ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
3934 АО «Ўзбекистон темир йўллари» 17/06/2019 05/07/2019 6

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Qarori
“Тошкент шаҳрида янги ликёр-ароқ заводини қуриш” лойиҳасини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
ID-3934

Лойиҳа

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ҚАРОРИ

 

 

Тошкент шаҳрида янги ликёр-ароқ заводини қуриш” лойиҳасини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 сентябрдаги «Юқори сифатли этил спирти ва ликёр-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3263-сон қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.09.2017 йилдаги «Юқори сифатли этил спирти ва ликёр-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3263-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.

 2. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири А.Ж. Раматов ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раиси Х.Н. Хасилов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси

              Президенти                                                     Ш. Мирзиёев

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                              Илова

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.09.2017 йилги ПҚ-3263

«Юқори сифатли этил спирти ва ликёр-арақ маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» ги қарорига киритиладиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар

 

  1. 2-банд 3-хатбоши қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

«-қўшма корхонани ва қурилаётган заводни Тошкент шаҳри,Яшнабод тумани, Фарғона йўли кўчаси, 23/35 манзилида жойлаштириш;».

 

  1. 6-банд тўртинчи ва бешинчи хатбошлари қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

бош лойиҳа (мослаштирувчи)  ташкилот этиб — «Ozogirsanoatloyiha» instituti;

бош пудратчи ташкилотлар этиб —"АЛЬФА СТРОЙ"  ҚК МЧЖ ва/ёки  Тошкент шаҳрида янги  ликёр-арақ  заводи қуриш бўйича бош буюртмачининг қарорига кўра бошқа ташкилотбелгилансин».

  1. 7-банд қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва «Premium Uzbekistan» МЧЖ ҚКга лойиҳани амалга ошириш доирасида қуйидагиларга истисно тариқасида рухсат этилсин:

2020 йилнинг 1 июлигача қурилиш-монтаж ишларини лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва босқичма-босқич экспертизадан ўтказишбилан бир вақтнинг ўзида амалга ошириш;

зарур ҳолларда энг мақбул таклифларни танлаб олиш асосида ёки тўғридан тўғри музокаралар олиб бориш йўли орқали, тендер (танлов) савдоларини ўтказмасдан туриб малакали лойиҳалаштирувчилар ва экспертларни, шу жумладан, хорижий мутахассисларни жалб этиш;

энг мақбул таклифларни танлаб олиш асосида товарларни етказиб беришга тендер (танлов) савдоларини ўтказмасдан туриб ишлаб чиқарувчи заводлар ёки уларнинг расмий дилерлари (дистрибьюторлари) билан шартномалар тузиш;

қурилишда қатнашаётган пудрат ташкилотларига «Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг ёқилғи-мойлаш материаллари лимитларидан ажратиш.

«Premium Uzbekistan» МЧЖ ҚКга «Premium Uzbekistan», «Premium Ozbekiston», «Премиум Узбекистан», «Премиум Ўзбекистон» фирма номлари (товар белгилари) бириктирилсин.

4. 9-бандда:

биринчи хатбоши қўйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва «Premium Uzbekistan» ҚК МЧЖ, бош лойиҳалаштириш, бош пудратчи, лойиҳачи, пудратчи ва суб пудратчи ташкилотлар 2021 йилнинг 1 январигача лойиҳани амалга ошириш доирасида:»

саккизинчи хат боши қўйидаги  таҳрирда баён этилсин:

«Белгилансинки, лойиҳаларни амалга ошириш доирасида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, унинг ташкилий бўлинмалари, «Premium Uzbekistan» МЧЖ ҚК ва лойиҳанинг бошқа қатнашчилари томонидан беғараз асосда топшириладиган мулки қўшилган қиймат солиғи, юридик шахсларнинг даромад солиғи солиққа тортилувчи объект ҳисобланмайди».

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«Premium Uzbekistan» МЧЖ ҚК 2023 йилнинг 1 январигачаюридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни  ва жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш учун йиғимни тўлашдан озод қилинсин».

  1. 14, 16 - бандлардаги «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ сўзлари   «Premium Uzbekistan» МЧЖ ҚК  сўзлари билан алмаштирилсин.

6. 15 - банд қўйидаги  таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги «Premium Uzbekistan» МЧЖ ҚК нинг талабномаларига кўра лойиҳани амалга оширишда қатнашаётган хорижий мутахассисларга, хорижий компаниялар ходимларига кўп марталик визаларни расмийлаштириш, бериш ва муддатини узайтириш, шунингдек, вақтинчалик яшаш жойига прописка қилиш ва вақтинчалик прописканинг муддатини узайтиришни давлат божларини ундирмаган ҳолда амалга оширилишини таъминласин».

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Umumiy takliflar

634