиш мувофиқлаштиради;

ўз ваколатдари доирасида қонунлар, Олий Мажлис палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини сифатли ва ўз вақтида бажариш чораларини кўради;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа вазифаларни бажаради.

Бош вазир ўринбосарлари уларга ишониб топширилган соҳаларда эришилган натижалар учун шахсан жавобгар ҳисобланади.

Тузатишлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стра-тегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 28 январдаги ПФ–5644-сон Фармони ва “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида” 2019 йил 28 январдаги ПҚ–4136-сон қарорига асосан кири-тилмоқда.

Тўлдирилмоқда

23-модда. Бош вазир маслаҳатчилари

Бош вазир маслаҳатчилари:

ваколатига киритилган тегишли йўналишлар ва масалалар бўйича Бош вазирга таклифларнинг пухта ишлаб чиқилишини, экспертизадан ўтказилишини ва тайёрланишини таъминлайди, шунингдек, ушбу масалалар учун шахсан жавобгар ҳисобланади;

қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши чораларини кўради;

ўз ваколатлари доирасида вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини умумий мувофиқлаштиради;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа вазифаларни бажаради.

Бош вазир маслаҳатчилари Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда Бош вазир томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.

Тузатишлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стра-тегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 28 январдаги ПФ–5644-сон Фармони ва “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида” 2019 йил 28 январдаги ПҚ–4136-сон қарорига асосан кири-тилмоқда.

17-модда. Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари

Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари:

ўзларига топширилган фаолият соҳаси учун жавоб берадилар;

Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида масалаларни кўриб чиқишда иштирок этадилар;

Вазирлар Маҳкамасининг ваколатига кирувчи масала-ларни кўриб чиқиш ҳақида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг лойиҳаларини тайёрлаш ташаббуси билан чиқишлари мумкин.

Тўлдирилмоқда

Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари илмий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланишлари мумкин эмас.

24-модда. Вазирлар Маҳкамаси аъзолари

Вазирлар Маҳкамаси аъзолари:

Чиқариб ташланмоқда

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида масалаларни кўриб чиқишда иштирок этади, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси мажлислари кун тартиби бўйича таклифлар киритади;

Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш учун масалалар тайёрлашни амалга оширади;

Вазирлар Маҳкамаси ваколатига кирувчи масалаларни кўриб чиқиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқиш ташаббуси билан чиқади;

тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари ёки бошқа давлат бошқаруви органлари фаолиятини йўналтиради ва мувофиқлаштиради;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига тақдим этилган ҳаракатлар режасини амалга ошириш, шунингдек, вазирликлар ва давлат қўмиталари фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонларида кўрсатилган мақсадли вазифалар эришиш чораларини кўради;

Вазирлар Маҳкамаси томонидан ташкил этиладиган Вазирлар Маҳкамаси комиссиялари ва бошқа ишчи органларига Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра раҳбарликни амалга оширади.

Вазирлар Маҳкамаси аъзолари ўзлари раҳбарлик қилаётган вазирлик, давлат қўмитаси ёки бошқа давлат бошқаруви органи фаолиятининг самарадорлиги учун шахсан жавобгар ҳисобланади.

Вазирлар Маҳкамаси аъзолари илмий, педагогик, шунингдек, қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланишлари мумкин эмас.

Тузатишлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стра-тегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 28 январдаги ПФ–5644-сон Фармони ва “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида” 2019 йил 28 январдаги ПҚ–4136-сон қарорига асосан кири-тилмоқда.

Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини хўжалик жамиятлари кузатув кенгаши аъзолигига киритиш амалиётидан келиб чиққан ҳолда қонун лойиҳаси орқали қонунчиликни ҳуқуқни қўллаш амалиёти билан мувофиқлаштириш таклиф этилмоқда. Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 апрелдаги 189 сон қарори билан тасдиқланган Давлатнинг акциядорлик жамиятлари-даги ишончли вакили тўғрисидаги низомда юқорида назарда тутилган мансабдор шахсларнинг давлат ишончли вакиллари этиб тайинланиши қайд этилган.

18-модда. Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати

Бош вазир ва унинг ўринбосарларидан иборат таркибдаги Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати Вазирлар Маҳкамасининг доимий органи сифатида фаолият кўрсатади. Бош вазирнинг қарорига биноан Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг таркибига Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг бошқа аъзолари ҳам киритилиши мумкин.

Чиқариб ташланмоқда

Чиқариб ташланмоқда

Қонун лойиҳасида тартибга солиш предметлилигини таъминлаш мақсадида лойиҳанинг 5-бобига ўтказилмоқда.

19-модда. Вазирлар Маҳкамасининг доимий, муваққат комиссиялари ва бошқа ишчи органлари

Вазирлар Маҳкамаси доимий комиссиялар тузади ва уларнинг вазифалари, ваколатлари ҳамда фаолият тартибини белгилайди.

Давлат ва хўжалик бошқарувининг айрим масалалари бўйича таклифлар тайёрлаш, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг айрим топшириқларини бажариш учун Вазирлар Маҳкамасининг муваққат комиссиялари ва бошқа ишчи органлари тузилиши мумкин.

25-модда. Вазирлар Маҳкамасининг коллегиал органлари

Вазирлар Маҳкамаси доимий комиссиялар тузади ва уларнинг вазифалари, ваколатлари ҳамда фаолият тартибини белгилайди.

Давлат ва хўжалик бошқарувининг айрим масалалари бўйича таклифлар тайёрлаш, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг айрим топшириқларини бажариш учун Вазирлар Маҳкамасининг муваққат комиссиялари ва бошқа ишчи органлари тузилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президен-тининг “Идоралараро коллегиал орган-ларни тубдан қисқартириш ва янада оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 28 августдаги ПФ–5527-сон Фармонига мувофиқ, таҳририй тузатишлар киритилмоқда.

20-модда. Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари

Вазирлар Маҳкамаси конституциявий нормалар доирасида ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудидаги барча органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар ва фармойишлар чиқаради.

Вазирлар Маҳкамасининг норматив-ҳуқуқий тусдаги ёки ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳужжатлари Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари шаклида қабул қилинади.

Вазирлар Маҳкамасининг тезкор ва бошқа жорий масалалар бўйича қарорлари Вазирлар Маҳкамасининг фармойишлари шаклида қабул қилинади.

Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармо-йишлари Бош вазир томонидан имзоланади.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддасига асосланган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, фармойишларини ҳамда Бош вазир фармойишларини бекор қилишга ҳақли.

Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармо-йишлари, агар уларда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, имзоланган кундан бошлаб кучга киради. Вазирлар Маҳкамасининг норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорлари, агар ҳужжатларнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилмаган бўлса, расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазирлар Маҳкамаси ўзи қабул қилган қарорларнинг бажарилиши устидан бевосита ёки вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ҳамда давлат ва хўжалик бошқарувининг бошқа органлари орқали назоратни амалга оширади.

Вазирлар Маҳкамасининг норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорлари «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами», «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинади, зарур бўлган тақдирда эса бошқа оммавий ахборот воситалари орқали ҳам кенг омма эътиборига етказилади.

Чиқариб ташланмоқда

Чиқариб ташланмоқда

Қонун лойиҳасида тартибга солиш предметлилигини таъминлаш мақсадида лойиҳанинг 6-бобига ўтказилмоқда.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

26-модда. Масалаларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш ва кўриб чиқиш

Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун:

Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳалари – қонунчилик ташаббуси тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш учун;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари лойиҳалари – кўриб чиқиш ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш учун;

Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳалари – қабул қилиш учун;

Вазирлар Маҳкамасининг ваколатига тегишли бўлган, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари номенклатурасига кирадиган ҳамда Вазирлар Маҳкамаси номенклатурасига кирадиган лавозимларга тайинлаш, тасдиқлаш, тақдим этиш, келишиш ва лавозимдан озод этиш учун номзодлар бўйича таклифлар;

белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамаси билан махсус келишувини талаб қиладиган мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга хизмат сафарларига чиқиши тўғрисида таклифлар киритилади.

Вазирлар Маҳкамасида унинг ваколатларига кирадиган масалалар Вазирлар Маҳкамаси, унинг Раёсати мажлисларида, Бош вазир, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари томонидан, Вазирлар Маҳкамаси томонидан ташкил этиладиган комиссиялар, кенгашлар ва бошқа идоралараро коллегиал органлар мажлисларида манфаатдор давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар вакиллари иштирокида кўриб чиқилади.

Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, ушбу Қонун билан унинг ваколатига тегишли бўлган, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланадиган бошқа масалалар ҳам киритилади.

Муҳим давлат, иқтисодий ва ижтимоий-маданий масалаларни ҳал этиш учун ишлаб чиқилган Вазирлар Маҳкамасининг комплекс ёки мақсадли дастурлари ва тадбирлари Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари томонидан Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритилади.

Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш учун масалалар Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, истисно ҳолларда эса уларнинг биринчи ўринбосарлари томонидан киритилиши мумкин.

Вазирлар Маҳкамасига масалалар киритиш ва кўриб чиқиш амалдаги Қонун билан қамраб олинмаганлиги сабабли, шунингдек, тўғридан-тўғри амал қиладиган қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш заруратидан келиб чиқиб юқорида қайд этилган масалалар ало-ҳида модда сифатида киритилмоқда.

21-модда. Вазирлар Маҳкамасининг девони

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлис-ларига тайёргарлик кўриш, тегишли қарорлар лойиҳаларини, таҳлилий, ахборот ва бошқа материалларни тайёрлаш, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг бажарилишини мунтазам равишда текшириб бориш учун Вазирлар Маҳкамасининг девони фаолият кўрсатади.

Вазирлар Маҳкамасининг девони ва унинг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Вазирлар Маҳкамасининг девони асосий таркибий бўлинмалари раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда Бош вазир томонидан лавозимга тайинланади.

Тўлдирилмоқда

27-модда. Вазирлар Маҳкамасининг аппарати

Вазирлар Маҳкамасининг аппарати Ҳукумат фаолиятини ҳуқуқий, ташкилий-техник, ахборот-таҳлилий ва баённома жиҳатдан таъминлайди, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларини, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлайди, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларини амалга оширишга қаратилган “йўл хариталари”, жадваллар, ҳаракатлар дастурлари, амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқади.

Вазирлар Маҳкамасининг аппарати ва унинг таркибий бўлинмалари иш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган низомларга мувофиқ белгиланади.

Бош вазир, Бош вазирнинг иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарлари ва маслаҳат-чилари котибиятлари мудирлари Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда Бош вазир томонидан лавозимга тайинланади.

Бош вазирнинг, Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг котибиятлари, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари ишини мувофиқлаштириш Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан амалга оширилади.

Тузатишлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стра-тегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 28 январдаги ПФ–5644-сон Фармони ва “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида” 2019 йил 28 январдаги ПҚ–4136-сон қарорига асосан кири-тилмоқда.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

28-модда. Вазирлар Маҳкамасининг мажлислари

Давлат бошқаруви, хўжалик ва ижтимоий-маданий қурилишнинг энг муҳим масалалари Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида кўриб чиқилади.

Вазирлар Маҳкамаси мажлислари ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади.

Вазирлар Маҳкамаси мажлисларини Бош вазир ўтказади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида раислик қилиши мумкин.

Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида Бош вазирнинг ўринбосарлари ва Бош вазирнинг маслаҳатчилари, вазирлар, давлат қўмиталарининг раислари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, зарурат бўлганда эса вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳолимлари ҳамда бошқа давлат бошқаруви органлари раҳбарлари қатнашади.

Вазирлар Маҳкамаси мажлисларига зарурат бўлганда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери, Сенати Раиси, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг Раиси, Олий судининг Раиси, Бош прокурори, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчилари таклиф этилишлари мумкин.

Вазирлар Маҳкамаси мажлисларини оммавий ахборот воситаларида ёритиш мақсадида унга оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик вакиллари ҳам таклиф этилишлари мумкин.

Тузатишлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стра-тегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 28 январдаги ПФ–5644-сон Фармони ва “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида” 2019 йил 28 январдаги ПҚ–4136-сон қарорига асосан кири-тилмоқда.

Тўлдирилмоқда

29-модда. Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида кўриб чиқиладиган масалалар

Қуйидагилар фақат Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида кўриб чиқилади:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини ишлаб чиқиш ва ижро этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати тасарруфидаги аниқ мақсадли давлат жамғармаларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш масалалари;

бошқарув тузилмасини такомиллаштириш масалалари, Ўзбекистон Республикасини ва унинг айрим ҳудудларини иқтисодий ва ижтимоий-маданий ривожлантириш дастурлари лойиҳалари;

давлат қимматли қоғозларини чиқариш ҳажми ҳамда Ўзбекистон Республикасининг давлат ички ва ташқи қарзи кўламини ошириш тўғрисидаги таклифлар;

солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ставка-ларини белгилаш ҳамда ўзгартириш тўғрисидаги таклифлар;

белгилаб қўйилган давлат нархлари қўлланила-диган маҳсулотлар, товарлар ва хизматлар рўйхати;

давлатлараро шартномаларни имзолаш тўғрисидаги таклифлар.

Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириқларига ва Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг қарорларига мувофиқ бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилади.

Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида масалалар кўриб чиқиш тартиби амал-даги Қонун билан қамраб олинмаганлиги сабабли, шунингдек, тўғридан-тўғри амал қиладиган қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш заруратидан келиб чиқиб юқорида қайд этилган масалалар ало-ҳида модда сифатида киритилмоқда.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

30-модда. Вазирлар Маҳкамаси мажлисларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тартиби

Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида кўриб чиқиш учун масалаларни тайёрлашни Вазирлар Маҳкамаси аппарати амалга оширади.

Зарур ҳолларда масалаларни тайёрлашни Вазирлар Маҳкамаси ёки унинг Раёсати томонидан ташкил этиладиган комиссиялар амалга оширади.

Вазирлар Маҳкамаси мажлисида кўриб чиқиш учун киритиладиган ҳужжатлар лойиҳалари ушбу Қонун ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига мувофиқ тайёрланган бўлиши керак.

Заруратга кўра Бош вазир томонидан аниқ соҳалар ва йўналишларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг боришини ўрганиш мақсадида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат бошқаруви ҳудудий органлари раҳбарлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирокида ҳудудларда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг мавзули сайёр мажлислари ўтказилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг мавзули сайёр мажлисларини ўтказиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида масалалар кўриб чиқиш тартиби амал-даги Қонун билан қамраб олинмаганлиги сабабли, шунингдек, тўғридан-тўғри амал қиладиган қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш заруратидан келиб чиқиб юқорида қайд этилган масалалар ало-ҳида модда сифатида киритилмоқда.

Тўлдирилмоқда

31-модда. Вазирлар Маҳкамаси мажлисида қарор қабул қилиш

Вазирлар Маҳкамаси мажлисида кўриб чиқиладиган масалалар бўйича қарорлар Ҳукумат аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.

Вазирлар Маҳкамаси мажлисида қабул қилинган қарорлар баённома кўринишида расмийлаштирилади.

Мажлис баённомаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентида белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамаси аппарати томонидан расмийлаштирилади ва тарқатилади.

Ҳукумат баённома қарорлари лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш ва ҳисобга олиш Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ амалга оширилади.

Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида масалалар кўриб чиқиш тартиби амал-даги Қонун билан қамраб олинмаганлиги сабабли, шунингдек, тўғридан-тўғри амал қиладиган қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш заруратидан келиб чиқиб юқорида қайд этилган масалалар ало-ҳида модда сифатида киритилмоқда.

Тўлдирилмоқда

5-боб. Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати

Тузатишлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 январдаги ПФ–5644-сон Фармонига мувофиқ киритилмоқда.

Тўлдирилмоқда

32-модда. Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати

Вазирлар Маҳкамасининг доимий фаолият юритувчи органи сифатида Вазирлар Маҳкамаси Раёсати фаолият юритади.

Вазирлар Маҳкамаси Раёсати таркибига Бош вазир, Бош вазир ўринбосарлари, Бош вазир маслаҳатчилари, вазирлар, давлат қўмиталари раислари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси киради.

Қонун лойиҳаси матнида тартибга солиш предметлилигини таъминлаш мақсадида амалдаги Қонуннинг
18-моддаси таклиф этилаётган қонун лойиҳаси 5-бобига ўтказилмоқда.

Тўлдирилмоқда

33-модда. Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида кўриб чиқиладиган масалалар

Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг топши-риқлари ижросини ташкил этиш масалалари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг ваколатига кирадиган масалалар кўриб чиқилади, ушбу Қонунга мувофиқ фақат Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида кўриб чиқиладиган масалалар бундан мустасно.

Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг мажлисларида масалалар кўриб чиқиш тартиби амалдаги Қонунда қамраб олинмаганлиги сабабли, шунингдек, тўғридан-тўғри амал қиладиган қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш зарура-тидан келиб чиқиб юқорида қайд этилган масалаларни алоҳида модда сифатида киритиш таклиф этилмоқда.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

34-модда. Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тартиби

Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларини ташкиллаштиришни ва тайёргарлик кўришни Вазирлар Маҳкамаси аппарати амалга оширади.

Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлислари ҳар ҳафтада Бош вазир томонидан ўтказилади.

Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида масалаларни кўриб чиқиш учун тайёрлаш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти билан белгиланади.

Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида қабул қилинган қарорлар баённома кўринишида расмийлаштирилади ва раислик қилувчи томонидан имзоланади.

Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг мажлисларида масалалар кўриб чиқиш тартиби амалдаги Қонунда қамраб олинмаганлиги сабабли, шунингдек, тўғридан-тўғри амал қиладиган қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш зарура-тидан келиб чиқиб юқорида қайд этилган масалаларни алоҳида модда сифатида киритиш таклиф этилмоқда.

Тўлдирилмоқда

6-боб. Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари

Тузатиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 январдаги ПФ–5644-сон Фармонига мувофиқ киритилмоқда.

Тўлдирилмоқда

35-модда. Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатларининг турлари

Вазирлар Маҳкамаси конституциявий нормалар доирасида ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудидаги барча органлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар ва фармойишлар чиқаради.

Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари Бош вазир томонидан имзоланади.

Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари Бош вазир томонидан имзолан-гунига қадар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Aдминистрацияси билан келишилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси қоидаларига асосан Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини, фармойишларини ва Бош вазирнинг фармойишларини бекор қилиш ҳуқуқига эга.

Вазирлар Маҳкамаси қабул қилинган ҳужжат-ларнинг ижросини таъминлаш учун тўғридан-тўғри ёки вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат органлари орқали амалга оширади.

Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари юридик жиҳатдан бир биридан тубдан фарқ қилишини инобатга олиб қонун лойиҳаси мазкур ҳужжатлар бўйича тегишли моддалар билан тўлдирилмоқда.

Амалдаги Қонуннинг 20-моддасидан ўтказилмоқда.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

36-модда. Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари

Вазирлар Маҳкамасининг норматив-ҳуқуқий ҳисобланган ҳужжатлари қарорлар шаклида қабул қилинади.

Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палата-ларининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари асосида ҳамда уларнинг ижроси юзасидан қабул қилинади.

Вазирлар Маҳкамасининг норматив-ҳуқуқий ҳисобланган қарорлари, агар уларнинг ўзида кечроқ муддат кўрсатилган бўлмаса, улар расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Вазирлар Маҳкамасининг норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорлари Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, “Халқ сўзи”, “Народное слово” газеталарида ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинади, зарур бўлган тақдирда эса бошқа оммавий ахборот воситалари орқали ҳам кенг омма эътиборига етказилади.

Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари юридик жиҳатдан бир биридан тубдан фарқ қилишини инобатга олиб қонун лойиҳаси мазкур ҳужжатлар бўйича тегишли моддалар билан тўлдирилмоқда.

Амалдаги Қонуннинг 20-моддасидан ўтказилмоқда.

Тўлдирилмоқда

37-модда. Вазирлар Маҳкамасининг фармойишлари

Вазирлар Маҳкамасининг тезкор ва бошқа жорий масалалар бўйича ҳужжатлари Вазирлар Маҳкамаси фармойишлари шаклида қабул қилинади.

Вазирлар Маҳкамасининг фармойишлари, агар ушбу ҳужжатларда бошқача муддат назарда тутилган бўлмаса, имзоланган кундан эътиборан кучга киради.

Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари юридик жиҳатдан бир биридан тубдан фарқ қилишини инобатга олиб қонун лойиҳаси мазкур ҳужжатлар бўйича тегишли моддалар билан тўлдирилмоқда.

Амалдаги Қонуннинг 20-моддасидан ўтказилмоқда.

Тўлдирилмоқда

7-боб. Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг Aдминистрацияси, судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ҳарбийлаш-тирилган тузилмалар, бошқа давлат органлари
ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги

Амалдаги Қонуннинг III бўлимидан ўтказилмоқда.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

38-модда. Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси билан ўзаро ҳамкорлиги

Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикасини иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг асосий кўрсаткичларини ва унга ўзгартишларни ишлаб чиқади ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига кўриб чиқиш учун тақдим этади.

Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ҳар йили мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан маърузалар тақдим этади.

Бош вазир Ҳукумат аъзолари билан биргаликда ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган, тегишли йилга мўлжалланган давлат дастури бажарилишининг бориши тўғрисида ҳисобот тақдим этади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари зарур бўлган ҳолларда ўз мажлис-ларида Бош вазирнинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг айрим долзарб масалалари юзасидан ҳисоботини қонунга мувофиқ парламент сўрови тартибида эшитиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари Вазирлар Маҳкамаси муайян аъзосининг ўзи раҳбарлик қилаётган давлат органи фаолияти масалалари юзасидан ахборотини эшитишлари ҳамда зарур бўлганда уни истеъфога чиқариш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти кўриб чиқиши учун таклиф киритишлари мумкин.

Ҳукумат аъзолари Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида Қонунчилик палатаси депутатларининг саволларига ҳисоботларни тақдим этадилар (Ҳукумат соати).

Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, уларнинг қўмиталари ва комиссиялари мажлисларида иштирок этиши ва чиқиш қилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари томонидан Вазирлар Маҳкамаси ёки унинг муайян аъзолари фаолиятига тааллуқли масалалар қўйилган тақдирда, Бош вазир шу масалалар юзасидан зарур тушунтиришлар олиш ва тушунтиришлар беришга ҳақли.

Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қўмиталарининг Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати фаолияти масалаларига доир тавсиялари ва таклифларини кўриб чиқади ҳамда улар юзасидан чора-тадбирлар кўради. Тавсиялар ва таклифларни кўриб чиқиш натижалари ҳақида ҳамда кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палата-ларининг тегишли қўмиталарига келишилган муддатда маълум қилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг, Сенатининг Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ёки унга бўйсунувчи давлат ёхуд хўжалик бошқаруви органлари фаолиятига тааллуқли бўлган парламент сўрови, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг, Сенати аъзосининг шундай сўрови юборилган Вазирлар Маҳкамаси ёки Ҳукумат аъзоси қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда жавоб бериши шарт.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарида кўриб чиқиладиган қонун лойиҳаларини, бошқа ҳужжатларни тайёрлаш борасида Вазирлар Маҳкамаси девони таркибий бўлинмаларининг, давлат бошқаруви органлари-нинг, маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг яқин ҳамкорлигини таъминлаш, Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари билан қонун ижодкорлиги фаолиятидаги ҳамкорлигини ташкил этиш, шунингдек, қонунларнинг ижро этилиши устидан Олий Мажлис палаталари томонидан парламент назоратини амалга оширишда Вазирлар Маҳкамасининг иштирок этишига кўмаклашиш учун Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили фаолият кўрсатади.

Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги Ваколатли вакилининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонун ҳужжатларида белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Прези-дентининг 2018 йил 28 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасидан, шунингдек, Ўзбекистон Республика-сининг “Ҳукуматни шакллантириш тартиби демократлаштирилиши ва унинг масъулияти кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” 2019 йил 5 март-даги ЎРҚ-527-сон Қонунига мувофиқ тегишли тузатишлар киритилмоқда.

Амалдаги Қонуннинг 8-моддасидан ўтказилмоқда.

Амалдаги Қонуннинг 9-моддасидан ўтказилмоқда.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

39-модда. Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг Администрацияси билан ўзаро ҳамкорлиги

Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг Администрацияси ҳужжатлари ва топшириқлари ижросини таъминлайди.

Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасида назарда тутилган топшириқларнинг самарали ижро этилишини таъминлаш юзасидан чора-тадбирларни амалга оширади.

Вазирлар Маҳкамаси вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органларини тузиш ва тугатиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдимномалар киритади.

Бош вазир Ўзбекистон Республикаси Президентига вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларини лавозимга тайинлаш ҳамда лавозимидан озод этиш тўғрисида тақдимнома киритади.

Айрим масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари мажбурий тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда қабул қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти билан белгиланган тартибда мажбурий келишиладиган масалалар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президети ҳужжатлари билан белгиланади.

Вазирлар Маҳкамасини Ўзбекистон Республикаси Президенти ва унинг Админстрацияси билан ҳамкорлиги қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа масалалар бўйича ҳам амалга оширади.

Вазирлар Маҳкамаси ўз фаолиятини амалга оширишда Ўзбекистон Респуб-ликаси Президенти Администрацияси билан яқиндан ҳамкорлик қилишини инобатга олиб, қонун лойиҳаси мазкур масалалар бўйича алоҳида модда билан тўлдирилмоқда.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

40-модда. Вазирлар Маҳкамасининг суд ҳокимияти органлари билан ҳамкорлиги

Вазирлар Маҳкамаси судларни молиявий, моддий-техник ва бошқа жиҳатдан таъминлаш, уларнинг биноларини қўриқлаш ва сақлаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган маблағлар миқдорини тасдиқлайди.

Вазирлар Маҳкамаси Конституциявий судга
ўз ваколатига кирадиган масалаларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун киритиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди Ҳукумат қарорлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорларининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлигини аниқлайди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди мажлисида Бош вазир ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири иштирок этиши мумкин.

Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи ҳокимиятнинг олий органи эканлигини, шунингдек, суд ҳокимияти мустақил ҳокимият тармоғи эканлигини инобатга қонун лойиҳасини мазкур ҳокимият тармоқларининг ўзаро ҳамкорлиги бўйича алоҳида модда билан тўлдириш таклиф этилмоқда.

Тузатишлар Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ киритилмоқда.

Тўлдирилмоқда

41-модда. Вазирлар Маҳкамасининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ҳарбийлаштирилган тузилмалар билан ўзаро ҳамкорлиги

Вазирлар Маҳкамаси ўз ваколатларини самарали амалга ошириш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ҳарбийлаштирилган тузилмалар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

Вазирлар Маҳкамаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлайди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ҳарбийлаш-тирилган тузилмалар раҳбарлари ўз фаолиятига доир масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида иштирок этишлари мумкин.

Тузатишлар Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ киритилмоқда.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

42-модда. Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан ўзаро ҳамкорлиги

Вазирлар Маҳкамаси:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан ўзаро ҳамкорлик қилади, унинг Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва унинг палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкама-сининг қарорлари ва фармойишлари, шунингдек, хўжалик ва ижтимоий-маданий ривожлантириш масалаларига доир бошқа ҳужжатлар бажарилиши ҳақидаги маълумотларини эшитади;

Вазирлар Маҳкамасининг ваколатига кирувчи масалалар бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг таклифларини кўриб чиқади;

вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органлари томонидан тармоқлараро ва минтақавий ўта муҳим комплекс дастурларни амалга оширишда Қорақалпоғистон Республикаси ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлайди, бунда чиқиб қоладиган баҳсли масалаларни ҳал этади;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши-нинг Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига зид бўлган қарорлари ва фармойишларининг ижро этилишини ўз ваколати доирасида тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эга.

Қорақалпоғистон Республикасини иқтисодий, ижтимоий-маданий ривожлантиришга, табиий ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишга тааллуқли масалалар Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳал этилаётганда Қорақал-поғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг фикри ҳисобга олинади.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Доимий ваколатхонаси бўлади.

Амалдаги Қонуннинг 9-моддасидан таҳририй тузатишлар киритилган ҳолда ўтказилмоқда.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

43-модда. Вазирлар Маҳкамасининг маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органлари билан ҳамкорлиги

Вазирлар Маҳкамаси ўз ваколатлари доирасида:

ҳудудларни иқтисодий ва ижтимоий-маданий ривожлантиришни таъминлаш билан боғлиқ масалаларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятини мувофиқлаштириб боради;

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳал этилиши талаб қилинадиган масалаларга доир таклифларини кўриб чиқади, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларининг бажарилиш жараёнини назорат қилади, уларнинг амалга оширилиши юзасидан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларини таклиф қилиш ҳамда уларнинг ахборотларини эшитишга ҳақли;

вазирликлар, давлат қўмиталари ҳамда бошқа давлат бошқаруви органларининг вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан ўзаро ҳамкор-лигини таъминлайди, бунда чиқиб қоладиган баҳсли масалаларни ҳал этади;

ҳудудларни иқтисодий ва ижтимоий ривожлан-тиришнинг асосий кўрсаткичларини тасдиқлайди, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият девонининг сони ва намунавий тузилмасини белгилайди;

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қонун ҳужжатларига зид бўлган қарорлари ва фармойишлари ижросини тўхтатиб қўйиш ҳамда уларни бекор қилишга ҳақли.

Амалдаги Қонуннинг 11-моддасидан таҳририй тузатишлар киритилган ҳолда ўтказилмоқда.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

44-модда. Вазирлар Маҳкамасининг нодавлат нотижорат ташкилотлар, сиёсий партиялар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ўзаро ҳамкорлиги

Вазирлар Маҳкамаси ўз ваколати доирасида нодавлат нотижорат ташкилотлар, сиёсий партиялар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан қонун ҳужжатларига мувофиқ ўзаро ҳамкорлик қилади, уларга зарур ёрдам кўрсатади.

Вазирлар Маҳкамаси бевосита ёки давлат бошқаруви органлари орқали нодавлат нотижорат ташкилотлар, шунингдек, сиёсий партиялар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳуқуқлари амалга оширилишини таъминлайди.

Вазирлар Маҳкамаси ўз ваколатига тегишли масалалар бўйича нодавлат нотижорат ташкилотлар, сиёсий партиялар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг таклифларини кўриб чиқади.

Вазирлар Маҳкамаси нодавлат нотижорат ташкилотлар, сиёсий партиялар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига улар томонидан ўз уставида белгиланган мақсадлар ва вазифаларнинг бажарилиши учун тенг ҳуқуқий имкониятларни таъминлайди.

Вазирлар Маҳкамаси қонун ҳужжатларида белги-ланган ҳолларда ва тартибда сиёсий партияларнинг устав фаолиятини молиялаштириш учун уларга давлат маблағлари ажратилишида иштирок этади.

Амалдаги Қонуннинг 11-моддасидан таҳририй тузатишлар киритилган ҳолда ўтказилмоқда.

Вазирлар Маҳкамаси бевосита ёки давлат органлари орқали нодавлат нотижорат ташкилотлар, сиёсий пар-тиялар ва фуқаролик жамияти инсти-тутларининг қонунчиликда назарда тутилган ҳуқуқлари амалга оширили-шини таъминлашини, шунингдек, ўз ваколатига тегишли масалалар бўйича улар таклифларини кўриб чиқишини инобатга олиб, қонун лойиҳасини тегишли модда билан тўлдириш таклиф этилмоқда.

Тўлдирилмоқда

8-боб. Вазирлар Маҳкамаси фаолиятининг
очиқлиги ва шаффофлиги

Тузатишлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стра-тегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 28 январдаги ПФ–5644-сон Фармони ва “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида” 2019 йил 28 январдаги ПҚ–4136-сон қарорига асосан кири-тилмоқда.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

45-модда. Вазирлар Маҳкамаси фаолиятининг очиқлигини таъминлаш

Жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати фаолияти тўғрисидаги ахборотдан эркин фойдаланиши Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30-моддаси ҳамда “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ таъминланади.

Вазирлар Маҳкамаси ҳалқ билан очиқ мулоқотни таъминлайди, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ҳамда жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунига асосан қабул қилишни ташкил этади.

Вазирлар Маҳкамаси аппарати жисмоний ва юридик шахсларнинг Вазирлар Маҳкамасининг аппаратига, давлат бошқаруви органларига ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига келиб тушган мурожаатлари билан ишлаш мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилишни амалга оширади.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш холатини ўрганиш натижалари Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати мажлислари ёки селектор йиғилишларида ҳар чоракда, шу жумладан тегишли мансабдор шахсларга нисбатан чора кўриш юзасидан таклифлар киритган ҳолда кўриб чиқилади.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаат-лари билан ишлашнинг самарали тизими фаолиятини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонаси билан самарали ҳамкорлик қилади.

Тўлдирилмоқда

46-модда. Вазирлар Маҳкамаси фаолиятинининг оммавий ахборот воситаларида ёритилиши

Вазирлар Маҳкамаси ўз ваколатлари доирасида қуйидагилар орқали ўз фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритиш чора-тадбирларини кўради:

ўз расмий веб-сайтида Ҳукумат фаолияти тўғрисидаги ахборотни жойлаштириш ва янгилаш;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларини ёритиш.

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларини оммавий ахборот воситаларида ёритиш, шунингдек, кўриб чиқиладиган масалалар муҳокамасига жамоатчиликни жалб этиш тартиби Бош вазир томонидан белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматнинг расмий веб-сайтида ахборотни жойлаштириш ва янгилаш Бош вазирнинг матбуот хизмати томонидан амалга оширилади.

Тузатишлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стра-тегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 28 январдаги ПФ–5644-сон Фармони ва “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида” 2019 йил 28 январдаги ПҚ–4136-сон қарорига асосан кири-тилмоқда.

Тўлдирилмоқда

9-боб. Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари
ва унинг аппарати ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий таъминлаш

Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари
ва унинг аппарати ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий таъминот кафолатларини мустаҳкам-лаш мақсадида киритимоқда.

Тўлдирилмоқда

47-модда. Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари ва унинг аппарати ходимларини моддий рағбатлантириш

Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ва унинг аппарати ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан иборат.

Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари ва унинг аппарати ходимларини моддий рағбатлантириш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари
ва унинг аппарати ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий таъминот кафолатларини мустаҳкам-лаш мақсадида киритимоқда.

Тўлдирилмоқда

Тўлдирилмоқда

48-модда. Вазирлар Маҳкамаси аъзолари ва аппаратининг ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш

Вазирлар Маҳкамаси аъзолари ва аппаратининг ходимларига йиллик ҳақ тўланадиган таътил берилади.

Ишлаш учун бошқа ҳудудлардан таклиф қилинган ва Тошкент шаҳрида турар-жойга эга бўлмаган Вазирлар Маҳкамаси аъзолари ва аппаратининг ходимларига уларнинг аризасига биноан заруратга кўра лавозимда бўлиш муддатида хизмат турар-жойлари берилади.

Вазирлар Маҳкамаси аъзолари ва унинг аппарати ходимлари кафолатланган тиббий ва санатор-соғломлаштириш ёрдамидан фойдаланадилар.

Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимлари учун аввалги иш жойида берилган узоқ муддатли хизматлари, ҳарбий ва махсус унвонлар (мартаба даражалари, малака тоифалари, дипломатик даражалар ва бошқалар) учун қўшимча тўлов ва устамалар сақлаб қолинади.

Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимлари аввалги иш жойи бўйича ходимлар учун белгиланган барча имтиёзлар, моддий ва ижтимоий ҳимоя чораларидан, аппаратда амалда бўлган меҳнат шароитларини ҳисобга олган ва лавозим маоши ҳамда бошқа тўловлар миқдори сақланган ҳолда фойдаланади.

Аппаратда ишланган даври ҳарбий ва махсус унвонларни (мартаба даражалари, малака тоифалари, дипломатик даражалар ва бошқаларни) олиш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади.

Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари
ва унинг аппарати ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий таъминот кафолатларини мустаҳкам-лаш мақсадида киритимоқда.

Тўлдирилмоқда

10-боб. Якунловчи қоидалар

Таҳририй тузатишлар киритилмоқда.

Тўлдирилмоқда

49-модда. Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини молиялаштириш

Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини молиялаштириш масалалари амалдаги Қонун билан қамраб олинмаганлиги сабабли, шунингдек, тўғридан-тўғри амал қиладиган қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш заруратидан келиб чиқиб юқорида қайд этилган масалалар ало-ҳида модда сифатида киритилмоқда.

Тўлдирилмоқда

50-модда. Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва унинг масабдор шахслари ҳаракат (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш

Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва унинг масабдор шахслари ҳаракат (ҳаракатсизлиги) юзасидан Ўзбекистон Республикаси маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексида белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.

Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва унинг масабдор шахслари ҳаракат (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш масалалари амалдаги Қонун билан қамраб олинмаганлиги сабабли, шунингдек, тўғридан-тўғри амал қиладиган қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш заруратидан келиб чиқиб юқорида қайд этилган масалалар ало-ҳида модда сифатида киритилмоқда.

Юридик таъминлаш бошқармаси

бошлиғи                                                                                                                              Д. Каландаров

Umumiy takliflar

1282