ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
3854 Министерство по развитию информационных технологий и коммуникаций Республики Узбекистан 11/06/2019 25/06/2019 0

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Qarori
Андижон вилоятида аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-3854

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

Андижон вилоятида аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш

чора-тадбирлари тўғрисида

Андижон вилоятида ёшларни ахборот ва коммуникация соҳасига бўлган қизиқишини янада ошириш, дастурлаш асослари, робототехника, компьютер ўйинлари ва киберспортни ривожлантириш ишларига кенг жалб қилишга қулай шарт-шароитлар яратиш, уларга замонавий рақамли технологиялар, электрон тижорат йўналишларини ўргатиш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг:

Андижон вилояти туманларида (шаҳарларида) юридик шахс мақомига эга бўлмаган Рақамли технологиялар ўқув марказларини (кейинги ўринларда – марказлар);

Андижон вилояти умумтаълим мактабларида компьютер технологиялари, робототехника, компьютер ўйинлари ва киберспорт бўйича тўгаракларни (кейинги ўринларда – тўгараклар) босқичма-босқич ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

2. Қуйидагилар:

а) Марказларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ёшларга компьютер дастурлаш асослари, робототехника, ахборот технологиялари ва электрон тижорат соҳасида инновацион тадбиркорлик асосларини ўргатиш;

ёшларни компьютер ўйинлари, киберспорт ўйинларига қизиқишини ошириш, ушбу соҳада спортчиларни тайёрлаш, мусобақалар ва бошқа тадбирларни ўтказиш ҳамда уларда ёшларнинг иштирок этишини таъминлаш;

миллий қадриятларни, маданий ва халқ меросини тарғиб қилувчи маҳаллий дастурий таъминотлар, ўйинлар ҳамда видео маҳсулотларини яратишга ёшларни кенг жалб қилиш;

рақамли технологиялар соҳасида маҳорат дарслари, тренинглар, илмий-амалий конференциялар ва семинарлар ўтказиш;

ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида малака ошириш курсларини ташкил этиш.

б) Тўгаракларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ёшларга компьютер дастурлаш, робототехника, ахборот технологиялари асосларини ўргатиш;

ёшларни бўш вақтларида робототехника, киберспорт ўйинлари ҳамда ахборот технологияларига қизиқишини ошириш, ушбу соҳада уларга касбий кўникмалар бериш.

3. Белгилансинки:

Марказлар Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг (кейинги ўринларда – Университет) таркибий тузилмаси ҳисобланади;

Марказлар етакчи ўқув муассасаларининг малакали мутахассис, экспертларини Марказларда ўқув машғулотларини ўтказиш учун шартнома асосида жалб қилади;

Марказларда ёшлар учун қисқа муддатли бепул ҳамда чуқурлаштирилган узоқ муддатли пуллик ўқув курслари ташкил этилади;

Марказларда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар ходимлари учун малака ошириш курслари ташкил этилади.

4. Қуйидагилар:

Андижон вилоятида ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш бўйича “Йўл харитаси” 1-иловага мувофиқ;
Андижон вилоятида Рақамли технологиялар ўқув марказлари жойлаштириладиган манзиллар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Белгилаб қўйилсинки:

а) Марказларни ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар қуйидаги маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади:

марказлар жойлаштириладиган бино ва иншоотларни реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш, уларни зарур мебель, инвентарь, замонавий ўқув ускуналари, компьютер ва бошқа ташкилий техникалар билан жиҳозлаш, шунингдек Марказларнинг бошқа жорий ҳаражатларини қоплаш – ўқув курслари ва малака ошириш курсларидан тушган маблағлар, Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, ҳомийлар маблағлари;

марказлар жойлаштириладиган бино ва иншоотлар атрофини ободонлаштириш – Андижон вилояти маҳаллий бюджети, туманлар (шаҳарлар) бюджетлари маблағлари;

Марказлар ходимлари ҳамда шартнома асосида жалб қилинадиган мутахассис, эксперт ҳамда бошқа ҳодимлар меҳнатига ҳақ тўлаш – 2019 йилда Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, 2020 йилдан бошлаб Андижон вилояти маҳаллий бюджети, туманлар (шаҳарлар) бюджетлари маблағлари;

б) тўгаракларни ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар қуйидаги маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади:

умумтаълим мактабларини тегишли дастур доирасида компьютер синфлари билан таъминлаш – Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, халқаро ва хорижий молия институтлари маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар;

тўгаракларда фаолият кўрсатаётган умумтаълим мактаблари ходимлари, шунингдек шартнома асосида жалб қилинадиган мутахассис, эксперт ҳамда бошқа ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш, шунингдек тўгаракларнинг бошқа жорий харажатларини қоплаш (юқори тезликдаги Интернет хизматлари тўловларидан ташқари) – ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўланадиган бадал тўловлари ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари;

тўгаракларга тақдим этилаётган юқори тезликдаги Интернет хизматлари учун «ZiyoNET» тармоғига кириш учун белгиланган тарифлар асосида харажатларни қоплаш – Андижон вилояти маҳаллий бюджети, туманлар (шаҳарлар) бюджетлари маблағлари;

в) халқ таълими, мактабгача таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари алоқа линияларини қуриш ҳамда юқори тезликдаги Интернетга улаш мазкур муассасалар замонавий компьютер техникалари билан таъминланганлигини инобатга олган ҳолда – Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги маблағлари ҳисобидан ўрнатилган тартибда амалга оширилади.

6. Марказлар ва тўгаракларни ташкил этиш доирасида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Халқ таълими вазирлигига истисно тариқасида:

марказларни жойлаштириш учун ажратиладиган объектларни реконструкция қилиш ва таъмирлашни белгиланган шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя қилган ҳолда бир вақтда лойиҳалаш ҳамда реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишларини амалга ошириш шартлари асосида бажаришга рухсат берилсин;

Марказлар ва тўгараклар фаолиятини ташкил этиш учун лойиҳалаш ва пудрат ташкилотларини, шунингдек асбоб-ускуналар, компьютер ва бошқа техника, ўқитишнинг техник воситалари, адабиётлар, мультимедиа маҳсулотлари, дастурий маҳсулотлар, инвентарь ва бошқа моддий-техника ресурсларини етказиб берувчиларни тендер (танлов) савдолари ўтказмасдан энг яхши таклифларни танлаб олиш асосида аниқлашга рухсат берилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда Марказлар ва тўгараклар учун замонавий рақамли технологиялар, электрон тижорат, дастурлаш асослари, робототехника, компьютер ўйинлари ва киберспорт бўйича ўқув дастурларини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.

8. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда университет ёки унинг филиалларига имтиҳон топширмасдан олимпиада ўтказиш орқали саралаб олиш асосида қабул қилинадиган Марказлардаги ўқув курсларини муваффақиятли тугатган иқтидорли ёшларни танлаб олиш тартибини ишлаб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

ушбу қарор ижросини таъминлаш юзасидан Марказларни ҳамда тўгаракларни ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар учун 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрлари доирасида маблағлар ажратсин ва 2020 йилдан бошлаб ҳар йили зарур бюджет маблағларини назарда тутсин;

мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2019 йил учун тасдиқланган смета харажатларига тегишли ўзгартиришлар киритсин.

10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.М. Садиков, Ҳалқ таълими вазири Ш.Х.Шерматов зиммаларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибиятига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

Бош вазири А. Арипов

Umumiy takliflar

631