ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
4316 Центральный банк Республики Узбекистан 06/07/2019 19/07/2019 3

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
“Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш ҳақида”ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
ID-4316

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ ИҚТИСОДИЙ ЖИНОЯТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ

“Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш ҳақида”ги қарорга
ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги ва “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2017 йил 17 апрелдаги 343-В ва 14-сон “Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига (рўйхат рақами 2886, 2017 йил 23 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 21-сон, 401-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Марказий банк раиси

М. Нурмуратов

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи

Д. Рахимов

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви

ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг

2019 йил “__” _________ даги

_____ ва _____ қарорига

ИЛОВА

 

“Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш ҳақида”ги қарорга
киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

  1. 1-банднинг ўттизинчи хатбошиси қуйидаги мазмун билан тўлдирилсин:

учинчи томон - пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар.”

  1. 22-бандда:

а) тўққизинчи хатбошидаги “энг кам иш ҳақи” деган сўзлар “базавий ҳисоблаш деган сўзлар билан алмаштирилсин;

б) ўнинчи хатбошидаги “энг кам иш ҳақи” деган сўзлар “базавий ҳисоблашдеган сўзлар билан алмаштирилсин;

в) ўн биринчи хатбошидаги “энг кам иш ҳақи” деган сўзлар “базавий ҳисоблаш” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

г) ўн иккинчи хатбошидаги “энг кам иш ҳақи” деган сўзлар “базавий ҳисоблаш” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

д) ўн учинчи хатбошидаги “энг кам иш ҳақи” деган сўзлар “базавий ҳисоблаш” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

е) ўн олтинчи хатбошидаги “энг кам иш ҳақи” деган сўзлар “базавий ҳисоблаш деган сўзлар билан алмаштирилсин.

  1. Қуйидаги мазмундаги 232-банд билан тўлдирилсин:

Тижорат банклари мазкур Қоидаларнинг 23-бандининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошиларда кўзда тутилган мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни қўллашда учинчи томонга таянишлари мумкин. Ушбу ҳолатда мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар учун сўнгги жавобгарлик тижорат банки зиммасида қолади.

Шунингдек, бунда тижорат банклари:

мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар юзасидан барча маълумотларни (электрон тизимлар орқали) кечиктирмасдан олиш имкониятига эга бўлиши;

мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар юзасидан идентификация натижасида олинган ва бошқа тегишли ҳужжатлар нусхасини сўров асосида кечиктирмасдан олиш имкониятига эга бўлиши;

учинчи томон тегишли назорат қилувчи органлар томонидан ишлаб чиқилган жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари асосида ишлашига;

учинчи томон мижозларни лозим даражада текшириш ва ҳужжатларни сақлаш бўйича қонунчилик талабларини бажаришига, унинг фаолияти тартибга солинишига, назорат қилинишига ва унга нисбатан мониторинг ўтказилишига ишонч ҳосил қилишлари керак.

Тижорат банклари юқоридаги талаблардан бири бажарилмаган тақдирда мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни мустақил равишда кўриши керак.

Тижорат банклари мижоз билан иш муносабатларига киришиш тўғрисидаги қарорни таваккалчиликлардан келиб чиққан ҳолда қабул қилади ҳамда мижозни лозим даражада текшириш бўйича мустақил чора-тадбирларни мижознинг шахсан иштирокида амалга ошириш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. Бунда тижорат банклари бундай ҳуқуқни банк ҳисобварағи шартномаси ва (ёки) шартнома офертасида кўзда тутишлари керак.”

  1. 38-бандда:

а) бешинчи хатбошисига “ва (ёки) олувчилари” сўзи қўшилсин ҳамда “энг кам иш ҳақининг 500 баравари миқдорига” деган сўзлар “базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараварига” деган сўзлар билан алмаштирилсин ва қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

норезидент-банклардан ва халқаро пул ўтказмалари тизимларидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача бўлган суммадаги пул маблағларини жўнатувчилари ва (ёки) олувчилари ҳақидаги минимал маълумотларни (фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса); агар операция жараёнида ҳисобварақ ишлатилган бўлса, у ҳолда унинг рақами ёки операциянинг хос рақами) тақдим этилишини талаб қилишлари;”;

б) олтинчи хатбошисига “ва (ёки) олувчилари” сўзи қўшилсин ҳамда “энг кам иш ҳақининг 500 баравари миқдорига” деган сўзлар “базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараварига” деган сўзлар билан алмаштирилсин ва қуйидаги таҳрирда баён этилсин::

норезидент-банклардан ва халқаро пул ўтказмалари тизимларидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараварига тенг ёки ундан ошадиган суммадаги пул маблағларини жўнатувчилари ва (ёки) олувчилари ҳақидаги минимал маълумотларни (фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса); шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжат) серияси ва рақами; жўнатувчининг яшаш манзили ёки туғилган санаси ва жойи; агар операция жараёнида ҳисобварақ ишлатилган бўлса, у ҳолда унинг рақами ёки операциянинг хос рақами) тақдим этилишини талаб қилишлари;”;

в) қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

норезидент-банклардан ва халқаро пул ўтказмалари тизимларидан фаол террористик ҳаракатлар олиб борилаётган ҳудудларга ёки ҳудудлардан (мамлакатлар ва ҳудудлар рўйхати махсус ваколатли давлат орган и томонидан тақдим қилинади) ҳалқаро пул ўтказмалари тизимлари орқали пул маблағларини жўнатувчилари ва (ёки) олувчилари ҳақидаги  минимал маълумотларни (фамилияси, исми, отасининг исми (агар мавжуд бўлса); шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжат) серияси ва рақами; жўнатувчининг яшаш манзили ёки туғилган санаси ва жойи; агар операция жараёнида ҳисобварақ ишлатилган бўлса, у ҳолда унинг рақами ёки операциянинг хос рақами) тақдим этилишини талаб қилишлари;”;

г) еттинчи тўққизинчи хатбошилари мос равишда сакказинчи тўққизинчи хатбошилари деб ҳисоблансин.

  1. 39-банднинг биринчи хатбошисига “ва (ёки) олувчилари” сўзи қўшилсин ҳамда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Тижорат банклари норезидент-вакил банклардан ва халқаро пул ўтказмалари тизимларидан улар билан тузилган шартномаларга мувофиқ пул маблағларини жўнатувчилари ва (ёки) олувчилари ҳақидаги қўшимча маълумотларни уч иш куни давомида олиш имкониятига эга бўлишлари керак.

  1. 45-банднинг тўртинчи хатбошига “учинчи томон ёки” сўзи қўшилсин ҳамда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“ҳисобварақ очаётган шахснинг ёхуд унинг ваколатли вакилининг шахсан иштирокисиз ҳисобварақ очиш, тижорат банки аввал тақдим этилган, текширув даврига ҳақиқий ва верификация қилинган ҳужжатлар асосида идентификация қилиш имконияти мавжуд бўлган, ҳамда мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар учинчи томон ёки рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан амалга оширилган ҳолатлар бундан мустасно;”

  1. 48-бандда:

а) саккизинчи хатбошисидаги биринчи  “ва” сўзи “ёки” сўзи билан алмаштирилсин ҳамда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

операция аниқ иқтисодий моҳиятга эга эмаслиги ёки мижоз фаолиятининг тавсифи ва фаолият турига мувофиқ келмаслиги;”;

б) ўн учинчи хатбошидаги “энг кам иш ҳақининг 500 баравари миқдорига” деган сўзлар “базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараварига” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

в) ўн бешинчи хатбошидаги “энг кам иш ҳақининг 500 баравари миқдорига” деган сўзлар  “базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараварига” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

г) ўн олтинчи хатбошидаги “энг кам иш ҳақининг 500 баравари миқдорига” деган сўзлар “базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараварига” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

д) ўн еттинчи хатбошидаги “энг кам иш ҳақининг 1000 баравари миқдорига” деган сўзлар “базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 бараварига” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

е) ўн саккизинчи хатбошисига “ёки фойдасига” сўзи қўшилсин ҳамда “энг кам иш ҳақининг 1000 баравари миқдорига” деган сўзлар “базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 бараварига” деган сўзлар билан алмаштирилсин ва қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

жисмоний шахсларнинг ҳисобварақларига ёки фойдасига юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорлар ҳисобварақларидан операция амалга оширилиш кунига белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 бараварига тенг ёки ундан ошадиган суммадаги пул маблағларининг дивиденд ёки даромад сифатида кўчирилиши;”;

ж) ўн тўққизинчи хатбошисига “(муддатли омонатлар бундан мустасно)” сўзи қўшилсин ҳамда “энг кам иш ҳақининг 500 баравари миқдорига” деган сўзлар “базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараварига” деган сўзлар билан алмаштирилсин ва қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

жисмоний шахснинг ҳисобварағидан операция амалга оширилиш кунига белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараварига тенг ёки ундан ошадиган суммадаги пул маблағларининг нақд кўринишда ечилиши (муддатли омонатлар бундан мустасно);”;

з) йигирманчи ҳамда йигирма биринчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

и) йигирма иккинчи хатбошиси мос равишда йигирманчи хатбоши деб ҳисоблансин ҳамда “операция амалга оширилиш кунига белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараварига тенг ёки ундан ошадиган суммада” деган сўзлар тўлдирилиб қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“пул маблағларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига, олувчи рўйхатдан ўтган жойдан фарқланувчи ҳудудда жойлашган банкда очилган олувчининг ҳисобварағига операция амалга оширилиш кунига белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараварига тенг ёки ундан ошадиган суммада ўтказилиши.”.

  1. 49-бандда:

а) учинчи хатбошисидаги “1 ойдан” деган сўзлар “ 30 кундан” деган сўзлар билан ҳамда “энг кам иш ҳақининг 500 баравари миқдорига” деган сўзлар “базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараварига” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

б) тўртинчи хатбошисидаги “1 ойдан” деган сўзлар “ 30 кундан” деган сўзлар билан ҳамда “энг кам иш ҳақининг 500 баравари миқдорига” деган сўзлар “базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараварига” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

в) еттинчи хатбошидаги “энг кам иш ҳақининг 500 баравари миқдорига” деган сўзлар “базавий ҳисоблаш миқдорининг миқдорининг 500 бараварига” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

г) ўн тўртинчи хатбошисидаги “энг кам иш ҳақининг 20000 баравари миқдорига” деган сўзлар “базавий ҳисоблаш миқдорининг 20000 бараварига” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

д) ўн бешинчи хатбошисидаги “1 ойдан” деган сўзлар “ 30 кундан” деган сўзлар билан ҳамда “энг кам иш ҳақининг 500 баравари миқдорига” деган сўзлар “базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараварига” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

е) қуйидаги мазмундаги ўн олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“операция амалга оширилиш кунига белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 бараварига тенг ёки ундан ошадиган суммада мижозлар томонидан банк кассаларидан бошқа банк томонидан берилган банк карталари орқали нақд чет эл валютасини ечиб олиниши.”.

  1. 55-бандда:

иккинчи хатбошидаги “эгалиги ёкидеган сўзлар чиқариб ташлансин.

Umumiy takliflar

521