ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
3988 Министерство здравоохранения Республики Узбекистан 20/06/2019 05/07/2019 1

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Qarori
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимча ва ўзгартириш киритиш тўғрисида
ID-3988

ЛОЙИҲА

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимча
ва ўзгартириш киритиш тўғрисида

 

Аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш, шунингдек давлат тиббиёт ташкилотларига ҳамда аҳолига дори воситалари ва тиббиёт буюмларини узлуксиз етказиб бериш тадбирларини жадаллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1.Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қўшимча ва ўзгартириш киритилсин.

2. Вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов зиммасига юклансин.

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикасининг

              Бош вазири                                                               А. Арипов

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил “___” ________ _________ сон қарорига

ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган қўшимча ва ўзгартириш

 

1. Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат тиббиёт ташкилотлари ҳамда республика аҳолисини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил
1 мартдаги 185-сон қарорининг 5-бандидаги “эндокринологик” сўзидан кейин “ва гемофилия” сўзлари қўшилсин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг “Dori-Darmon” акциядорлик компаниясини бошқариш самарадорлигини ва “O'zmedimpеks” давлат унитар корхонасининг молиявий барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018йил 22 октябрдаги 849-сон қарорининг 8-банди тўртинчи хатбоши қуйидаги тахрирда баён этилсин:

давлат тилидаги матнида “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги томонидан ажратилган 300 млрд сўм миқдордаги фоизсиз бюджет ссудасининг 260 млрд.сўмини 2019 йил 1 июлгача, қолган 40 млрд сўмини 2019 йил 1 декабргача бўлган муддатда қоплаши тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.”;

рус тилидаги матнида “о погашении Минстерством здравоохранения Республики Узбекистан в срок до 1 июля 2019 года части беспроцентной бюджетной ссуды в размере 260 млрд.сум и до 1 декабря 2019 года в размере 40 млрд сум из предоставленных со стороны Министерства финансов беспроцентной бюджетной ссуды в размере 300 млрд сум.”.

 

 

Umumiy takliflar

185