ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
4166 Министерство внутренних дел Республики Узбекистан 28/06/2019 13/07/2019 0

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Юк автотранспорт воситаларининг “Қамчиқ” довонидан ўтиши ва ҳаракатланиши устидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
ID-4166

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ‒5647-сон “Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 декабрдаги 994-сон “Автомобиль транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг 2012 йил 3 августдаги 28, 5-сон қарори (рўйхат рақами 2391, 2012 йил 21 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 38-сон, 443-модда) билан тасдиқланган Юк автотранспорт воситаларининг “Қамчиқ” довонидан ўтиши ва ҳаракатланиши устидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Ички ишлар вазири                                                                             П. Бобожонов

 

Тошкент.,

2019 йил “___”_______,

_____-сон

 

 

Транспорт вазири                                                                                А. Раматов

 

Тошкент.,

2019 йил “___”_______,

_____-сон

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар

вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси

Транспорт вазирлигининг 2019 йил

“___”________ ____ ____-сон қарорига

ИЛОВА

 

 

Юк автотранспорт воситаларининг “Қамчиқ” довонидан ўтиши

ва ҳаракатланиши устидан назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар

1. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майдаги 222–II-сон Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тўғрисидаги Қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 2-сон, 14-модда) ва Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 декабрдаги 994-сон Автомобиль транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро
ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
ги қарорига (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.12.2018 й., 09/18/994/2279-сон) мувофиқ тижорат асосида амалга ошириладиган юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолияти лицензияланиши лозим..

2. 6 ва 7-бандлардаги “Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси” деган сўзлар “Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3. 9-банддаги “Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг” деган сўзлар “Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

4. 16-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.

Umumiy takliflar

477