ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
4204 Академия художеств Узбекистана 02/07/2019 16/07/2019 0

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Qarori
ЎЗБЕКИСТОН БАДИИЙ АКАДЕМИЯСИ ҲУЗУРИДА ОЛИЙ РАССОМЛИК КУРСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
ID-4204

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3219-сонли қарорида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш, Ўзбекистон Бадиий академияси таълим тизимида бадиий салоҳиятни тўғри йўлга қўйиш, рассомлар учун тажриба устахонаси фаолиятини ташкил этиш, жаҳон стандартлари талабларига мувофиқ академик таълимга йўналтирилган малакали кадрлар тайёрлаш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

  1. Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузурида Олий рассомлик курсини (кейинги ўринларда Олий рассомлик курси деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
  2. Қуйидагилар:

Олий рассомлик курси бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони 10 нафардан иборат тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Олий рассомлик курси тўғрисидаги низом 2-иловага;

Олий рассомлик курси битирувчиларига бериладиган диплом (сертификат)нинг давлат намунаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Бадиий академияси раисига, зарур ҳолларда, Олий рассомлик курси тузилмасига ходимларнинг умумий чекланган сони ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

  1. Қуйидагилар Олий рассомлик курсининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

тасвирий санъат ижодкорларининг имконият ва салоҳиятини тўлақонли юзага чиқариш, рангтасвир ва амалий санъат асарларининг юксак сифатини таъминлаш;

ижодкорларни ҳар томонлама рағбатлантириш ва истеъдодли ёшларнинг ижодий имкониятларини кенгайтириш ҳамда халқаро ижодий алоқаларни ривожлантириш;

тасвирий ва амалий санъат йўналишларида фаолият олиб бораётган ёш мутахассисларнинг ижодий имкониятларидан унумли фойдаланиш, улар учун зарур шарт-шароитлар яратиш, санъат асарларида миллий ва умуминсоний анъаналарни юксак даражада ифода этишга эришиш, юртимизда ўтказилаётган кўргазмаларнинг бадиий савиясини ошириш;

мамлакатимиз музейлари фондларини юксак бадиий қийматга эга бўлган тасвирий ва амалий санъат асарлари билан мунтазам бойитиб бориш;

устоз-шогирд ва бадиий таълим анъаналарини сақлаган ҳолда стажерларни ўқитишнинг илғор усулларини ишлаб чиқиш ва ўқув жараёнига ижодий устахоналар фаолиятини тадбиқ этиш.

  1. Белгилаб қўйилсинки, Олий рассомлик курси юридик шахс мақомига, ўз уставига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ҳамда бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварағига эга бўлган, соҳа бўйича олий маълумотга эга бўлган кадрларни тасвирий ва амалий санъат йўналишлари бўйича жаҳон таълим стандратларига мувофиқ чуқурлаштирилган ҳолда ўқитадиган давлат таълим муассасаси ҳисобланади.
  2. Ўзбекистон Бадиий академияси:

бир ҳафта муддатда Олий рассомлик курсига Ўзбекистон Бадиий академияси ҳудудидан бино ва хоналар ажратиш чораларини кўрсин;

икки ой муддатда соҳани ривожлантиришга йўналтирилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда Олий рассомлик курсининг уставини ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.

  1. Ўзбекистон Бадиий академияси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги :

Олий рассомлик курсини махсус мебеллар, асбоб-ускуналар, стажёрлар томонидан ижодий ишларни тайёрлашучун ҳом-ашё ва бошқа анжомлар билан жиҳозлаш нормативлари тасдиқласин.

  1. Белгилаб қўйилсинки:

Олий рассомлик курсига олий таълим муассасалари учун белгиланган меъёрлар бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари тадбиқ этилади;

таълим жараёнига олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ҳамда санъат соҳасидаги етакчи мутахассислар жалб этилганда, уларга белгиланган тартибда соатбай асосида иш ҳақи тўланади;

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Олий рассомлик курсига магистр даражасига эга бўлган, тасвирий ва амалий санъат соҳаларида ўз ижодий қобилиятини намоён этган ижодкорлар танлов асосида қабул қилинади.

  1. Қуйидагилар Олий рассомлик курси фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловларнинг натижалари бўйича ажратиладиган грантлар;

хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида кўрсатилган хизматлардан тушадиган маблағлар;

таълим хизматлари кўрсатишдан ва Олий рассомлик курси ҳисобидан стажёрлар томонидан тайёрланган барча турдаги ижодий ишларни ишлаб чиқишдан ҳамда бошқа фаолият турларидан олинган даромадлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия институтлари, хорижий ва донор ташкилотларнинг грантлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

Белгилаб қўйилсинки, Олий рассомлик курсини сақлаш харажатлари 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ижтимоий соҳа учун ажратилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади, 2021 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.

  1. Ўзбекистон Бадиий академияси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда, Олий рассомлик курсига йиллик қабул квоталарини (100 фоиз бюджет бўйича) белгиланган тартибда шакллантирсин.
  2. Ўзбекистон Бадиий академияси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
  3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ҳамда Ўзбекистон Бадиий академияси раиси А.В. Нуридинов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири А. Арипов

Umumiy takliflar

178