ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
3911 Министерство здравоохранения Республики Узбекистан 20/06/2019 30/06/2019 0

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Qarori
Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги 2010 йил 23 ноябрдаги 260-сон қарорига қўшимча киритиш тўғрисида
ID-3911

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги 2010 йил 23 ноябрдаги 260-сон қарорига қўшимча киритиш тўғрисида

(Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Юқумли бўлмаган касалликларнинг профилактикасини, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 18 декабрдаги ПҚ-4063-сон қарори)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Юқумли бўлмаган касалликларнинг профилактикасини, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 18 декабрдаги ПҚ-4063-сон қарорни бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги 2010 йил 23 ноябрдаги 260-сон қарорининг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 47-сон, 428-модда) қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Белгилансинки, 2020 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида I нав буғдой уни ва ош тузи фақат микронутриентлар билан бойитилган ҳолда ишлаб чиқарилади, четдан олиб келинади ва сотилади."

2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Арипов

Umumiy takliflar

137