ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
38 Государственная инспекция по надзору за качеством образования при Кабинете Министров Республики Узбекистан 30/07/2018 14/08/2018 0

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Qarori
Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти томонидан ўтказиладиган PISA ва TALIS халқаро тадқиқотларида иштирок этиш тўғрисида
ID-38

ЛОЙИҲА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти томонидан ўтказиладиган PISA ва TALIS халқаро тадқиқотларида иштирок этиш тўғрисида

Ўқувчи-ёшларининг ўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанлардан саводхонлигини холисона баҳолаш, уларнинг олган билимларини амалиётда қўллаш қобилиятини ривожлантириш, илмий-тадқиқот

ва инновация фаолиятини, энг аввало, ёш авлоднинг ижодий ғоялари ва ишланмаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш, иқтидорли ёшларнинг инновацион ғояларини рўёбга чиқариш учун қулай шароитлар яратиш, шунингдек умумий ўрта таълим мактабларида ўқитиш ва таълим олиш муҳитини ҳамда ўқитувчиларнинг иш шароитларини яхшилаш ва бу борада Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг халқаро тадқиқотларида иштирок этишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда Давлат инспекцияси деб аталади), Халқ таълими, Ташқи ишлар, Адлия, Инновацион ривожланиш, Молия ва Иқтисодиёт вазирликларининг Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти томонидан ўтказиладиган PISA ва TALIS халқаро тадқиқотларида иштирок этиш тўғрисидаги ҳамда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси қошида таълим сифатини баҳолаш бўйича “Халқаро тадқиқотларни амалга ошириш Миллий маркази” (кейинги ўринларда “Миллий марказ”)ни ташкил этиш бўйича берган таклифларига розилик берилсин.

2. Қуйидагилар:

PISA ва TALIS халқаро тадқиқотларида Ўзбекистон Республикасининг иштирок этишига тайёргарлик кўриш бўйича “Йўл харитаси”

1-иловага мувофиқ;

Миллий марказнинг бошқарув ходимлари чекланган сони 22 нафардан иборат тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Қуйидагилар Миллий марказнинг асосий вазифалари ва фаолиятининг йўналишлари этиб белгилансин:

халқаро баҳолаш дастурлари ва танловларини ташкил этиш ҳамда мувофиқлаштиришда Ўзбекистон Республикасининг миллий вакили сифатида иштирок этиш;

ўқувчи-ёшларининг саводхонлигини ҳамда билимларини амалиётда қўллаш қобилиятини ривожлантириш борасида давлат ва нодавлат ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштирилишини таъминлаш;

таълим тизимида ўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанлардан саводхонлик даражасини ривожлантиришнинг инновацион методларини ишлаб чиқиш ва жорий этишга йўналтирилган илмий изланишлар олиб бориш;

таълим сифатини баҳолаш соҳасида халқаро алоқаларни ўрнатиш, халқаро лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва бажариш, халқаро илмий анжуманлар ва симпозиумларни ташкил этиш ва ўтказишда иштирок этиш;

таълим сифатини баҳолаш соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотлар ўтказиш;

Ўзбекистон ва дунёнинг бошқа мамлакатларининг таълим сифатини қиёсий баҳолаш;

таълим сифатини баҳолаш бўйича тадқиқотларни илмий ва услубий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш;

халқаро баҳолаш дастурларини таълим жараёнига жорий этиш бўйича тизимли мониторинг олиб бориш, ушбу соҳадаги илғор тажрибани оммалаштириш ва унинг асосида таълим муассасалари учун тавсиялар ва қўлланмалар ишлаб чиқишда иштирок этиш;

ўқувчи-ёшларнинг PISA, TIMSS, PIRLS, шунингдек раҳбар ва педагог кадрларнинг умумий ўрта таълим мактабларида ўқитиш ва таълим олиш муҳитини ҳамда ўқитувчиларнинг иш шароитларини ўрганувчи TALIS каби халқаро тадқиқотларида муваффақиятли иштирок этишини таъминлаш;

ўқувчиларнинг саводхонлик даражасини холисона баҳолаш ва халқаро миқёсида солиштириш асосида доимий мониторинг олиб бориш;

таълим тизимининг ривожланиш тенденцияларини халқаро миқёсда таққослаш;

ўқитишнинг инновацион усулларидан фойдаланган ҳолда она тили, математика ва табиий йўналишдаги фанлар бўйича педагог-кадрларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув-услубий тавсиялар тайёрлаш;

4. Давлат инспекцияси бошлиғига зарур ҳолларда Миллий марказ тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий чекланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

5. Белгилаб қўйилсинки:

Миллий марказ директори мақомига кўра илмий тадқиқот институти директорига тенглаштирилади;

Миллий марказ директори (PISA, TIMSS, PIRLS, TALIS каби) халқаро тадқиқотларининг миллий лойиҳа менежери ҳисобланади;

Миллий марказ ходимларига республика илмий-тадқиқот муассасаларининг тегишли лавозимлари учун назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади.

6. Қуйидагилар Миллий марказни молиялаштиришнинг асосий манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

ҳомийлар – юридик ва жисмоний шахсларнинг, Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентларининг маблағлари;

халқаро донор ташкилотларининг грантлари;

хизмат кўрсатишдан тушган даромадлар ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

7. Давлат инспекциясига:

бир ой муддатда Миллий марказ Низомини ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда тасдиқлаш;

бир ой муддатда Миллий марказни таълим сифатини назорат қилиш соҳасида амалий-методик иш тажрибасига эга бўлган малакали мутахассислар, шунингдек илмий-педагогик стажга эга ходимлар билан таъминласин.

8. Миллий марказ Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Нурхон кўчаси,

21-уй манзилига жойлаштирилсин.

9. Халқ таълими вазирлигига:

Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари ҳамда ҳар бир туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари малакали мутахассисларидан камида бир нафари ходимни халқаро тадқиқотларни амалга ошириш жараёнига масъул қилиб тайинлаш;

умумий ўрта таълим мактабларини замонавий ахборот коммуникация восита (компьютер, модем, проектор)лари билан жиҳозланганлик ва интернет тармоғига уланганлик ҳолатини инвентаризация қилиш ва мавжуд муаммоларни Молия вазирлиги билан биргаликда бартараф қилиш чораларини кўриш;

Миллий марказ билан ҳамкорликда ўқувчиларнинг қобилият ва иқтидорларини қуйи синфлардан бошлаб аниқлаш ва ривожлантириш, ўқувчиларнинг саводхонлигини баҳолаш бўйича халқаро баҳолаш дастурлари ва танловларида иштирок этишни таъминлаш дастурини ишлаб чиқиш;

халқаро тадқиқотлар натижаларига асосланган ҳолда ўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанлардан давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлари ҳамда ўқув адабиётлари мазмунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;

PISA баҳолаш дастури йўналишидаги саволлар миллий базасини яратиш ва ўқув дастурларига интеграция қилиш;

ўқувчилар саводхонлигини баҳолашнинг миллий тизимини яратиш ва

2019-2021 йилларда амалий кўникмаларини шакллантирилишини баҳолашга қаратилган синовларни тизимли равишда ўтказиб бориш;

PISA баҳолаш дастури йўналишидаги саволларни ўзида мужассам этган ўқув дастурлари асосида қўшимча методик қўлланма ва адабиётлар яратиш;

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоят марказлари ҳамда ҳар бир туман (шаҳарда) PISA ва TALIS халқаро тадқиқотларини амалга оширишга йўналтирилган таянч тадқиқот мактабларини ташкил этиш;

ўқувчиларнинг саводхонлигини баҳолаш бўйича халқаро баҳолаш дастурлари ва танловларида муносиб иштирок этишни таъминлаш мақсадида вазирликнинг таркибий (Республика таълим маркази, Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик Республика ташхис марказлари каби) бўлинмалари имкониятларидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш, заруриятга қараб тегишли бўлимларининг вазифаларини қайта кўриб чиқиш вазифалари юклатилсин.

10. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига

педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасаларида ўқитиш методикаси ва дастурларини PISA халқаро баҳолаш дастури талабларига мослаштириш;

халқаро тадқиқотлар йўналишдаги фанлар бўйича мутахассислар тайёрловчи олий таълим муассасалари, малака ошириш ва қайта тайёрлаш марказларининг ўқув дастурларига халқаро тадқиқотлар натижаларига асосланган ҳолда ўзгартириш ва қўшимчалар киритиб бориш;

битирувчи талабаларни умумий ўрта таълим муассасаларига ишга келишда PISA халқаро баҳолаш дастурига тайёр ҳолда келишларини таъминлаш;

илғор хорижий давлатлар тажрибасини жорий этиш бўйича PISA халқаро баҳолаш дастури йўналишидаги фанлар ўқитувчилари учун қисқа муддатли малака ошириш курсларини ташкил этиш;

педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказларининг ўқув жараёнларига юқори малакали хорижий олимлар, ўқитувчи ва мутахассисларни жалб қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда илмий тадқиқот институтлари билан ҳамкорликда PISA ва TALIS халқаро дастурлари бўйича илмий тадқиқот ишларини олиб бориш;

умумий ўрта таълим муассасаларидаги иқтидорли педагог кадрларни PISA халқаро баҳолаш дастури бўйича илмий тадқиқотларга жалб қилиш;

PISA халқаро баҳолаш дастури бўйича давлат илмий-техник дастурлари, халқаро илмий ташкилотлар грантлари танловлари, хўжалик шартномалари асосида самарали илмий фаолиятни ташкил этиш вазифалари юклатилсин.

11.Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари

ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги бир ой муддатда Миллий марказни зарур алоқа воситалари, шу жумладан ҳукумат алоқа воситалари билан таъминласин.

12. Ташқи ишлар вазирлиги бир ҳафта муддатда PISA ва TALIS халқаро тадқиқотларида Ўзбекистон Республикасининг иштирок этиши юзасидан Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти билан ҳамкорлик шартномаларини имзоланишини ташкил этсин.

13. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

PISA ва TALIS халқаро дастурларида иштирок этиш ва Миллий марказни замонавий илмий жиҳозлар билан таъминлаш учун халқаро молия институтлари ва чет эл ҳукуматлари молиявий ташкилотлари кредитларини жалб этиш чораларини кўрсин;

ушбу қарорда назарда тутилган харажатлар учун зарур бюджет маблағларини 2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида ижтимоий соҳага назарда тутилган маблағлар доирасида ажратсин, 2019 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг параметрларида ушбу соҳага ажратилган маблағлар доирасида назарда тутсин;

ушбу қарордан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2018 йил учун тасдиқланган харажатларига тегишли ўзгартиришлар киритсин;

Миллий марказга 2 та, шу жумладан 1 та бириктирилган ва 1 та навбатчи автотранспорт воситасига лимит ажратсин;

Миллий марказнинг моддий-техника базасини шакллантириш учун зарур бўлган жиҳозлар ва ахборот-коммуникация технологияларини харид қилиш учун икки ой муддатда маблағлар ажратилишини таъминласин.

14. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, “Дунё” ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига:

PISA ва TALIS халқаро тадқиқот дастурларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишларни атрофлича ёритиб бориш тавсия этилсин. 

15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт, туризм масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси

Бош вазири А.Арипов

PISA ва TALIS халқаро тадқиқотларида Ўзбекистон Республикасининг иштирок этишига

тайёргарлик кўриш бўйича

“ЙЎЛ ХАРИТАСИ”

Тадбирларнинг номланиши

Амалга ошириш шакли

Амалга ошириш муддатлари

Масъул

ижрочилар

I. Ташкилий тадбирлар

1.

PISA ва TALIS халқаро тадқиқотларида иштирок этиш ва унга тайёргарлик кўриш мақсадида Осиё тараққиёт банки (ОТБ), Жаҳон банки ва бошқа халқаро донор ташкилотлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.

Ҳамкорлик шартномаларини имзолаш

2018 йил

август

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси,

Халқ таълими вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги.

2.

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда Давлат инспекцияси) қошида ташкил этилган халқаро тадқиқотларни амалга ошириш Миллий марказ (кейинги ўринларда Миллий марказ)ни таълим соҳасида амалий-методик ва илмий-педагогик иш тажрибасига эга бўлган малакали ходимлар билан таъминлаш ва миллий марказнинг моддий-техник базасини мунтазам равишда замон талаблари асосида янгилаб бориш.

1. Бош бошқармани таълим соҳасида амалий-методик ва илмий-педагогик иш тажрибасига эга бўлган малакали ходимлар билан таъминлаш;

2. Бош бошқарманинг моддий-техник базасини мунтазам равишда замон талаблари асосида янгилаб бориш.

2018 йил

10 августга қадар

2018 йил

август ойидан бошлаб

Давлат инспекцияси,

Халқ таълими вазирлиги.

3.

PISA ва TALIS халқаро тадқиқотларига муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида Россия Федерацияси ва Қозоғистон Республикаларининг иш тажрибаларини ўрганиш.

1. Россия Федерацияси

ва Қозоғистон Республикасига тажриба алмашиш учун хизмат сафарига юбориш;

2. Россия Федерацияси

ва Қозоғистон Республикасидан экспертларни таклиф қилиш ҳамда улар иштирокида семинар- тренинглар ўтказиш;

2018 йил

август

сентябрь

2018 йил

сентябрь-октябрь

Давлат инспекцияси,

Халқ таълими вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Молия вазирлиги.

II. Тадқиқот жараёнларининг ўқув-услубий таъминоти

4.

Халқаро тадқиқотлар натижаларига асосланган ҳолда она тили, математика ва табиий йўналишдаги фанлардан давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлари ва ўқув адабиётлари мазмунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

1. Амалдаги давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлари

ва ўқув адабиётларини илғор хорижий давлатлар билан қиёслаш орқали ўрганиб чиқиш;

2. Илғор хорижий давлатлар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда амалдаги давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлари

ва ўқув адабиётлари мазмунига босқичма-босқич ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

2018 йил сентябрь-октябрь

2018 йил

ноябрь ойидан

бошлаб даврий равишда

Халқ таълими вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Давлат инспекцияси.

5.

Она тили, математика ва табиий йўналишдаги фанлардан PISA баҳолаш дастури йўналишидаги саволлар миллий базасини яратиш ва ўқув дастурларига интеграция қилиш.

1. PISA халқаро баҳолаш дастурининг ўтган йилларда фойдаланилган саволлар мазмунини ўрганиб чиқиб таҳлил қилиш;

2. Саволлар мазмунини ўрганиш ва таҳлил қилиш натижасида PISA баҳолаш дастури йўналишидаги саволлар миллий базасини яратиш ҳамда ўқув дастурларига интеграция қилиш.

2018 йил сентябрдан бошлаб доимий

Миллий марказ

Халқ таълими вазирлиги, Давлат инспекцияси.

6.

PISA баҳолаш дастури йўналишидаги саволларни ўзида мужассам этган ўқув дастурлари асосида қўшимча методик қўлланма ва адабиётлар яратиш

1. 7-синф ўқувчилари учун қўшимча методик қўлланма

ва адабиётларни яратиш;

2. 8-9-синф ўқувчилари учун қўшимча методик қўлланма

ва адабиётлар яратиш.

2018 йил

сентябрь-

декабрь

2019 йил

январь-декабрь

Халқ таълими вазирлиги,

Миллий матбуот агентлиги,

Давлат инспекцияси.

7.

Она тили, математика ва табиий йўналишдаги фанлардан ўқувчилар саводхонлигини баҳолашнинг миллий тизимини яратиш ва

2019-2021 йилларда амалий кўникмаларини шакллантирилишини баҳолашга қаратилган синовларни тизимли равишда ўтказиб бориш.

1. Ўқувчилар саводхонлигини баҳолашнинг миллий тизимини яратиш;

2. Амалий кўникмаларини шакллантирилишини баҳолашга қаратилган синовларни тизимли равишда ўтказиб бориш.

2018-2019 ўқув йилидан бошлаб

Давлат инспекцияси,

Халқ таълими вазирлиги.

8.

PISA халқаро баҳолаш дастурига асосланган ҳолда она тили, математика ва табиий йўналишдаги фанлардан ўқитишнинг шакллари, методлари ва технологияларини янгилаш ва ўқитувчиларнинг бу борада хабардорлигини ошириш, тайёргарлигини кучайтириш бўйича малака ошириш курсларини ташкил этиш.

1. Илғор хорижий давлатларда она тили, математика ва табиий йўналишдаги фанларни ўқитишнинг шакллари, методлари ва технологияларини ўрганиб чиқиш;

2. Илғор хорижий давлатлар тажрибасини жорий этиш бўйича

она тили, математика ва табиий йўналишдаги фанлар ўқитувчилари учун қисқа муддатли малака ошириш курсларини ташкил этиш.

3. Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказларининг ўқув жараёнларига юқори малакали хорижий олимлар, ўқитувчи ва мутахассисларни жалб қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

2018-2019 ўқув йилидан бошлаб жадвал асосида

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Давлат инспекцияси,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Молия вазирлиги.

9.

Раҳбар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тармоқ марказларининг ўқув жараёнларига юқори малакали хорижий олимлар, ўқитувчи ва мутахассисларни жалб қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

1. Малака ошириш таълим муассасаларига юқори малакали хорижий олимлар, ўқитувчи ва мутахассисларни жалб қилиш учун халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш.

2. Ҳамкорлик режаси асосида раҳбар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ўқув жараёнларига юқори малакали хорижий олимлар, ўқитувчи ва мутахассисларни жалб қилиш.

2018-2020 йилларда

режа асосида

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги.

10.

Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожлантириш ташкилотига аъзо давлатлардаги нуфузли таълим ва илмий марказлар, халқаро ҳамда хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш.

1. Тегишли вазирлик ҳамда идоралар билан келишган холда иқтисодий ҳамкорлик ва ривожлантириш ташкилотига аъзо давлатлардаги нуфузли таълим ва илмий марказлар, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш.

2. Халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда PISA ва TALIS халқаро баҳолаш дастури бўйича конференциялар, учрашувлар, семинарлар ўтказиш.

2018-2020 йилларда

Давлат инспекцияси,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Молия вазирлиги.

11.

Ўқувчиларнинг она тили, математика ва табиий йўналишдаги фанлардан PISA халқаро баҳолаш дастурига тайёргарлик кўришлари, шунингдек мустақил таълим олиши учун етарли шарт-шароитларни яратиш.

1. Ўқувчиларнинг она тили, математика ва табиий йўналишдаги фанлардан PISA халқаро баҳолаш дастурига тайёргарлик кўриш учун мустақил таълимни жорий этиш.

2. Ўқувчилар мустақил таълим олишлари учун электрон шаклдаги таълимни ривожлантириш, унда она тили, математика ва табиий йўналишдаги фанлардан PISA дастури бўйича саволлар базасини яратиш ҳамда бойитиб бориш.

2019 йил январь ойидан

2018 йил сентябрдан бошлаб

доимий

равишда

Халқ таълим вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Давлат инспекцияси,

Молия вазирлиги,

Маҳаллий ҳокимиятлар.

12.

PISA ва TALIS халқаро тадқиқотлари дастурларини жорий этиш бўйича илмий тадқиқот ишларини олиб бориш.

1. Тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда илмий тадқиқот институтлари билан ҳамкорликда PISA ва TALIS халқаро дастурлари бўйича илмий тадқиқот ишларини олиб бориш.

2. Умумий ўрта таълим муассасаларидаги иқтидорли педагог кадрларни PISA халқаро баҳолаш дастури бўйича илмий тадқиқотларга жалб қилиш.

3. PISA халқаро баҳолаш дастури бўйича давлат илмий-техник дастурлари, халқаро илмий ташкилотлар грантлари танловлари, хўжалик шартномалари асосида самарали илмий фаолиятни ташкил этиш.

2018 йил

сентябрдан бошлаб

2018 йил

сентябрдан бошлаб

2018 йил

сентябрдан бошлаб

Давлат инспекцияси,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги.

13.

Мактаб ўқувчилари саводхонлигини шакллантириш бўйича илғор миллий ва халқаро тажрибаларни ўрганиш.

1. Ўқувчиларни ёзма саводхонлигини яхшилаш бўйича халқаро тажрибаларни ўрганиш.

2. Ўқувчиларни нутқ саводхонлигини ўстириш бўйича халқаро тажрибаларни ўрганиш.

3. Ўқувчиларни ёзма ва нутқ саводхонликларини ошириш бўйича илғор миллий ва халқаро тажрибаларни жорий этиш.

2018 йил

сентябрдан бошлаб

2018 йил сентябрдан бошлаб

Давлат инспекцияси,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги

14.

Педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасаларида талабаларга математика, она тили ва табиий фанларини ўқитиш методикаси ўқув дастурларини PISA халқаро баҳолаш дастури талабларига мослаштириш, битирувчи талабаларга умумий ўрта таълим муассасаларига ишга келишда мазкур йўналишда тайёр ҳолда келишларини таъминлаш.

1. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасаларида она тили, математика ва табиий фанларни ўқитиш методикаси ўқув дастурларини PISA халқаро баҳолаш дастури талабларига мослаштириш.

  1. Битирувчи талабаларни умумий ўрта таълим муассасаларига ишга келишда PISA халқаро баҳолаш дастурига тайёр ҳолда келишларини таъминлаш.

2018-2019 ўқув йилидан бошлаб

Миллий марказ,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги.

15.

“Электрон таълим” тармоғи имкониятларидан фойдаланиш ва масофавий таълим турларининг амалиётга жорий этилганлигини инобатга олиб олий таълим муассасаларида она тили, математика ва табиий йўналишдаги фанлар бўйича педагогик кадрларни тайёрлаш учун янгиланган ўқув дастурларини ишлаб чиқиш.

  1. “Электрон таълим” тармоғида PISA халқаро баҳолаш дастурига доир масофавий курсларни ташкил этиш.
  2. “Электрон таълим” тармоғи имкониятларидан фойдаланган ҳолда масофавий таълим курслари яратилганлигини инобатга олиб олий таълим муассасаларида она тили, математика ва табиий йўналишдаги фанлар бўйича педагогик кадрларни тайёрлаш учун янгиланган ўқув дастурларни ишлаб чиқиш.
  3. Яратилган масофавий таълим курсларидан фойдаланиб тегишли олий таълим муассасаси профессор-ўқитувчиларини малакасини ошириш.

2019 йилдан бошлаб

Давлат инспекцияси,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги.

16.

Умумий ўрта таълим тизимида она тили, математика ва табиий йўналишдаги фанларни ўрганиш бўйича қўлланиладиган дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни яратиш ва модернизация қилиш бўйича халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда муаллифлар гуруҳларни шакллантириш.

1. PISA халқаро баҳолаш дастури асосида интеграциялаштирилган она тили, математика ва табиий йўналишдаги фанлардан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни модернизация қилиш бўйича халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда муаллифлар гуруҳларини шакллантириш.

2. PISA халқаро баҳолаш дастури асосида интеграциялаштирилган она тили, математика ва табиий йўналишдаги фанларни ўрганиш бўйича қўлланиладиган дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни яратиш.

3. Яратилган дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни экспертизадан ўтказиш.

2018 йил

октябрь

Давлат инспекцияси,

Халқ таълими вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Молия вазирлиги

17.

Она тили, математика ва табиий йўналишдаги фанлар бўйича дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар (ўқув материаллари мажмуаси: дарслик, машқлар тўплами, аудио ва видео материаллар, ўқитувчи китоби)ни, шу жумладан электрон шаклда ҳам яратиш.

1. Она тили, математика ва табиий йўналишдаги фанлар бўйича дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмаларни электрон шаклда яратиш.

2. Электрон шаклда яратилган она тили, математика ва табиий йўналишдаги фанлар бўйича дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмаларни ахборот-таълим порталига жойлаштириш.

2018-2019 ўқув йилидан бошлаб жадвал асосида

Халқ таълими вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Давлат инспекцияси.

18.

Она тили, математика ва табиий йўналишдаги фанларни ўрганиш бўйича кўргазмали қўлланмалар, топшириқлар тўплами (шу жумладан электрон шаклда ҳам), шунингдек компьютер дастурлари маҳсулотларини яратиш ва таълим муассасаларини таъминлаш.

1. Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш маркази билан бирга она тили, математика ва табиий йўналишдаги фанларни ўрганиш бўйича кўргазмали қўлланмалар, топшириқлар тўплами шунингдек компьютер дастурлари маҳсулотларини яратиш.

2. Яратилган кўргазмали қўлланмалар, топшириқлар тўплами ва компьютер дастурлари маҳсулотлари билан таълим муассасаларини таъминлаш.

2018-2019 ўқув йилидан бошлаб жадвал асосида

Халқ таълими вазирлиги,

Давлат инспекцияси.

19.

Таълим сифатини баҳолаш бўйича Халқаро тадқиқотларни амалга оширишга оид электрон журнал ва Интернет порталини яратиш.

1. Таълим сифатини баҳолаш бўйича Халқаро тадқиқотларни амалга оширишга оид электрон журнал ва Интернет порталини яратишга доир таклиф ва мулоҳазаларни ишлаб чиқиш.

2. Яратилган интернет порталини контент билан тўлдиришга кўмаклашиш.

3. TALIS халқаро тадқиқоти сўровномаларини онлайн усулда ўтказиш бўйича ўқув-семинарларини ташкил қилиш

2018 йил

ноябрь

Ахборот технологиялари

ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Халқ таълими вазирлиги,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,

Давлат инспекцияси.

20.

Таълим муассасаларини жиҳозлаш, она тили, математика ва табиий йўналишдаги фанларини ўқитиш ва ўрганишни ривожлантириш масалалари бўйича мамлакатимиздаги ва хориждаги таълим муассасалари ўқитувчиларининг ўзаро тажриба алмашиши бўйича халқаро ташкилотлар ва донор давлатларнинг грантларини жалб этиш.

1. Таълим муассасаларини босқичма-босқич замон талаблари асосида жиҳозлашни йўлга қўйиш;

2. Она тили, математика ва табиий йўналишдаги фанларини ўқитиш ва ўрганишни ривожлантириш мақсадида хорижий таълим муассасалари ўқитувчилари билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш;

3. Нуфузли халқаро донор ташкилотларнинг грантларни жалб қилиш.

2018 йил августдан бошлаб даврий равишда

Халқ таълими вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Давлат инспекцияси.

21.

Она тили, математика ва табиий йўналишдаги фанлардан саводхонликни ривожлантириш мақсадида доимий телекўрсатувларни ташкил этиш чораларини кўриш.

1. Она тили, математика ва табиий йўналишдаги фанлардан саводхонликни ривожлантириш мақсадида доимий телекўрсатувларни ташкил этиш бўйича режа график ишлаб чиқиш;

2. Режа график асосида телекўрсатувларни ташкил этиш.

2018 йил

октябрдан бошлаб

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

Халқ таълими вазирлиги,

Давлат инспекцияси.

22.

PISA ва TALIS халқаро тадқиқотларини амалга ошириш юзасидан таълим муассасаларида тегишли тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш.

1. PISA ва TALIS халқаро тадқиқотларини амалга ошириш юзасидан малакали ўқитувчи-тренерлар билан ҳамкорликда ҳудудларда ўқувлар ташкил этиш;

2. PISA ва TALIS халқаро тадқиқотларини амалга ошириш юзасидан каскад усулида ўқув семинарлари ўтказиш.

2018 йил август ойидан бошлаб мунтазам равишда

Халқ таълими вазирлиги, Давлат инспекцияси.

23.

PISA ва TALIS халқаро тадқиқот дастурлари, ташкил этиладиган тадқиқотлар юзасидан кенг жамоатчиликни хабардор қилиб бориш.

1. PISA халқаро баҳолаш дастури тадқиқотлари юзасидан таълим муассасаларида ота оналар ва ўқувчилар ўртасида ташвиқот тарғибот ишларни олиб бориш.

2. TALIS халқаро дастури юзасидан таълим муассасалари ўқитувчилари ва директорлар ўртасида ташвиқот тарғибот ишларни олиб бориш

3. PISA ва TALIS халқаро тадқиқотлари юзасидан оммавий ахборот воситаларида чиқишлар, мақолалар ёрдамида кенг жамоатчиликни хабардор қилиб бориш.

2018 йил август ойидан бошлаб мунтазам равишда

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, “Дунё” ахборот агентлиги,

Давлат инспекцияси,

Халқ таълими вазирлиги.

III. Моддий-техник таъминот

24.

Умумий ўрта таълим мактаблардаги кимё, биология, физика фанларга оид лаборатория жиҳозларини харид қилиш.

1. Мактаблардаги мавжуд кимё, биология, физика лаборатория хоналари жиҳозларини хатловдан ўтказиш орқали уларга бўлган эҳтиёжларни аниқлаш;

2. Умумтаълим мактаблар учун табиий ўқув фанларга оид лаборатория жиҳозларини босқичма-босқич харид қилиш учун ҳалқаро молиявий институтлар грантлари ва имтиёзли кредитларини жалб этиш.

2018 йил сентябрь-октябрь

2019 йил январдан бошлаб

Халқ таълими вазирлиги,

Молия вазирлиги

25.

Умумий ўрта таълим мактабларини замонавий ахборот коммуникация воситалари (компьютер, модем, проектор) билан жиҳозлаш.

1. Умумий ўрта таълим мактабларини замонавий ахборот коммуникация воситалари (компьютер, модем, проектор) билан жиҳозланганлик даражасини ўрганиб чиқиш;

2. Умумий ўрта таълим мактабларини замонавий компьютерлар билан жиҳозлаш;

3. Умумий ўрта таълим мактабларини учун ягона компьютер тармоғини ташкил қилиш ва унга барча мактабларни уланишини таъминлаш.

2018 йил август-сентябрь

2018 йил октябрь ойидан бошлаб

2019 йил январь ойидан бошлаб

Халқ таълими вазирлиги,

Ахборот технологиялари

ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

Инновацион ривожланиш вазирлиги,

Молия вазирлиги.

26.

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоят марказлари ҳамда ҳар бир туман (шаҳарда) PISA ва TALIS халқаро тадқиқотларини амалга оширишга йўналтирилган таянч тадқиқот мактабларини ташкил этиш.

1.Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоят марказлари ҳамда ҳар бир туман (шаҳарда) PISA ва TALIS халқаро тадқиқотларини амалга оширишга йўналтирилган таянч тадқиқот мактабларини ташкил этиш манзилларни белгилаб олиш.

2.Таянч тадқиқот мактабларини ташкил этиш тўғрисида масъул ижрочиларнинг қўшма қарорини қабул қилиш;

3.Таянч тадқиқот мактабларини PISA ва TALIS халқаро тадқиқотларига доир методик қўлланмалар, ўқув адабиётлари билан таъминлаш.

2018 йил сентябрь

2018 йил ноябрь

2018 йил

декабрдан

бошлаб

Халқ таълими вазирлиги,

Маҳаллий ҳокимликлар,

Давлат инспекцияси.

Umumiy takliflar

1922