ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
4057 Центральный банк Республики Узбекистан 25/06/2019 10/07/2019 4

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Тижорат банклари томонидан ёш оилаларга имтиёзли асосда кредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
ID-4057

Тижорат банклари томонидан ёш оилаларга имтиёзли асосда кредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига ҳамда Ўзбекистон  Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сонли «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2007 йил 9 июндаги 17/2-сон қарори (рўйхат рақами 1697, 2007 йил 18 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 29-30-сон, 308-модда) билан тасдиқланган Тижорат банклари томонидан ёш оилаларга имтиёзли асосда кредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур қарор 2019 йил 1 сентябрдан эътиборан кучга киради.

Марказий банк раиси

                                М. Нурмуратов

 

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2019 йил “___” _________даги

_____-сон қарорига
ИЛОВА

Тижорат банклари томонидан ёш оилаларга имтиёзли асосдакредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар

 

1.  1-бандда микрокредит тушунчаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«микрокредит - ёш оилаларга  базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 бараваридан ошмайдиган миқдорда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун бериладиган пул маблағлари»;

2.  12-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Тижорат банклари томонидан ёш оилаларга бериладиган ипотека кредити кредит ресурслари манбасидан қатъи назар, қуйидаги миқдорларда берилади:

якка тартибдаги уй-жойни қурилиши ва сотиб олиш учун - қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 3000 бараваригача;

якка тартибдаги уй-жойни реконструкция қилиш, шунингдек кўп квартирали уйдаги квартирани сотиб олиш учун - қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 2500 бараваригача.»

Umumiy takliflar

966