ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
3872 Внебюджетный пенсионный фонд при Министерстве финансов 12/06/2019 26/06/2019 6

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Qarori
ДАВЛАТ ПЕНСИЯЛАРИНИ ТАЙИНЛАШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
ID-3872

      Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари ҳақида” 2019 йил 15 февралдаги ПҚ-4193-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

      1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 37-сон, 377-модда) билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

      2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

      3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.

     Ўзбекистон Республикасининг

                     Бош вазири                                                               ААрипов

                      Вазирлар Маҳкамасининг
                                                                                       2019 йил “
______________даги                                                                                           ___ - сон қарорига
                             ИЛОВА

                                                                                 Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги                                                                                                                                                                              низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

      1. 2-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

     “қайднома — пенсионер ва нафақа олувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми, яшаш жойи, паспорт маълумотлари, пенсия ва нафақа тўлов муддати ҳамда суммасига доир маълумотлар акс эттирилган, пенсия ва нафақа тўлови учун пенсияни етказиб бериш (топшириш) юклатилган ташкилот ва тижорат банки филиалига тақдим этиладиган ҳужжат”.

 

      2. 157-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

     “157. Пенсия ва нафақалар комиссиянинг қарорида кўрсатилган миқдор ҳамда муддатлардан келиб чиқиб тўланади.

    Ишламайдиган пенсионерларга пенсия яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлимлари томонидан пенсияни етказиб бериш (топшириш) юклатилган ташкилот ёки пенсионернинг хоҳишига кўра пул маблағларини фуқароларнинг депозит ҳисоб рақамларига нақд пулсиз ўтказиш йўли билан тижорат банкининг филиали орқали тўланади.

    Ишламайдиган шахсга пенсия ва нафақа тўлови шакли мазкур Низомнинг
    16-иловасига мувофиқ шаклдаги аризасига асосан аниқланади.

   Шахснинг танлови бўйича унга тўланиши лозим бўлган пенсия ёки нафақа суммаси, бир вақтнинг ўзида пенсия ва нафақа тўловининг бир нечта шаклидан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши мумкин.

   Тўлов шакли шахс тегишли ариза билан мурожаат этган ёки меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги тўғрисида буйруқдан кўчирмани (бажарилган ишлар далолатномасини) тақдим этган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб ўзгартирилади ёки тикланади”.

    3. Қуйидаги мазмундаги 1571 ва 1572-бандлар қўшилсин:

   “1571. Пенсия ва нафақаларнинг банк пластик карточкалари орқали тўлаш учун маблағларни ўтказиш Пенсия жамғармаси бўлимлари томонидан ахборот тизими орқали электрон шаклда тақдим этилган тўлов топшириқномаси ва қайднома асосида амалга оширилади.

    Ҳақиқатда молиялаштирилган маблағлар тўлов топшириқномаси ва қайднома электрон шаклда тақдим этилган кундан бошлаб кейинги иш кунидан кечиктирилмай хизмат кўрсатувчи тижорат банк филиали томонидан пенсионер ёки нафақа олувчи учун очилган 22617–Пенсионерларнинг пластик карточкалари бўйича мажбуриятлари ҳисобварағига кирим қилинади.

   1572. Тўлиқ бўлмаган ой кунлари учун пенсия ва нафақа тўлови суммаси қуйидаги тартибда аниқланади:

тайинланган пенсия ва нафақа суммаси тегишли ойнинг календарь кунлари сонига бўлинади ва бир кун учун тўлов суммаси аниқланади;

бир кун учун тўлов суммаси тегишли пенсия ва нафақа тўловлари амалга оширилиши лозим бўлган ойнинг календарь кунлари сонига кўпайтирилади”;

     4. Қуйидаги мазмундаги 1581-1585-бандлар қўшилсин:

    “1581. Пенсия ва нафақаларни тайинлаш гуруҳи инспектори ҳар ойнинг
25-санасига қадар комиссия қарори қабул қилинган ва кейинги тўлов ойи қайдномаларига киритилиши лозим бўлган пенсия йиғмажилдларини мониторинг гуруҳига тақдим этади. Бунда тақдим этилган ҳужжатлар Пенсия ва нафақалар тўлови мониторинги гуруҳига тақдим этилган ҳужжатларни рўйхатга олиш китобига қайд қилиниши лозим.

    1582. Қайдномалар қуйидаги тартибда шакллантирилади:

асосий қайдномалар — пенсия ва нафақалар, вафоти муносабати билан олинмай қолган пенсия ва нафақалар, бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа, ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни қоплаш, пенсия ва нафақалардан алимент ва жарималар, компенсация ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловларни тўлаш бўйича тўлов ойи учун бир маротаба;

қўшимча қайдномалар — дафн маросими учун нафақа, Ўзбекистон Республикасидан ташқарисига кўчиб кетишдан аввал бериладиган 6 ойлик пенсия тўлови тайинланган кунда.

    1583. Мониторинг гуруҳи инспектори томонидан қайдномалар ахборот тизимида пенсияни етказиб бериш (топшириш) юклатилган ташкилот ва тижорат банклари филиаллари бўйича алоҳида ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғини ва тижорат банки филиали кесимида шакллантирилади.

    1584. Қайдномалар:

Пенсияни етказиб бериш (топшириш) юклатилган ташкилот — ҳар тўлов ойининг 3-санасига қадар шакллантирилади ва 4-санасига қадар тақдим этилади;

тижорат банклари филиаллари учун — ҳар тўлов ойининг 5-санасига қадар шакллантирилади ва 8-санасига қадар ахборот тизими орқали тақдим этилади.

   1585. Тижорат банки филиаллари ҳар ойда пенсионерлар ва нафақа олувчиларнинг банк пластик карточкаларига маблағларни ўз вақтида кирим қилинишини таъминлашлари лозим.

   Пенсионер ва нафақа олувчининг банк пластик карточкаларига маблағлар кирим қилинган сана, пенсия ва нафақалар тўланган сана деб ҳисобланади.

   Банк пластик карточкаларига маблағлар пенсионерлар ва нафақа олувчилар вафот этган санадан сўнг кирим қилинган ҳолларда, Пенсия жамғармаси бўлимлари уларни Пенсия жамғармаси ҳисобварағига вафот этган пенсионерлар ва нафақа олувчиларнинг ҳисобварағидаги қолдиқ маблағлар ҳисобидан қайтариш тўғрисида тегишли тижорат банклари филиалларига хат юбориш орқали қайтариш чораларини кўради”;

    5. 170-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

   170. “Пенсионер Ўзбекистон Республикаси доирасида доимий яшаш учун бошқа туман (шаҳар)га кўчган тақдирда пенсия ҳужжатлар йиғмажилди почта орқали пенсионернинг янги яшаш жойи бўйича жойлашган Пенсия жамғармаси бўлимига юборилади ёки пенсионернинг қўлига берилади.

   Шахс бир туман (шаҳар) ҳудудида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасида бошқа туман (шаҳар)га доимий яшаш учун кўчиб кетганда пенсия ва нафақа аввалги яшаш жойи бўйича шахс рўйхатдан чиқарилган ойнинг охиригача тўланади.

   Ушбу ҳолатда пенсияни тўлаш пенсия ҳужжатлар йиғмажилди олингандан кейин пенсия олувчининг янги яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлими томонидан давом эттирилади. Бунда пенсияни тўлаш олдинги яшаш жойи бўйича пенсияни тўлаш тўхтатилган вақтдан бошлаб лекин унинг томонидан ҳисобга қўйиш мақсадида мурожаат этилгандан олдинги ўн икки ойдан ошмаган давр учун давом эттирилади”.

    6. 172-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

   “Пенсия ва нафақалар тўлашни тиклаш комиссия қарорига асосан амалга оширилади”.

     7. Қуйидаги мазмундаги 1931-19312-бандлар қўшилсин:

    “1931. Қайдномалар юбориш, шунингдек юридик шахслардан пенсия
ва нафақалар тўловларига Пенсия жамғармасидан маблағлар олиш бўйича талабномалар қабул қилиш якунлангандан сўнг маблағларга эҳтиёжни аниқлаш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи сектори (бош бухгалтер) томонидан мазкур Низомнинг
17-20-иловаларига мувофиқ шакл бўйича жорий тўлов ойига талабномалар тузилади ҳамда пенсия ва нафақа тўлови учун қайдномалар
ва тузилган талабномаларни ўрганиш бўйича Пенсия жамғармаси бўлимининг ишчи гуруҳи (бундан буён матнда Пенсия жамғармаси бўлими ишчи гуруҳи деб юритилади) томонидан кўриб чиқиш учун тақдим этилади.

    Пенсия жамғармаси бўлими ишчи гуруҳи қуйидаги таркибда тузилади:

бўлим бошлиғи — ишчи гуруҳи раҳбари;

бўлим бошлиғи ўринбосари, бош бухгалтер, мониторинг гуруҳи ҳамда пенсия ва нафақаларни тайинлаш гуруҳи раҳбарлари — ишчи гуруҳи аъзолари.

   Пенсия жамғармаси бўлими штат жадвалида мазкур лавозимлар бўлмаган ёки вакант мавжуд бўлган тақдирда ишчи гуруҳи таркибига мазкур лавозим бўйича тегишли вазифаларни бажариш юклатилган ходим киритилади.

  Бунда жорий тўлов ойи учун талабномага дафн маросими учун нафақа ва Ўзбекистон Республикасидан ташқарисига кўчиб кетишда 6 ой аввал бериладиган пенсия тўловларига режалаштирилаётган, аммо улар бўйича олдинги тўлов ойида ҳақиқатда тўланган маблағлардан кам бўлмаган сумма киритилади.

  1932. Талабномалар жорий ойнинг 13-санасидан кечиктирилмасдан Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи (унинг вазифасини бажарувчи) томонидан ахборот тизимида тасдиқланади.

  1933. Пенсия ва нафақа тўловига тузилган талабномалар Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан ўрганилади (бундан буён матнда Пенсия жамғармаси бошқармаси ишчи гуруҳи деб юритилади). Ишчи гуруҳи қуйидаги таркибда тузилади:

бошқарма бошлиғи — ишчи гуруҳи раҳбари;

бошқарма бошлиғи ўринбосари, маблағларни бошқариш ва пенсия ва нафақалар тўлови мониторинги бўлими бошлиғи, бош ҳисобчи — ишчи гуруҳи аъзолари.

  Кўрсатиб ўтилган лавозимлар вакант бўлган тақдирда ишчи гуруҳ таркибига тегишли вазифаларни бажариш юклатилган ходим киритилади.

  Жамланма талабномалар тўлов ойининг 15-санасидан кечиктирмасдан Пенсия жамғармаси бошқармаси бошлиғи (унинг вазифасини бажарувчи) томонидан ахборот тизимида тасдиқланади.

  1934. Пенсия жамғармасининг ахборот тизимида тасдиқланган талабномалар Пенсия жамғармасининг ижро этувчи аппарати, ҳудудий бошқармаси ва туман (шаҳар) бўлими томонидан молиялаштириш учун асос ҳисобланади.

 1935. Пенсия жамғармаси бўлимлари томонидан жорий ойнинг 15-санасига қадар Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармаларига Талабномаларни молиялаштириш учун пенсионерлар ва нафақа олувчиларнинг вафоти, кўчиб кетганлиги, вақтинча йўқлиги ва бошқа сабабларга кўра тўланмасдан қайтарилган пенсия ва нафақалар суммалари тўғрисида тезкор маълумотни мазкур Низомнинг 21-иловасига мувофиқ шаклда тақдим этадилар.

  Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармалари томонидан тўлов ойининг
18-санасига қадар Талабномаларни молиялаштириш учун пенсионерлар ва нафақа олувчиларнинг вафоти, кўчиб кетганлиги, вақтинча йўқлиги ва бошқа сабабларга кўра тўланмасдан қайтарилган пенсия ва нафақалар суммалари тўғрисида жамланма тезкор маълумотни мазкур Низомнинг 21-иловасига мувофиқ шаклда тузадилар ва Пенсия жамғармасининг ижро этувчи аппаратига тақдим этадилар.

 1936. Пенсия жамғармаси бўлимида ҳисобда турган пенсионерлар ва нафақа олувчиларнинг мониторинги ҳар ойда танлов асосида мазкур Низомнинг
 1937-бандида назарда тутилган тартибда тасдиқланган график асосида ўтказилади.

 1937. Ҳар ойнинг бошида Пенсия жамғармаси бўлими бошлиғи (унинг вазифасини бажарувчи)нинг буйруғи билан мониторинг ўтказиш графиги тасдиқланади. Мазкур буйруқда Пенсия жамғармаси бўлимининг масъул ходимларини кўча ва участкалар бўйича бириктириш, иш режаси (иш куни тартибини назарда тутган ҳолда, ҳафтасига камида 2 кун мобайнида мониторинг ўтказилиши) ва ўрганиш графиги ҳамда мониторинг ўтказиладиган кунда камида 10 - 30 нафар пенсионер ва нафақа олувчиларни мониторингдан ўтказиш талаблари кўзда тутилган бўлиши лозим.

 1938. Мониторинг учун масъул ҳар бир пенсионер ва нафақа олувчи билан суҳбат ўтказади, натижаси бўйича мазкур Низомнинг 22-иловасига мувофиқ шаклдаги мониторинг натижалари бўйича анкетани тўлдиради.

 1939. Мониторинг давомида мониторинг учун масъул қуйидаги фактларни аниқлайди:

пенсионер ёки нафақа олувчининг тирик эканлиги;

яшаш жойи ўзгарганлиги ёки Ўзбекистон Республикасидан ташқарисига доимий яшаш учун кўчиб кетганлиги;

жазони ижро этиш муассасасида эканлиги;

ишончнома орқали пенсия ва нафақа тўлови тўғри тўланаётганлиги;

пенсия ва нафақани қайдномада кўрсатилган пенсионерга ёки нафақа олувчига шахсан тўланаётганлиги.

 19310. Мониторинг ўтказиш давомида аниқланган ҳуқуқбузилиш ҳолатлари бўйича мониторинг учун масъул томонидан шахс ёки тегишли фуқароларни ўз-ўзини бошқариш органи вакили иштирокида далолатнома расмийлаштиради.

 19311. Пенсия жамғармаси бўлими мониторинг натижасида аниқланган фактлар юзасидан тегишли пенсияни етказиб бериш (топшириш) юклатилган ташкилот ва тижорат банклари филиалларига камчиликларни бартараф этиш, шунингдек маблағларни тиклашга оид зарур чора-тадбирларни кўриш учун хат (мурожаат) юборади. Пенсияни етказиб бериш (топшириш) юклатилган ташкилот ва тижорат банки филиали камчиликларни бартараф этиш ва ўзлаштирилган маблағларнинг ёки ноқонуний тўланган пенсия ва нафақалар суммаларининг тикланиши бўйича чора-тадбирлар кўради.

 19312. Пенсия жамғармаси бўлими ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасига қадар ғазначилик бўлинмалари билан биргаликда тасдиқланадиган мазкур Низомнинг 23-иловасига мувофиқ шаклдаги пенсия ва нафақалар тўлови учун йўналтирилган мақсадли субвенциялар ва харажатлар тўғрисида солиштирма далолатномаларни тузади ҳамда Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармасига тақдим этади.

Пенсия жамғармаси ҳудудий бошқармаси Пенсия жамғармаси бўлимлари ва ғазначилик бўлинмалари томонидан тасдиқланган пенсия ва нафақалар тўлови учун йўналтирилган мақсадли субвенциялар ва харажатлар тўғрисида солиштирма далолатномаларнинг тўғрилигини текширади ҳамда Ғазначиликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бошқармалари билан биргаликда тасдиқланадиган мазкур Низомнинг 24-иловасига мувофиқ шаклдаги Пенсия жамғармаси бўлимларига пенсия ва нафақалар тўлови учун йўналтирилган мақсадли субвенциялар ва харажатлар тўғрисида Жамланма солиштирма далолатномаларни тузади ва жорий ойнинг 7-санасидан кечиктирмаган ҳолда Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппаратига тақдим этади”.

   8. Қуйидаги мазмундаги 16-24 иловалар қўшилсин:

“Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомга

16-ИЛОВА

 

________________________
________________________
________________________

Ўзбекистон Республикаси Молия
вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан
ташқари Пенсия жамғармаси

(раҳбар кўрсатмаси)

_____________________________

     

(шаҳар, вилоят, республика)

     

__________________________ туман

     

(шаҳар) бўлими бошлиғига

           

Фуқаро ______________________________________________________________дан

(Ф.И.О.)

Яшаш жойи _____________________________________________________________

Телефон рақами ___________________

     


АРИЗА

Менга тайинланган пенсия, нафақа, ойлик компенсация ва бошқа тўловларни (кераклисининг тагига чизилсин) 20___ йил ______________ойидан, 20___ йил ___________ ойигача қонун ҳужжатларига амал қилган ҳолда ойлик сумманинг ____ % Халқ банки филиали махсус кассаси орқали, ____% тижорат банки филиалига (банк пластик карточкаси, жисмоний шахснинг омонат ҳисобварағи) (кераклисининг тагига чизилсин) ўтказиб беришингизни сўрайман.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ___________________ туман (шаҳар) бўлимини ишга кириш ёки меҳнат шартномасини бекор қилиш, оила аъзолари таркиби, яшаш жойи ўзгарганлиги каби ўзгаришлар содир бўлганда ўз вақтида хабардор қилиш ҳамда банк пластик карточкаси ёки жисмоний шахснинг омонат ҳисобварағи орқали тўлов амалга оширилганда ҳар олти ойда Пенсия жамғармаси бўлимига келиш йўли билан пенсия олишга ҳуқуқимни тасдиқлаш мажбуриятини оламан. Пенсия ва нафақа олишга ҳуқуқимни тасдиқлаш учун Пенсия жамғармасига келмасам, тўлов шаклини танлаш бўйича ёзма ариза билан мурожаат қилгунимга қадар тўловни тўхтатиб туришингизни сўрайман.

Аризага қўшимча қуйидаги ҳужжатлар нусхаларини тақдим этаман.

1. Паспорт  нусхаси

2. Тижорат банкининг банк пластик карточкаси бўйича ҳисобварақ ёки жисмоний шахснинг омонат ҳисобварағи очганлиги тўғрисидаги маълумотномаси ва Банк ҳамда мижоз ўртасида тузилган шартномасининг нусхаси.

           

20___ й. «___» ____________

                 Аризачи имзоси ____________

 

 


                                                                                                                                                         

                                                             Низомга

  17-ИЛОВА

 

                    йилнинг                ойи учун ишламайдиган фуқароларга Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан нафақалар молиялаштиришга

 

ТАЛАБНОМА

 

 

 

 

 

   

             Ҳудудлар номи

 

 

    

       Жами

                                                шу жумладан

 

Пенсия

Пенсионернинг вафоти муносабати билан олинмай қолган пенсия

Меҳнатда майибланганлик нафақаси

сумма

сони

сумма

сони

сумма

сони

сумма

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Жами

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

                                                             Низомга

  18-ИЛОВА

    

              йилнинг                ойи учун ишламайдиган фуқароларга Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан нафақалар молиялаштиришга

 

ТАЛАБНОМА

 

 

 

 

 

 

 

 

Ҳудудлар номи

 

 

 

 

 

Жами

шу жумладан

 

 

Болаликдан ногиронларга ижтимоий нафақа

Пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қарияларга ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга нафақалар

 

 

Бола туғилганда бир маротабалик нафақа

 

 

 

Дафн нафақаси

сумма

сони

сумма

сони

сумма

сони

сумма

сони

сумма

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Жами

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

                                                              Низомга

  19-ИЛОВА

  

                   йилнинг                ойи учун ишламайдиган фуқароларга республика бюджети маблағлари ҳисобидан компенсациялар молиялаштиришга

 

ТАЛАБНОМА

 

 

 

 

   

             Ҳудудлар номи

 

 

    

       Жами

                                                шу жумладан

Уй-жой коммунал тўловлари бўйича ҳар ойлик компенсация

Ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун ҳар ойлик компенсация

сумма

сони

сумма

сони

сумма

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Жами

 

 

 

 

 

 

                                                                                                                                                                                                        Низомга

  20-ИЛОВА

                   йилнинг                ойида корхона ва ташкилотларга пенсия, компенсация ва ижтимоий нафақаларни қоплаш учун

 

ТАЛАБНОМА

 

 

 

 

 

 

 

 

Ҳудудлар номи (туман, шаҳар, вилоят)

 

 

 

Корхоналар сони

 

 

 

Жами талаб қилинган маблағ

 

 

 

Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлови

Уй-жой коммунал хизматлар ҳақини тўлашлар бўйича бериладиган имтиёзлар ўрнига ойлик компенсация

 

Бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа (суюнчи пули)

 

Дафн маросими учун тўланадиган нафақа пули

 

16 ёшгача ногирон болаларнинг ота-оналарига қўшимча дам олиш кунлари ҳақининг тўланиши

 

 

 

Ун ва нон хариди учун компенсация

сони

сумма

сони

сумма

сони

сумма

сони

сумма

сони

сумма

сони

сумма

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

                                                            Низомга

  21-ИЛОВА

  

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ________________________  бўйича талабномаларни молиялаштириш учун пенсионерлар ва нафақа олувчиларнинг вафоти, кўчиб кетганлиги, вақтинча йўқлиги ва бошқа сабабларга кўра тўланмасдан қайтарилган пенсия ва нафақа суммалари тўғрисида

 

ТЕЗКОР МАЪЛУМОТ

(20      йил                          ойи учун)

             Тўлов тури

 

Жорий тўлов ойи учун талабнома суммаси

Тўланмасдан қайтарилган пенсия ва нафақалар маблағлари суммалари

Жорий тўлов ойи учун маблағларга ҳақиқий эҳтиёж

1

2

3

4

5

1

 

 

 

 

2

 

 

 

 

3

 

 

 

 

4

 

 

 

 

...

 

 

 

 

 

 

Жами

 

 

 

 

 

 

                                                             Низомга

  22-ИЛОВА

 

Мониторинг натижалари бўйича

АНКЕТА

              

                    Туман (шаҳар)                                                                                                                                                         Мониторинг ўтказилган сана _____________

                   

 

 

 

 

 

Пенсионер ёки нафақа олувчи

Ф.И.О.

 

 

Пенсия йиғмажилди рақами

 

 

Яшаш жойи

Пенсия жамғармаси бўлими, Халқ банки филиали ёки тижорат банки филиалига пенсия ва нафақа тўлови бўйича эътирозлари

 

 

Пенсионер ёки нафақа олувчининг имзоси

1

 

 

 

 

 

2

 

 

 

 

 

3

 

 

 

 

 

4

 

 

 

 

 

5

 

 

 

 

 

...

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Мониторинг учун маъсул             ____________________                                             _________________

                                                                        (Ф.И.О.)                                                                    (имзо)

 

 

 

 

                                                            Низомга

  23-ИЛОВА

 

                         туман бўйича пенсия ва нафақалар тўловига йўналтирилган мақсадли субвенциялар ва харажатлар тўғрисида

СОЛИШТИРМА ДАЛОЛАТНОМА

 

_____ йил ____ ойи учун

__.__.__ йил ҳолатига қолдиқ

Ҳисобварағи

Ҳисобварағи номи

Даромад коди

ЖАМИ тушум суммаси (қайтарилган тушумлар айрилмаган ҳолда)

Қайтарилган тушумлар

Ҳаражат моддаси

Жами харажат суммаси (тикланган маблағлар айрилмаган ҳолда)

Тикланган харажатлар (қайтарилган харажатлар)

__.__.__ йил ҳолатига қолдиқ

 

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

I.

 

Жами

ХХХ

ХХХ

 

 

ХХХ

 

 

 

1

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

3

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

4

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

5

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

6

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ғазначилик бўлим бошлиғи                                                                          Пенсия жамғармаси бўлим бошлиғи

 

Тайёрланган сана_________

 

 

 

 

 

 

                                                             Низомга

  24-ИЛОВА

 

 Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси                        вилояти бўлимларига йўналтирилган мақсадли субвенциялар ва харажатлар тўғрисида

СОЛИШТИРМА ДАЛОЛАТНОМА

_____ йил ____ ойи учун

__.__.__ йил ҳолатига қолдиқ

Ҳисобварағи

Ҳисобварағи номи

Даромад коди

ЖАМИ тушум суммаси (қайтарилган тушумлар айрилмаган ҳолда)

Қайтарилган тушумлар

Ҳаражат моддаси

Жами харажат суммаси (тикланган маблағлар айрилмаган ҳолда)

Тикланган харажатлар (қайтарилган харажатлар)

__.__.__ йил ҳолатига қолдиқ

 

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

вилоят бошқармаси

I.

 

ЖАМИ

ХХХ

ХХХ

 

 

ХХХ

 

 

 

1

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

3

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

...

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

туман (шаҳар) бўлимлари жами

II.

0,0

ЖАМИ

ХХХ

ХХХ

0,0

0,0

ХХХ

0,0

0,0

0,0

1

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

3

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

...

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

III.

0,0

 

ХХХ

ХХХ

0,0

0,0

ХХХ

0,0

0,0

0,0

 

 

Ғазначилик бўлим бошлиғи                                                                          Пенсия жамғармаси бўлим бошлиғи

 

Тайёрланган сана_________

 

Umumiy takliflar

343