ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
361 Министерство водного хозяйства Республики Узбекистан 28/08/2018 12/09/2018 0

Muhokama yakunlandi

Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан
Cув хўжалиги ташкилотларининг саноат ва энергетика корхоналари учун техник сувни етказиб бериш харажатларини қоплаш ҳамда уларни сув хўжалигини ривожлантиришга ишлатиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида
ID-361

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини  ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3672-сонли қарорининг 7-иловаси билан тасдиқланган Сув хўжалиги тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича йўл харитасининг 3-банди ижросини таъминлаш мақсадида, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Сув хўжалиги ташкилотлари томонидан саноат ва энергетика корхоналарига (кейинги ўринларда–истеъмолчи деб юритилади) етказиб бериладиган техник сув учун хизмат тарифларини белгилаш ва кўрсатилган хизматдан тушган маблағларни ишлатиш тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2019 йилнинг 1 январидан амалга киритилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги 2019 йилдан бошлаб келгуси йилнинг 1 февралигача Молия вазирлиги билан биргаликда сув хўжалиги ташкилотлари томонидан саноат ва энергетика корхоналарига етказиб бериладиган техник сув учун хизмат тарифларини қайтадан кўриб чиқилишини таъминласин.

3. Сув хўжалиги вазирлиги, “Ўзбекэнерго” АЖ, “Ўзкимёсаноат” АЖ, “Ўзбекнефтгаз” ХК ҳамда бошқа тегишли вазирлик ва идоралар:

сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги эксплуатация ташкилотлари томонидан техник сув етказиб бериладиган саноат ва энергетика корхоналарини бир ой муддатда хатловдан ўтказишни;

хатлов натижалари бўйича аниқланган истеъмолчилар ва сув хўжалиги ташкилотлари ўртасида тузилган шартномага асосан техник сув етказиб бериш хизмати учун тўловларни амалга оширишни таъминласин.

4. Истеъмолчилар ва сув хўжалиги ташкилотлари ўртасида тузилган шартномаларга асосан техник сув етказиб бериш хизмати учун тўловларни тасдиқланган тарифларда календарь ойдан кейинги ойнинг 5 санасигача амалга оширилишини таъминласин.

Umumiy takliflar

962