ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
3756 Бюро принудительного исполнения при Генеральной прокуратуре Республики Узбекистан 04/06/2019 19/06/2019 0

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Qarori
Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида
ID-3756

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 

ҚАРОРИ

Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш,
сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида низомга
ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида

        “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ва давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни сотиш тартибини такомиллаштириш ҳамда маҳсулотларни сертификатлаштириш жараёнини соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

        1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сон қарори билан тасдиқланган Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.

        2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

        3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.

 

        Ўзбекистон Республикасининг

                      Бош вазири                                                                                                                                                      А. Арипов

 

Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “___” ________

____-сон қарорига

ИЛОВА

Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш,
сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча

        1. 6-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

“Тез бузиладиган маҳсулотларга мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш ва бериш барча зарур ҳужжатлар (синов протоколлари, тадқиқот далолатномалари, санитария-эпидемиология, ветеринария, фитосанитария хулосалари, экологик экспертиза хулосаси) берилган вақтдан бошлаб бир кун мобайнида амалга оширилади. Бошқа турдаги мол-мулкларга мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш ва бериш муддати қонун ҳужжатларида белгиланади”.

        2. 18-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Давлат даромадига ўтказилган мол-мулклар сотилишини таъминлашда маҳаллий ҳокимликлар бозор ва савдо мажмуаларда савдо ўринлари ва ярмаркалар ташкил этиш орқали савдо ташкилотларига кўмаклашадилар”;

иккинчи – еттинчи хатбошилар тегишинча учинчи – саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.

Umumiy takliflar

205