ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
3737 Министерство занятости и трудовых отношений Республики Узбекистан 04/06/2019 18/06/2019 0

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Вино ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнат муҳофазаси қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
ID-3737

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ

 МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

 

Вино ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнат муҳофазаси қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил
12 июлдаги 267-сон “Меҳнатни муҳофаза қилишга доир меъёрий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ва ишлаб чиқиш тўғрисида”ги
қарорига мувофиқ буюраман:

1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2007 йил 5 ноябрдаги М-44-сон буйруғи (рўйхат рақами 1754, 2007 йил 27 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52-сон, 545-модда) билан тасдиқланган Вино ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнат муҳофазаси қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Вазир                                                                                 Ш.Кудбиев

 

 

 

 

 

         Тошкент ш.,

2019 йил __ _________

          ____-сон

         

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Бандлик ва меҳнат

муносабатлари вазирининг

2019 йил “__” ________даги

_____-сон буйруғига

ИЛОВА

 

Вино ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнат муҳофазаси қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. 10 – банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“10. Ўзбекистон Республикаси “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 38-сон, 441-модда) мувофиқ ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширувчи, ходимларининг сони эллик киши ва ундан ортиқ бўлган ҳар бир ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилишини таъминлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ташкил этилади ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тегишли тайёргарликка эга бўлган мутахассис лавозими жорий этилади. Элликта ва ундан ортиқ транспорт воситаси мавжуд бўлган ташкилотда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳам ташкил этилади ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мутахассис лавозими жорий этилади.

Ходимларининг сони эллик нафардан кам бўлган ташкилотда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш ёки меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис лавозимини жорий этиш тўғрисидаги қарор иш берувчи томонидан мазкур ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусияти ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.

Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг вазифалари меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорининг профессионал иштирокчилари томонидан шартнома асосида амалга оширилиши мумкин.”.

2. 16 – банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“16. Корхоналарда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2012 йил 10 июлдаги
200-сон “Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруқ (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 35-сон, 407-модда) асосида амалга оширилиши лозим.”.

3. 39 – банддаги “ёшга тўлмаган шахслар меҳнатидан фойдаланиш тақиқланган меҳнат шароити ноқулай бўлган ишлар” деган сўзлар “ёшдан кичик шахсларнинг меҳнати қўлланиши тақиқланадиган ноқулай меҳнат шароитлари ишлари” деган сўз билан алмаштирилсин.

4. 40 – банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.

5. 516 ва 600 бандлардаги “Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончилиқда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш Давлат инспекцияси” ва “Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончилиқда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш Давлат инспекциясига” деган сўзлар тегишлича “Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси” ва “Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

6. 527 – банддаги “гигиена сертификати ва мувофиқлик сертификатига” деган сўзлар “санитария-эпидемиологик хулосага” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

7. 599банддаги “Ўзвиносаноат-холдинг” компанияси” деган сўзлар “Ўзшаробсаноат” акциядорлик жамияти деган сўзлар билан алмаштирилсин.

Umumiy takliflar

490