ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
381 Министерство высшего и среднего специального образования Республики Узбекистан 04/09/2018 19/09/2018 0

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Олий таълим муассасаларида таълим соҳалари блоклари ва шакллари бўйича бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг нормативларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида
ID-381

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

 

Олий таълим муассасаларида таълим соҳалари блоклари ва шакллари бўйича бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг нормативларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги ПФ–5416-сон “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда 2018 йил 8 майдаги ПҚ–3702-сон “Тошкент ирригация
ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2018 йил 8 майдаги ПҚ–3703-сон “Самарқанд ветеринария медицинаси институтини ташкил этиш тўғрисида”ги ва 2018 йил 8 майдаги ПҚ–3704-сон “Тошкент давлат аграр университетида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2017 йил
16 октябрдаги 18-2017-сон буйруғи (рўйхат рақами 2945, 2017 йил 7 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 45-сон, 1123-модда) билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларида таълим соҳалари блоклари ва шакллари бўйича бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг нормативларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Вазир                                                                                    ИМаджидов

 

Тошкент ш.,

2018 йил “___” ________,

_____ - сон

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус

таълим вазирининг 2018 йил “___”________ даги

_____ - сон буйруғига 
ИЛОВА

Олий таълим муассасаларида таълим соҳалари блоклари ва шакллари бўйича бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган

талабалар сони нисбатининг нормативларига киритилаётган ўзгартиришлар

 

 

1. 8-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

 

8.

Қишлоқ хўжалиги

Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги таълим соҳаси;

Қишлоқ хўжалигида менежмент таълим соҳаси;

Ветеринария таълим соҳаси;

Ирригация ва мелиорация таълим соҳаси

10,3

10,3

9,5

8,0

”.

2. Изоҳнинг саккизинчи хатбошисидаги “Тошкент ислом университети” деган сўзлар “Ўзбекистон халқаро ислом академияси” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.

 

Молия вазири                                                                     Д. Кучкаров

 

 

                  2018 йил “___” ______

 

 

 

Umumiy takliflar

788