ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
4097 Министерство здравоохранения Республики Узбекистан 26/06/2019 11/07/2019 1

Muhokama yakunlandi

Распоряжение Кабинета Министров
Тошкент шаҳрида Гамма пичоқ радиожарроҳлик марказини ташкил этиш учун ер майдони ажратиш тўғрисида
ID-4097

Лойиҳа

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ФАРМОЙИШИ

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги “Хусусий тиббиёт ташкилотларини ривожлантириш бўйича қўшимча шарт-шароитларни яратиш тўғрисида”ги ПҚ-3450-сон қарори ижросини амалга ошириш ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасини янада ривожлантириш, соҳага тўғридан-тўғри ҳорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳисобига замонавий ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда “Toyo Santé Medicare Private Limited” компанияларининг “Toyo Santé Medicare Private Limited” компанияси (кейинги ўринларда - Компания) томонидан 8,5 млн. АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри инвестиция ҳисобига Гамма пичоқ радиожарроҳлик марказини ташкил этиш учун Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Боғишамол кўчаси, 223-уйда жойлашган Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникаси ҳудудидаги 1,4 гектар бўш турган ер майдонини 30 йил муддатга ижарага бериш таклифига розилик берилсин.

2. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда Компанияга Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Боғишамол кўчаси, 223-уйда жойлашган Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникаси ҳудудидаги 1,4 гектар бўш турган ер майдонини ижарага бериш бўйича шартнома имзоланишини таъминласин.

3. Компания томонидан:

8,5 млн АҚШ долларига тенг тўғридан-тўғри инвестиция жалб қилиниши;

лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида 2019-2020 йилларда инвестиция маблағлари тўлиқ ўзлаштирилади ва объектлар фойдаланишга топширилиши;

инвестиция лойиҳалари белгиланган муддатларда амалга оширилмаган ва объектлар фойдаланишга топширилмаган тақдирда ажратилган ер майдони белгиланган тартибда муддатидан аввал қайтарилиши;

2021 йил давомида 10 нафар Ўзбекистон Республикаси тиббиёт ходимларини нейрохирургия, онкология, анестизиология, тиббий радиология, тиббий-физика мутахассислиги бўйича ўз ҳисобидан чет давлатларга малака оширишга юборилиши;

ҳар ойда ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 3 нафар беморни гамма пичоқ услубида бепул даволаш, шунингдек 5 нафар беморни магнит резонанс томография текшируви, 5 нафар беморни компьютер томография текшируви, 10 нафар беморни рентген текширувидан бепул ўтказиб бериш бўйича 10 йил муддатга шартнома имзолаш мажбуриятларини олиниши маълумот учун қабул қилинсин.

4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда Компания томонидан қиймати 8,5 млн. АҚШ долларига тенг бўлган Гамма пичоқ радиожарроҳлик маркази фаолиятини ташкил этиш лойиҳасининг амалга оширилиши, белгиланган муддатда фойдаланишга топширилиши бўйича тизимли мониторинг олиб борсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари ваколатли органлар экспертизасидан ўтказилиши ва қурилаётган объектларда қурилиш-монтаж ишларининг бажарилиши ҳамда шаҳарсозлик норма ва қоидаларига риоя этилиши устидан доимий давлат назоратини ўрнатсин.

6. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А.Абдухакимов, Соғлиқни сақлаш вазири А.Қ.Шадманов ва Тошкент шаҳар ҳокими Ж.А.Артикходжаев зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                                                                                                                                                                                                                                                   А. Арипов

Umumiy takliflar

337