ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
3677 Министерство юстиции Республики Узбекистан 30/05/2019 14/06/2019 0

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Qarori
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда маъмурий тартиб-таомилларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 23 апрелдаги ПҚ–4297-сон қарори)
ID-3677

ЛОЙИҲА

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСБУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

(Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда маъмурий тартиб-таомилларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”

2019 йил 23 апрелдаги ПҚ–4297-сон қарори)

        Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда маъмурий тартиб-таомилларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 23 апрелдаги ПҚ-4297-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

        1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

        2. Вазирлик ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

        3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ғаниев зиммасига юклансин

        Ўзбекистон Республикасининг

                      Бош вазири                                                                                                              А. Арипов

 

         Вазирлар Маҳкамасининг

2019 йил “__” июндаги __-сон қарорига

                         илова

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган айрим ўзгартириш ва қўшимчалар

        1. Вазирлар Маҳкамасининг “Экологик хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларни Ўзбекистон Республикасига олиб киришни ва уларни унинг ҳудудидан олиб чиқишни тартибга солиш тўғрисида”ги 2000 йил 19 апрелдаги 151-сон қарорининг  (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 2000 й. 4-сон, 21-модда) 2-иловаси рус тилидаги матнида:

        а) 5-бандидаги “и в сроки, установленные согласно приложению” сўзлари “в срок до пяти рабочих дней” сўзлари билан алмаштирилсин;

        б) илова ўз кучини йўқотган деб топилсин.

        2. Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботини соддалаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2004 йил 6 июлдаги 318-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2004 й., 27-сон, 315-модда) 1-иловасида:

        а) 7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

        “7. Санитария-эпидимология хулосани олиш учун ариза берувчи ҳудудий давлат санитария назорати органига Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва “Ўзстандарт” агентлиги томонидан тасдиқланган шаклдаги ариза билан мурожаат қилади.

        Озиқ-овқат ишлаб чиқарувчилар аризага технологик қўлланмалар ва тайёрлаш қодаларини илова қилади.”;

        б) 14-банди қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

        “Айнан бир хил товарларга бир ташқи савдо шартномаси (контракти) доирасида санитария-эпидемиология хулосаси бир календарь йилидан ошмаган муддатга бир маротаба тақдим этилади.”;

        в) 19-бандда:

        бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

        “Четдан олиб келинаётган маҳсулотни сертификатлаштириш учун маҳсулотни маркировка қилиш намунаси (маҳсулот тўғрисида ахборот) тақдим этилади.”;

        олтинчи-тўққизинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

        г) 20-бандда:

        “Сертификатлаштириш мақсадида” сўзлари “Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни сертификатлаштириш мақсадида” сўзлари билан алмаштирилсин;

        д) 21-бандда:

        биринчи хатбошисидаги “сертификатлаштириш органи” сўзларидан кейин “ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни” сўзлари қўшилсин;

        иккинчи хатбошисидаги “сертификатлаштириш органи” сўзларидан кейин “ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга” сўзлари қўшилсин;

        е) 24-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

        “Четдан олиб келинаётган маҳсулотнинг зарур норматив ҳужжати ёки техник таснифномалар мавжуд бўлмаса, мазкур маҳсулотни сертификатлаш маҳсулотнинг ана шундай турларига хос ҳужжатлар бўйича амалга оширилади.”;

        ж) 26-банди қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

        “Айнан бир хил товарларга бир ташқи савдо шартномаси (контракти) доирасида мувофиқлик сертификати бир календарь йилидан ошмаган муддатга бир маротаба тақдим этилади.”.

        3. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтирилаётган давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлардан, маъмурий ва молиявий жазолардан ажратмалар миқдорларининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2010 й., 14-15-сон) 29-позициясидаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали ўсимликлар карантини бўйича чегара пунктларида транзит ўтаётган карантин остидаги юкларни очмасдан транспорт бирлигига ҳужжатларни расмийлаштиришдан” сўзлари чиқариб ташлансин.

        4. Вазирлар Маҳкамасининг “Экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда давлат божхона хизмати органларига тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2015 йил 20 июлдаги 197-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 29-сон, 382-модда) иловасида:

        а) Экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда давлат божхона хизмати органларига тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати I бўлимининг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

        “3. Транспорт ҳужжатлари, ўров варағи бундан мустасно”;

        б) Экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда давлат божхона хизмати органларига тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхати II бўлимининг

        3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

        “3. Транспорт ҳужжатлари, ўров варағи бундан мустасно”.

        5. Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат ветеринария хизмати тизимида рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 2017 йил 15 мардаги 139-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 11-сон, 166-модда):

        а) 3-иловада:

        8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

        “8. Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини олиш учун аризачи (ёки унинг номидан ҳаракат қилувчи ишончли вакил) ваколатли органга мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда ариза тақдим этиб, унга мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар ва намуналар илова қилади.”;

        4-иловасининг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

        б) 4-иловада:

        6-банди қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

        «Айнан бир хил товарларга бир ташқи савдо шартномаси (контракти) доирасида ветерания сертификати бир календарь йилидан ошмаган муддатга бир маротаба тақдим этилади.»;

        31-бандидаги “камида 30 кун олдин” сўзлари чиқариб ташлансин;

        44-бандидаги “30 кундан кам бўлмаган муддатда” сўзлари чиқариб ташлансин.

        6. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратини ташкил этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 2017 йил 21 декабрдаги 1007-сон қарорининг 1-иловасида:

        3-банди қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

        “Бунда товарлар ва транспорт воситалари, агар мазкур товарлар ва транспорт воситалари қонун ҳужжатларига мувофиқ фитосанитария ва ветеринария назоратига тегишли бўлмаса, уларни фитосанитария ва (ёки) ветеринария назоратидан ўтказиш тақиқланади.”;

        иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

        7. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ўсимликлар карантинидаги зарарли организмлардан ҳимоя қилиш ва ўсимликлар карантини соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 2018 йил 29 январдаги 65-сон қарорида:

        а) 1-илованинг 29-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

        “29. Ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотлар транзит тарзида Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ёпиқ ёки изотермик, ташишга яроқли ва пломбаланган вагонларда, автофургонларда, авторефрежератор ёки контейнерларда Божхона транзит режими тўғрисидаги низомга мувофиқ ҳамда ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларни очмасдан транспорт бирлигига далолатнома берилгандан сўнг олиб ўтилади.

        Ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларни очмасдан транспорт бирлигига далолатнома бериш учун ҳақ ундирилмайди.”;

        б) 2-иловада:

        9-банднинг саккизинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

        17-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

        «17. Карантин рухсатномасини бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарор ариза берувчилар томонидан ариза Инспекцияга келиб тушган кундан бошлаб беш иш куни давомида қабул қилинади ва бу ҳақидаги тегишли ҳужжатни ариза берувчиларга бериши (юбориши) ёки бундай ҳужжатни бериш рад этилганлиги тўғрисида Инспекция уни ёзма шаклда, шу жумладан, ахборот тизими орқали электрон шаклда хабардор қилиши шарт.»;

        18-банди қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

        “Айнан бир хил товарларга бир ташқи савдо шартномаси (контракти) доирасида карантин рухсатномаси бир календарь йилидан ошмаган муддатга бир маротаба тақдим этилади.”;

        “Бажариш муддати” устунининг 1-босқичидаги “Ўсимликлар карантини назоратидаги маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш режалаштирилган кундан камида 30 кун қолганда” сўзлари “Аризачининг хоҳишига кўра” сўзлари билан алмаштирилсин;

        “Бажариш муддати” устунининг 2-босқичидаги “Етти иш кун давомида. Қарор қабул қилинган санадан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай” сўзлари “Беш иш кун давомида” сўзлари билан алмаштирилсин;

        в) 3-иловада:

        9-банднинг саккизинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

        17-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

        “17. Фитосанитар сертификатини бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарор ариза берувчилар томонидан ариза келиб тушган кундан бошлаб беш иш куни давомида қабул қилинади ва бу ҳақидаги тегишли ҳужжатни ариза берувчиларга бериши (юбориши) ёки бундай ҳужжатни бериш рад этилганлиги тўғрисида ҳудудий инспекция уни ёзма шаклда, шу жумладан, ахборот тизими орқали электрон шаклда хабардор қилиши шарт.”;

        18-банди қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

        “Айнан бир хил товарларга бир ташқи савдо шартномаси (контракти) доирасида карантин рухсатномаси бир календарь йилидан ошмаган муддатга бир маротаба тақдим этилади”;

         “Бажариш муддати” устунининг 1-босқичидаги “Ўсимлик карантини назоратидаги маҳсулотларни Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш режалаштирилган кундан камида 30 кун қолганда” сўзлари “Аризачининг хоҳишига кўра” сўзлари билан алмаштирилсин;

        “Бажариш муддати” устунининг 2-босқичидаги “Етти иш кун давомида. Қарор қабул қилинган санадан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай” сўзлари “Беш иш кун давомида” сўзлари билан алмаштирилсин.

Umumiy takliflar

529