ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
3891 Антимонопольный комитет Республики Узбекистан 12/06/2019 27/06/2019 6

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasining qonuni
“Реклама тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
ID-3891

1-боб. Умумий қоидалар

1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади ва вазифалари

Ушбу Қонуннинг мақсади рекламани тайёрлаш, тарқатиш ва жойлаштириш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Ушбу Қонуннинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

юридик ва жисмоний шахслар ёки маҳсулотлар тўғрисида ахборот оқимини шакллантириш;

тадбиркорлик ва истеъмол маданиятини такомиллаштириш;

рекламанинг давлат ва жамоат манфаатларига, ахлоқ ва маънавиятнинг умум эътироф этилган нормаларига, юридик ва жисмоний шахсларнинг ишчанлик обрўсига, атроф муҳит ҳолатига тажовузидан ҳимояланиш чораларини таъминлаш;

маҳсулотнинг характери, тайёрланиш усули ва жойи, истеъмол хусусиятлари, сифати ва бошқа тавсифлари, уни реализация қилиш шартларига кўра истеъмолчиларни чалғитадиган ёлғон ёки ноаниқ маълумотлар реклама воситасида тарқатилишининг олдини олиш;

тадбиркорлик фаолияти субъектларини ноҳалол рекламадан ҳимоя қилиш;

реклама фаолияти ва реклама бозорини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш.

2-модда. Ушбу Қонуннинг қўлланиш соҳаси

Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реклама тайёрлаш, тарқатиш ва жойлаштириш билан боғлиқ муносабатларга татбиқ этилади.

Ушбу Қонун талаблари:

сиёсий партияларнинг манфаатларини акс эттирувчи, шу жумладан сайловолди ва референдум масалалари ташвиқотиига оид ахборот;

диний ташкилотлар ва жамоат бирлашмаларини қўллаб-қувватлашга қаратилган ахборот;

истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ истеъмолчилар эътиборига етказилиши ёки жойлаштирилиши шарт бўлган ахборот;

бозор муносабатларида товарлар ҳаракатига таъсир ўтказиш асосий мақсади бўлмаган ва ижтимоий реклама ҳисобланмайдиган ахборот ёки таҳлилий маълумот (ички ва ташқи бозор тавсифи,илмий изланиш ва тадқиқот натижалари);

реклама хусусиятига эга бўлмаган пешлавха ва кўрсатгич белгилари;

тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган жисмоний ёки юридик шахсларнинг эълонлари;

маҳсулот ёки унинг қадоғида жойлаштирилган маҳсулот ва унинг ишлаб чиқарувчиси тўғрисидаги маълумот тадбиқ этилмайди.

3-модда. Реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

Реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.

Қорақалпоғистон Республикасида реклама соҳасидаги муносабатлар Қорақалпоғистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларидагидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

4-модда. Реклама бўлган муаллифлик ҳуқуқи

Реклама тўлиқ ёки қисман муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларга эга бўлиши мумкин.

Рекламага бўлган муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни тартибга солиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

5-модда. Асосий тушунчалар

Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

реклама – бевосита ёки билвосита фойда олиш мақсадида маълумотларнинг чекланган доирасига қаратилган ва реклама мақсадларида эътибор жалб этиш, унга қизиқишларни шакллантириш ёки сақлаб қолиш мақсадида ҳар қандай воситалардан фойдаланган ҳолда қонун ҳужжатларига мувофиқ тарқатиладиган (жойлаштириладиган) ахборот;

реклама қилиш объекти – маҳсулот, шу жумладан товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси ва технологияси, юридик ва жисмоний шахс тўғрисидаги махсус ахборот, унинг индивидуаллаштирилган воситалари, тижорат ва нотижорат мақсадларида амалга ошириладиган тадбирлар ҳақида реклама қилиш;

реклама фаолияти – рекламадан фойдаланувчиларнинг эътиборини жалб қилиш ва реклама қилиш объектига бўлган талабни шаккллантириш бўйича чора-тадбирлар мажмуаси;

реклама фаолияти субъектлари – реклама қилиш объектига бўлган талабни шакллантириш ва ошириш мақсадида реклама фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний ва юридик шахс;

реклама берувчи – рекламани тайёрлаш ва (ёки) тарқатиш (жойлаштириш) учун унга буюртмачи бўлган шахс;

реклама тайёрловчи – ахборотни реклама шаклида тарқатишга (жойлаштиришга) тайёр ҳолга келтиришни тўлиқ ёки қисман амалга оширувчи шахс;

рекламадан фойдаланувчи – реклама йўналтирилган шахс ёки шахслар гуруҳи;

реклама воситалари рекламани ундан фойдаланувчига етказиш учун ишлатиладиган воситалар;

маҳсулот товарлар, ишлар, хизматлар;

аксилреклама нотўғри (инсофсиз, била туриб ёлғон, ахлоқсиз) реклама келтириб чиқарган ёки келтириб чиқариши мумкин бўлган оқибатларни бартараф этиш мақсадида тарқатиладиган раддия;

ижтимоий реклама – номуайян доирадаги шахслар учун мўлжалланган, хайрия ҳаракатлари ва бошқа жамоатчилик учун муҳим мақсадларга йўналтирилган, соғлиқни сақлаш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, энергия ресурсларини сақлаб қолиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш, маънавият ва маърифат масалаларига доир ҳар қандай воситалардан фойдаланган ҳолда қонун ҳужжатларига мувофиқ тарқатиладиган (жойлаштириладиган) ахборот, шунингдек нотижорат йўсиндаги бошқа ахборотдир.

қиёсий реклама – рақобатчига ёки унинг томонидан тақдим этилаётган муайян бир турдаги маҳсулотга бевосита ёки билвосита айнанлаштириладиган реклама;

тўлиқ бўлмаган реклама – ишлаб чиқарилиши ва (ёки) жойлаштирилиши (тарқатилиши) қонун ҳужжатлари талабларини бузилишига олиб келувчи нотўғри, ахлоқсиз, яшириш ва бошқа реклама;

нотўғри (инсофсиз, била туриб ёлғон) реклама – ноаниқлиги, икки хил маънони англатиши, бўрттириб юбориши, яшириб кетиши оқибатида, рекламани тарқатиш вақти, жойи ва усулига нисбатан қўйилган талабларни ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа талабларни бузиши натижасида рекламадан фойдаланувчиларни чалғитувчи ёки чалғитиши мумкин бўлган, шахсларга, шунингдек давлатга зарар ва маънавий зарар етказиши мумкин бўлган реклама;

ахлоқсиз реклама – шахснинг миллати, ирқи, касби, ижтимоий келиб чиқиши, ёши, жинси, тили, дини, сиёсий ва фалсафий эътиқодлари билан боғлиқ бўлган инсонийлик ва аҳлоқнинг умумэътироф этилган нормаларини бузадиган, санъат объектлари, миллий ва жаҳон маданий меъросини ўз ичига оладиган тарихий ва меъморий ёдгорликлар, Ўзбекистон Республикасининг давлат рамзлари (байроқ, герб, мадҳия) ва миллий валютасига тажовузни келтириб чиқарадиган реклама;

яширин реклама – истеъмолчининг идрокига унинг ўзи англамаган ҳолда таъсир ўтказадиган, шу жумладан махсус видео иловалардан (қўш овозли ёзувдан) фойдаланиш йўли билан ҳамда бошқа усуллар билан таъсир ўтказадиган реклама;

хомийлик – жисмоний ёки юридик шахс (хомийлик қилувчи) томонидан маблағ (мулк, пул шаклида) киритиш, интеллектуал фаолият натижаси, бошқа жисмоний ёки юридик шахс (хомийлик қилувчи) фаолиятида хомий ва унинг маҳсулоти (иш, хизмати) тўғрисида хомийлик рекламасини жойлаштириш шартларида хизмат кўрсатиш, ишни бажариш;

вояга етмаганлар учун мўлжалланган дори воситаси – профилактика, диагностика қилиш ва касалликларни даволаш учун фойдаланиладиган, шу жумладан тиббий жиҳатдан қўллаш йўриқномасига мувофиқ 18 ёшга тўлмаган шахслар томонидан фойдаланиладиган дори воситаси;

реклама акцияси – маҳсулот (иш, хизмат) ҳаракатини рағбатлантиришга қаратилган тадбирларнинг бир туриб бўлиб, қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган усуллардан фойдаланган ҳолда ўтказилади ва унда иштирок этиш маълум бир маҳсулотни харид қилишни (иш, хизматдан фойдаланишни) тақазо этмайди;

мониторинг – рекламани тарқатишнинг турли воситаларида жойлаштирилган реклама материалларига оид маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш ва уларни қайта ўрганишга қаратилган кузатув тизими;

фонограмма – аудиовизуал асарга киритилган овозли ёзувлардан ташқари ҳар қандай ёзувлар ва бошқа товушлар;

реклама жойининг паспорти – ташқи реклама объекти (конструкцияси) ва унинг мулкдори (эгаси) тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган белгиланган шаклдаги ҳужжат;

реклама ахборотига тааллуқли ҳужжат ва материаллар – рекламани ишлаб чиқариш, тарқатиш (жойлаштириш) билан боғлиқ шартнома ва келишувлар, ишлаб чиқарилган, тарқатилган (жойлаштирилган) рекламанинг пул ва хажм кўринишидаги миқдори, босма ва нашр қилинган, эълон қилинган реклама материаллари, намуналари, видуо ва аудиоёзувлар ва бошқа ҳужжатлар;

видеоплашка – телекўрсатув намойиши ва (ёки) унинг анонси вақтида кўриниб қоладиган тижорат ахбороти;

рекламани тарқатишга (эфирга узатишга) ихтисослаштирилган канал – фақат реклама характерига эга бўлган тевизион дастурларни ўз ичига олган ва фақат томошабинлар аудиториясининг алоҳида тоифалари учун мўлжалланган тижорат ёки нотижорат телевизон канал;

рекламадан ҳоли ҳудуд – реклама жойлаштириш таъқиқланган давлат ҳокимияти органлари бинолари, маданий-тарихий ва диний объектлар жойлашган ҳудуд (жой).

6-модда. Рекламанинг тили

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реклама Ўзбекистон Республикасининг давлат тилида ва (ёки) реклама берувчининг хоҳишига кўра қўшимча равишда бошқа тилларда тарқатилади.

Ушбу талаб фақат хорижий тилларда жойлаштириладиган радио, телевидение, босма нашр ва интернетга, шу жумладан белгиланган тартибда рўйхатга олинган товар белгилари (хизмат кўрсатиш белгилари), босма усулда терилган бўғинли белгилар (логотиплар)га тадбиқ этилмайди.

Реклама матнининг таржимаси унинг асосий мазмунига мувофиқ бўлиши лозим.

2-боб. Реклама соҳасида ўз-ўзини ва давлат томонидан тартибга солиш

7-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг реклама соҳасидаги ваколатлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

реклама соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширилишини таъминлайди;

фуқаролардан, хўжалик юритувчи субъектларнинг ва давлатнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда реклама фаолиятини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни мувофиқлаштиради;

ташқи рекламани ишлаб чиқариш ва жойлаштириш тартибини белгилайди;

ташқи рекламани жойлаштириш учун йиғимларнинг табақалаштирилган миқдорларини аниқлаш тартибини ўрнатади;

реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш тарибини тасдиқлайди;

реклама соҳасида ҳалқаро ҳамкорликни амалга оширади.

8-модда. Реклама соҳасида ваколатли органнинг ваколатлари

Ваколатли орган:

реклама соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширилишида иштирок этади;

реклама фаолиятини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар режаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;

ўз ваколатлари доирасида реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади;

реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таҳлил қилиш тартибини тасдиқлайди;

реклама тўғрисидаги қонун бузилишини жисмоний ва юридик шахсларга огохлантириш, аниқлаш ва тўхтатиш чораларини кўради;

рекламаларни ҳаққонийлиги, ишончлилиги ва ахлоқийлиги юзасидан экспертизадан ўтказади;

тарқатилаётган (жойлаштирилаётган) рекламалар мониторингини амалга оширади;

рекламаларни нотўғрилиги, яширин ва ахлоқсизлиги, шунингдек реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари мос эмаслиги тўғрисида қарорлар қабул қилади;

реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши аломатлари юзасидан ишлар қўзғатади ва кўриб чиқади;

реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишининг аниқланган ҳолатини бартараф этиш юзасидан реклама берувчи, ишлаб чиқарувчи ва тарқатувчи (жойлаштирувчи)га бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма беради;

жисмоний ва юридик шахсларнинг реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши тўғрисидаги мурожаатларини кўриб чиқади;

реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган шахс белгиланган муддат ичида унга нисбатан чиқарилган қарор бўйича берилган кўрсатмани бажармаса ва (ёки) содиқ этилган ҳуқуқбузарлик учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган молиявий санкцияларни ихтиёрий равишда тўламаган тақдирда, тегишли молиявий санкцияни қўллаш юзасидан судга мурожаат қилади;

реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишига оид жиноят аломатлари билан боғлиқ ҳужжатларни жиноят иши қўзғатиш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқиш юзасидан ҳужжатларни тегишли органларга юборади;

реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузилиши ва қўллашга оид ишларни судларда кўриб чиқишда иштирок этади;

реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллаш масасалалари юзасидан ўз ваколатлари доирасида тегишли тушунтиришлар беради;

реклама берувчи, ишлаб чиқарувчи ва тарқатувчи томонидан қабул қилинган реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузувчи ҳужжатларини бекор қилиш ёки ўзгартириш юзасидан талабнома киритади;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқади ва маъмурий жарима қўллаш тўғрисида қарорлар қабул қилади;

реклама бозорини таҳлил қилиш мақсадида реклама берувчи, ишлаб чиқарувчи ва тарқатувчи (жойлаштирувчи)дан реклама ахборотига таалуқли ҳужжатларни сўраб олади.

9-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг реклама соҳасидаги ваколатлари

Реклама соҳасидаги нодавлат нотижорат ташкилоти – давлат ва бошқа идораларда ўз аъзолари манфаатларини ҳимоя қилиш ва ифодалаш мақсадида реклама берувчи, ишлаб чиқарувчи, шунингдек реклама тарқатувчи (жойлаштирувчи) ва бошқа шахсларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ ихтиёрий асосда тузилган (таъсис этилган), тадбиркорлик фаолиятини ва истеъмол маданиятини ривожлантириш, аҳлоқнинг умумэътироф этилган нормаларига риоя қилиш талабларини ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш устидан назорат қилувчи мустақил (ўз-ўзини бошқарадиган) ташкилот.

Реклама соҳасидаги нодавлат нотижорат ташкилоти:

давлат ҳокимияти ва бошқарувчи органларида ўз аъзолари ва иштирокчиларинингҳуқуқи ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилади ва ифодалайди;

реклама масалалари юзасидан ташаббауслар билан чиқади, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига таклифлар киритади;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг реклама масалаларига тааллуқли бўлган қарорлари ишлаб чиқилишида иштирок этади;

аъзолари ва иштирокчилари томонидан реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишига йўл қўйилганлиги ҳолати бўйича ваколатли давлат органи томонидан қўзғатилган ишларни кўриб чиқишда иштирок этади;

мониторинг тадбирларини ўтказишда иштирок этади;

реклама масалалари бўйича йиғилиш, тадбирлар ўтказади.

10-модда. Реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши юзасидан таҳлил ўтказиш тартиби

Ваколатли давлат органи томонидан реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилишини таҳлил қилиш (кейинги ўринларда – таҳлил) қуйидаги асослар мавжуд бўлганда ўтказилади:

фуқароларнинг ёки хўжалик юритувчи субъектларнинг ёзма ва оғзаки шикоятлари, шунингдек, давлат органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва оммававий ахборот воситаларининг реклама соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисидаги ахборотлари;

ваколатли давлат органи раҳбари томонидан тасдиқланган муайян давр учун мўлжалланган иш режалари;

ваколатли давлат органи ходимларининг мониторинг қилиш жараёнида бевосита реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлигини аниқланиши;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг алоҳида топшириқлари.

Таҳлиллар фуқаролар, хўжалик юритувчи субъектлар, давлат органлари томонидан тақдим этилган реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлигини кўрсатувчи далил ва ҳужжатларни ўрганиш, шунингдек бевосита жойига чиққан ҳолда хўжалик юритувчи субъектнинг реклама фаолиятини кузатиш учун мониторинг ўтказиш йўнали билан амалга оширилади.

Зарур ҳолларда ваколатли давлат органи реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолати бўйича хабар берган фуқароларга, хўжалик юритувчи субъектларга ва давлат органларига  қўшимча маълумот бериш юзасидан ёзма ва оғзаки сўров (илтимоснома) юборади, шунингдек ҳужжатларни ўрганиш учун тегишли мутахассис ва экспертларни жалб қилади.

Таҳлил давомида ваколатли давлат органининг масъул ходими рекламанинг реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мослиги юзасидан экспертиза тайинлаш ҳуқуқига эга.

Ваколатли давлат органининг реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузганлик ҳолати (белгилари) тўғрисида маълумот бериш тўғрисидаги сўровида қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши лозим:

сўров жўнатилаётган хўжалик юритувчи субъект, давлат бошқаруви органи ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг тўлиқ номи ва почта манзили ҳамда фуқаронинг фамилияси, исми, отасининг исми (яшаш жойи);

жўнатиш учун асослар;

тақдим этилиши лозим бўлган зарур ҳужжатлар рўйхати;

қонун ҳужжатларини бузилиш ҳолати (белгиси) бўйича тушунтириш;

ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган оқилона муддат;

маълумот тақдим этмаганлик ёки била туриб нотўғри маълумот тақдим этганлик учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантириш.

Жойига чиққан ҳолда ўтказиладиган кўрик (мониторинг) ваколатли давлат орган раҳбарининг (ўринбосарининг) кўрик ўтказиладиган хўжалик юритувчи субъектнинг номи ва жойлашган манзили, кўрик ўтказиш жойи ва вақти ва кўрикни ўтказишга масъул ходимнинг фамилияси, исми ва отасининг исми ҳамда унинг асоси кўрсатилган буйруғига асосан жойига чиққан ҳолда амалга оширилади. Ўтказилган кўрик натижасида икки нусхада маълумотнома тузилиб, унинг бир нусхаси реклама тарқатувчи раҳбарига (у бўлмаган ҳолларда унинг масъул шахсига) берилади.

Кўрик ўтказиш даврида реклама тарқатувчидан, ҳар қандай, шу жумладан унинг молия-хўжалик фаолиятига оид ҳужжатларни талаб этиш тақиқланади.

Ўтказилаётган кўрик давомида реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилиши ҳолати (белги)ларини мавжудлигига етарлича асослар аниқланган тақдирда, ваколатли давлат органининг масъул ходими қонун ҳужжатларини бузилганлиги тўғрисида иш қўзғатиш бўйича зарур чораларни кўради.

11-модда. Рекламани реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мослиги юзасидан экспертизадан ўтказиш

Рекламани реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мослиги юзасидан экспертиза ваколатли давлат органи томонидан экспертлар ёки махсус билимларга эга бўлган мутахассислар ёрдамида амалга ошириладиган алохида (махсус) текширувлардан фойдаланиб хулоса олиш мумкин бўлган ҳолларда тайинланади. Бунда, ваколатли давлат органи реклама экспертизаси ўтказилаётган хўжалик юритувчи субъектни экспертиза тайинланганлиги тўғрисида ёзма равишда хабардор қилиши шарт.

Экспертизага мутахассис сифатида давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа идоралар вакиллари жалб қилиниши мумкин.

Экспертизадан ўтказиш муддати рекламаси экспертиза қилинаётган хўжалик юритувчи субъект раҳбарига хабарнома берилган санадан бошлаб уч кундан ортиқ бўлмаслиги керак.

Экспертиза қилиш натижалари бўйича экспертлар (экспертизадан ўтказишда иштирок этувчилар) томонидан қуйидаги маълумотлар кўрсатилган хулоса тузилади ва имзоланади:

экспертизадан ўтказиш санаси ва вақти;

экспертиза ўтказишга асос;

экспертиза тайинлаган орган (шахс) тўғрисидаги маълумотлар;

эксперт (лар) тўғрисида маълумот (исм, шарифи, лавозими);

экспертизага қўйилган саволлар (экспертиза ўтказиш натижасида аниқлик киритиладиган масалалар);

эксперт тадқиқотлари мазмуни ва натижалари;

эксперт тадқиқотлари натижалари баҳолаш, қўйилган саволларга берилган асослантирилган жавоблар.

Эксперт хулосаларини экспертизани бошқа йиғилган таҳлилий ҳужжатлар билан биргаликда экспертиза тайинлаган давлат ваколатли органи томонидан баҳоланади.

 

12-модда. Реклама ахборотига тааллуқли ҳужжатлар ва материалларни олиш

Реклама фаолияти субъектлари ваколатли давлат органининг талабига кўра у белгилаган муддатда реклама ахборотига тааллуқли ҳужжатлар ва материалларни тақдим этиши шарт.

Реклама фаолияти субъектларининг рекламага тааллуқли ҳужжатлари ва материалларини монеликсиз олиш ҳуқуқи ваколатли давлат органининг мансабдор шахсларига берилади.

Тижорат сири ҳисобланган ва ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган мансабдор шахслар томонидан олинган маълумотлар ошкор қилинмаслиги лозим.

Ваколатли давлат органининг мансабдор шахслари тижорат сири ҳисобланган маълумотларни ошкор қилган тақдирда, реклама фаолияти субъектларига етказилган зарарнинг ўрни, шу жумладан маънавий зарар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланади.

13-модда. Реклама ахбороти материллари ва ҳужжатларини сақлаш муддатлари

Реклама фаолияти субъектлари реклама материаллари ва ҳужжатларини ёки уларнинг нусхаларини, шу жумладан уларга киритилган барча ўзгартириш ва тузатишларни охирги марта эълон қилинган (кўрсатилган, жойлаштирилган) кундан бошлаб бир йил давомида (муддати техник ҳужжатларда ва бошқа воситалар билан белгиланадиган муддат бундан мустасно), агар реклама материаллари бахсли бўлса, низо ҳал қилингунга қадар сақлаши шарт.

3-боб. Реклама фаолияти субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

14-модда. Реклама берувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Реклама берувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

реклама хусусида шартнома тузиш тўғрисида ошкора таклиф (оммавий оферта) киритиш;

реклама материаллари хажми ва шаклини мустақил равишда белгилаш;

реклама тайёрловчи ва тарқатувчи (жойлаштирувчи) шартномани асоссиз равишда бекор қилган ҳолларда, етказилган зарарнинг ўрнини ва маънавий зарарни қоплаш тўғрисида даъво билан судга мурожаат қилиш.

Реклама берувчи:

реклама тайёрловчи ва (ёки) тарқатувчининг (жойлаштирувчининг) талабига биноан реклама ахборотининг ишончлилигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиши;

агар реклама берувчининг фаолияти лицензияланиши зарур бўлса, маҳсулотни ёки реклама берувчининг ўзини реклама қилаётганда тегишли лицензияни, шунингдек мажбурий сертификатланадиган товарлар реклама қилинаётган бўлса, унинг сертификатини тақдим этиши;

ваколатли давлат органи томонидан реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги аниқланганда ушбу орган қарорига мувофиқ белгиланган муддатда аксилрекламани амалга ошириши шарт. Бунда аксилрекламани амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар қонубузарликка йўл қўйган шахс (субъект) томонидан қопланади.

15-модда. Реклама тайёрловчи ва тарқатувчининг (жойлаштирувчининг) ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Реклама тайёрловчи ва тарқатувчи (жойлаштирувчи) қуйидаги ҳуқуқларга эга:

оммавий оферта йўлланган шахсдан белгиланган тартибда акцепт олганидан сўнг реклама берувчи шартнома тузишдан бош тортган ҳолларда, бу шахсни шартнома тузишга мажбурлаш тўғрисидаги ҳамда реклама берувчининг шартнома тузишни асоссиз равишда рад этганлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат қилиш;

қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда реклама берувчидан тегишли лицензияни ва (ёки) мувофиқлик сертификатини талаб қилиш.

Реклама тайёрловчи ва тарқатувчи (жойлаштирувчи):

ушбу Қонунда белгиланган реклама фаолияти ва ҳомийлик қоидаларини бажариши;

ахборот ёки бошқа материалларни берган шахс тўғрисидаги маълумотларни унинг розилигисиз ошкор қилмаслиги;

реклама берувчи қонун ҳужжатларининг бузилишига олиб келиши мумкин бўлган ахборот берган тақдирда реклама берувчини бу ҳақда вақтида хабардор этиши;

ваколатли давлат органининг сўровига биноан белгиланган муддатда реклама ахборотининг материаллари ва ҳужжатларини тақдим этиши шарт.

4-боб. Реклама қўйилган умумий ва алоҳида талаблар

16-модда. Реклама қўйилган асосий талаблар

Қонунийлик, аниқлик, ишончлилик, рекламадан фойдаланувчига зарар, шунингдек маънавий зарар етказмайдиган ва инсофсиз рақобатга олиб келмайдиган шакллар ва воситалардан фойдаланиш рекламага доир асосий талаблардир.

Нотўғри, ахлоқсиз ва яширин реклама тақиқланади.

Агар рекламада маҳсулотнинг моддий, муҳим, ишончли хоссалари холисона ва инсофли таққосланса, агар бунда реклама ундан фойдаланувчини чалғитиб қўймаса ва чалғитиб қўйиши ҳам мумкин бўлмаса, реклама берувчи билан рақобатчининг шахси ёки реклама берувчининг ва рақобатчининг товар белгилари (хизмат кўрсатиш белгилари), фирма номи, маҳсулоти аралашиб кетмаса ҳамда рақобатчининг ишчанлик обрўсини ёки унинг товар белгисини (хизмат кўрсатиш белгисини), фирма номини, маҳсулоти ёки фаолиятини бадном этмаса, қиёсий рекламага йўл қўйилади.

Рекламада қуйидагилар тақиқланади:

ишлаб чиқарилиши ёки реализация қилиниши қонун ҳужжатлари билан тақиқланган маҳсулот тўғрисида ахборот тарқатиш;

жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеига қараб, бошқа ҳолатларга кўра камситиш ёки ўзга шахсларнинг маҳсулотини бадном этиш;

қонун ҳужжатларининг бузилишига олиб келиши мумкин бўлган, фуқароларнинг соғлиғи ёки ҳаётига ва атроф муҳитга зарар етказувчи ёхуд зарар етказиши мумкин бўлган, шунингдек хавфсизлик воситаларига эътиборсизлик туйғусини уйғотувчи ҳаракатларга даъват қилиш;

мажбурий сертификатлаштирилиши зарур бўлган ёки ишлаб чиқарилиши ёхуд реализация қилиниши учун махсус рухсатнома (лицензия) бўлиши талаб этиладиган маҳсулотни (Ўзбекистон Республикасидан ташқарида реализация қилинадиган маҳсулот, кўрсатиладиган иш, хизмат бундан мустасно) тегишли сертификати, лицензияси бўлмай туриб реклама қилиш;

агар муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, бошқа маҳсулот рекламасида қўлланиладиган ёки кино-видеомаҳсулотда фойдаланиладиган умумий ечим, матн, тасвир, мусиқали ёки овозли оҳангларни айнан такрорлаш (тақлид ёки ўхшатма қилиш);

жисмоний шахснинг номи ёки тасвиридан унинг розилигисиз фойдаланиш;

порнографияни тарқатиш;

ахборот мазмунининг бузилишига олиб келиши мумкин бўлган хорижий сўз ва иборалардан фойдаланиш;

маҳсулот давлат органлари ёхуд уларнинг мансабдор шахслари томонидан маъқулланганлигини кўрсатиш;

маҳсулотни товар белгиси ёки хизмат кўрсатиш белгиси реклама қилиш тақиқланган ёхуд реклама қилишга нисбатан тегишли чекловлар ёки талаблар белгиланган маҳсулотнинг товар белгиси ёки хизмат кўрсатиш белгиси билан адаштириб юбориш даражасида бир хил ёхуд унга айнан ўхшаш бўлган бошқа маҳсулотнинг рекламаси кўринишида реклама қилиш;

умумий фойдаланишдаги транспорт  воситаларидаги, метрополитен бекатларидаги, вокзаллар, портлар ва аэропортлардаги йўловчиларни хабарлайдиган овоз тармоқлари орқали реклама тарқатиш, ижтимоий реклама ахбороти бундан мустасно;

давлат рамзларидан, хусусан Давлат герби ва байроғининг тасвиридан, Давлат мадхияси охангидан нусха кўчириш ёки уларга тақлид қилиш;

телекоммуникация тармоқларида, шу жумладан интернет ва бошқа дастурий таъминотларда қимор ўйинларини ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ва реклама қилиш;

мактабгача таълим, умумтаълим, олий ва ўрта махсус таълими соҳасида фойдаланиладиган матбаа маҳсулотлари (дарсликлар, мактаб кундалиги, мактаб дафтари ва бошқаларда) реклама қилиш (жойлаштириш);

маҳсулот (иш, хизмат) нархини (тарифини, ҳисоб-китоб воситасини) хорижий валютада кўрсатиш;

ёшга доир таснифлашни кўрсатмаган ҳолда маҳсулотни (иш, хизматни) реклама қилиш;

дори воситалари, тиббий буюмлар, тиббий асбоб-усканалар, тиббий хизматлар, биологик фаол озиқ-овқат қўшимчасини реклама қилишда болаларнинг (вояга етмаганларнинг) тасвиридан ва иштирокидан фойдаланиш;

Ўзбекистон Республикасида рухсат этилмаган эталон ва ўлчов бирликларидан фойдаланиш;

электрон тижоратда маҳсулотларни у тўғрисида зарур маълумотларни: сотувчи – юридик шахс номи, жойлашган манзили, давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи гувохнома рақами, идентификация рақами; сотувчи – жисмоний шахс исм-шарифи ёки якка тартибдаги тадбиркор номи, давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи гувохнома рақами, идентификация рақами, алоқа маълумотлари (телефон, факс рақами, электрон почта манзили)ни кўрсатмасдан реклама қилиш.

17-модда. Вояга етмаганларга мўлжалланган рекламаларни ишлаб чиқариш, тарқатиш ва жойлаштиришда ҳимоя қилиш

Вояга етмаганларни ҳимоя қилиш мақсадида рекламаларни ишлаб чиқариш, тарқатиш ва жойлаштиришда қуйидагилар тақиқланади:

фақат вояга етганларга мўлжалланган ёки вояга етмаганларнинг олиши ёхуд истеъмол қилиши тақиқланган маҳсулотни вояга етмаганлар истеъмол қилаётган ёки ундан фойдаланаётган тасвир туширилган реклама;

ўта хавфли вазиятларда, шу жумладан, уларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига таҳдид солувчи хатти-ҳаракатлар содир етилишига олиб келадиган ҳолатлар, шу жумладан уларнинг соғлиғига зарар етказувчи вазиятларни кўрсатиш;

вояга етмаганларни маҳсулот олишга ёки реклама қилинаётган маҳсулотни олишни илтимос қилиб учинчи шахсларга мурожаат этишга даъват қилувчи реклама;

реклама қилинаётган маҳсулотга эга бўлиш уларнинг тенгдошлари олдида ўзларини афзал кўриши (юқори мавқега эга бўлиши) ва маҳсулотга эга бўлмаслик вояга етмаганлар орасида камситилишига олиб келиши ҳақида тасаввурни шакллантириш;

ҳақиқий ёки ўйинчоқ қуролдан фойдаланилган реклама;

болаларнинг табиий ишонувчанлиги ёки тажрибасизлигидан фойдаланиш;

вояга етмаганларда маҳсулотнинг хусусияти ва қиймати (нархи) тўғрисида нотўғри (нохолис) тасаввурни ҳосил қилиш, хусусан “фақат”, “атиги, холос” каби иборалардан фойдаланиш, шунингдек реклама қилинаётган маҳсулот ҳар қандай мавқедаги оилалар учун мўлжаллаганлиги ҳақидаги ғояни бевосита ёки билвосита онгга сингдириш

Реклама вояга етмаганлар учун кундалик овқатланиш сони ва хажмини кўпайтиришга ёки асосий озиқ-овқатларни енгил (тез тайёрланадиган) озиқ-овқатлар, қандолат маҳсулотлари ва бошқалар билан алмаштиришга рағбатлантирмаслиги керак.

18-модда. Рекламани айнанлаштириш

Реклама, уни тарқатиш шакллари ёки воситаларидан қатъи назар, бошқа ахборотдан реклама деб ҳисоблаш мумкин бўладиган даражада ажратилган бўлиши керак.

Маҳсулотлар рекламасини филмлар ёки бошқа теледастурлар (product placement)да жойлаштиришда бу ҳақида маълумот филм ёки теледастурнинг бошида ва охирида кўрсатилиши (ахборот берилиши) лозим.

Телевидение ва радиодаги реклама бошқа дастурлардан унинг бошланиши ва охирида аудио-, видео-, аралаш воситалар ёки бошловчиларнинг шарҳлари ёрдамида ажратиб қўйилиши лозим.

Босма оммавий ахборот воситаларида ва интернет тармоғида (ижтимоий тармоқларда) реклама бошқа ахборотлардан "реклама" сўзидан фойдаланган (кўрсатган) ҳолда ажратиб қўйилиши лозим.

Босма оммавий ахборот воситаларида ва интернетда, шу жумладан ижтимоий тармоқларда рекламани жойлаштириш “Реклама” рукнини (сўзини) қўллаган (кўрсатган, ёзиб қўйган) ҳолда бошқа ахборотлардан ажратиб қўйилиши лозим.

Маҳсулотга қизиқишни шакллантириш ва маҳсулот реализациясига кўмаклашиш учун маҳсулотнинг муайян маркасига (моделига, артикулига) ёки унинг ишлаб чиқарувчисига истеъмолчининг эътиборини атайин жалб этувчи, шунингдек мазкур маҳсулотни ишлаб чиқарувчи ёки тарқатувчи шахсга тааллуқли маълумотлардан (реквизитлардан) иборат ахборот материали, муаллиф ва таҳририят материали — реклама ҳисобланади ҳамда у «Реклама» ёки «Реклама ўрнида» рукни остида жойлаштирилмоғи лозим.

19-модда. Ҳомийлик ва хамкорликда реклама

Телерадиодастурларни яратишда, бошқа оммавий ахборот воситалари учун материаллар тайёрлашда, театр-концерт, спорт тадбирлари ва бошқа тадбирларни уюштиришда ҳомийлар ва ҳамкорлар қатнашиши мумкин

Реклама телевидение ва радио, аудиовизуаль маҳсулот билан боғлиқ бўлган ва ҳомийлик хизматларидан фойдаланилаётган тақдирда, ҳомийлар тўғрисидаги ахборот дастурнинг бошланишида ва охирида қисқа ва аниқ қайд этилиши керак. Ҳомийнинг номи (номланиши) ёнида ёки ҳомийнинг ўрнига унинг товар белгиси (хизмат кўрсатиш белгиси) кўрсатилиши мумкин.

Ҳомийлик ва ҳамкорлик белгилари "Дастур ҳомийси" ва (ёки) "Дастур ҳамкори" ахборотини ўз ичига олиши керак.

Телеканалларда ҳомийлик ва ҳамкорлик белгиларининг хронометражи 5 секунддан, радиоканалларда - 20 секунддан ошиши мумкин эмас.

Янгиликлар (ахборот-таҳлилий) телекўрсатувлари ва радиоэшиттиришларида ҳомийларнинг хизматларидан фойдаланишга йўл қўйилмайди.

Ҳомийлик кўрсатилаётган шахснинг фаолиятига ҳомий аралашишга ҳақли эмас.

Ҳомийлик (ҳамкорлик) ҳиссаси реклама учун тўлов ҳисобланади ва ҳомий (ҳамкор) реклама берувчи хисобланади.

20-модда. Ижтимоий реклама

Ижтимоий реклама берувчилар сифатида давлат бошқарув органлари, шунингдек жисмоний ва юридик шахслар иштирок этишлари мумкин.

Шахсларнинг ижтимоий рекламали ахборотни текинга тайёрлаш ва тарқатишга доир фаолияти, ўз мол-мулкини (шу жумладан пул маблағларини) ижтимоий рекламали ахборот тайёрлаш ва тарқатиш учун бошқа шахсларга бериши хайрия фаолияти деб эътироф этилади. Бундай шахслар қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлардан фойдаланадилар.

Ижтимоий рекламада аниқ бир товарларнинг марка (модел, артикул)лари, товар ва хизмат кўрсатиш белгилари ҳамда бошқа шахсийлаштирилган воситаларнинг муайян товар белгилари ҳақида маьлумот тарқатишга рухсат етилмайди.

Радио ва телевидение дастурларида тарқатилган ижтимоий рекламаларда ҳомийларнинг эслатмаси уч сониядан ошмаслиги ва бундай эслатма реклама майдонининг етти фоизидан кўп бўлмаган миқдорда берилиши керак, ва ижтимоий реклама бошқа воситалар орқали тарқатилганда рекламанинг камида беш фоизини ташкил этиши лозим. Ушбу чекловлар мураккаб вазиятларда ёки даволанишга муҳтож бўлган шахсларга ва уларга хайрия ёрдамини кўрсатишга нисбатан қўлланилмайди.

Реклама тарқатувчилар реклама учун ажратилган эфир вақти, нашр ёки реклама майдони умумий йиллик ҳажмининг 5 фоизидан кам бўлмаган ҳажмда ижтимоий рекламали ахборотни жойлаштириши шарт. Бунда фаолияти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан тўлиқ ёки қисман молиялаштириладиган реклама тарқатувчилар ижтимоий рекламани давлат бошқарув ва жойлардаги маҳаллий органларнинг буюртмалири асосида бепул жойлаштиради.

При этом распространители рекламы, деятельность которых полностью или частично финансируется за счет Государственного бюджета Республики Узбекистан, по заказу органов государственного управления и органов государственной власти на местах, размещают социальную рекламную рекламу бесплатно.

5-боб. Айрим турдаги реклама воситаларининг хусусиятлари

21-модда. Телевидение ва радиодаги реклама

Теле-, радио-, видео-, кинохроник кўрсатув дастурлари (жумладан, телерадио дўкони рекламалари каби)да тарқатиладиган рекламанинг умумий давомийлиги, рекламали (жумладан, ҳомийлик қилинган реклама) телевизион ва радио дастурларни узилиши бир соат ичида эфир вақтининг 15 фоиздан ошмаслиги керак. Бу талаб кўрсатувнинг (эшиттиришнинг) ихтисослаштирилган рекламавий каналларига татбиқ этилмайди.

Теле-, видео-, кинохроник дастурларда реклама (жумладан, ҳомийлик рекламаси) учун узилиши ҳар 15 (ўн беш) дақиқадан кейин амалга оширилиб, бунда умумий рекламанинг давомийлиги теле-, видео-, кинохроник дастурларининг ҳар бир реклама блокида 4 дақиқадан ошмаслиги керак.

10 минутдан кам давом этадиган телекўрсатувларга (радиоэшиттиришларга) умуман, 10 минутдан ортиқ давом этадиган телекўрсатувларга (радиоэшиттиришларга) эса бу телекўрсатувларнинг (радиоэшиттиришларнинг) муаллифлик ҳуқуқи эгаси билан келишмасдан туриб реклама жойлаштирилиши мумкин эмас.

Рекламани битта реклама бирлигида такрорлаш тақиқланади. Ушбу тақиқ турли видеоларга эга бўлган маҳсулот рекламасига тааллуқли емас.

Хорижий каналлардаги жонли ёки такрорий намойиш этилаётган спорт мусобақалари (жумладан, спорт мусобақалари, ўйин, жанг, пойга)ни реклама, шу жумладан ҳомийлик рекламаси билан фақат ушбу спорт мусобақалари танаффус ёки тўхташ вақтида ажратилиши мумкин.

Қуйидагилар:

давлат анжуманлари ва маросимлари олиб кўрсатилаётган (эшиттирилаётган) пайтда уни узиб туриб рекламани кўрсатиш (эшиттириш);

болалар даврасига (ўн тўрт ёшгача бўлганларга) мўлжалланган кўрсатувларда (эшиттиришларда) реклама, ижтимоий рекламали ахборот бундан мустасно;

дастурларнинг реклама қисмлари товушини телерадиодастурнинг товушига нисбатан баландроқ қилиш;

телекўрсатувлар намойиш этилаётганда реклама мақсадларида ҳаракатланувчи сатрлардан фойдаланиш, реклама берилаётган пайтдаги ҳаракатланувчи сатрлар бундан мустасно;

телекўрсатувларда видеоплашкалар қўшиб қўйиш, бундан кўрсатув вақтида рекламанинг ўзи, шунингдек эфирга реклама ҳуқуқларида чиқадиган кўрсатувлар мустасно;

Телевидение ва радио ходимларига ахборот ниқоби остида реклама билан шуғулланиш, яъни маҳсулот ишлаб чиқарувчининг реквизитларини, жойлашган манзилини, телефон рақамини, маҳсулотнинг тижорат белгиларини кўрсатиш тақиқланади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий давлатлар оммавий ахборот воситалари (ретрансляция)да тарқатиладиган қонун хужжатларига зид бўлган реклама ушбу Қонунга мувофиқ тўхтатилиши лозим.

22-модда. Босма оммавий ахборот воситаларидаги реклама

Босма оммавий ахборот воситаларидаги рекламанинг ҳажми, мавзусини шу оммавий ахборот воситаларининг ўзлари мустақил белгилайди. Обуна бўйича тарқатиладиган босма воситалар обуна шартларида нашрнинг умумий ҳажмидаги реклама миқдорини кўрсатишлари шарт.

Реклама йўсинидаги хабарлар ва материалларни бериб боришга ихтисослашмаган даврий босма нашрларда реклама даврий нашр бир сони ҳажмининг 40 фоизидан ошиб кетмаслиги шарт, қолган реклама бепул илова тарзида берилиши керак.

23-модда. Телекоммуникация тармоқлари орқали реклама

Телекс ва факсимиль алоқа ёрдамида реклама қилишга, агар олувчининг махсус сўрови бўлмаса, бир манзилга бир варақдан ортиқ бўлмаган ҳажмда бир марта жўнатишга йўл қўйилади.

Телекоммуникация тармоғларида, шу жумладан мобил радиотелефон алоқаси орқали рекламага фақат абонент ёки қабул қилувчининг реклама олиш учун олдиндан розилиги олинган тақдирда йўл қўйилади.

Телефон маълумот хизмати амалга оширилганда, реклама фақатгина сўралган маълумотни тақдим етганидан кейин берилиши керак. Реклама тарқатилган ҳолларда, тақдим етилган реклама вақтини хизматлар нархига қўшмаган ҳолда амалга ошириш лозим.

Маҳаллий, шаҳарлараро ёки халқаро телефон алоқасидан фойдаланилган ҳолда кўрсатиладиган хизматлар рекламаси реклама воситаларида тарқатилган тақдирда қуйидаги аниқ ахборотлардан таркиб топган бўлиши керак:

хизматнинг пулли ёки текин йўсинда эканлиги ҳамда унинг қиймати тўғрисидаги ахборот;

таклиф этилган хизматнинг мазмуни тўғрисидаги ахборот;

хизмат истеъмолчилари доирасига нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган ҳамда хизматнинг ишлаб чиқарувчиси томонидан белгиланган — ёшга доир ва бошқа чеклашлар тўғрисидаги ахборот;

телефон алоқа каналидан пулли фойдаланиш ва тегишли минтақада хизматдан 1 минут фойдаланишнинг қиймати тўғрисидаги ахборот.

Ушбу модданинг тўртинчи қисмида назарда тутилган ахборот реклама хизматини тақдим этиш учун фойдаланиладиган телефон рақами терилган шрифт ҳажмининг камида ярмига тенг ҳажмдаги шрифт билан босилиши шарт.

Ички ишлар органлари, тез тиббий ёрдам, ёнғиндан сақлаш ва шу каби хизматларнинг бепул хизмат кўрсатадиган телефон рақамларидан реклама тарқатиш учун фойдаланиш тақиқланади.

24-модда. Ташқи реклама ва ташқи реклама объектлари (конструкциялари)ни ўрнатиш

Ташқи рекламага шитлар, стендлар, баннерлар, электрон табло ва бошқа жойларда географик (ҳудудий) жихатдан барқарор бўлган ташқи деворлар, томлар ва бинолар, иншоотлар ва иншоотларнинг бошқа ташқи қисмларида, шунингдек жамоат транспорти бекатларида, телефон кабиналари, пиёдалар тўсиқлари ва бошқа ташқи восита инфаструктураларида маэлум бир ҳудуда, фақатгина рекламани тарқатиш учун жойлаштирилган реклама киради. 

Ташқи рекламани жойлаштириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш учун ер участкалари, давлат мулки бўлган бино ва иншоотлар рўйхатини шакллантириш, тавсия этиладиган реклама конструкциялари турлари ва уларни жойлаштириш хариталари (схемалари)ни тузиш ҳамда оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ички ишлар, қурилиш ҳамда монополияга қарши органлари ҳудудий бўлинмалари билан ҳамкорликда амалга оширилади.

Ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ер участкаларида, шунингдек, ва давлат мулки бўлган бино ва иншоотларда жойлаштириш ҳуқуқини бериш электрон савдо майдончасида очиқ электрон аукционлар орқали амалга оширилади.

Очиқ электрон аукционлар натижаларига кўра ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ер участкаларида, шунингдек, давлат мулки бўлган бино ва иншоотларда жойлаштириш ҳуқуқи учун таалуқли  туман (шаҳар) ҳокимлари билан.

Ташқи реклама жойлаштириш ҳуқуқи учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартиб ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тасдиқлайдиган миқдорда йиғим ундирилади.

Ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) ер участкаларида ва давлат мулки бўлган бино ва иншоотларда жойлаштириш ҳуқуқини электрон аукцион натижалари асосида сотишдан тушган маблағлар, шунингдек ўрнатилган ташқи реклама объектлари (конструкциялари) учун ойлик тўловлар туманлар (шаҳарлар) бюджетига йўналтирилади.

Ер участкаларига ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш ҳуқуқи 10 йилгача, давлат мулки бўлган бино ва иншоотларга 5 йилгача берилади.

Шартнома имзоланган кундан бошлаб 3 ой мобайнида ер участкаларига, шунингдек, давлат мулки бўлган бино ва иншоотларга ташқи реклама объектлари (конструкциялари) жойлаштирилмаган тақдирда, ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш ҳуқуқи бекор қилинади.

Ташқи рекламани кўча ёриткичларининг таянчларида ҳамда кўча ва йўллар қатнов қисми узра жойлаштириш хавфсизлик техникаси талабларига риоя қилган ҳолда ва йўл белгилари, светофорлар, чорраҳалар, пиёдаларнинг ўтиш жойлари, умум фойдаланишдаги транспорт воситалари бекатларини тўсиб қўймаган ҳолда, шунингдек бундай реклама йўл белгилари тасвирини такрорланмаган (ёки айнан тақлид қилмаган) тақдирда амалга оширилади.

Рекламадан холи ҳудудлар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан давлат бошқарув органлари билан биргаликда ўз ваколатлари доирасида белгиланади.

Ташқи рекламани моддий маданий мерос объектларида, йўл белгиларида ва светофорларда, уларнинг тиргакларида ёки ҳаракатни тартибга солиб турувчи бошқа ҳар қандай қурилмаларда, шунингдек дов-дарахтларни пайҳон қилиш ва туташ ҳудуддаги ободонлаштириш воситаларини бузиш йўли билан жойлаштириш тақиқланади

Муайян шахс эгаллаб турган бинонинг ташқи томонида, бинога кириш жойида шу шахс тўғрисида жойлаштирилган ёки мазкур шахснинг маҳсулоти ҳақида шу бино витринасидаги ахборот (пешлавҳа) реклама деб ҳисобланмайди ва бунинг учун реклама жойи учуну паспорт олиш талаб этилмайди.

Ташқи реклама объектларини (иншоотларини) реклама жойи паспортисиз ўрнатишга йўл қўйилмайди.

Реклама воситаси фақат реклама, шу жумладан ижтимоий рекламани тарқатиш учун қўлланилиши керак.

25-модда. Транспортдаги реклама

Реклама транспорт воситаларида, шу жумладан метрополитенда  унинг эгалари ёки мулкдорлари билан тузиладиган шартномага асосан, хавфсизлик талаблари ва йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ жойлаштирилиши мумкин.

Рекламани умум фойдаланишдаги транспорт воситаларида, метрополитен бекатларида, вокзалларда, портлар ва аэропортларда йўловчиларга хабар берувчи овозли тармоқлар орқали тарқатиш тақиқланади, ижтимоий рекламали ахборот бундан мустасно.

Транспорт воситаларини фақат ёки биринчи навбатда реклама тарқатувчи конструкция сифатида фойдаланиш тақиқланади.

6-боб. Алоҳида турдаги маҳсулотларни реклама қилиш хусусиятлари

26-модда. Дори воситалари рекламаси

Дори воситалари рекламасида қуйидагилар бўлиши шарт:

дори воситасининг тўлиқ номи (шу жумладан халқаро фармакологик номи) ва ишлаб чиқарувчисининг номи;

дори воситасидан фойдаланиш ёки уни қўллаш ҳақидаги ахборот.

Қуйидагиларни реклама қилиш тақиқланади:

фақат шифокорнинг кўрсатмаси (рецепти) бўйича бериладиган дори воситалари;

таркибида гиёҳвандлик воситалари ва (ёки) психотроп моддалари бўлган дори воситалари;

Ўзбекистон Республикасида тиббиётда қўлланишга рухсат берилмаган дори воситалари;

реклама қилинаётган тиббий маҳсулот нархи ёки нарх сиёсати билан боғлиқ ҳар қандай эслатмадан фойдаланиш ёки тиббий буюмнинг нархи арзон эканлигини намойиш етиш;

таниқли шахслар, тиббиёт ходимлари ёки шифокор ташқи кўринишини ифода этувчи шахсларнинг иштирокида;

олимлар, таниқли шахслар ёки тиббий ходимларнинг тавсиялари, шунингдек жисмоний шахслардан реклама қилинган дориларни қўлланилиши ва унинг натижалари тўғрисида ташаккурнома, тавсиянома ва ҳикояларнинг мавжудлиги;

инсон танасидаги касаллик (жароҳати) ва (ёки) дори воситаларининг инсон организмига таъсири туфайли ўзгаришлар ҳақидаги видеодан, тасвирдан ёки тассаввурдан фойдаланиш;

улардан фойдаланиш ёки истеъмолини тасвирлаш;

ҳаддан ташқари ва ноўрин фойдаланишни рағбатлантириш;

суиистеъмол қилиш ёки фойдаланишга қарамлик объекти эканлиги;

Қуйидагиларни реклама қилиш тақиқланади:

шифокор маслаҳати ёки жарроҳлик аралашуви ортиқча эканлиги, жумладан ўзи ҳохлаганча даволанишни кўзда тутувчи ҳолатлар;

уларни муайян бир муваффақиятли ишлатилганлик ҳолатларига мурожаат қилиш;

мусиқа садоси остида.

Тиббий муассасалар ва тиббиёт ходимлари учун мўлжалланган дори воситаларини реклама қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.

Рецепт билан бериладиган дори-дармон воситаларининг рекламаси фақат дори-дармон воситаларини тайинлаш ва тарқатиш ҳуқуқига эга бўлган мутахассислар орасида амалга оширилиши мумкин ва унга маълумот-ахборот марказлари орқали махсус нашрларда, анжуманларда, симпозиумларда, кўргазма ва тиббиёт ва фармацевтикага таълуқли бўлган бошқа тадбирларда йўл қўйилади

Дори-дармон воситаларининг тиббиёт ходимлари ва муассасалари учун мўлжалланган рекламаси дори-дармон воситалари тўғрисидаги илмий маълумотлар рўйхатига тўла мувофиқ келиши ва қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак:

актив модданинг номи;

актив модданинг дозадаги (чиқариш шаклидаги) миқдори;

ён таъсири ва асосий исталмаган реакциялар;

ушбу препаратни диққат билан ишлатиш керак бўлган ҳолатлар, огоҳлантиришлар ва ҳолатлар тўғрисидаги маълумотлар;

бошқа дорилар билан ўзаро муносабатлар;

тегишли илмий манбаларга ҳавола қилиш;

ушбу реклама истеъмолчилари фақат тиббиёт ва фармацевтика ходимлари эканлиги тўғрисида маълумот;

қўшимча имконият ва маълумот манбаси олиш имконияти имконияти.

Вояга етмаганлар учун дори воситалари рекламасида:

сертификатлар мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар;

уларни қўллаш ва ишлатишга тақиқнинг мавжудлиги, қўллашга доир йўриқнома билан танишиш ёки мутахассисларнинг маслаҳатини олиш зарурлиги тўғрисида огоҳлантириш билан олиб борилиши керак. Дори-дармон воситалари барча рекламасининг камида 10 фоизи ҳамда телевидениеда реклама ролиги бошланиши ёки охирида эфир вақтининг камида 5 секунди ушбу огоҳлантиришга ажратилиши керак, шунингдек радиода дори-дармон воситаси рекламасининг бошланиши ёки охирида овозли форматда хабар берилиши лозим.

Вояга етмаганлар учун дори воситалари рекламаси:

дори-дармон воситасини ноёб, энг самарали, қўшимча таъсирларнинг мавжуд эмаслиги жиҳатидан энг хавфсиз восита сифатида ифодаламаслиги;

дори-дармон воситасининг таркиби, ишлаб чиқарилиши, янгилиги ёки патентланганлиги хусусида янглиш тасаввур бермаслиги;

ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг обрўсига, истеъмолчиларнинг дорилар таъсирига бўлган ишончини йўққа чиқармаслиги;

ўзларининг машҳурлиги туфайли дори-дармон воситаларини қўллашни рағбатлантириши мумкин бўлган олимлар, соғлиқни сақлаш ходимлари, шунингдек, давлат хизматчилари ёки бошқа шахсларнинг тавсияларини далил қилиб келтирмаслиги;

фақат ёки кўпроқ болалар учун мўлжалланганлиги тўғрисида материалга эга бўлмаслик;

мазкур дори-дармон воситасининг хавфсизлиги ва самараси унинг табиий келиб чиқиши билан боғлиқ эканлигини даъво қилмаслиги;

дори-дармон воситаси биологик фаол озиқ-овқат қўшилмаси, косметик маҳсулот ёки гигиена воситаси эканлигин тасдиқламаслиги;

рекламанинг таъсирини кучайтириш мақсадида бошқа дори-дармон воситалари билан нотўғри таққослашга йўл қўймаслиги;

тиббий маслаҳатлар ёки жарроҳлик операциялари кераксиз деган тасаввурини ҳосил қилмаслиги;

мазкур дори-дармон воситасининг таъсири кафолатланганлиги тўғрисидаги фикрни тасдиқламаслиги;

дори-дармон воситасини қўлламасликдан кишининг соғлиғи ёмонлашувини онгга сингдирмаслиги керак.

Фақат рецептсиз бериладиган дори-дармон воситаларини реклама қилишга рухсат этилади. Бундай дори воситалари рекламаси мазкур модданинг олтинчи ва еттинчи қисмларига мувофиқ бўлиши керак.

27-модда. Биологик фаол ва озиқ-овқат қўшимчалари, болалар озиқ-овқат маҳсулотлари рекламаси

Биологик фаол ва озиқ-овқат қўшимчалари рекламаси:

дори воситаси ва (ёки) даволаш хусусиятларига эга деган таассурот;

муайян одамларни шифо топганлик, улардан фойдаланиш натижасида соғлиқлари яхшиланганлик ҳолатларига таяниши;

улардан фойдаланганлик учун физик шахсларга миннатдорчилик билдириши;

соғлом овқатланишни рад етишга ундаши;

тадқиқот, давлат рўйхатга олиш ва бошқа тадқиқотларни улардан фойдаланиш бўйича бевосита тавсиялар кўринишидаги фактлар бўйича ўз афзалликлари ҳақида таассурот қолдирмаслиги керак.

Биологик фаол ва озиқ-овқат қўшимчалари рекламасининг ҳар бир ҳолатида реклама қилинаёган маҳсулот дори воситаси эмаслиги ҳақида огоҳлантириши билан олиб борилиши керак.

Радио дастурларида тарқатиладиган биологик фаоли ва озиқ-овқат қўшимчаларини рекламасида, шундай огоҳлантиришнинг давомийлиги камида уч сония, телевидение дастурларидаги, кино ва видео хизматларида эса камида ўн сониядан ва ушбу огохлантиришлар реклама майдончасининг ўн фоизидан кам бўлмаслиги керак. Матн форматдаги огоҳлантириш горизонтал тарзда жойлаштирилган ва фонга нисбатан аниқ бир гаммага эга бўлиши керак.

Болалар озиқ-овқат маҳсулотлари рекламасида уларни она сутини бутунлай ўрнини эгаллай олмаслиги ва она сутининг устунлигини кўрсатиши керак.

Боланинг биринчи йилида унинг овқатланиш рационига киритилган она сутининг ўрнини босувчи сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган маҳсулотлари рекламасида, бундай маҳсулотлардан фойдаланишджа  ёшга доир чекловлар мавжудлиги ва эксперт маслаҳати зарурлиги тўғрисида огоҳлантириш бўлиши керак. Матн шаклидаги огохлантириш горизонтал тарзда жойлашган, фонга нисбатан аниқ бир гаммага эга бўлиши ва майдоннинг камида 10 фоизини эгаллаши керак.

Она сутини ўрнини эгалловчи маҳсулот рекламасида чақалов ва ёш болаларнинг тасвиридан фойдаланиш.

28-модда. Рағбатлантирувчи тадбирларни ўтказиш тўғрисидаги реклама

Иштирок етиш учун маълум бир маҳсулотни сотиб олиш шарти билан, рағбатлантирувчи лотерея, конкурс, ўйин ёки шунга ўхшаш бошқа тадбирларни ўтказиш ҳақидаги маълумотлар рекламасида:

бундай тадбирнинг ўтказиш муддати;

ахборот манбаси:

бундай тадбирни ташкиллаштирувчилар ҳақида маълумот;

уни ўтказиш қоидалари тўғрисида;

бундай тадбир натижаларига кўра совринлар ёки ютуқлар сони тўғрисида;

уларни олиш вақти, жойи ва тартиб-қоидалари ҳақида маълумот бўлиши керак.

Рағбатлантирувчи тадбирларни ўтказиш тўғрисидаги рекламада:

ушбу тадбирларнинг ҳар бир иштирокчисига ғолибликни олиш кафолатланганлиги ҳақида таассурот қолдириш;

совринни олиш эҳтимолини ошириб юборадиган сўзлардан фойдаланиш таъқиқланади.

Реклама кампания шаклида ўтказиладиган рағбатлантирувчи тадбирлар, маҳсулотни текинга тарқатиш (бу қонун билан реклама қилиш тақиқланган товарлар бундан мустасно) ёки хизматларни бепул кўрсатиш билан бирга олиб борилиши мумкин.

Товарлар компонентларини текинга тарқатиш билан боғлиқ бўлган реклама акцияларни ўтказишга йўл қўйилмайди.

29-модда. Энергетик ичимликлар рекламаси

Энергетик ичимликлар рекламасида бундай ичимликларни ҳаддан зиёд истеъмол қилишнинг зарари тўғрисидаги огоҳлантириш, шунингдек бундай ичимликларни истеъмол қилиш тавсия этилмайдиган шахслар ҳақидаги ахборот мавжуд бўлиши керак.

Энергетик ичимликлар рекламаси ичимликларни истеъмол қилиш жараёнларини намойиш этмаслиги, ушбу жараёнлар истеъмолчиларнинг ижтимоий ва спортга оид муваффақиятга эришиши ёки жисмоний ҳамда руҳий ҳолати яхшиланиши учун муҳим аҳамиятга эга деган таассуротни юзага келтирмаслиги керак.

Қуйидагилар тақиқланади:

соат 7-00 дан соат 22-00 га қадар энергетик ичимликларни телевидение ва радио орқали реклама қилиш;

реклама қилиш мақсадида энергетик ичимликлар намуналарини ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар орасида текин тарқатиш;

асосан ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар учун мўлжалланган тадбирларга ҳомийлик қилиш, агар бунда энергетик ичимликларнинг номидан, товар белгисидан ёки тасвиридан фойдаланиладиган бўлса;

ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар орасида энергетик ичимликларнинг номи, товар белгиси ёки тасвири туширилган товарларни (футболкалар, бош кийимлар, ўйинларни ва шу кабиларни) тарқатиш, шу жумладан сотиш;

асосан болалар ва ўсмирлар учун мўлжалланган босма нашрларда, шунингдек тиббиёт, спорт ва таълим муассасаларида энергетик ичимликларни реклама қилиш.

30-модда. Алкоголли ичимликлар рекламаси

Ҳар қандай қувватдаги алкоголли ичимликлар рекламаси тақиқланади

Қуйидаги ҳолларда алкгол ичимликларини сотилишини рағбатлантириш тақиқланади:

алкоголли ичимликлар намуналарини текин тарқатиш;

алкоголли ичимликларнинг номи, товар белгиси ёхуд тасвиридан фойдаланиладиган тадбирларга ҳомийлик қилиш;

алкоголли ичимликларнинг номи, товар белгиси туширилган товарларни (футбол майкалари, бош кийимлар, ўйинлар ва бошқа шу кабиларни) тарқатиш, шу жумладан сотиш;

савдо объектларининг олд томонида, кириш (транспортда кириш) жойларида, витриналарида, ташқарига олиб чиқиладиган предметларида ҳамда бошқа жойларида алкоголли ичимликларнинг тасвирлари, номларини ва улар ҳақидаги бошқа ахборотни ўрнатиш тақиқланади.

Ушбу талаблар қуйидагиларга тааллуқли эмас:

маҳаллий шароб ва пиво маҳсулотлари рекламаси Ўзбекистон Республикасида тарқатилган хорижий телеканалларнинг рекламали блокларига жойлаштирлиганда, шунингдек, шароб ва пивонинг чакана савдоси амалга оширилаётган савдо дўконларида, жумладан шундай савдо дўконлари, бар ва ресторанларнинг дегустация залларига;

йигирма ёшга тўлган шахслар учун мўлжалланган интернет-реклама (веб-сайтлар)ларда, улардан фойдаланиш шартлари фойдаланувчиларнинг ёшини олдиндан аниқлаш имкони мавжуд бўлганда;

йигирма ёш тўлмаган шахсларга кўргазма савдосида маҳаллий ишлаб чиқарилган шароб ва пиво маҳсулотларининг намуналарини бепул тарқатилганда.

Шароб ва пивони реклама қилишда, иккинчи қисмга кўра, одамларнинг тасвирлари, шу жумладан мультипликация (анимация)дан, лекин асосий реклама майдони ва вақтининг камида ўн фоизини эгаллайдиган тиббий огоҳлантиришдан фойдаланмаслик тақиқланади. Матнли форматда горизонтал тарзда жойлаштирилган ва фонга нисбатан аниқ бир гаммага эга бўлиши керак.

Бошқа маҳсулот рекламасида ичиш жараёнини бевосита намойиш қилиш ҳамда ижтимоий ва спорт муваффақиятларига эришиш ёки реклама истеъмолчиларининг жисмоний ва руҳий ҳолатини яхшилаш учун бу жараён муҳим аҳамиятга эга деган таассурот пайдо ҳосил қилиши таъқиқланади.

31-модда. Тамаки, тамаки маҳсулотлари, кальян ва электрон сигаретлар рекламаси

Тамаки, тамаки маҳсулотлари, кальян ва электрон сигареталар рекламаси тақиқланади

Қуйидаги ҳолларда тамаки, тамаки маҳсулотлари, кальян ва электрон сигареталарни сотилишини рағбатлантириш тақиқланади:

тамаки, тамаки маҳсулотлари кальян ва электрон сигареталар намуналарини текин тарқатиш;

тамаки, тамаки маҳсулотлари, кальян ва электрон сигареталарнинг номи, товар белгиси ёхуд тасвиридан фойдаланиладиган тадбирларга ҳомийлик қилиш;

тамаки, тамаки маҳсулотлари кальян ва электрон сигареталарнинг номи, товар белгиси туширилган товарларни (футбол майкалари, бош кийимлар, ўйинлар ва бошқа шу кабиларни) тарқатиш, шу жумладан сотиш;

савдо объектларининг олд томонида, кириш (транспортда кириш) жойларида, витриналарида, ташқарига олиб чиқиладиган предметларида ҳамда бошқа жойларида тамаки, тамаки маҳсулотлари, кальян ва электрон сигареталарнинг тасвирлари, номларини ва улар ҳақидаги бошқа ахборотни ўрнатиш тақиқланади.

Бошқа маҳсулот рекламасида чекиш жараёнини бевосита намойиш қилиш ҳамда ижтимоий ва спорт муваффақиятларига эришиш ёки реклама истеъмолчиларининг жисмоний ва руҳий ҳолатини яхшилаш учун бу жараён муҳим аҳамиятга ега деган таассурот пайдо ҳосил қилиши таъқиқланади.

32-модда. Пиротехник воситалар, қурол-яроғ ва ҳарбий маҳсулотлар рекламаси

Пиротехника маҳсулотларини реклама қилиш таъқиқланади.

Ҳарбийлар учун мўлжалланган ҳар қандай қурол-аслаҳалар, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ва асбоблар, асбоб-ускуналар рекламаси таъқиқланади. Фойдаланиш ва сақлаш учун рухсат этилган ов ва спорт қурол-яроғлари мундан мустасно.

Ов ва спорт қурол-яроғини реклама қилиш фақат махсус нашрларда, шунингдек бевосита ушбу қуролларини реализация қилувчи савдо ташкилотларининг бинолари ички қисмида ёки тегишли кўргазмаларда (тадбирларда) амалга оширилади.

33-модда. Қимматли қоғозлар ва аҳолининг маблағларини жалб этиш билан боғлиқ хизматлар рекламаси

Қимматли қоғозларни ва аҳолининг маблағларини (банклардаги маблағларини, суғурта маблағлари ва шу кабиларни) жалб этиш билан боғлиқ хизматларни ёки шундай хизмат кўрсатаётган шахсларни реклама қилишни бундай фаолият тури билан шуғулланиш ҳуқуқи борлигини тасдиқлайдиган тегишли лицензия бўлган тақдирдагина амалга ошириш мумкин. Бундай хизматлар ёки шундай хизмат кўрсатувчи шахслар рекламасида:

бўлажак фойда (даромад) тўғрисидаги бошқа ахборотни маълум қилиш;

хизматлардан фойдаланадиган шахслар томонидан олинган даромад миқдорига таъсир кўрсатувчи тегишли хизматларни тақдим етиш учун бошқа шартлар ҳақида жим туриш ёки хизматлардан фойдаланадиган шахсларнинг харажатларининг миқдори, агар ушбу шартлардан ҳеч бўлмаганда биттагина реклама еълон қилинган бўлса таъқиқланади.

Қимматли қоғозлар ва аҳолининг маблағларини жалб этиш билан боғлиқ хизматлар рекламасига тааллуқли муносабатларни тартибга солиш қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

34-модда. Театр-концерт тадбирлари рекламасида фонограммадан фойдаланиш ҳақидаги маълумот

Театр-концерт тадбирлари рекламасидаги фонограммадан фойдаланиш ҳақидаги маълумотда «фонограмма орқали ижро этилади» деган иборадан фойдаланиш керак. Театр концерт дастурида фонограмманинг фойдаланиш ҳажмига қараб, фонограмманинг кўрсатуви бутун мусиқий дастурга ёки бутун мусиқий асарга нисбатан қўлланилиши мумкин.

Маълумотда (рекламада) шунингдек фонограммадан фойдаланишнинг шаклини (усулларини) кўрсатиши мумкин.

Телевидение орқали театр-концерт дастурини еълон қилишда фонограммадан фойдаланиш тўғрисидаги маълумот аудио ёки матнли шаклда бўлиши мумкин.

Фонограммадан фойдаланиш тўғрисидаги матн шаклидаги маълумот:

горизонтал равишда жойлашган бщлиши;

фонга нисбатан аниқ бир гаммага эга бўлиши;

экран майдонининг камида 10 фоизини эгаллаши;

рекламанинг давомийлигидан кам бўлмаслиги керак.

Фонограммадан фойдаланишнинг товушли форматида бундай маълумот рекламанинг бошида ёки охирида камида 3 сония давом этиши керак.

Радио орқали театр концерт дастурини эълон қилишда фонограммадан фойдаланиш ҳақидаги маълумот реклама, эълон ёки эълоннинг бошида ёки охирида камида 3 сония давом этиши керак.

Телевидение (аудио форматда) ва радио орқали фонограммадан фойдаланиш ҳақидаги маълумот театр концерти дастури рекламаси товушидан паст бўлмаслиги керак.

7-боб. Ўзбекистон Республикасининг реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик

35-модда. Аксилреклама

Ваколатли давлат органи реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлигини аниқлаган тақдирда, қонунбузар мазкур органнинг қарорига биноан ва у кўрсатган муддатда аксилреклама бериши шарт. Аксилреклама бериш шунингдек, ихтиёрий равишда ёки суднинг қарорига биноан амалга оширилиши мумкин. Аксилреклама беришни амалга ошириш билан боғлиқ барча харажатлар қонунбузар томонидан қопланади.

Агар қонунбузар аксилрекламани реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширувчи орган белгилаган муддатда бермаса, мазкур орган қонунбузарнинг рекламасини у аксилрекламани бергунга қадар тўлиқ ёки қисман тўхтатиб қўйиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳамда реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузган шахс билан шартнома тузган тарафларни бундан хабардор қилишга ҳақлидир.

Аксилреклама раддия берилаётган реклама эълон қилинган айни ўша реклама воситаларида, айни ўша муддат, макон, жой ва тартибдан фойдаланган ҳолда берилади.

Аксилрекламанинг мазмуни қонунбузарлик ҳолатини аниқлаган ва уни тузатиш тўғрисида қарор қабул қилган ваколатли давлат органи билан келишилади. Айрим ҳолларда бу органнинг қарорига биноан аксилреклама бериладиган реклама воситаси, муддати, жойи ва тартиби ўзгартирилишига йўл қўйилиши мумкин.

35-модда. Реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик

Реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

Реклама берувчи реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг реклама тайёрлаш учун тақдим этиладиган ахборотнинг мазмунига доир қисми бузилганлиги учун, агар ушбу қонунбузарлик реклама тайёрловчининг ёки реклама тарқатувчининг айби билан юз берганлиги исботланмаса, жавобгар бўлади.

Жумладан, реклама берувчи мазкур қонуннинг 6, 12, 14, 16, 17, 20, 24, 25, 26, 27, 28, 29, 30, 31, 32, 33, 34, 35 моддаларини бузганлиги учун жавобгар бўлади.

Реклама тайёрловчи реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг реклама тайёрлашга доир қисми бузилганлиги учун жавобгар бўлади.

Жумладан, реклама тайёрловчи мазкур қонуннинг 6, 15, 16, 17, 18, 19, 20, 21, 22, 23, 24, 25, 26, 27, 28, 29, 30, 31, 32, 33, 34, 35 моддаларини бузганлиги учун жавобгар бўлади.

Реклама тарқатувчи реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг рекламани тарқатиш вақти, жойи ва воситаларига тааллуқли қисми бузилганлиги учун жавобгар бўлади.

Жумладан, реклама тарқатувчи мазкур қонуннинг 6, 15, 16, 17, 18, 19, 20, 21, 22, 23, 24, 25, 26, 27, 28, 29, 30, 31, 32, 33, 34, 35 моддаларини бузганлиги учун жавобгар бўлади.

Реклама фаолияти билан шуғулланувчи субъектлар қуйидаги жарималарга тортилишлари мумкин: 

атайин нотўғри маълумотлар такдим этганлик учун - энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг ўн баробаридан йигирма боробаригача;

ишлаб чиқариш ва сотиш ҳамда реклама қилиниши қонун ҳужжатлари билан тақиқланган маҳсулотни реклама қилганлик учун - энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг йигрима беш баробаридан юз боробаригача;

нотўғри, ахлоқсиз ва қиёсий реклама, аксил рекламадан бош тортганлик учун  энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг ўн беш баробаридан етмиш боробаригача;

вояга етмаганлар, биологик фаол ва озиқ-овқат қўшимчалари ҳамда болалар озиқ овқатларига мўлжалланган реклама талабларини бузганлик учун энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг ўн беш баробаридан эллик боробаригача;

энергетик ичимликлар, алкогол ичимликлар, тамаки, тамаки маҳсулотлари, кальян ва электрон сигареталар, пиротехник воситалар, қурол яроғ ва харбий воситаларга мўлжалланган реклама талабларини бузганлик учун энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг ўн беш баробаридан ўттиз боробаригача;

Тадбиркорлик субъектларига жарима суд орқали, агар улар томонидан айбдорлик тан олинса ва ихтиёрий равишда жарималар тўланса-  ваколатли давлат органи томонидан солинади.

Жарима чораси қўлланилганлиги  реклама фаолияти субъектлари томонидан ваколатли давлат органининг қарорини ёки кўрсатмасини бажариш ёки реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳаракатларни содир этиш мажбуриятидан озод қилмайди.

36-модда. Низоларни ҳал этиш

Реклама тайёрлаш ва тарқатиш жараёнида келиб чиқадиган низолар суд тартибида ҳал этилади.

8-боб. Якуний қоидалар

37-модда. Айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида

Ўз кучини йўқотган деб топилсин:

1. Ўзбекистон Республикасининг «Реклама тўғрисида»ги қонуни 25 декабрь 1998 йилдаги  723-1 сонли (Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 1-сон, 14-модда, 2002 й., 9-сон, 164-модда, 2003 й., 5-сон, 67-модда); 

2. Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 30 августдаги 404-II-сонли “Реклама тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси  қонунига қўшимча ва ўзгартиш киртиш тўғрисида”ги қонуни (Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 164-модда);

3. Ўзбекистон Республикаси 2006 йил 4 апрелдаги ЎРҚ-28 сонли қонунининг 5-моддаси “Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун рухсат бериш тартиб-таомиллари турлари қисқартирилганлиги ҳамда соддалаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни (Олий Мажлис палаталари Ахборотномаси, 2005 й., 4-сон, 154-модда);

4. Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 10 апрелдаги ЎРҚ-150-сонли “Реклама тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси  қонунининг 16-моддасига ўзгартириш ўзгартиш киритиш тўғрисида”ги қонуни (Олий Мажлис Ахборотномаси, 2008 й., 4-сон, 186-модда);

5. Ўзбекистон Республикаси 2010 йил 17 сентябрдаги ЎРҚ-259-сонли қонунининг 1-моддаси «Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1781-моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги (Олий Мажлис палаталари Ахборотномаси, 2010 й., 9-сон, 339-модда);

6. Ўзбекистон Республикаси 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сонли қонунининг 28-моддаси “Айрим қонун хужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни (Олий Мажлис Ахборотномаси, 2013 й., 4-сон, 98-модда);

7. Ўзбекистон Республикаси 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-355 -сонли қонунининг 23-моддаси “Айрим қонун хужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳамда ўз кучини ёқотган деб топиш тўғрисида”ги қонуни (Олий Мажлис Ахборотномаси, 2013 й., 10-сон, 263-модда);

8. Ўзбекистон Республикаси 2018 йил 3 январдаги ЎРҚ-456-сонли қонунининг 21-моддаси “Айрим давлат органлари фаолияти такомиллаштирилиши, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни (Олий Мажлис палаталари Ахборотномаси, 2018 й., 1-сон, 1-модда);

9. Ўзбекистон Республикаси 2013 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли қонунининг 34-моддаси “Айрим қонун хужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 16-сон, 326-модда);

10. “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат тартибини таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 6-моддаси (Ўзбекистон Респубикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2019 й, 1-2-сон, 3-модда).

38-модда. Мазкур қонуннинг ижросини таъминлаш, мазмун-моҳиятини тушунтириш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар мазкур қонунни ижросини таъминлаш, ижрочиларга етказиш ва унинг мазмун-моҳиятини тушунтирсин.

39-модда. Қонун ҳужжатларини ушбу қонунга мувофиқлаштириш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

Ҳукумат қарорларини ушбу қонунга мувофиқлаштирисин;

ушбу қонунга зид келувчи давлат органларининг норматив ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш ва бекор қилишни таъминласин.

40-модда. Мазкур қонуннинг кучга кириши

Ушбу қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Umumiy takliflar

802