ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
3683 Международный научно исследовательский центр Имома Бухорий 31/05/2019 14/06/2019 0

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Qarori
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг кутубхона фондини хорижий адабиётлар билан бойитиш тўғрисида
ID-3683

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 27 мартдаги ПҚ–2855-сон қарори ижроси юзасидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига хорижий тадқиқотчи олимлар жалб этилишини инобатга олиб, кутубхона фондини хорижий адабиётлар билан бойитиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази (кейинги ўринларда - Марказ) кутубхона фондига хорижий давлатлардан 1-иловаларга мувофиқ хориждан адабиётлар (кейинги ўринларда – хорижий адабиётлар) олиб келиниши ташкил этилсин.

2. 2019 йилда Марказ кутубхона фондига хорижий адабиётларни олиб келиш бўйича 2-иловага мувофиқ таркибда ишчи гуруҳи (кейинги ўринларда – ишчи гуруҳ)  тузилсин.

3. Хорижий адабиётларни сотиб олиш ва олиб келиш, шу жумладан, ишчи гуруҳнинг сафар харажатлари, хорижий адабиётларни манзилга етказиш, тушириш ҳамда божхона йиғимлари билан боғлиқ барча харажатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Алоҳида муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш дирекцияси томонидан қоплансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги ишчи гуруҳ аъзоларининг сафар ҳужжатлари белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.

5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти мудири А. Джурабаевга юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг

    Бош вазири                                                               А. Арипов

Umumiy takliflar

205