ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
3808 Центральный банк Республики Узбекистан 17/06/2019 22/06/2019 0

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Тижорат банклари томонидан шахсий ёрдамчи хўжаликларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарор ва унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
ID-3808

Тижорат банклари томонидан шахсий ёрдамчи хўжаликларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарор ва унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 июлдаги ПФ-5505-сон “Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:

1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Марказий банки раиси                                                               М.Б. Нурмуратов

           

 

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2019 йил ___ ________даги

____/____-сон қарорига

ИЛОВА

 

Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий хужжатлар рўйхати

 

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 10 мартдаги 8/1-сон “Тижорат банклари томонидан шахсий ёрдамчи хўжаликларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори (рўйхат рақами 2344, 2012 йил 20 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 12-сон, 136-модда);

2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 14 мартдаги 6/2-сон “Тижорат банклари томонидан шахсий ёрдамчи хўжаликларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори (рўйхат рақами 2344-1, 2015 йил 20 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 йил 23 март, 11-сон, 132-модда);

3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2017 йил 8 апрелдаги 7/4-сон “Тижорат банклари томонидан шахсий ёрдамчи хўжаликларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори (рўйхат рақами 2344-2, 2017 йил 21 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 йил 24 апрель, 16-сон, 282-модда).

Umumiy takliflar

226