ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
3792 Министерство по чрезвычайным ситуациям Республики Узбекистан 07/06/2019 07/07/2019 0

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида
ID-3792

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 4 октябрдаги 272-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ёнғин назорати тўғрисидаги низомнинг 23-бандига асосан буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 28 октябрдаги 228-сон буйруғи (рўйхат рақами 3097-сон, 2018 йил 11 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 50-сон, 958-модда) билан тасдиқланган Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.

 

Вазир в.б.                                                                             Т. Худайбергенов  

 

Тошкент ш.,

2019 йил «____» __________,

_____-сон

 

 

Ўзбекистон Республикаси

фавқулодда вазиятлар вазирининг

2019 йил «___» ___________даги

___-сон буйруғига

илова

 

Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш ва амалга

ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар

 

1. 3-бандида:

иккинчи хатбошисидаги «ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси (бундан буён матнда ЁХББ» деган сўзлар «Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (бундан буён матнда ФВВ» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошисидаги «Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ва ЁХББга бевосита бўйсунувчи ёнғин хавфсизлиги бошқармалари (бундан буён матнда ёнғин хавфсизлиги бошқармалари деб юритилади);» деган сўзлар «Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар фавқулодда вазиятлар бошқармалари ҳамда ФВВга бевосита бўйсунувчи ёнғин хавфсизлиги марказлари;» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

тўртинчи хатбошисидаги «ёнғин хавфсизлиги бўлимлари (бўлинмалари);» деган сўзлар «фавқулодда вазиятлар бўлимлари;» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбошисидаги «хавфсизлиги бўлимлари (бўлинмалари, алоҳида постлари, гуруҳлари).» деган сўзлар «хавфсизлигини таъминлаш бўлимлари.» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

2. 7-банддаги «ЁХББнинг тегишли бўлимлари ва бевосита бўйсунувчи бўлинмалари» деган сўзлар «ФВВнинг тегишли бошқармалари ва бевосита бўйсунувчи бўлинмалари (бошқарма, институт, марказ ва бошқалар)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

3. 9-банддаги «ЁХББ» аббревиатураси «ФВВ» аббревиатураси билан алмаштирилсин.

4. 33-банд биринчи хатбошисидаги «Объект» деган сўзи «Тадбиркорлик субъектларига тегишли объектлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

5. 41-банддаги «Ёнғин хавфсизлиги» деган сўзлар «Фавқулодда вазиятлар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

6. 47-банд биринчи хатбошисидаги «ЁХББнинг меъёрий-техник бўлими, ҳудудий ДЁН органларининг шу каби бўлим (бўлинма, гуруҳ)ларининг мутахассислари ҳамда маҳаллий ДЁН органларининг шу йўналишда фаолият юритадиган инспекторлари» деган сўзлар «ФВВнинг Норматив-техник бошқармаси, Ўта муҳим ва тоифаланган объектларда ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш бошқармаси, ҳудудий ДЁН органларининг Норматив-техник бўлимлари ҳамда маҳаллий ва объектлардаги ДЁН органларининг шу йўналишда фаолият юритадиган мутахассислари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

7. 48-банд биринчи хатбошисидаги «ЁХББ» аббревиатураси «ФВВ Норматив-техник бошқармаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

8. 54-банддаги «ЁХББ меъёрий-техник бўлими ёки ЁХББнинг» деган сўзлар «ФВВ Норматив-техник бошқармаси ёки ФВВ Давлат ёнғин назоратини ташкил этиш бош бошқармасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

9. 64-банд иккинчи хатбошисидаги «меъёрий-техник бўлими (бўлинмаси, гуруҳи)» деган сўзлар «норматив-техник бўлими (бўлинмаси)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

10. 73-банддаги «ЁХББ» аббревиатуралари «ФВВ» аббревиатуралари билан ҳамда «ДЁХХ» аббревиатураси «ДЁН» аббревиатураси билан алмаштирилсин.

11. 128-банддаги «Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ ва вилоятлар ИИБ ЁХБлари томонидан шаҳар ва туман ЁХБларга» деган сўзлар «Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ФВБлари томонидан шаҳар ва туман ФВБларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

12. 135-банд иккинчи хатбошисидаги «ДЁХХ ҳарбийлаштирилган ва касбий» деган сўзлар «ФВВ ҳарбийлаштирилган ва касбий ёнғин-қутқарув» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

13. 151-банддаги «прокуратура органларининг» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

14. 158-банддан «Берилган маслаҳат ушбу Йўриқноманинг 31-иловасига мувофиқ юритиладиган маслаҳатларни ҳисобга олиш журналида рўйхатдан ўтказилади.» деган сўзлар чиқариб ташлансин.

15. 165-банд иккинчи хатбошисидаги «ИИВ» аббревиатураси «ФВВ» аббревиатураси билан алмаштирилсин.

16. Давлат ёнғин назорати органлари фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 2 – 10, 24, 30 – 32-иловаларидаги «ИЧКИ ИШЛАР» деган сўзлар «ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР» деган сўзлар билан алмаштирилсин.   

17. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, «Ўзстандарт» агентлиги ва Ўзбекистон савдо-саноат палатаси билан келишилган.

Umumiy takliflar

523