ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
3691 АО «Ўзбекистон темир йўллари» 31/05/2019 15/06/2019 9

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Qarori
“Тошкент шаҳрида янги ликёр-ароқ заводини қуриш” лойиҳасини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
ID-3691

Лойиҳа

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ҚАРОРИ

 

 

Тошкент шаҳрида янги ликёр-ароқ заводини қуриш” лойиҳасини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 сентябрдаги «Юқори сифатли этил спирти ва ликёр-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3263-сон қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида:

  1. Қуйидагилар эътиборга олинсин:

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ “Селена” МЧЖ билан бирга тўғридан-тўғри чет эл инвестициялари ҳисобига “Тошкент шаҳрида янги ликёр-ароқ заводини қуриш” лойиҳасини амалга оширмоқда;

“Тошкент шаҳрида янги ликёр-ароқ заводини қуриш” лойиҳасини рўёбга чиқариш Тошкент шаҳри, Яшнабод тумани, Фарғона йўли кўчаси, 23/25 манзили бўйича амалга оширилмоқда.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.09.2017 йилдаги «Юқори сифатли этил спирти ва ликёр-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3263-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.

 3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири А.Ж. Раматов ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раиси вазифасини бажарувчиси Х.Н. Хасилов зиммасига юклансин.

 

 

         

Ўзбекистон Республикаси

              Президенти                                                   Ш. Мирзиёев

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 
   

                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                             Лойиха

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.09.2017 йилдаги «Юқори сифатли этил спирти ва ликёр-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3263-сон Қарорига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар

 

  1. 6-банднинг тўртинчи ва бешинчи хат бошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«бош лойиҳа ва пудрат ташкилотлариэнг яхши таклифларни танлаб олиш асосида ёки тендер (танлов) савдоларини ўтказмасдан, тўғридан-тўғри музокараларни ўтказиш йўли билан, шу жумладан чет эл компаниялари».

  1. 7-бандда:

иккинчи хат бошида «2019 йилнинг 1 январигача» сўзлари «2020 йилнинг 1 июлигача» сўзларига алмаштирилсин, «бир вақтнинг ўзида ишлаб чиқиш билан» сўзаридан кейин «ва босқичма-босқич  экспертиза билан» сўзлари билан тўлдирилсин;

тўртинчи хат боши «тендер» сўзидан кейин «(танлов сўзи билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги хат боши билан тўлдирилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги «Premium Uzbekistan», «Premium O’zbekiston», «Премиум Узбекистан», «Премиум Ўзбекистон» фирма номларидан (савдо белгиларидан) маҳсулотларни ишлаб чиқаришда муддатсиз фойдаланиш учун уларни «Premium Uzbekistan» МЧЖ ҚК номига рўйхатдан ўтказилишини таъминласин.».

3. 8-банд олиб ташлансин.

4. 9-бандда:

биринчи хат бошида «бош лойиҳа ва пудрат сўзларидан кейин «лойиҳа, пудрат ва» сўзлари билан тўлдирилсин;

олтинчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«ўрнатилган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича лойиҳаларни амалга ошириш диорасида олиб келинадиган махсус техника ва махсус автотрансопорт, ускуналар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари, бутловчи буюмлар ва боғламалар, хомашё ва материаллар, лаборатория ускуналари, мебель ва асбоблар, технологик ҳужжатлар, жиҳозлар, шунингдек металлпрокатлар учун – божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари);

тўртинчи хат бошидан кейин қуйидаги мазмундаги хат боши билан тўлдирилсин:

«барча турдаги солиқлар ва ягона ижтимоий тўлов тўлашдан».

саккизинчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Белгилаб қўйилсинки, лойиҳаларни амалга ошириш доирасида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, унинг таркибий бўлинмалари, «Premium Uzbekistan» МЧЖ ҚК ва лойиҳаларнинг бошқа иштирокчилари ўртасида беғараз асосида бериладиган мулк қўшимча қиймат солиғи, юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича солиқ солиш объекти ҳисобланмайди».

қуйидаги мазмундаги хат боши билан тўлдирилсин:

«Premium Uzbekistan» МЧЖ ҚК 2024 йил 1 январгача барча турдаги солиқлар ва ягона ижтимоий тўловларни тўлашдан озод этилсин».

5. 14, 16-бандларда ««Ўзбекистон темир йўллари» АЖ» сўзлари ««Premium Uzbekistan» МЧЖ ҚК» сўзлари билан алмаштирилсин.

6.  15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги «Premium Uzbekistan» МЧЖ ҚК буюртмалари бўйича лойиҳани амалга оширишда қатнашаётган хорижий мутахассисларга, хорижий компаниялар ходимларига, давлат божини ундирмасдан, кўп мартали визалар расмийлаштирилиши, берилиши ва уларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек вақтинча яшаш жойи бўйича (шу жумладан бевосита қурилиш майдончасида, тегишли вақтинчалик иншоотларда) вақтинча рўйхатдан ўтказишни ва вақтинча рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини таъминласин».

 

 

Umumiy takliflar

490