ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
353 Министерство сельского хозяйства Республики Узбекистан 27/08/2018 11/09/2018 0

Muhokama yakunlandi

Idoralarning buyruq yoki qarori
Қизилмия плантацияларини ташкил этиш лойиҳалари ташаббускорлари таклифларини танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
ID-353

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ

БУЙРУҒИ

Қизилмия плантацияларини ташкил этиш лойиҳалари ташаббускорлари таклифларини танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низомни
тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 январдаги 63-сон “Ўзбекистон Республикасида қизилмия ва бошқа доривор ўсимликларни етиштириш ҳамда саноат усулида қайта ишлашни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Қизилмия плантацияларини ташкил этиш лойиҳалари ташаббускорлари таклифларини танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Қишлоқ хўжалиги вазири                                                                  Б. Юсупов

Тошкент ш.,

2018 йил ____ ____________,

_____-сон

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг

2018 йил “___” ___________даги ____-сон буйруғига

ИЛОВА

Қизилмия плантацияларини ташкил этиш лойиҳалари ташаббускорлари таклифларини танлаб олиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 январдаги “Ўзбекистон Республикасида қизилмия ва бошқа доривор ўсимликларни етиштириш ҳамда саноат усулида қайта ишлашни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 63-сон қарорига мувофиқ қизилмия плантацияларини ташкил этиш лойиҳалари ташаббускорлари таклифларини танлаб олиш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Қизилмия плантацияларини ташкил этиш учун Қорақалпоғистон Республикаси туманлари худудидан Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти, хорижий мутахассислар билан биргаликда тайёрланган таклифлар асосида тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда, қизилмия ва бошқа доривор ўсимликлар етиштириш учун қулай бўлган ерлардан ер участкалари ажратиб берилади.

2. Туман ҳокимининг қарори билан туман ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари (комиссия раиси), туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси, туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими, тегишли ҳудуд бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси, Қизилмия ва бошқа доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш ташкилотлари уюшмасининг вакили (комиссия котиби)дан иборат таркибда қизилмия плантацияларини ташкил этиш лойиҳалари ташаббускорлари таклифларини танлаб олиш бўйича махсус комиссия (бундан буён матнда махсус комиссия деб аталади) тузилади.

2-боб. Қизилмия плантацияларини ташкил этиш учун ер участкалари
ажратиб беришнинг умумий шартлари

3. Тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб қизилмия ва бошқа доривор ўсимликлар етиштириш учун қулай бўлган ҳудудларда қизилмия плантацияларини ташкил этиш учун ер участкаларини ажратиш тўғрисида туман ер ресурслари ва давлат кадастри органлари томонидан ер тузиш лойиҳалари ишлаб чиқилади.

Қизилмия плантацияларини ташкил этиш учун ишлаб чиқилган лойиҳалар қишлоқ хўжалиги хариталарида акс эттирилиб, унда лойиҳа рақами, ер участкасини ўлчами, манзили, контур рақами ва бошқа омиллар кўрсатилади.

4. Ишлаб чиқилган лойиҳалар уч кун муддатда туманда ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссия томонидан кўриб чиқилиб, туман ҳокимининг қарори билан тасдиқланади.

5. Туман ҳокимлиги қизилмия плантацияларини ташкил этиш учун ишлаб чиқилган лойиҳаларда қизилмия плантацияларини ташкил этиш лойиҳалари ташаббускорлари таклифларини танлаб олиш, унда иштирок этиш шартлари ва уни ўтказиш жойи тўғрисида маҳаллий оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, қишлоқ хўжалиги корхоналари ва ташкилотлари бошқаруви (маъмурияти) биноларида осиб қўйилишини таъминлайди.

6. Қизилмия плантацияларини ташкил этиш лойиҳалари ташаббускорлари таклифларини танлаб олиш уни ўтказиш эълон қилинган кундан бошлаб бир ой мобайнида ўтказилиши керак.

7. Қизилмия плантацияларини ташкил этиш лойиҳалари ташаббускорлари таклифларини танлаб олишда иштирок этиш ҳуқуқига Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари, шунингдек фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликлари ва бошқа юридик шахслар эга. Бунда қизилмия плантациялари ташкил этилаётган жойда доимий яшовчи фуқаролар қизилмия плантацияларини ташкил этиш учун ер участкасини олишда устун ҳуқуқдан фойдаланадилар.

8. Етарли техника, пул маблағлари ва пухта ишланган таклифларга эга бўлган шахслар бир неча лойиҳаларга ташаббускор сифатида иштирок этишлари мумкин.

9. Қизилмия плантацияларини ташкил этиш лойиҳалари ташаббускорлари таклифларини танлаб олишда иштирок этиш бўйича аризага лойиҳа ташаббускорининг бизнес-режаси илова қилинган ҳолда туман ҳокимига берилади. Аризада лойиҳалари ташаббускорининг фамилияси, исми ва отасининг исми, унинг турар жойи, иштирок этаётган лойиҳа рақами кўрсатилади. Лойиҳалари ташаббускорларининг аризаси махсус дафтарда рўйхатдан ўтказилади.

10. Қизилмия плантацияларини ташкил этиш лойиҳалари ташаббускорлари таклифларини танлаб олишда иштирок этиш учун аризаларни қабул қилиш лойиҳа ташаббускорларини танлаб олиш ўтказилишидан ўн кун олдин тўхтатилади.

11. Туман ҳокими ариза келиб тушган кундан бир кунлик муддатда аризани махсус комиссияга юборади. Агар махсус комиссияга юборилган ариза ва ҳужжатларда камчиликлар аниқланган тақдирда, махсус комиссия ариза берган лойиҳа ташаббускорига ариза келиб тушган куннинг эртасидан кечиктирмай камчиликларни аниқ кўрсатган ҳолда асослантирилган ёзма хабар беради. Махсус комиссия котиби лойиҳа ташаббускорига юқори имкон берадаган барча ҳолатларни тушунтириб, лозим бўлганда унинг ҳужжатларидаги камчиликларни ишчи тартибда бартараф этиш чораларини кўради.

3-боб. Қизилмия плантацияларини ташкил этиш лойиҳалари ташаббускорлари таклифларини танлаб олиш тартиби

12. Қизилмия плантацияларини ташкил этиш лойиҳалари ташаббускорлари таклифларини танлаб олиш уни ўтказиш тўғрисида эълон қилинган кундан сўнг бир ойдан кейин ўтказилади ва унда махсус комиссия аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми иштирок этгандагина ҳақиқий ҳисобланади.

13. Қизилмия плантацияларини ташкил этиш лойиҳалари ташаббускорлари таклифларини танлаб олиш энг кўп ариза тушган лойиҳалар бўйича бошланиб, аризаларнинг сони камайишига қараб навбатма-навбат ўтказилиши керак.

14. Махсус комиссия муайян ер участкасида қизилмия плантацияларини ташкил этиш тўғрисида ариза тақдим этган лойиҳа ташаббускорларининг ҳужжатлари асосида уларнинг таклифларини пухта ўрганиб чиқади. Ҳар бир лойиҳа ташаббускорининг лойиҳаси алоҳида баҳоланади. Бунда ариза берувчининг ўз зиммасига олган мажбуриятларнинг тўлиқлиги ва уларни бажариш имкониятлари ҳисобга олинади.

15. Лойиҳа ташаббускорларининг имкониятлари қуйидагиларни инобатга олган ҳолда мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ баҳоланади:

а) лойиҳа ташаббускорларининг мажбуриятлардан ҳоли пул маблағлари мавжудлиги банк томонидан берилган маълумотномада тасдиқланган бўлиши лозим. Банк маълумотномаси хизмат кўрсатувчи банк филиали бошқарувчиси ёки унинг вазифасини бажарувчи шахс томонидан имзоланган ва банк муҳри билан тасдиқланган бўлиши шарт.

б) лойиҳа ташаббускори юридик ва жисмоний шахснинг ҳисобварағидаги мажбуриятлардан озод бўлган мавжуд пул маблағи ёки мол-мулки.

Иккита лойиҳага ариза берган лойиҳа ташаббускорининг бир лойиҳа бўйича инобатга олинган пул маблағлари (мол-мулки) иккинчи лойиҳада инобатга олинмайди. Бундай лойиҳа ташаббускори ўз пул маблағлари (мол-мулки)ни лойиҳалар ўртасида
ўз хоҳишига кўра тақсимлаши мумкин.

в) лойиҳа ташаббускори томонидан таклиф этилаётган техника воситалари уларнинг тури ва техник имкониятлари.

Махсус комиссияга техника воситалари техник паспортлари тақдим этилади (нусхалари олиниб, асли қайтарилади).

Иккита лойиҳага ариза берган лойиҳа ташаббускорларининг бир лойиҳада инобатга олинган техника воситалари бошқа лойиҳада инобатга олинмайди. Бироқ, агар лойиҳа ташаббускори таклиф этаётган техника воситасининг имкониятлари (қуввати) бир лойиҳадаги ер майдонига нисбатан юқорироқ бўлса, бундай техника воситаси бошқа лойиҳада ҳам инобатга олиниши мумкин.

16. Лойиҳа ташаббускорларини танлаб олиш қоидалари ва талабларига риоя этмаган, лойиҳада иштирок этиш учун аризаларни ўз вақтида тақдим этмаган, ёлғон маълумотлар ва сохта ҳужжатлар тақдим этган шахслар қизилмия плантацияларини ташкил этиш лойиҳалари ташаббускорлари таклифларини танлаб олишда иштирок этишга қўйилмайди.

17. Махсус комиссия лойиҳа ташаббускорларини танлаб олишда иштирок этишга қўйилган шахслар тўғрисидаги тўлиқ ахборотни танлаб олиш ўтказиладиган бинода манфаатдор шахслар эътиборига етказилишини таъминлайдиган тарзда ёзма шаклда эълон қилиши, шунингдек танлаб олишда иштирок этишга қўйилмаган шахсларга ёзма шаклда асосли рад жавобларини йўллаши шарт.

18. Махсус комиссия аъзолари томонидан ҳар бир талабгорнинг қобилияти, тегишли билими, ишбилармонлиги ва савияси, қизилмия ва доривор ўсимликларни етишириш фаолиятини бўйича берилган савол-жавоблар асосида 10 балли шкала билан баҳоланади. Танлаб олиш варақаси ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ махсус комиссиянинг ҳар бир аъзоси томонидан шахсан тўлдириб имзоланади ва махсус комиссия раисига топширилади.

19. Танлаб олишда махсус комиссиянинг ҳар бир аъзоси томонидан талабгорга қўйилган баллар йиғиндиси махсус комиссияда балл қўйган аъзолар сонига бўлинади
ва лойиҳа ташаббускорига қўйилган ўртача балл ҳисоблаб чиқарилади.

20. Танлаб олишда қатнашиш учун танлаш босқичида тўпланган балл ва танлаб олишда олинган ўртача балл йиғиндиси лойиҳа ташаббускорининг якуний бали ҳисобланади.

21. Энг кўп якуний балл тўплаган лойиҳа ташаббускори ғолиб деб топилади.

22. Агар битта лойиҳага фақат битта лойиҳа ташаббускоридан ариза келиб тушган бўлса, махсус комиссиянинг бир овоздан қабул қилган қарори билан мазкур лойиҳа ташаббускори танлаб олинган ҳисобланади. Бу ҳақда махсус комиссия йиғилиши баённомасига тегишли ёзув киритилади.

23. Махсус комиссиянинг қарори баённома билан расмийлаштирилади. Баённома икки нусхада тузилади ва махсус комиссия раиси, аъзолари, котиби томонидан имзоланади. Махсус комиссиянинг баённомаси 1 кун муддатда туман ҳокимига юборилади.

24. Туман ҳокими танлов ғолибига уч кун мобайнида қизилмия плантацияларини ташкил этиш учун ер участкаси бериш тўғрисида қарор чиқаради.

4-боб. Қизилмия плантацияларини ташкил этиш талабгорларни танлаб олиш
бўйича ҳужжатларни юритиш

25. Махсус комиссиянинг қизилмия плантацияларини ташкил этиш талабгорларни танлаб олиш бўйича ҳужжатлари махсус комиссия котиби томонидан юритилади.

26. Махсус комиссиянинг қизилмия плантацияларини ташкил этиш талабгорларни танлаб олиш бўйича ҳужжатлари танлаб олиш ўтказилган кундан эътиборан 10 кун муддатда туман ҳокимлигининг идоравий архивига топширилади.

27. Комиссиянинг фаолиятига доир ҳужжатларни тўлиқ юритилиши, сақланиши ва белгиланган муддатларда архивга топширилишига комиссия раиси ва котиби шахсан жавобгар ҳисобланади.

5-боб. Якуний қоидалар

28. Мазкур Низомда тартибга солинмаган масалалар Комиссия томонидан қонун ҳужжатларига зид бўлмаган тартибда ҳал этилади.

 

29. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қизилмия ва бошқа доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш ташкилотлари уюшмаси билан келишилган.

Қизилмия плантацияларини ташкил этиш лойиҳалари ташаббускорлари таклифларини

 танлаб олиш тартиби тўғрисида низомга

1-ИЛОВА

Қизилмия плантацияларини ташкил этиш лойиҳалари ташаббускорлари таклифларини танлаб олишда талабгорларнинг имкониятларини баҳолайдиган

РЕЙТИНГ БАЛЛАРИ

Т/р

Баҳолаш меъзонлари

Рейтинг
кўрсаткичлари

Рейтинг
баллари

Тақдим этиладиган 
ҳужжатлар

1.

Мутахассислиги

Фермер хўжалиги ва доривор ўсимликлар бўйича махсус мутахассисликка эга

10 балл

Маълумот тўғрисидаги 
ҳужжат ёки унинг
белгиланган тартибда
тасдиқланган нусхаси

Агроном, иқтисодчи, юрист

9 балл

Инженер, ҳисобчи

8 балл

Механик, зоотехник, ветеринар 

7 балл

Бошқамутахассис

5 балл

2.

Қишлоқ хўжалигидаги иш стажи

15 йил ва ундан юқори

10 балл

Меҳнат дафтарчаси 
ёки унинг белгиланган  тартибда тасдиқланган нусхаси

10 йилдан 15 йилгача

9 балл

5 йилдан 10 йилгача

8 балл

3 йилдан 5 йилгача

7 балл

1 йилдан 3 йилгача

6 балл

3.

Маълумоти

Олий

10 балл

Маълумот тўғрисидаги ҳужжат ёки унинг белгиланган тартибда
тасдиқланган нусхаси

Ўрта махсус

7 балл

Ўрта

5 балл

4.

Лойиҳалари ташаббускорлари- юридик ва жисмоний шахснинг ҳисоб варағидаги мажбуриятлардан озод бўлган мавжуд пул маблағи
ёки мол-мулки

Энг кам ойлик иш ҳақининг:

Банк маълумотномаси. Танловга мол-мулк таклиф этилган тақдирда, унинг баҳосини ва унга эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат

500 баробаридан юқори

10 балл

400 баробаридан 499 баробаригача

8 балл

300 баробаридан 399 баробаригача

6 балл

200 баробаридан 299 баробаригача

4 балл

5.

Талабгорга ёки унинг оила аъзоларига (оилааъзоларининг нотариал тасдиқлаган розилиги билан) тегишли яроқлитехника

Ҳайдов трактори ёки ўрим техникаси

10 балл

Техник паспорт

Транспорт трактори

9 балл

Юк машинаси

8 балл

Бошқа қишлоқ хўжалиги техникаси

2 балл

6.

Лойиҳа ташаббускори аризасига илова этилга бизнес-режаси  бўйича яратиладиган янги иш ўринлари

Хар 5 гектар хисобига тўғри келадиган янги яратиладиган иш ўринлари

Бизнес-режа

учта иш ўрни

10 балл

иккита иш ўрни

8 балл

битта иш ўрни

6 балл

7

Оилавий пудратчи ёки фермер хўжалиги бошлиғи, қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари) ҳамда бошқа қишлоқ хўжалик корхоналари ва ташкилотлари раҳбари ва ходимлари (фермер хўжаликлари ходимлари ва оилавий пудратчилар бундан мустасно) учун сўнгги уч йил давоми дамаҳсулот етказиб бериш бўйича шартномаларнинг бажарилиши

(энг юқори балл барча турдаги маҳсулот етказиш шартномалари бажарилганда берилади)

Туман статистика

бўлими ёки қишлоқ

хўжалиги

бўлими томонидан

берилган маълумотнома

3 йил сурункали бажарганда

8-10 балл

3 йилдан 2 йил бажарганда 

6-8 балл

3 йилдан 1 йилбажарганда

4-6 балл

8.

Аризадава бизнес режада баён қилинган
таклифларнинг
иқтисодий асосланганлиги

Аризадаги таклифлар ва бизнес режанинг асосий кўрсаткичларидан келиб чиқилади

5 баллдан
10 баллгача

Ариза, бизнес режа ва зарур ҳолларда тавсиянома хатлар

 

 

Қизилмия плантацияларини ташкил этиш лойиҳалари ташаббускорлари таклифларини танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низомга

2-илова

ТАНЛОВ ВАРАҚАСИ

     

____________ туманидаги _________________________________________ бўйича туман ҳокимининг 2004 йил «__» __________ даги «__» сонли қарори билан ташкил этилган ____________________________________________________бўйича комиссиянинг аъзоси _____________________________________________________________________________

(Ф.И.О.)

200__ йил «__» __________ да ___-сонли лойиҳа бўйича танловга қатнашган талабгорларга балл қўйиш варағи

Талабгорларнинг
Ф.И.О.

Талабгорларга қўйилган балл
(10 балли шкала бўйича баҳоланади
ва сўз билан ёзилади)

1.

   

2.

   

3.

   

4.

   

5.

   

6.

   

________________

_________________________

 

(имзо)

(Ф.И.О.)

 

Umumiy takliflar

1124