ID | Muallif | Muhokamaga chiqarish sanasi | Yakunlanish sanasi | Takliflar soni |
---|---|---|---|---|
3930 | Агентство «Узархив» при Кабинете Министров Республики Узбекистан | 18/06/2019 | 02/07/2019 | 1 |
Muhokama yakunlandi
Лойиҳа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
ҚОНУНИ
“Архив иши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар
киритиш ҳақида
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 15июнда қабул қилинган “Архив иши тўғрисида”ги ЎРҚ-252-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил 6-сон, 233-модда; 2018 йил, 4 сон, 224-модда; 2019 йил, 1-сон) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
“ихтисослаштирилган давлат архиви – Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари, тармоқ давлат фондлари ва ташкилотлари архиви ёки таркибий тузилмаси”;
тўққизинчи – ўн тўртинчи хатбошилари тегишинча ўнинчи – ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
“Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар қайта ташкил этилаётганда уларнинг архив ҳужжатлари тегишли давлат архивлари билан келишилган ҳолда мазкур корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқий ворисларига топширилади.
Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар тугатилаётганда уларнинг архив ҳужжатлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли архивларга топширилади.
Архив ҳужжатлари тегишли архивга топширилмасдан корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг тугатилишига йўл қўйилмайди.”;
қуйидаги таҳрирда учинчи қисм билан тўлдирилсин:
“Давлат архивларининг биноларини уларнинг ўрнига қонун талабларига жавоб берадиган янги бино билан таъминланмасдан туриб архив тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаш тақиқланади”;
учинчи қисм тегишинча тўртинчи қисм деб ҳисоблансин.
“19-1-модда. Ўзбекистон Республикаси давлат ихтисослаштирилган архивларини ташкил этиш
Вазирликлар, идоралар, тармоқ давлат фондлари ва ташкилотларида Миллий архив фондининг давлатга тегишли қисмини доимий сақлаш ҳуқуқи берилиши ва уларда давлат ихтисослаштирилган архивлари ташкил этилиши мумкин.
Миллий архив фондининг давлатга тегишли қисмини доимий сақлаш ҳуқуқи ҳамда давлат ихтисослаштирилган архивларини ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорига асосан амалга оширилади”;
“Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига архив маълумотномаларини ва архив ҳужжатининг кўчирма нусхасини бериш бепул амалга оширилади. Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ижтимоий ҳимоя қилиш учун зарур бўлган архив маълумотномаларини беришда давлат божи ундирилади”.
2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;
ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
3-модда.Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси
Президенти Ш.Мирзиёев