ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
3968 Министерство финансов Республики Узбекистан 19/06/2019 04/07/2019 7

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Qarori
Навоий вилояти таркибида Ғозғон шаҳар ҳокимлигини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-3968

ЛОЙИҲА

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

 

Навоий вилояти таркибида Ғозғон шаҳар ҳокимлигини
ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

 

Навоий вилоятининг Ғозғон шаҳри ва Нурота туманининг чегаралари ўзгариши ҳамда Ғозғон шаҳрини вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритилиши муносабати билан Навоий вилояти бўйсунувидаги Ғозғон шаҳар ҳокимлигини ташкил этиш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг “Навоий вилояти Нурота тумани Ғозғон шаҳарчасини Ғозғон шаҳри этиб ўзгартириш, Ғозғон шаҳрини вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш ҳамда Навоий вилояти Нурота тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисида” 2019 йил 2 майдаги 2491-III-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг “Навоий вилояти Нурота тумани Ғозғон шаҳарчасини Ғозғон шаҳри этиб ўзгартириш, Ғозғон шаҳрини вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритиш ҳамда Навоий вилояти Нурота тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисида” 2019 йил 3 майдаги СҚ-419-Ш-сон қарорлари маълумот учун қабул қилинсин.

2. Навоий вилояти таркибида вилоятга бўйсунувчи Ғозғон шаҳар ҳокимлиги ташкил этилсин.

Ташкил этилган шаҳар ҳокимлик бошқарув аппаратининг тузилмаси ҳамда бошқарув ходимларининг чекланган сони Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ–2691-сон қарорига мувофиқ белгилансин.

3. Навоий вилояти таркибида вилоятга бўйсунувчи Ғозғон шаҳар ҳокимлигини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш бўйича республика комиссияси (кейинги ўринларда Республика комиссияси деб аталади) таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Республика комиссияси (А.Ж. Раматов):

ўн кун муддатда Навоий вилояти таркибида вилоятга бўйсунувчи Ғозғон шаҳар ҳокимлигини ташкил этиш билан боғлиқ зарур ташкилий техник тадбирлар комплексини ишлаб чиқсин ва белгиланган муддатларда амалга оширилишини таъминласин;

бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Ғозғон шаҳри бюджетининг ва уни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг прогноз параметрларини белгиласин;

Навоий вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Ғозғон шаҳрини ташкил этиш даврида иқтисодиёт тармоқларининг аниқ, барқарор ва бир маромда ишлашини, шунингдек юзага келадиган ижтимоий масалаларнинг ўз вақтида ҳал этилишини таъминласин;

Навоий вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда Навоий вилояти таркибида Ғозғон шаҳрини ташкил этилиши муносабати билан янгидан ташкил этилаётган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий тузилмаларини кўп йиллик тажрибага эга бўлган малакали кадрлар билан тўлдириш, шунингдек Нурота туманидаги мавжуд штатларнинг қисқариши натижасида бўшаб қолаётган шахсларни ишга жойлаштириш чора-тадбирларини кўрсин;

бир ой муддатда Навоий вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат активлари бошқариш агентлиги билан биргаликда Ғозғон шаҳар ҳокимлиги ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг Навоий вилояти таркибида вилоятга бўйсунувчи Ғозғон шаҳридаги бўлинмаларини зарур бино ва иншоотлар ҳамда моддий-техника воситалари билан таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

5. Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг Навоий вилояти таркибида вилоятга бўйсунувчи Ғозғон шаҳридаги бўлинмаларининг рўйхати ҳамда бошқарув ходимларининг чекланган сони 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Навоий вилояти таркибида вилоятга бўйсунувчи Ғозғон шаҳрида жойлашган давлат ва хўжалик бошқарув органларининг бошқарув ходимларидан ташқари ходимларнинг чекланган сонига қўшимча штат бирликларини киритилиши вазирлик ва идораларнинг умумий штат бирликлари доирасида амалга оширилиши белгилансин.

6. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси статистика кўрсаткичларини шакллантириш ҳамда юритишда ташкил этилаётган Ғозғон шаҳрининг маъмурий ҳудудларини инобатга олсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Навоий вилояти ҳокимлигига бўйсунувчи Ғозғон шаҳар ҳокимлиги ташкил этилиши натижасида маъмурий ҳудудий чегаралари ўзгарганлиги муносабати билан белгиланган тартибда ер ҳисоботларига тегишли ўзгартиришлар киритсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Ички ишлар вазирлиги икки ой муддатда ташкил этилаётган вилоятга бўйсунувчи Ғозғон шаҳарларида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг тузилмаларини ташкил этиш масаласини кўриб чиқсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда Ғозғон шаҳрида фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари ва давлат нотариал идораларини, Давлат хизматлари марказларини ташкил этиш масаласини кўриб чиқиб, тегишли тадбирларни амалга оширсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ–2691-сон қарорига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

12. Мазкур қарорни бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – транспорт вазири А.Ж. Раматов ва Навоий вилояти ҳокими К.Б. Турсунов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Президенти                                                       Ш. Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2019 йил ____________даги
ПҚ-____-сон қарорига
1-ИЛОВА

 

Навоий вилояти таркибида вилоятга бўйсунувчи Ғозғон шаҳар ҳокимлигини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш бўйича республика комиссияси

ТАРКИБИ

 

1.

Раматов А.Ж.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – транспорт вазири, Республика комиссияси раҳбари

2.

Гулямов Р.А.

-

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазирининг биринчи ўринбосари, Республика комиссияси раҳбари ўринбосари

3.

Турсунов К.Б.

-

Навоий вилояти ҳокими, Республика комиссияси раҳбари ўринбосари

4.

Абидов Ш.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг котибият мудири

5.

Ишметов Т.А.

-

Ўзбекистон Республикаси молия вазири биринчи ўринбосари

6.

Шерматов Ш.Х.

-

Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири

7.

Сайфуллаев Б.С.

-

Ўзбекистон Республикаси маданият вазири

8.

Солиев М.Х.

-

Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири

9.

Истамов М.Ш.

-

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг биринчи ўринбосари

10.

Хамроев Ш.Р.

-

Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири

11.

Шадманов А.Қ.

-

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири

12.

Кудбиев Ш.Д.

-

Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири

13.

Умурзаков С.У.

-

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири

14.

Закиров Б.И.

-

Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари

15.

Шарипов Н.Ш.

-

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси

16.

Набиев Д.Х.

-

Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири

17.

Абдуллаев А.Х.

-

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси

18.

Абдувалиев А.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари қўмитаси раиси

19.

Бегалов Б.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси раиси

20.

Мусаев Б.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси

21.

Нурмуратов М.Б.

-

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси

22.

Обиджонов Ж.О.

-

Ўзбекэнерго АЖ раиси вазифасини бажарувчи

23.

Эшмуратов Б.Б.

-

Ўзтрансгаз АЖ раиси

24.

Рафиков К.М.

-

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Кенгашининг раиси

25.

Жалилов Ш.И.

-

Ўзбекистон фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш Нуроний жамғармасининг бошқаруви раиси

26.

Жавлонов Ш.С.

-

Ўзбекистон Маҳалла хайрия жамоат фонди раиси

27.

Маджидов Ш.Т.

-

Вазирлар Маҳкамаси котибиятининг Навоий вилояти бўйича бош мутахассиси, Республика комиссияси котиби

Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг ўрнига ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахслар ёки тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2019 йил ____________даги
ПҚ-____-сон қарорига
2-ИЛОВА

 

 

Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг Навоий вилояти таркибида вилоятга бўйсунувчи Ғозғон шаҳридаги бўлинмаларининг рўйхати ҳамда бошқарув ходимларининг чекланган сони

 

 

Т/р

Ташкилот номи

Штат бирликлари сони

 

I. БЕЛГИЛАНГАН ШТАТ БИРЛИКЛАРИ ДОИРАСИДА

ТАШКИЛ ЭТИЛАДИГАН БОШҚАРУВ ХОДИМЛАРИ СОНИ*

 

1.

Халқ таълими бўлими

5

2.

Давлат солиқ инспекцияси

10

3.

Соғлиқни сақлаш бўлими

2

4.

ДСЭН маркази

2

5.

Мактабгача таълим бўлими

3

II. ҚЎШИМЧА ШТАТ БИРЛИКЛАРИ КИРИТИШ ҲИСОБИГА

ТАШКИЛ ЭТИЛАДИГАН БОШҚАРУВ ХОДИМЛАРИ СОНИ**

 

6.

Маданият бўлими

3

7.

Жисмоний тарбия ва спорт бўлими

2

8.

Ветеринария бўлими

2

9.

Бандликка кўмаклашиш маркази

5

10.

Нуроний жамғармаси

1

11.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси

3

12.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси

2

13.

Қурилиш бўлими

1

14.

Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими

1

15.

Пенсия жамғармаси

2

16.

Молия бўлими

5

17.

Ғазначилик бўлинмаси

3

18.

Иқтисодиёт ва саноат бўлими

3

19.

Ободонлаштириш бошқармаси

3

20.

Статистика бўлими

3

21.

Инвестиция ва ташқи савдо бўлими

2

22.

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими

2

 

*) Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланган бошқарув ходимлари чекланган сони доирасида белгиланади.

**) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан бошқарув ходимлари чекланган сонига қўшимчалар киритилади.

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2019 йил ____________даги
ПҚ-____-сон қарорига
3-ИЛОВА

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисидаги 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сон қарорига

киритилаётган ўзгартиш ва  қўшимча

 

3б-иловада:

а) қуйидаги мазмундаги 18-позиция билан тўлдирилсин:

18.

Ғозғон

 

16

 

;

б) “Бошқарув ходимларининг чекланган сони устунидаги “339” рақами “355” рақами билан алмаштирилсин.

Umumiy takliflar

669