ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
42 Министерство водного хозяйства Республики Узбекистан 31/07/2018 15/08/2018 0

Muhokama yakunlandi

Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
Сув хўжалиги тизимида замонавий ахборот-коммуникация ва инновацион технологияларни жорий этилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-42

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3672-сон қарори билан тасдиқланган Сув хўжалиги тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича “Йўл харитаси”нинг 29-бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Сув хўжалиги тизимида замонавий ахборот-коммуникация ва инновацион технологияларни жорий этиш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Инновацион ривожланиш  вазирлиги ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан биргаликда мазкур қарор билан тасдиқланган чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида молиялаштириш учун чет эл молия институтлари маблағларини жалб қилиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги белгиланган тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажарилиши бўйича ҳар чорак якуни билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб борсин.

Umumiy takliflar

985