ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
384 Государственный налоговый комитет Республики Узбекистан 05/09/2018 20/09/2018 1

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Давлат солиқ хизмати органлари солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш учун асос бўладиган кўздан кечириш далолатномасини тузиш орқали солиқ тўловчиларда паспортлаштириш юритиш тартиби ҳақида
ID-384

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 июндаги ПҚ-3802-сон Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:

1. Давлат солиқ хизмати органлари солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш учун асос бўладиган кўздан кечириш далолатномасини тузиш орқали солиқ тўловчиларда паспортлаштиришни юритиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Давлат солиқ қўмитаси

раисининг биринчи ўринбосари

 

 

Б. Мусаев

Ўзбекистон Республикаси

Давлат солиқ қўмитасининг

2018 йил ___ “_______”даги

____-сон қарорига

ИЛОВА

 

Давлат солиқ хизмати органлари солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш учун асос бўладиган кўздан кечириш далолатномасини тузиш орқали солиқ тўловчиларда паспортлаштиришни юритиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

 

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 июндаги “Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3802-сон қарорига мувофиқ давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш учун асос бўладиган кўздан кечириш далолатномасини тузиш орқали солиқ тўловчиларни паспортлаштириш (кейинги ўринларда солиқ тўловчиларни паспортлаштириш) тартибини белгилайди.

 

1-боб. Умумий қоидалар

 

1. Мазкур Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:

кўздан кечириш далолатномаси – давлат солиқ хизмати органлари томонидан бевосита жойига чиққан ҳолда солиқ тўловчида ўтказиладиган кузатув жараёнида аниқланган ҳолатларни ўзида акс эттирувчи қатьий ҳисобдаги ҳужжат;

Кўздан кечириш далолатномасини тузиш орқали солиқ тўловчиларда паспортлаштиришни юритиш тартиби – солиқ тўловчиларнинг ҳисобини тўғри юритилиши, улар тўғрисидаги мавжуд маълумотларни ҳаққонийлик даражасини ошириш ҳамда давлат солиқ хизмати органлари маълумотлар базасида ҳақиқий ахборот ва маълумотлар базасини шакллантириш жараёни.

2. Давлат солиқ хизмати органлари солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш учун асос бўладиган кўздан кечириш далолатномасини тузиш орқали солиқ тўловчиларда паспортлаштириш натижаси солиқ тўловчиларда хронометраж ва камерал назорат ўтказиш, Давлат солиқ қўмитасининг маълумотлар базаси билан солиштириш, қўшимча солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш учун асос ҳисобланади.

2-боб. Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш учун асос бўладиган кўздан кечириш далолатномасини тузиш орқали солиқ тўловчиларда паспортлаштиришни юритиш тартиби

3. Давлат солиқ хизмати органлари солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаш учун асос бўладиган кўздан кечириш далолатномасини тузиш орқали солиқ тўловчиларда паспортлаштириш тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган жисмоний шахслар, юридик шахслар ва уларнинг алоҳида бўлинмалари фаолияти юзасидан ўтказилади.

4. Кўздан кечириш далолатномасини тузиш орқали солиқ тўловчиларда паспортлаштириш давлат солиқ хизмати органи раҳбарлари ёки раҳбар ўринбосарининг тегишли буйруғи асосида амалга оширилади.

5. Буйруқда солиқ тўловчиларда кўздан кечириш далолатномасини тузиш орқали солиқ тўловчиларда паспортлаштириш ўтказиладиган ҳудуд (шаҳар, туман, маҳалла, қишлоқ, даҳа, мавзе, кўча ва ҳ.к.), муддати ва тадбирларда иштирок этувчи давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахслари таркиби кўрсатилади.

6. Буйруқда солиқ тўловчиларда кўздан кечириш далолатномасини тузиш орқали солиқ тўловчиларда паспортлаштиришни юритиш умумий муддати ўттиз календарь кунидан ошмаслиги, айрим ҳолларда солиқ соҳасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими бошлиғи томонидан киритилган билдиргиси асосида ушбу муддатга ўзгартириш киритилиши мумкин.

7. Солиқ тўловчиларда кўздан кечириш далолатномасини тузиш орқали солиқ тўловчиларда паспортлаштиришни юритиш давлат солиқ хизмати органларининг мансабдор шахси томонидан ўзларига бириктирилган ҳудудларида доимий ўтказилиб борилади.

8. Кўздан кечириш далолатномасини тузиш орқали солиқ тўловчиларда паспортлаштириш солиқ тўловчиларнинг тадбиркорлик фаолиятини тўхтатиб қўйиш учун асос ҳисобланмайди.

9. Кўздан кечириш далолатномасини тузиш орқали солиқ тўловчиларда паспортлаштириш натижаси қоғоз кўринишида, шунингдек электрон шаклда далолатномаси тузиш орқали расмийлаштирилади.

10. Кўздан кечириш далолатномасини тузиш орқали солиқ тўловчиларда паспортлаштириш солиқ тўловчи ёки унинг вакили иштирокида белгиланган иш режимига асосан ўтказилади.

11. Кўздан кечириш далолатномасини тузиш орқали солиқ тўловчиларда паспортлаштириш ўтказаётган давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахслари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқ тўловчининг ҳудудини, фаолияти билан боғлиқ жойларни, мол-мулкини кўздан кечириши, раҳбари ва масъул мансабдорлари ва бошқа моддий жавобгар шахсларидан тушунтиришлар олиши, тадбирда иштирок этиш учун мутахассис, зарурият юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини жалб этиши мумкин.

12. Кўздан кечириш далолатномасини тузиш орқали солиқ тўловчиларда паспортлаштиришга жалб этилган давлат солиқ хизмати органи мансабдор шахси бошлашдан олдин солиқ тўловчи ёки унинг вакилига:

кўздан кечириш далолатномасини тузиш орқали солиқ тўловчиларда паспортлаштиришнинг мақсади ва моҳиятини тушунтиради;

хизмат гувоҳномаси ва солиқ тўловчиларда кўздан кечириш далолатномасини тузиш орқали солиқ тўловчиларда паспортлаштиришни юритиш тўғрисидаги буйруқ билан таништиради.

13. Солиқ тўловчиларда кўздан кечириш далолатномасини тузиш орқали солиқ тўловчиларда паспортлаштириш бевосита солиқ тўловчининг ҳузурида, солиқ тўловчининг солиқ органларида белгиланган тартибда рўйхатга олинганлиги, фаолияти бўйича рухсат этувчи ҳужжатларнинг мавжудлиги, солиқ солиш объектлари, ходимлар сони ва солиқ билан боғлиқ бўлган бошқа маълумотларни ўрганиш ҳамда қайд этиш орқали ўтказилади.

14. Солиқ тўловчиларда кўздан кечириш далолатномасини тузиш орқали солиқ тўловчиларда паспортлаштириш жараёнида давлат солиқ хизмати органлари солиқ тўловчидан солиқ солиш билан боғлиқ объектларнинг тегишли ҳужжатларини талаб қилишга ҳақли.

3-боб. Кўздан кечириш далолатномасини тузиш орқали солиқ тўловчиларда паспортлаштириш натижасини расмийлаштириш тартиби

 

15. Солиқ тўловчиларда кўздан кечириш далолатномасини тузиш орқали солиқ тўловчиларда паспортлаштиришни ўтказаётган давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахси кўздан кечириш далолатномасини солиқ тўловчининг амалга ошираётган фаолият туридан келиб чиққан ҳолда кўрсаткичлар ва маълумотларни мазкур Низом иловасида белгиланган шаклда тўлдиради.

16. Солиқ тўловчиларда кўздан кечириш далолатномасини тузиш орқали солиқ тўловчиларда паспортлаштириш натижасида тузилган далолатнома солиқ тўловчи (ёки унинг вакили) ва давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахслари томонидан (ёки электрон рақамли имзо билан) имзоланади ва бир нусхаси солиқ тўловчига қолдирилади.

17. Солиқ тўловчиларда кўздан кечириш далолатномасини тузиш орқали солиқ тўловчиларда паспортлаштириш натижасида тузилган далолатномага тўпланган барча маълумотлар киритилгач, солиқ тўловчи фаолият юритаётган объект фотосуратга олиниб, илова қилинади.

4-боб. Солиқ тўловчиларда кўздан кечириш далолатномасини тузиш орқали солиқ тўловчиларда паспортлаштириш натижаларини умумлаштириш тартиби

 

18. Солиқ тўловчиларда кўздан кечириш далолатномасини тузиш орқали солиқ тўловчиларда паспортлаштириш якуни билан тузилган далолатномадаги маълумотлар махсус дастурдан фойдаланилган ҳолда киритилади ҳамда давлат солиқ хизмати органларида яратиладиган маълумотлар базасида умумлаштирилиб сақланади.

19. Қоғоз шаклида расмийлаштирилган кўздан кечириш далолатномасини тузиш орқали солиқ тўловчиларда паспортлаштириш натижасида тузилган далолатнома тегишли тартибда давлат солиқ инспекциясида рўйхатга олинади, маълумотлар базасига киритиш учун тегишли тузилмага имзо асосида топширилади.

5-боб. Солиқ тўловчиларда кўздан кечириш далолатномасини тузиш орқали солиқ тўловчиларда паспортлаштириш юритиш муддатлари

 

20. Давлат солиқ хизмати органларининг тегишли буйруғига асосан ҳудудни (объектларни) ҳар ойда камида бир марта инвентаризациядан ўтказиш, янги ташкил этилган тадбиркорлик субъектларини аниқлаш ва уларнинг кўздан кечириш далолатномасини тузиш орқали солиқ тўловчиларда паспортлаштирилиши таъминланади.

 

6-боб. Солиқ тўловчиларда кўздан кечириш далолатномасини тузиш орқали солиқ тўловчиларда паспортлаштиришни амалга оширадиган давлат солиқ хизмати органи мансабдор шахси жавобгарлиги

 

21. Солиқ тўловчиларда кўздан кечириш далолатномасини тузиш орқали солиқ тўловчиларда паспортлаштиришни амалга оширадиган давлат солиқ хизмати органи мансабдор шахси мазкур Низом талабларига риоя қилмаган, сифатсиз ўтказган, хизмат ваколатидан четга чиққан ҳолда ҳатти-ҳаракатлар амалга оширган ҳолатларда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

22. Солиқ тўловчиларда кўздан кечириш далолатномасини тузиш орқали солиқ тўловчиларда паспортлаштириш давлат солиқ хизмати органининг мансабдор шахси томонидан талаб даражасида ўтказилганлиги Давлат солиқ қўмитаси ҳамда ҳудудий давлат солиқ бошқармалари томонидан вертикал шаклда ёки жойига чиққан ҳолда назорат қилиб борилади.

 

7-боб. Якуний қоидалар

 

23. Солиқ тўловчиларда кўздан кечириш далолатномасини тузиш орқали солиқ тўловчиларда паспортлаштиришни юритиш жараёнида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган тақдирда камчиликларни бартараф қилиш юзасидан расмий огоҳлантирилади, агар камчиликлар белгиланган муддатда бартараф қилинмаганда қонунчиликда белгиланган тартибда чора кўрилишига асос бўлади.

24. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.

Umumiy takliflar

1027