ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
3593 Центральный банк Республики Узбекистан 23/05/2019 07/06/2019 3

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида депозитга ўтказиладиган мажбурий резервлари тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида
ID-3593

Тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида депозитга ўтказиладиган мажбурий резервлари тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги, “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги ПФ–5296-сон “Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва 2017 йил 13 сентябрдаги ПҚ–3272-сон “Пул-кредит сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/8-сон қарори (руйхат рақами 3002, 2018 йил 25 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 17-сон, 353-модда) билан тасдиқланган Тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида депозитга ўтказиладиган мажбурий резервлари тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.

2. Мазкур қарор 2019 йил 1 августдан эътиборан кучга киради.

 

    Марказий банк раиси

           М. Нурмуратов

          Тошкент ш.,

     2019 йил ___ май,
             _____-сон

 

 

 

 

 Ўзбекистон Республикаси Марказий     банки Бошқарувининг 2019 йил
_____майдаги  ____
-сон қарорига

ИЛОВА

 

 

Тижорат банкларининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида депозитга ўтказиладиган мажбурий резервлари тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча

 

1. 1-бандда:

тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

мажбурий резервларнинг ҳисоб-китоб даври – мажбурий резервларни сақлаш давридан олдинги ҳисобот ойи;”;

ўнинчи хатбошидаги “ўн тўрт” деган сўзлар “йигирма саккиз ёки ўттиз беш” деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:

сақлаш даври календари – мажбурий резервларнинг сақлаш даврини белгиловчи йиллик календарь.”.

2. 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“2. Мажбурий резервлар нормативи, ўртачалаш коэффициенти ҳамда сақлаш даври календари Марказий банк Бошқаруви қарори билан ўрнатилади ва резерв шакллантириладиган мажбуриятларнинг тури, валютаси ва муддатига боғлиқ бўлади.”.

3. 11-банддаги “ҳисоб-китоб даври тугаган кундан кейинги” деган сўзлар “сақлаш даври бошланиш кунидан олдинги” деган сўзлар билан алмаштирилсин.

Umumiy takliflar

588