ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
3755 Центр профессионального образования 03/06/2019 18/06/2019 0

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Qarori
Ўзбекистон Республикасининг касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тўғрисида
ID-3755

Лойиҳа

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикасининг касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-3504-сон қарорининг ижросини таъминлаш ҳамда вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва йирик корхоналарнинг, шунингдек, алоҳида тармоқларни ҳамда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларига мувофиқ янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш, ишлаб турганларини модернизациялаш ва техник қайта жиҳозлаш бўйича, истиқболда мўлжалланаётган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида касб-ҳунар таълими муассасаларида кадрлар тайёрлашни ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил ..... майдаги

“Касб-ҳунар таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир ташкилий

чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-.........-сонли қарорига асосан:

тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тасарруфида ишчи касб эгаларини тайёрлайдиган ..... та “кўп тармоқли” касб-ҳунар таълим муассасалари ташкил этилганлиги;

“кўп тармоқли” касб-ҳунар таълим муассасаларида ишчи касбларни тайёрлаш билан боғлиқ бўлган барча харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар

ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари икки хафта муддатда “кўп тармоқли” касб-ҳунар таълим муассасаларининг мавжуд имкониятларидан келиб чиқиб, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда тармоқларни ривожлантириш дастурлари доирасида амалга оширилиши белгиланган инвестиция лойиҳалар ва иш ўринларининг табиий бўшашини ҳисобга олган ҳолда касб-ҳунар таълимининг касблари ва мутахассисликлари бўйича кадрларга бўлган эҳтиёжларни ҳудудлар кесимида шакллантириб, умумлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими марказига тақдим этсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази бир ой муддатда 2019/2020 ўқув йилида “кўп тармоқли” касб-ҳунар таълим муассасаларига ўқувчиларни қабул қилиш кўрсаткичларини Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг кўриб чиқиши учун киритсин.

4. Тасарруфида касб-ҳунар коллежи мавжуд бўлган вазирлик, идора

ва хўжалик бирлашмалари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази билан биргаликда бир ой муддатда тегишли тармоқни ривожлантириш дастурлари доирасида ишга тушириладиган инвестицион лойиҳалар ҳамда мавжуд иш ўринларининг табиий бўшашини ҳисобга олган ҳолда, шунингдек замонавий бозор механизмлари асосида касбий тайёрланган мутахассисларга бўлган эҳтиёжларни йўналишлар, касблар, ихтисосликлар ва ҳудудлар кесимида аниқлаб, 2019/2020 ўқув йилида тегишли касб-ҳунар таълими муассасасига ўқишга қабул қилиш параметрларини шакллантирсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази, тасарруфида касб-ҳунар таълими муассасалари мавжуд бўлган вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалари тегишлилиги бўйича 2019/2020 ўқув йилида умумлаштирилган параметрлар асосида касб-ҳунар таълими муассасаларига қабул қилишни таъминласин.

6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб “кўп тармоқли” касб-ҳунар таълим муассасаларига қабул қилинган ўқувчилар сонидан келиб чиқан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.

7. Касб-ҳунар таълими муассасаларига 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб, уларнинг қувватлари, моддий-техник базаси ҳамда педагогик салоҳиятидан келиб чиқиб, бўйсунувига кўра вазирлик ёки идора билан келишилган ҳолда тўлов-контракт асосида қўшимча ўқитишни ташкил этиш хуқуқи берилсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази:

бир ой муддатда бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда касб-ҳунар таълими муассасаларига касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқувчиларни қабул қилиш тартибларини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

2019 йил 1 ноябрга қадар тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартибини такомиллаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази зарурат бўлган тақдирда бир ой муддатда ўз тасарруфида касб-ҳунар таълими муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш _____________ зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси

Бош вазири А. Арипов

Umumiy takliflar

1073