ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
3549 Государственный комитет ветеринарии Республики Узбекистан 21/05/2019 05/06/2019 0

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Qarori
Республика балиқчилик соҳасини ривожлантириш “Uzbekistan Fisheries And Innovative Technologies For Growing Fish Expo-2019” I-Халқаро ихтисослаштирилган кўргазма-савдосини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-3549

ЛОЙИҲА

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ

Республика балиқчилик соҳасини ривожлантириш 
“Uzbekistan Fisheries And Innovative Technologies For Growing Fish Expo-2019”
I-Халқаро ихтисослаштирилган кўргазма-савдосини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Балиқчилик соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 6 ноябрдаги ПҚ-4005-сон қарорининг ижросини таъминлаш, балиқчилик соҳасини ҳар томонлама ривожлантириш, интенсив усулда балиқ етиштириш ҳамда маҳсулотларни қайта ишлаш бўйича ихчам корхоналарни ташкил этиш, етакчи хорижий компаниялар томонидан ишлаб чиқариладиган илғор, юқори самарали технологиялар ва асбоб-ускуналар билан танишиш учун фермер хўжаликлари, тадбиркорлар, бошқа хўжалик юритувчи субъектларга қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек уларни сотиб олишда уларга кўмаклашиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси, “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти, “Ипотека банк” АТИБнинг 2019 йилнинг 4-6 ноябрь кунлари Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ” Миллий кўргазмалар компанияси” (кейинги ўринларда “Ўзэкспомарказ” АЖ деб аталади) акциядорлик жамиятининг кўргазма майдонлари базасида Республика балиқчилик соҳасини ривожлантириш “Uzbekistan Fisheries And Innovative Technologies For Growing Fish Expo-2019” I-Халқаро ихтисослаштирилган кўргазма-савдосини (кейинги ўринларда Кўргазма-савдоси деб аталади), келгуси йилдан бошлаб Кўргазма-савдони ҳар йили ноябрь ойининг биринчи душанба-чоршанба кунлари биргаликда ўтказиб бориш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

2. Белгилаб қўйилсинки, “Ўзэкспомарказ” АЖнинг кўргазма майдонлари кўргазма иштирокчиларига бепул берилади, кўргазма стендларини қуриш ва қўшимча кўргазма ускуналарини тақдим этиш ҳамда хизматлар кўрсатиш белгиланган нормативларга мувофиқ амалга оширилади.

3. Қуйидагилар:

Республика балиқчилик соҳасини ривожлантириш “Uzbekistan Fisheries And Innovative Technologies For Growing Fish Expo-2019” I-Халқаро ихтисослаштирилган кўргазма-савдоларини ўтказишнинг мавзули режалари 1-иловага мувофиқ;

кўргазмалар доирасида 2019 йил 4-6 ноябрь даврида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси кўмагида, балиқчилик хўжаликлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун маҳаллий ва хорижий компаниялар вакиллари тақдимотларини ташкил этган ҳолда, “Ўзэкспомарказ” АЖнинг кинолекторийсида ҳар кунги мавзули семинарларни ўтказишнинг намунавий сценарийси 2-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларининг, республиканинг барча ҳудудларидаги балиқчилик хўжаликлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари вакилларининг кўргазмаларга келиш жадвали, шунингдек, ҳудудлардан кўргазма иштирокчиларининг Тошкент шаҳрида бўлиши бўйича бириктирилган масъул шахслар рўйхати 3-иловага мувофиқ;

Республика балиқчилик соҳасини ривожлантириш “Uzbekistan Fisheries And Innovative Technologies For Growing Fish Expo-2019” I-Халқаро ихтисослаштирилган кўргазма-савдосини ташкиллаштириш ва ўтказиш бўйича Ташкилий қўмита  (кейинги ўринларда Ташкилий қўмита деб аталади) таркиби 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Ташкилий қўмита, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси билан биргаликда балиқчилик соҳасини ривожлантириш, хусусан интенсив усулда балиқ етиштириш ва уни қайта ишлаш ҳамда балиқ маҳсулотларини сақлаш учун технологияларни ва ускуналарни, шунингдек, транспорт воситалари ва механизмларини ишлаб чиқарувчи жаҳоннинг етакчи компанияларини ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларини кўргазмаларда қатнашишга жалб этиш бўйича ташкилий ишларини ва фаол реклама-ахборот ишларини амалга оширсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги кўргазма иштирокчилари ўртасида шартнома асосида тарқатиш мақсадида, балиқчилик хўжаликлари учун Ўзбекистонда ва хорижда ишлаб чиқариладиган технология ва ускуналарнинг муфассал каталогини нашр этсин.

6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси билан биргаликда:

балиқчилик хўжаликлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан кўплаб талаб қилинадиган технологиялар ва ускуналар турлари бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига бир ҳафта муддатда тақдим этсинлар;

балиқчилик хўжаликлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари вакилларига, шунингдек, соҳани ривожлантириш дастурларига киритилган лойиҳа ташаббускорларининг қатнашишини таъминласинлар ва шартномаларни имзоланишида амалий ёрдам кўрсатсинлар.

7. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Балиқчилик соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 6 ноябрдаги ПҚ-4005-сон қарорининг 9-бандида назарда тутилган имтиёзлар Кўргазма-савдосида иштирок этиш, шунингдек, Кўргазма-савдо давомида тузилган олди-сотди шартномаларнинг бажарилиши давомида маҳаллий балиқчилик субъектлари ва хорижий корхоналарга тадбиқ этилади.

8. Ташкилий қўмита, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Кўргазма-савдоси якунларига кўра ўн беш кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига балиқчилик хўжаликлари учун халқаро талабларига ва стандартларига жавоб берадиган замонавий технологияларни ва ускуналарни ишлаб чиқарувчи ҳамда етказиб берувчи жаҳоннинг энг яхши корхоналари билан келгусида ҳамкорлик қилишни йўлга қўйиш бўйича таклифларни киритсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги буюртманомаларига биноан, кўргазмаларнинг хорижий иштирокчиларига кириш визаларининг консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан расмийлаштирилишини таъминласин.

10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги кўргазма ўтказиладиган жойларни, шунингдек кўргазма иштирокчиларининг яшаш жойларида жамоат тартиби ва ёнғин хавфсизлигининг тўлов ундирилмасдан қўриқланишини таъминласин.

11. “Ўзбекистон ҳаво йуллари” миллий авиакомпанияси:

кўргазма иштирокчиларини Ислом Каримов номидаги “Тошкент халқаро аэропорти”да кутиб олиш ва кузатиб қўйишларни ташкил этиш штаби ишлари мувофиқлаштирилишини, бунда штабнинг зарур миқдорда ташкилий-техника ва алоқа воситалари билан жиҳозланишини, шунингдек аэропортда иштирокчиларга транспорт хизмати кўрсатилиши назарда тутилишини;

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги буюртманомаларига биноан, кўргазмага юборилаётган кўргазма юкларининг имтиёзли юк тарифлари бўйича ташилишини, белгиланган юк тарифларидан 30 фоизли чегирма берилишини, юкларнинг аэропортда ишланиши ва сақланиши учун йиғимлар тўловидан озод қилинишини;

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги буюртманомаларига биноан, Кўргазма-савдоси иштирокчилари учун авиачипталарнинг банд қилиниши ва сотилишини;

кўргазма иштирокчиларини аэропортнинг СIP зали орқали кутиб олинишини ва рўйхатдан ўтказиш алоҳида йўлаги бўйича умумий зал орқали кузатиб қўйилишини ҳамда тартиботларнинг тўлов ундирилмасдан ўтказилишини;

аэропорт биноси хоналарини Кўргазма-савдоси реклама кўрсаткичлари билан жиҳозланишини;

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги буюртманомаларига биноан, тадбир меҳмонларига ҳамда иштирокчиларига хизмат кўрсатадиган автотранспорт воситаларининг таксилар ва туризм автобуслари учун мўлжалланган аэропорт ҳудудидаги автомобиллар тўхташ жойига бепул киритилишини таъминласин.

12. “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти:

Кўргазма-савдоси иштирокчиларининг буюртманомаларига биноан, кўргазмага юборилаётган кўргазма юкларининг имтиёзли тарифлар бўйича ташилишини, белгиланган ставкаларнинг камида 30 фоизи миқдорида чегирма берилишини, белгиланган манзилга етказиб беришнинг ва темир йўлда кўргазмага олиб келинаётган юкларни тушириш учун вагонларнинг йиғимлар ундирилмасдан ўз вақтида беришнинг тезкор кузатиб турилишини;

кўргазмага келаётган вагонларнинг бўш туриб қолганлиги учун тўловлардан озод қилинишини таъминласин.

13. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги кўргазмаларга тайёргарлик ва кўргазмалар ишларининг матбуот ҳамда электрон оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан, интернет-нашрларда кенг ёритилишини таъминласинлар.

14. “Шарқ” нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги буюртманомаларига биноан, Кўргазма-савдосига келувчилар учун шартнома асосида, имтиёзли шартларда маълумотнома-ахборот буклетлари ҳамда сумкалар тайёрланишини таъминласин.

15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А.Қўчқоров зиммасига юклансин.

 

 

            Ўзбекистон Республикасининг
                             Бош вазири                                                                              А. Арипов

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил “____ ____________даги  ______-сон қарорига
1-ИЛОВА

 

Республика балиқчилик соҳасини ривожлантириш “Uzbekistan Fisheries
And Innovative Technologies For Growing Fish Expo-2019” I Халқаро ихтисослаштирилган кўргазма-савдоларини ўтказишнинг
МАВЗУЛИ РЕЖАЛАРИ

 

 

Кўргазма ўтказиш жойи:

1-павильон (Катта кўргазмали зал ва “Атриум” зали) “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар компанияси акциядорлик жамияти

Кўргазма ўтказиш вақти:

2019 йил 4 - 6 ноябрь кунлари

Ахборот ва маслаҳат стендлари

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (кўргазмани ўтказиш бўйича бош идора)

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши

“Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси

“Ўзэлтехсаноат” уюшмаси

Банклар ва лизинг компаниялари

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

Суғурта компаниялари

Халқаро молия институтларининг ваколатхоналари

Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган хорижий фирмалар ва компанияларнинг ваколатхоналари.

Махсус экспозициялар бўлимлари

(Балиқчилик тармоғи учун технологияларни ва ускуналарни ишлаб чиқарувчи хорижий фирмалар ва компанияларнинг тўлиқ кўринишдаги экспонатлари ва тарқатма реклама материаллари).

Балиқ маҳсулотларини қайта ишлаш технологиялари ва жиҳозлари:  

балиқ бошини, қанотларини, думини, ички аъзоларини ва тангасини тозалаш ускуналари;

ювиш линияси, балиқ суякларини ажратиш ва стерилизациялаш;

консерваланган балиқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш ускуналари, тунука идишларни ишлаб чиқариш ускуналари;

балиқ филеси, балиқ қиймаси, балиқ сосискаси ишлаб чиқариш ва вакуум билан қоплаш ускуналари;

совуқ ва иссиқ ҳолда балиқни дудлаш ускуналари;

муз генераторлари, шок усулида музлатиш ускуналари;

тайёр балиқ маҳсулотларини қадоқлаш ускуналари;

балиқни кесиш ва жойлаштириш линияси, балиқ уни ишлаб чиқариш учун балиқ чиқиндиларини қайта ишлаш;

совутгичли қурилмалар.

Интенсив усулда балиқ етиштириш учун технологиялар ва ускуналар:

сувни тозалаш ускуналари (биофильтрлар, механик фильтрлар, микроблардан зарарсизлантириш ва бошқалар)

сувни кислород билан тўйинтириш ускуналари (окси генераторлар), аэраторлар;

суюқ кислород ишлаб чиқарувчи ускуналар, суюқ кислородни ташиш учун сиғимлар;

сувни тортиш учун насослар ва насос ускуналари;

турли ўлчамдаги ва модификациядаги пластик бассейнларни ишлаб чиқариш ускуналари;

балиқ етиштириш учун турли ўлчамдаги ва модификациядаги тайёр пластик бассейнлар;

турли ўлчамдаги ва модификациядаги қафас (садок) ускуналари тўплами;

интенсив усулда балиқ етиштириш технологик жараёнини автоматизациялаштириш воситалари ва қурилмалари;

интенсив усулда балиқ етиштириш жараёнида сув ҳолатини автоматик назорат қилиш воситалари ва қурилмалари;

дизель генераторлари, сиқилган ҳаво юбориш ускуналари (аэролифт);

сувни иситиш ва совутиш учун ускуналар;

ҳажми бўйича балиқни автоматик саралаш ускуналари;

муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш бўйича ускуналар;

 

Балиқ уруғи (икра) ва увилдириқларини инкубация қилиш технологиялари ва ускуналари:

инкубаторлар ва улар учун технологик ускуналар;

инкубация цехлари тўплами;

балиқни инкубациялаш учун дорилар;

балиқ уруғи (икра)ни сунъий уруғлантириш учун ускуналар, асбоблар тўплами;

янги турдаги натижадор балиқларни кўпайтириш ва етиштириш учун иқлимлаштириш.

 

Балиқчиликни ривожлантиришга қаратилган технологиялар ва ускуналар:

ветеринария и ихтиопатология;

уруғлантирилган икра ишлаб чиқаришни ошириш технологияси;

балиқ касалликларига қарши ва уларни олдини олиш учун дорилар;

балиқ касалликларини аниқлаш ва гидрокимёвий сув таҳлили учун лаборатория ускуналари;

балиқнинг репродуктив функцияларини тартибга солиш (мослаштириш, кучайтириш) учун горманал дорилар ва воситалар;

балиқ учун ультратовушли текширув УТТ аппарати ва балиқчилик соҳаси учун бошқа ускуналар.

 

Балиқ учун яқори оқсилли ем ишлаб чиқарувчи технологиялар ва ускуналар:

“BioMar”, “Coppens”, “Aller Aqua” глобал ишлаб чиқарувчиларнинг балиқ учун юқори оқсилли озуқалари;

балиқлар учун юқори оқсилли ем ишлаб чиқариувчи  глобал ишлаб чиқарувчиларнинг технологик ускуналари;

 юқори оқсилли балиқ озуқасини ишлаб чиқариш учун хом-ашё, премиклар ва қўшимчалар;

омухта ем ишлаб чиқариш учун кичик ускуналар;

тайёр омухта емни қадоқлаш учун ускуналар;

 

Анжомлар, воситалар, қайиқлар ва моторлар ишлаб чиқариш учун технологиялар ва ускуналар:

қайиқлар, катерлар ва уларга моторлар;

ҳаваскорлик учун балиқ овлаш, балиқчиликда балиқ овлаш учун анжомлар;

тирик балиқ ташиш учун балиқ ташиш транспорти;

балиқчиларнинг вақтинчалик яшаши учун кўчма уйлар.

 

Хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш учун технологиялар:

тирик балиқ сотиш учун замонавий турғун ва кўчма аквариумлар;

турғун савдо шаҳобчалари учун балиқ тангачаларини, ички аъзоларини тозалаш ва кесиш бўйича замонавий кичик технологиялар;

  балиқдан ярим тайёр маҳсулот ва тез тайёрланадиган озиқ-овқат тайёрлаш учун замонавий кичик технологиялар;

умумий овқатланиш ташкилотлари учун балиқдан таом тайёрлаш замонавий ускуналари ва кичик технологиялари;

балиқ маҳсулотларини ва ярим тайёр маҳсулотларни сақлаш учун замонавий кичик совутгичли ускуналар.

 Қадоқлаш, ўраш ускуналари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил “____ ____________даги  ______-сон қарорига
2-ИЛОВА

 

 

Республика балиқчилик соҳасини ривожлантириш “Uzbekistan Fisheries
And Innovative Technologies For Growing Fish Expo-2019” I Халқаро ихтисослаштирилган кўргазма-савдосини ўтказиш доирасида
“Ўзэкспомарказ” АЖ МККнинг кинолекторийсида ҳар кунги
мавзули семинарларни ўтказишнинг
НАМУНАВИЙ СЦЕНАРИЙСИ

 

(Ўзбекистон Республикаси Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси кўмагида балиқчилик хўжаликлари учун маҳаллий ва хорижий компаниялар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари вакилларининг тақдимотлари ташкил этилади)

 

     

 

Мавзу: “Балиқ маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича
замонавий технологиялар”

14.00 - 14.45

-

технология ва ускуналарни ишлаб чиқарувчи – маҳаллий ва хорижий компанияларнинг вакиллари сўзга чиқадилар

14.45 - 15.00

-

саволлар ва жавоблар 

 

 

       

Мавзу: “Интенсив усулда балиқ етиштириш бўйича
замонавий технологиялар ва ускуналар”
 

15.00 - 15.30

-

технология ва ускуналарни ишлаб чиқарувчи – маҳаллий ва хорижий компанияларнинг вакиллари сўзга чиқадилар 

15.30 - 15.40

-

саволлар ва жавоблар

 

 

            

Мавзу: “Балиқлар учун юқори оқсилли ем ишлаб чиқариш бўйича
замонавий технологиялар ва ускуналар”
 

15.40 - 16.00

-

технология ва ускуналарни ишлаб чиқарувчи – маҳаллий ва хорижий компанияларнинг вакиллари сўзга чиқадилар 

16.00 - 16.20

-

саволлар ва жавоблар

 

Umumiy takliflar

449