ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
4137 Хокимият Турткульского района 07/08/2019 22/08/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Автомобиль йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тегишли йўл белгиларини ўрнатишга рухсат бериш тўғрисида
ID-4137

“ЛОЙИҲА”

ТЎРТКЎЛ ТУМАНИ ҲОКИМИ

ҚАРОРИ

2019 йил “____” __________ №________ Тўрткўл тумани

Автомобиль йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тегишли йўл белгиларини ўрнатишга рухсат бериш тўғрисида

Тўрткўл тумани ҳудудидаги автомобиль йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тегишли йўл белгиларини ўрнатишга рухсат бериш тўғрисида, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й.,

9-сон, 320-моддаси), “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон, 197-модда), Ўзбекистон Республикаси Қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 32-сон, 270-модда) 169-сонли қарорига асосан, автомобиль йўлида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида мувофиқ, ҳаракат ҳавфсизлигини таъминлаш мақсадида,

Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:

1. Халқаро аҳамиятга эга А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнау” автомобиль йўлининг 604 километрининг ўнг томонига 1 дона 3.27 “Тўхташ таъқиқланади” йўл белгиси, Давлат аҳамиятига эга

4Р 171б “А-380 автомобиль йўлидан Тўрткўл шахрига кирувчи” автомобиль йўлининг 0-1 километрлар оралиғининг чап томонига (Тўрткўл автошоҳ бекати олдига) 1 дона 3.27 “Тўхташ таъқиқланади” йўл белгиси,

2-3 километрлар оралиғининг (Тўрткўл тумани прокуратураси янги биноси ва Тўрткўл тумани ички ишлар бўлими биноси олдига) чап томонига 2 дона 3.27 “Тўхташ таъқиқланади” йўл белгиларини, ўнг томонига (Тўрткўл тумани ички ишлар бўлими биноси олдига) 1 дона 3.27 “Тўхташ таъқиқланади” йўл белгиси, 4,5 - 5,5 километрларининг (Тўрткўл тумани деҳқон ва буюм бозори олдига) ўнг томонига 7 дона 3.27 “Тўхташ таъқиқланади” ва чап томонига

6 дона 3.27 “Тўхтаб туриш таъқиқланади” йўл белгилари, маҳаллий аҳамиятга эга 4Н101 “Тўрткўл туманидан –Кўна-Тўрткўл ОФЙ”га автомобиль йўлининг 1-2 километрлар оралиғининг ўнг томонига (Тўрткўл тиббиёт бирлашмаси биноси олдига) 1 дона 3.27 “Тўхташ таъқиқланади” йўл белгилари ўрнатилсин.

–Давлат аҳамиятига эга 4Р182 “Қизилқальа овули–Бўстон шахри– Гулдурсин овули–Тўрткўл шахри”деб номланувчи автомобиль йўлининг 54+50 км ва 57+50 км оралиғига Бўстон канали қурилиши ишлари тугагунига қадар 3.24 “Юқори тезликни чеклаш”(50 км/соат)йўл белгилари ўрнатилсин.

2. Тўрткўл тумани йўллардан фойдаланишунитар кархонаси ҳамда туман Ободонлаштириш бошқармаси раҳбарларига Тўрткўл туман ичкариси ва ташқариси автомобиль йўлининг мактаб ва боғча жойлашган қисмига пиёдалар ўтиш чизиқлари ва йўл белгиларини ўрнатиш ишлари топширилсин.

3. Туман ҳокимининг 2018 йил 6 июль кунги №1146-сонли қарори бекор қилинсин.

4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари У.Матназаров зиммасига юклатилсин.

5. Ушбу қарор “Тўрткўлнома” газетасида расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида ёритилсин.

Тўрткўл тумани ҳокими: Я.Бабаджанов

Umumiy takliflar

188