ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
40 Хокимият города Ташкент 30/07/2018 14/08/2018 1

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Тошкент шаҳридаги Яккачинор кўчасига буюк белорус шоири ва жамоат арбоби Якуб Колас номини бериш тўғрисида
ID-40

Тошкент шаҳридаги Яккачинор кўчасига буюк белорус шоири ва жамоат арбоби Якуб Колас номини бериш тўғрисида

“Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддаси (“Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами”, 2011 йил, 41-сон, 448-модда), Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги “Географик объектларнинг номлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунига мувофиқ географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида”ги 295-сонли (“Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами”, 2012 йил, 41-42-сон, 483-модда) қарори, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2018 йил 29 июндаги 12/1-2271-сонли топшириғига мувофиқ, Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Тошкент шаҳар комиссиясининг хулосасига асосан, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши

    Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И:

1. Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича шаҳар комиссиясининг буюк белорус шоири ва жамоат арбоби Якуб Колас номини Тошкент шаҳрида абадийлаштириш ҳақидаги таклифи маъқуллансин.

2. Тошкент шаҳрининг Миробод туманидаги Яккачинор кўчасига буюк белорус шоири ва жамоат арбоби Якуб Колас номи берилсин.

3. Тошкент шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси (Ғ.Расулов), Ободонлаштириш бош бошқармаси (А.Ризашов), Ички ишлар бош бошқармаси (Р.Джўраев), Миробод туман ҳокимлиги (Ш.Пўлатов),  ҳокимлик тизимидаги бошқарма, ташкилот ва муассасалар: кўчага янги ном берилиши муносабати билан тегишли ишларни амалга ошириш юзасидан бир ойлик муддатда белгиланган тартибда зарур чораларни кўрсин ҳамда ҳужжатларга ўзгартиришларни киритсин.

4. Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари (Н.Максумов): буюк белорус шоири ва жамоат арбоби Якуб Колас шарафига бюст ўрнатиш чоралари кўрилсин.

5.      “Тошкент оқшоми” ва “Вечерний Ташкент” газеталари таҳририяти (А.Акромов), Тошкент шаҳар “Ахборот коммуникация-технологияларини ривожлантириш маркази” ДУК (Ф.Аминов): мазкур қарор оммавий ахборот воситалари орқали расмий эълон қилинишини ҳамда www.tashkent.uz веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласин.

6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб қонуний кучга киради.

7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари бўйича доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.

        Халқ депутатлари

Тошкент шаҳар Кенгаши

       сессияси раиси                                                 Т.Назаров

 

Umumiy takliflar

1233