ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
4142 Министерство физической культуры и спорта Республики Узбекистан 28/06/2019 12/07/2019 0

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Таълим муассасалари, корхоналар, турар жой даҳаларининг асосий жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва (ёки) спорт иншоотлари билан энг кам таъминланиш нормативларига ўзгартириш киритиш ҳақида
ID-4142

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ

ВА СПОРТ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

 

 

Таълим муассасалари, корхоналар, турар жой даҳаларининг асосий жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва (ёки) спорт иншоотлари билан энг кам таъминланиш

нормативларига ўзгартириш киритиш ҳақида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 майдаги 391-сон “Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2014 йил
14 августдаги 3-сон буйруғи (рўйхат рақами 2614, 2014 йил 10 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 37-сон, 478-модда) билан тасдиқланган Таълим муассасалари, корхоналар, турар жой даҳаларининг асосий жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва (ёки) спорт иншоотлари билан энг кам таъминланиш нормативларининг 1-бобидаги “Мактабгача таълим муассасаларининг”, “Мактабгача таълим муассасасининг” деган сўзлар тегишлича “Мактабгача таълим ташкилотларининг”, “Мактабгача таълим ташкилотининг” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Вазир                                                                                               Д. Набиев

 

 

      Тошкент ш.,

2019 йил ____ _________,

_____ - мҳ-сон

 

 

 

 

 

 

 

Келишилган:

 

Мактабгача таълим вазири                                                                                  А. Шин

 

2019 йил “___” __________

Umumiy takliflar

247