ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
4191 Министерство сельского хозяйства Республики Узбекистан 01/07/2019 16/07/2019 1

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Qarori
Дон маҳсулотлари нархларини тартибга солишнинг бозор механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-4191

Ўзбекистон Республикаси Президентинниг 2019 йил 17 апрелдаги ПФ-5708 - сон “Қишлоқ хўжалиги соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш ҳамда республикада бошоқли дон нархини эркинлаштириш орқали юқори ҳосил олиш ва маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш, давлат хариди учун бошоқли дон етиштиришда соғлом рақобат муҳитини яратиш, чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик тармоқларининг озуқага бўлган талабини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликларининг 2020 йил ҳосилидан бошлаб бошоқли дон етиштирувчи хўжаликлар билан дон маҳсулотларини қайта ишловчи ташкилотлар, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик хўжаликлари ва омухта ем ишлаб чиқарувчи ташкилотлар ўртасида ғаллачилик кластерларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри қўмитаси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, “Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда 2020 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинлари навларини жойлаштириш ва бошоқли дон етиштиришнинг прогноз хажмлари тўғрисидаги қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

Бунда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари томонидан берилган таклифлар асосида 2020 йил ҳосилидан бошлаб жойларда ташкил этиладиган ғаллачилик кластерлари рўйхати ва ялпи бошоқли дон ҳосили хажми ҳамда давлат хариди учун сотиладиган миқдори аниқ белгилаб қўйилсин.

3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, 2020 йил ҳосилидан бошлаб:

а) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда ҳар йили 1 сентябрига қадар агротехнологик карталарга асосан бир тонна бошоқли дон етиштиришга сарфланадиган хақиқий харажатлар ҳисоб-китобларидан келиб чиққан ҳолда бошоқли дон етиштирувчиларни кафолатли даромад олишини  таъминлайдиган даражада бошланғич нархини тасдиқлайди;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 ноябрдаги 959 - сон “Бошоқли дон етиштиришни янада рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 6-банди амалда сақлаб қолинади;

б) давлат хариди учун сотиб олинадиган бошоқли донга Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш Жамғармаси маблағлари ҳисобидан бошланғич нархдан келиб чиққан ҳолда 100 фоиз миқдорида бўнак маблағлари ажратиш орқали маҳсулот етиштирувчиларни  ишлаб чиқариш харажатлари молиялаштирилади;

в) давлат харидлари учун сотиб олинадиган бошоқли дон миқдоридан ортиқча етиштириладиган маҳсулотларни фьючерс шартномаси асосида харид қилувчи ғаллачилик кластерлари маҳсулот етиштирувчилар билан камида 10 центнердан бошоқли дон сотиб олиш бўйича шартномалар тузади ҳамда ўз маблағлари ҳисобидан маҳсулот нархининг 60 фоизидан кам бўлмаган миқдорда бўнак ажратади;

г) фьючерс шартномаси асосида ажратиладиган қўшимча бўнак маблағлари бошоқли дон етиштирувчи хўжаликлар томонидан ҳосилдорликни ошириш ва маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш мақсадида, биринчи навбатда, минерал ўғитлар, ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситалари, ёқилғи-мойлаш материалларига ҳамда механизация хизматлари учун тўловларни амалга оширишга йўналтирилади;

д) давлат хариди учун етказиб берилган ҳамда ғаллачилик кластерлари томонидан фьючерс шартномаси асосида харид қилинган бошоқли дон учун якуний ҳисоб-китобларни амалга ошириш ҳосил йилининг 1 сентябрига қадар тўлиқ амалга оширилади;

е) давлат харидлари учун сотиб олинган ҳамда фьючерс шартномаси асосида харид қилинадиган бошоқли донни ташиш билан боғлиқ транспорт харажатлари Молия вазирлиги тасдиқлаган тарифлар бўйича мос равишда дон корхоналари ва ғаллачилик кластерлари томонидан қопланади.

4. Қуйидагилар:

Бошоқли дон етиштириш ва харид қилиш тизимига бозор механизмларини жорий этиш юзасидан босқичма-босқич амалга ошириладиган қўшимча чора-тадбирлар Дастури 1-иловага мувофиқ;

Бошоқли дон етиштириш ва харид қилиш тизимига бозор механизмларини жорий этиш юзасидан босқичма-босқич амалга ошириладиган қўшимча чора-тадбирлар Дастури ижросини мувофиқлаштирувчи Республика ишчи гуруҳи таркиби 2 –иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Ишчи гуруҳи (Ж.А. Қўчқоров, А.Ж. Вахабов, Ж.А. Ходжаев)га:

2020 йил ҳосилдан бошлаб эксперимент тариқасида Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларда камида иккита ғаллачилик кластерлари фаолиятини йўлга қўйиш;

“Ўздонмаҳсулот” акциядорлик компанияси ва унинг таркибидаги дон корхоналарини 2020-2021 йилларда босқичма-босқич хусусийлаштириш тадбирларини амалга ошириш;

халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда бошоқли дон маҳсулотларига   интервенцион харидларни жорий этишни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш топширилсин;

заруратга кўра, бошоқли дон маҳсулотлари нархларини тартибга солишнинг энг самарали механизмларини жорий этиш бўйича мазкур қарорнинг 1-иловасида белгиланган тадбирларга ва уларни бажарилиш муддатларига ўзгартириш ҳамда қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, “Ўздонмаҳсулот” акционерлик компанияси билан биргаликда компания ва унинг тизимидаги корхоналар устав фондидаги давлат улушини сотиш орқали тизим корхоналарини хусусийлаштириш дастурини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун киритсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2020 йилнинг 1 июнига қадар бошоқли дон маҳсулотларига давлат интервенцион харидларини амалга оширишни жорий этиш ва уни тартибга солиш билан боғлиқ бўлган тегишли қарор лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминласин.

8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат килиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари -молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси – А.Д. Ваҳобов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг

                  Бош вазири

 

             А.Арипов

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил ___ июлдаги  ____-сон қарорига
1-илова

 

 

Бошоқли дон етиштириш ва харид қилиш тизимига бозор механизмларини жорий этиш юзасидан
босқичма-босқич амалга ошириладиган қўшимча чора-тадбирлар

Дастури

Т

Тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

1.

Қайта ишлаш саноатига бозор муносабатларини тўлиқ жорий этиш, аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари ижтимоий ҳимоясини таъминлаш мақсадида дон, ун ва нон етказиб бериш тизимига бозор механизмларини жорий этиш бўйича таклиф тайёрлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2019 йил
июль

Молия вазирлиги,
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Монополияга қарши курашиш қўмитаси, “Ўздонмаҳсулот” акционерлик компанияси

2.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2020 йил ҳосилидан бошлаб ғаллачилик кластерини ташкил этувчи ташаббускорларни иқтисодий имкониятини чуқур тахлил қилган ҳолда рўйхатини шакллантириш ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
ва вилоятлар ҳокимларининг қарорларини қабул қилиш

2019 йил
август

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,
вилоятлар ҳокимликлари,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

«Давергеодезкадастр» қўмитаси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси

3.

Ғаллачилик кластерини ташкил этувчи ташаббускорларга ўрнатилган тартибда ер майдонларини бириктириб бериш.

Туман ҳокимларининг қарорини қабул қилиш

2019 йил
сентябрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,
вилоятлар ҳокимликлари,
«Давергеодезкадастр» қўмитаси

4.

Ғаллачилик кластерлари томонидан бошоқли дон харид қилиш бўйича фьючерс шартномасининг намунавий лойиҳасини ишлаб чиқиш ва жойларга етказиш.

Намунавий шартнома

2019 йил
сентябрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Адлия вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон ва томорқа ер эгалари кенгаши,

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси

5.

Агротехнологик карталарга асосан бир тонна бошоқли дон етиштиришга сарфланадиган хақиқий харажатлар ҳисоб-китобларидан келиб чиққан ҳолда бошоқли дон етиштирувчиларни кафолатли даромад олишини таъминлайдиган даражада бошланғич нархини тасдиқлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2019 йил
сентябрь

Молия вазирлиги,
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон ва томорқа ер эгалари кенгаши

6.

“Ўздонмаҳсулот” акционерлик компанияси ва унинг тизимидаги корхоналар устав фондидаги давлат улушини сотиш орқали тизим корхоналарини хусусийлаштириш дастурини ишлаб чиқиш.

Бунда:

Компания тизимидаги дон корхоналарини босқичма-босқич салоҳиятли инвесторларга сотиш ёки давлат-хусусий шериклик механизмини жорий этиш;

Хусусийлаштирилган дон корхоналари томонидан янгидан ғаллачилик кластерларини ташкил этишни кўзда тутиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2019 йил
октябрь

Давлат активларини бошқариш агентлиги, Молия вазирлиги,
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси “Ўздонмаҳсулот” акционерлик компанияси,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,
вилоятлар ҳокимликлари

7.

Бошоқли дон маҳсулотларига интервенцион харидлар амалиётини кенг қўлланилиб келаётган хорижий давлатлар тажрибасини чуқур ўрганиш мақсадида хизмат сафарини уюштириш.

Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши

 

2019 йил
ноябрь

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги,
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги

8.

Бошоқли дон маҳсулотларига давлат интервенцион харидини амалга оширишни тизимини жорий этиш. Бунда,

бошоқли дон маҳсулотларига давлат интервенцион харидини амалга ошириш Агентлигини ташкил этиш;

Агентлик томонидан давлат интервенцион харидлари учун сотиб олинадиган бошоқли дон етиштиришга сарфладиган харажатларни молиялаштириш тартибини;

давлат интервенцион харидига қабул қилинган бошоқли дон захтира фондини суғурталаш тартибини;

давлат интервенцион харидига қабул қилинган бошоқли дон маҳсулотларига товар интервенцияларини амалга ошириш тартибини ишлаб чиқиш масалаларини назарда тутиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2020 йил
май

Молия вазирлиги,
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,
Давлат активларини бошқариш агентлиги,
Монополияга қарши курашиш қўмитаси, “Ўздонмаҳсулот” акционерлик компанияси

9.

Давлат интервенцион харидлари учун бошоқли дон маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш ва фойдаланиш тартибини белгиловчи норматив-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2020 йил

июнь

Ўзстандарт агентлиги,
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,
Молия вазирлиги,

“Ўздонмаҳсулот” акционерлик компанияси

Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил ____ июлдаги -____ -сон қарорига
2-илова

 

 

Бошоқли дон етиштириш ва харид қилиш тизимига бозор
механизмларини жорий этиш юзасидан босқичма-босқич амалга ошириладиган чора-тадбирлар Дастури ижросини мувофиқлаштирувчи Республика ишчи гуруҳи таркиби

 

1.

Ж.А. Қўчқаров

Бош вазир ўринбосари — молия вазири, Ишчи гуруҳ раҳбари

2.

А.Ж.Вахабов

Бош вазир маслаҳатчиси — Ишчи гуруҳи раҳбарининг ўринбосари

3.

Ж.А. Ходжаев

Қишлоқ хўжалиги вазири — Ишчи гуруҳи раҳбарининг ўринбосари

4.

Ш.Р. Хамраев

Сув хўжалиги вазири

5.

Р.А. Ғуломов

Иқтисодиёт ва саноат вазирининг биринчи ўринбосари

6.

Ш.А. Вафоев

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари

7.

Ё.Э. Турсунов

Молия вазирининг ўринбосари

8.

М.М. Мирзаев

Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

9.

Б.Т. Норқобилов

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси  раиси

10.

А.А. Абдуллаев

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси

11.

А.Я. Хайдаров

Давлат активларини бошқариш Агентлиги директори

12.

А.А. Исроилов

Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб қувватлаш жамғарма директори

13.

Ф.Ж. Пўлатов

“Ўздонмаҳсулот” АК раиси

14.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари

15.

Лавозимига кўра

Вилоят ҳокимларининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари

 

Umumiy takliflar

646