ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
3663 Министерство культуры Республики Узбекистан 29/05/2019 13/06/2019 0

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Qarori
Эркин Воҳидов мемориал музейи ҳамда Ҳазиний уй-музейи фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
ID-3663

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2019 йил 6-7 май кунлари Фарғона вилоятига ташрифлари давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган 19-сонли мажлис баёни 63-бандига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокимлигининг Фарғона вилояти, Марғилон шаҳрида Эркин Воҳидов мемориал музейи ҳамда Учкўприк туманида Ҳазиний уй-музейини (кейинги ўринларда музейлар деб юритилади) Фарғона вилоят тарихи ва маданияти давлат музейининг филиали сифатида ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

2. Фарғона вилоят ҳокими (Ш. Ғаниев) Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев) билан биргаликда:

ташкил этилаётган музейларнинг асосий вазифаларидан келиб чиқиб, Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи тўғрисида янгиланган низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

музейларнинг штатлар жадвалини белгиланган тартибда ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини ҳамда малакали кадрлар билан тўлдирилишини таъминлаш;

музейлар жойлашган биноларни Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи балансига ўтказиш ҳамда биноларнинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш;

музейларда маданий-маърифий тадбирлар, атоқли шоир ва ёзувчилар ҳаёти ва ижодига бағишланган давра суҳбатлари, ижодий учрашувлар ташкил этиш;

музейларга замонавий интерфаол ахборот-технологияларни жорий этиш чораларини кўрсин.

3. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига музейлар фаолиятини кенг ёритиш тавсия этилсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг “2017–2027 йилларда давлат музейлари фаолиятини такомиллаштириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида” 2017 йил 11 декабрдаги 975-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг маданият вазири Б.С. Сайфуллаев, Фарғона вилояти ҳокими Ш.М. Ғаниев зиммаларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг
Бош вазири

 


А. Арипов

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил “
___” июндаги ____-сон қарорига
илова

 

Вазирлар Маҳкамасининг “2017–2027 йилларда давлат музейлари фаолиятини такомиллаштириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида”
2017 йил 11 декабрдаги 975-сон қарорига киритилаётган
ўзгартиришлар

 

1. 2-илова (2017-2027 йилларда янги ташкил этиладиган давлат музейлари рўйхати):

а) 6- позициясидан сўнг қуйидаги мазмундаги 7 ва 8-позициялар қўшилсин:

 

 

7.

Эркин Воҳидов мемориал музейи (Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейининг филиали сифатида)

Марғилон шаҳри

 

 

8.

Ҳазиний уй-музейи (Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейининг филиали сифатида)

Учкўприк тумани

 

 

 

б) 7 ва 8-позициялар тегишлича 9 ва 10-позицияларга ўзгартирилсин.

 

2. 4-илова (Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган музейлари, уларнинг филиал ва бўлимлари рўйхати)
18-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

 

18.

Фарғона вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи ҳамда унинг қуйидаги филиаллари:

Фарғона шаҳри

 

 

Марғилон шаҳар тарих музейи

Марғилон шаҳри

 

 

Увайсий уй-музейи

Марғилон шаҳри

 

 

Эркин Воҳидов уй-музейи

Олтиариқ тумани

 

 

Ҳазиний уй-музейи

Учкўприк тумани

 

 

Эркин Воҳидов мемориал музейи

Марғилон шаҳри

Umumiy takliflar

429