ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
364 Министерство финансов Республики Узбекистан 30/08/2018 14/09/2018 2

Muhokama yakunlandi

Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикчилик муносабатларини янада қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
ID-364

ЛОЙИҲА

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ

Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикчилик муносабатларини янада қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил
 5 апрелдаги ПҚ-3651-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикчилик муносабатларини янада рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил
 5 апрелдаги ПҚ-3651-сон қарорига мувофиқ давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида ташкил қилинадиган нодавлат мактабгача таълим муассасалари, муассасасининг раҳбарлари, методистлари, тарбиячилари, дефектологлари, психологлари, мусиқа ходимлари иш ҳақига сарфланадиган харажатларни қоплаш учун давлат мактабгача таълим муассасалари учун белгиланган шартларда қўшимча бюджет субсидиялари олиш ҳуқуқига эга эканлиги белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида фаолият юритадиган нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг айрим ходимлари иш ҳақига сарфланадиган харажатларни қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикчилик муносабатларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 19 майдаги 378-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида фаолият юритадиган нодавлат мактабгача таълим муассасаларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги Низомга
2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.

4.Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири А.В. Шин зиммаларига юклансин.

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Бош вазири

 

                        А. Арипов

 

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил “___”_______даги
____- сон 
қарорига
1-ИЛОВА

 

Давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида хусусий шерикнинг
мол-мулки негизида фаолият юритаётган нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг раҳбарлари, методистлари, тарбиячилари, дефектологлари, психологлари, мусиқа ходимлари иш ҳақига сарфланадиган харажатларни қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида хусусий шерикнинг мол-мулки негизида фаолият юритаётган нодавлат мактабгача таълим муассасалари (кейинги ўринларда таълим муассасаси деб аталади) томонидан муассасанинг раҳбарлари, методистлари, тарбиячилари, дефектологлари, психологлари, мусиқа ходимлари  (кейинги ўринларда айрим ходимлар деб аталади) иш ҳақига сарфланадиган харажатларни қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан субсидиялар (кейинги ўринларда субсидия деб аталади) олиш тартибини белгилайди.

2. Таълим муассасалари, муассасанинг айрим ходимлари иш ҳақига сарфланадиган харажатларни қоплаш учун давлат мактабгача таълим муассасалари учун белгиланган шартларда бюджет субсидияларини олиш ҳуқуқига эга.

3. Таълим муассасаларининг айрим ходимлари иш ҳақига сарфланадиган харажатларни қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш ва тўлаш мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

2-боб. Субсидия олиш тартиби

4. Таълим муассасаси томонидан давлат бюджетидан субсидия олиш зарурияти пайдо бўлганда, субсидия олиш учун жойлашган ҳудудидан келиб чиқиб, Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бош бошқармаларига (кейинги ўринларда молия органлари деб аталади) ариза билан мурожаат қилинади.

5. Аризага қуйидагилар илова қилинади:

ариза берувчининг – юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектининг номи, жойлашган ери (почта манзили) ва ташкилий-ҳуқуқий шаклини тасдиқловчи гувоҳнома, тижорат банкидаги ҳисоб рақамлар реквизитлари;

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги билан
давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида таълим муассасасини ташкил этиш тўғрисида имзоланган битим нусхаси;

таълим муассасасининг қуввати, фаолиятининг бошланиш санаси,
ота-оналар (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) тўлови тўғрисидаги маълумотнома.

6. Молия органи таълим муассасасининг аризаси келиб тушган кундан бошлаб етти кун мобайнида унинг мазкур Низомда белгиланган талабларга мослигини ўрганиб чиқади ва аризани қаноатлантириш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва таълим муассасасини субсидиялар ажратиш ёки аризани рад этиш тўғрисида асослантирилган ҳолда ёзма шаклда хабардор қилади.

Таълим муассасасига субсидиялар ажратиш молия органи раҳбарининг тегишли буйруғи билан расмийлаштирилади ҳамда буйруқда субсидияни ажратиш даври кўрсатилади.

7. Молия органи томонидан таълим муассасасига субсидия ажратиш таълим муассасаси ва Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ўртасида субсидияларни ажратиш тўғрисида тузилган битимда кўрсатилган муддат давомида амалга оширилиши мумкин.

8. Молия органи:

таълим муассасаси Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан юритиладиган тегишли реестрга киритилмаганлиги;

таълим муассасаси давлат-хусусий шерикчилиги тўғрисидаги келишувда белгиланган мажбуриятларнинг бажарилмаслиги сабабли Қорақалпоғистон Республикаси мактабгача таълим вазирлиги, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари ҳамда Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси тавсиясига кўра субсидиялар ажратилишини рад этишга ҳақлидир.

9. Таълим муассасаси тегишли туман (шаҳар) молия бўлимларига хар ҳисобот ойи якунлари бўйича кейинги ойнинг 7 санасига қадар ўтган ойда таълим муассасасига ҳақиқатда қатнаган болалар сони тўғрисида маълумотни ҳамда таълим муассасасида болалар таъминоти учун ота-оналар (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) томонидан тўланган тўлов ҳужжатларини илова қилган ҳолда субсидиялар олиш учун мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда буюртманомани тақдим этади.

10. Таълим муассасаси томонидан тақдим этилган буюртманомага асосан ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган кунидан ҳамда давлат мактабгача таълим муассасалари учун белгиланган лавозим маошларидан келиб чиқиб субсидиялар ҳисобланади.

11. Туман (шаҳар) молия бўлимлари ҳудуддаги таълим муассасалари томонидан тақдим этилган буюртманомаларни умумлаштириб, субсидияларни ажратиш учун мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиладиган таълим муассасаларининг реестрини тузади ва ҳисобот ойидан кейинги ойнинг
12 санасигача тегишли ғазначилик бўлинмасига тўловни амалга ошириш учун ва юқори турувчи молия органига маълумот учун тақдим этади.

12. Ғазначилик бўлинмаси туман (шаҳар) молия бўлимлари томонидан тақдим этилган реестр асосида тегишли таълим муассасасининг тижорат банкларидаги ҳисобварақларига субсидияларни белгиланган тартибда ўтказиб беради.

13. Таълим муассасаларига субсидиялар ҳар ой якунлари бўйича кейинги ойнинг 15 санасига қадар молия органларига тақдим қилинган буюртманомага асосан ажратилади.

14. Белгиланган муддатда субсидия олиш учун буюртманома тақдим этмаган таълим муассасасига кечиккан ойи учун субсидия ажратилмайди.

3-боб. Субсидияларни ҳисоблаш тартиби

15. Субсидиялар тегишли молия йили учун Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари параметрларида таълим соҳаси учун назарда тутилган маблағлар ҳисобидан белгиланган тартибда молия органи томонидан режалаштирилади.

16. Таълим муассасаларининг айрим ходимларини гуруҳ (9 соатлик иш режимидаги) сонидан келиб чиққан ҳолда штат бирликлари давлат мактабгача таълим муассасаларининг намунавий штатлари учун гуруҳ сонига қараб белгиланадиган штат бирликлари меъёрлари бўйича аниқланади.

17. Таълим муассасаларининг айрим ходимлари иш ҳақига сарфланадиган харажатларни қоплаш учун субсидиялар давлат мактабгача таълим тизими ходимлари учун белгиланган меҳнатига ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкалари миқдорларида ҳисобланади.

18. Гуруҳлар сонини белгилашда таълим муассасасидаги тарбияланувчиларнинг умумий сонидан келиб чиқиб, ҳар бир гуруҳидаги бола сони меъёри камида 20 нафар бўлганда бир гуруҳ сифатида ҳисобга олинади.

Бунда, таълим муассасасида боланинг бир ой давомида қатнаган кунлари
12 кундан кам бўлмаслиги лозим.

19. Йил давомида қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат мактабгача таълим муассасаси айрим ходимлари иш ҳақи миқдорлари ва шартлари ўзгарган ҳолларда, таълим муассасалари учун субсидиялар ўзгарган иш ҳақи миқдоридан ҳисобланади.

4-боб. Якуний қоидалар

20. Туман (шаҳар) молия бўлимига субсидияни ажратиш учун тақдим этилган маълумотларнинг асослилиги ва тўғрилигига таълим муассасасининг раҳбари шахсан жавоб беради.

21. Таълим муассасаси томонидан субсидия олиш учун туман (шаҳар) молия бўлимига тақдим этилган маълумотлар ва ҳужжатларнинг сохталиги аниқланганда, ушбу муассаса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиладиган таълим муассасаларининг реестридан чиқарилади ҳамда бунинг ҳисобига ортиқча олинган субсидиялар тегишли маҳаллий бюджетга қайтарилади.

22. Субсидия маблағларининг мақсадли сарфланиши юзасидан назорат Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг Ички аудит ва молиявий назорат хизмати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати органлари томонидан амалга оширилади.

23. Мазкур Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.

 

Давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида фаолият юритадиган нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг айрим ходимлари иш ҳақига сарфланадиган харажатларни қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

Таълим муассасаларининг айрим ходимлари иш ҳақига сарфланадиган харажатларни қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш ва тўлаш

СХЕМАСИ

 

Босқичлар

 

Субъект

 

Тадбирлар

 

Бажариш

муддати

 

 

 

 

 

 

 

1-босқич

 

Таълим муассасаси

 

 Субсидиялар ажратиш учун молия органига тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза билан мурожаат қилади.

 

заруратдан келиб чиқиб

 

 

 

 

 

 

 

 

2-босқич

  

Молия органи

 

 Таълим муассасасининг аризасини ўрганиб чиқади ва аризани қаноатлантириш ёки уни рад этиш бўйича қарор қабул қилади. Қарор қабул қилингандан сўнг таълим муассасасини субсидиялар ажратиш ёки аризани рад этиш тўғрисида ёзма шаклда, шу жумладан электрон ахборот тизими орқали хабардор қилади.

 

7 иш куни давомида

 

 

 

 

 

 

 

 

 

3-босқич

 

Таълим муассасаси

 

 Тегишли туман (шаҳар) молия бўлимларига ўтган ойда таълим муассасасига ҳақиқатда қатнаган болалар сони тўғрисида маълумотни ҳамда таълим муассасасида болалар таъминоти учун ота-оналар (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) томонидан тўланган тўлов ҳужжатларини илова қилган ҳолда субсидиялар олиш учун 1-иловага мувофиқ буюртманомани туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари билан келишилган ҳолда тақдим этади.

 

ҳисобот ойидан кейинги ойнинг
7 санасигача

 

 

 

 

 

 

 

 

 

4-босқич

 

Туман (шаҳар) молия бўлимлари

 

Ҳудуддаги таълим муассасалари томонидан тақдим этилган буюртмаларни умумлаштириб, субсидияларни ажратиш учун мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиладиган нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг реестрини тузади ва ғазначилик бўлинмасига тўловни амалга ошириш учун ва юқори турувчи молия органига маълумот учун тақдим этади.

 

ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 12 санасигача

 

 

 

 

 

 

 

 

5-босқич

 

Ғазначилик бўлинмаси

 

Тақдим этилган реестр асосида тегишли таълим муассасасининг тижорат банклардаги ҳисобрақамларига субсидияларни белгиланган тартибда ўтказиб беради.

 

ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15 санасигача

 

Давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида фаолият юритадиган нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг айрим ходимлари иш ҳақига сарфланадиган харажатларни қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

_______________________________ га

                     (молия бўлими номи)

 

___________________________бўйича

                      (ташкилот номи)

 

20__ йил _____________ учун давлат-хусусий шерикчилик

шартлари асосида фаолият юритадиган мактабгача таълим

муассасасининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети

маблағларидан субсидияларни олиш учун

БУЮРТМАНОМА*

    

Т/р

Таълим муассасасида таълим
олаётган болаларнинг

Туғилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг серияси ва рақами

Ҳисобот ойида

Ф.И.О

Туғилган санаси,

ойи ва йили

Боланинг таълим муассасасига қатнаган кунлари

Бола таъминоти учун тўланган маблағ

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ЖАМИ:

Х

Х

 

 

         

Изоҳ: Таълим муассасасининг қисқа муддатли гуруҳларига қатнаган болалар учун алоҳида буюртманома тақдим этилади.

 

 

 

 

Таълим муассасаси раҳбари

 

 

 

 

 

(имзо)

 

(Ф.И.О)

М.Ў. (мавжуд бўлган тақдирда)

 

 

 

 

 

 

 

 

Таълим муассасаси бош ҳисобчиси

 

 

 

 

(имзо)

 

(Ф.И.О)

Давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида фаолият юритадиган нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг айрим ходимлари иш ҳақига сарфланадиган харажатларни қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

20__ йил _______ ойи учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан субсидиялар ажратиладиган

нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг

РЕЕСТРИ

  

Т/р

Субсидиялар ажратиладиган таълим муассасаси номи

Жойлашган ери (почта манзили)

СТИР

Банк

реквизитлари

Таълим муассасаларига ҳисобот ойида Давлат мактабгача таълими ходимлари учун белгиланган меъёрлар бўйича ҳисобланган штат бирликлари миқдори

Таълим муассасасига ҳақиқатда қатнаган

тарбия-

ланувчилар

сони

Ҳисобот

ойида ажратилган субсидиялар миқдори

мудир

методистлар

тарбиячилар

дефектологлар

Психологлар

мусиқа раҳбари

А

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ЖАМИ:

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Туман (шаҳар) молия бўлими мудири

 

 

 

 

 

(имзо)

 

(Ф.И.О)

Туман (шаҳар) молия бўлими бош ҳисобчиси

 

 

 

 

 

 

(имзо)

 

(Ф.И.О)

Ғазначилик бўлинмаси масъул ходими

 

 

 

 

(имзо)

 

(Ф.И.О)

20__ йил "____" ___________

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2018 йил “___”_______даги
____- сон 
қарорига
2-ИЛОВА

 

 

Давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида фаолият юритадиган нодавлат мактабгача таълим муассасаларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан субсидиялар ажратиш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартиришлар

 

2-бандда:

биринчи хатбошидаги “нодавлат таълим муассасаларига” сўзларидан кейин “(шерикчилик шартлари асосида хусусий шерикнинг мол-мулки негизида фаолият юритаётган нодавлат мактабгача таълим муассасаларидан ташқари)” сўзлари қўшилсин;

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Субсидиялар шерикчилик шартлари асосида хусусий шерикнинг мол-мулки негизида фаолият юритаётган нодавлат мактабгача таълим муассасаларида таълим олаётган ҳар бир бола учун (9 ва 10,5 соатлик иш режимидаги) давлат мактабгача таълим муассасанинг бир нафар тарбияланувчисига сарфланадиган харажатлар суммасининг қуйидаги миқдорларда ажратилади:

Тошкент шаҳрида – 10 фоиз

Нукус шаҳри ва вилоят марказларида – 20 фоиз

қолган ҳудудларда – 30 фоиз

Umumiy takliflar

1817