ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
4328 Союз молодежи Узбекистана 04/07/2019 19/07/2019 4

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Qarori
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 майдаги 336-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтига тингловчиларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-4328

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 майдаги 336-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтига тингловчиларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 14 августдаги ПҚ-3206-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда жамоат ташкилотлари учун истиқболли кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 майдаги 336-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтига тингловчиларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси

Бош вазири А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг

20___ йил “__” ________

____-сон қарорига

ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 майдаги 336-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтига тингловчиларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар

1. 13-банд қуйидаги мазмундаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

“Институтга ўқишга тавсия этишда номзодларнинг ўзига ва уларнинг ҳужжатларига нисбатан қўйилган талабларга қатъий риоя этиш, ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги ва тўғрилиги бўйича масъулият тавсия этаётган ташкилот раҳбарлари ва Ёшлар иттифоқининг Ҳудудий Кенгашлари раислари зиммасига юкланади.”

2. 19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“19. Тест синови саволлари Ўзбекистон тарихи, иқтисодиёт назарияси ва ҳуқуқшунослик фанларидан Давлат тест маркази томонидан белгиланган талаблар асосида Институт томонидан тузилади.

Ҳар бир фан бўйича 20 тадан савол тузилади. Бунда, Ўзбекистон тарихи фанидан 1,5 балл, иқтисодиёт назарияси фанидан 1,6 балл ва ҳуқуқшунослик фанидан 1,4 баллардан ҳар бир саволнинг тўғри жавоби учун белгиланади.

Тест синови учун 90 дақиқа вақт ажратилади.

Тест синови натижалари бўйича 49,5 (55 фоиз) балл ва ундан юқори балл олган номзодлар суҳбатдан ўтишга тавсия этилади.

Тест синовидан ўтганлар сони квота бўйича ажратилган тингловчилар сонига тенг ёки ундан кам бўлганда суҳбат ўтказилмайди.”

3. 23-бандда:

а) “Суҳбатда энг юқори балл — 60 балл этиб белгиланади.” сўзлари “Суҳбатда энг юқори балл — 110 балл этиб белгиланади.” сўзлари билан алмаштирилсин;

б) тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин.

Бешинчи ва олтинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

Umumiy takliflar

408