ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
3529 Хокимият Ферганской области 13/06/2019 04/06/2019 0

Muhokama yakunlandi

Hokim qarori
Фарғона вилоятида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш ва саноатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-3529

Фарғона вилоятида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш ва ҳудуднинг саноат салоҳиятини кучайтириш, бу борада маҳаллий ҳокимликлар, секторлар раҳбарлари, бошқармалар ва ташкилотлар раҳбарларининг шахсий масъулиятини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Републикаси Президентининг 2019 йил 6-7 май кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқларига мувофиқ:

2019 йил май ойидан 2020 йил май ойига қадар Фарғона вилоятида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва саноатни ривожлантириш бўйича “зарбдор йиллик” деб эълон қилинганлиги;

Фарғона вилоятида ҳар ҳафтанинг чоршанба куни “инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва саноатни ривожлантириш куни” этиб белгиланганлиги;

Фарғона вилоятида 2019-2020 йилларда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари (кейинги ўринларда “инвестиция лойиҳалари” деб юритилади) рўйхати шакллантирилганлиги ва тармоқ жадваллари ишлаб чиқилганлиги;

Фарғона вилоятида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва саноат салоҳиятини ривожлантириш масалалари Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи навбатдаги вазифаси этиб белгиланганлиги;

Фарғона вилоятида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва саноат салоҳиятини ривожлантириш учун Фарғона вилояти ва туман (шаҳар)лари ҳокимликлари, секторлар, ҳудудий идора ва ташкилотлар раҳбарларига шахсий жавобгарлик юклатилганлиги маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар:

2019-2020 йилларда вилоят саноатини ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичлари (кейинги ўринларда асосий кўрсаткичлар деб юритилади)
1-иловага мувофиқ;

вилоятда 2019-2020 йилларда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг (кейинги ўринларда инвестиция лойиҳалари деб юритилади) йиғма кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Фарғона  вилояти ҳокимлиги:

манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари лойиҳаларнинг ташаббускорлари билан биргаликда асосий кўрсаткичлар ва ва инвестиция лойиҳаларини сўзсиз бажарилишини таъминласин ва бунда инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини, ишлаб чиқаришнинг мўлжалланган ҳажмлари ўзлаштирилишини ва янги иш ўринлари ташкил этилишини назарда тутсин;

муаммоли масалаларни мунтазам равишда кўриб чиқиб, уларни ҳал этиш юзасидан тезкор ва амалий зарур чора-тадбирларни амалга оширган ҳолда, лойиҳалар бажарилиши юзасидан тизимли мониторинг юритсин;

ҳар ҳафтанинг чоршанба куни инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва саноатни ривожлантириш масалаларини тадбиркорлар иштирокида муҳокама қилиб, улардаги вилоят ва республика даражасидаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича ҳар ой якуни билан Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб борсин;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги элчихоналари билан биргаликда вилоят ҳокимлиги делегациясининг хорижий сафарларга юбориш бўйича доимий янгиланиб борувчи режа-жадвалини ишлаб чиқсин, хорижий давлатларга хизмат сафарларини амалга оширган ҳолда, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш учун инвесторларни аниқлаш, улар билан музокаралар олиб бориш, ҳамкорлик шартномаларини тузиш ва бошқа ташкилий-техник масалаларни ҳал этиб борсин.

4. Фарғона вилояти ҳокимлигига Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва хизмат кўрсатувчи тижорат банклари билан келишган ҳолда, лойиҳанинг қийматини ва иш ўринлари сонини сақлаб қолиш шарти билан инвестиция лойиҳаларига, заруратга кўра, ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, “Ўзтрансгаз” АЖ, Фарғона вилояти ҳокимлиги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун талаб этиладиган ташқи муҳандислик коммуникация тармоқларига (электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва оқава суви, алоқа тармоқлари) уланиш ва уларнинг таъминотини йўлга қўйиш ҳамда энг мақбул техник шартларни тақдим этиш, рухсат берувчи ҳужжатларни қисқа муддатда расмийлаштириш чораларини кўрсин.

6. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокимлигининг:

вилоятнинг инвестиция салоҳияти, мавжуд имтиёзлар ва имкониятлар, истиқболли инвестиция лойиҳалар, хомашё ресурслари ҳамда ҳорижий ва маҳаллий ҳамкорлар тўғрисидаги маълумотларни тадбиркорларга етказиш мақсадида инвестиция марказини ташкил этиш;

инвестици лойиҳаларни амалга ошириш, уларни қўллаб-қувватлаш ва кўмаклашиш бўйича хорижий инвесторлар кенгашини таркибини тасдиқлаш;

инвестиция лойиҳалари бўйича бизнес режаларни тайёрлаш, лойиҳа олди ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва консалтинг хизматларини кўрсатишга ихтисослашган лойиҳа институтини ташкил этиш;

чет эл инвестицияси иштирокидаги лойиҳаларни ишлаб чиқиш, уларни ҳаётга тадбиқ қилинишини қўллаб-қувватлаш ва юзага келадиган хатарларни олдини олишга қаратилган самарали иш ташкил этиш, вилоят делегациясининг хорижий давлатларга сафарлари харажатларини қоплаш учун эксперимент сифатида Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳузурида инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

7. Фарғона вилояти ҳокимлиги икки ой муддатда инвестиция маркази, хорижий инвесторлар кенгаши, инвестиция лойиҳалари бўйича бизнес режаларни тайёрлаш, лойиҳа олди ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва консалтинг хизматларини кўрсатишга ихтисослашган лойиҳа институтини ташкил этиш чораларини кўрсин.

8. Фарғона вилояти ҳокимлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда:

бир ой муддатда инвестиция лойиҳаларни кафолатлаш, уларга ажратиладиган кредит маблағини қайта молиялаш муддатлари ва шартлари, лойиҳаларни танлаб олиш ва баҳолаш тартибларини ҳисобга олган ҳолда эксперимент сифатида ташкил этиладиган Жамғарманинг халқаро молия институтлари, халқаро ҳукумат молия ташкилотлари маблағларидан фойдаланиш ва кафолатини таъминлаш тартиби тўғрисидаги Низомини ишлаб чиқиб, тасдиқланишини;

Жамғарма низом жамғармасини шакллантириш учун вилоят маҳаллий бюджетининг орттириб бажарилган қисмидан 1 (бир) млн.долл. эквивалентдаги маблағ ажратилишини;

Жамғармани тасарруф этиш бўйича ваколатли орган таркибини аниқлаш ва уни шакллантирилишини таъминласин;

9. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантиришнинг асосий манбалари этиб белгилансин:

хорижий молия институтлари, халқаро жамғармаларнинг кредитлари ва грант маблағлари, донор ташкилотлар маблағлари;

вилоят маҳаллий бюджети даромадлар режасининг ортиғи билан бажарилган қисмидан ажратиладиган маблағлар;

шартнома асосида хўжалик фаолиятини юритиш ва хизматларни кўрсатишдан тушадиган маблағлар, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг хомийлик маблағлари;

жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан тушадиган даромадлар

қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган бошқа манбалар.

10. Фарғона вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳрида, шунингдек, Риштон, Тошлоқ ва Фарғона туманларида фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари ва ер участкалари негизида 3-иловага мувофиқ рўйхат бўйича кичик саноат зоналари (кейинги ўринларда КСЗ деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Белгилаб қўйилсинки:

КСЗ ҳудудидаги давлат кўчмас мулки тадбиркорлик субъектларига бизнес-режаларни бажариш, иш ўринларини яратиш ва сақлаш, барча турдаги солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида тўлаш шарти билан кейинчалик мулк ҳуқуқи берилган ҳолда 10 йил муддатга узоқ муддатли ижарага берилади;

КСЗ ҳудудидаги давлат кўчмас мулкидан ижара даврида фойдаланиш учун ижарага олинган майдонда амалга оширилаётган фаолият туридан келиб чиққан ҳолда ортиб борадиган коэффициентни қўлламасдан ижара тўловининг энг кам ставкаси белгиланади;

КСЗ иштирокчиларига инвестиция лойиҳаларини бажариш учун ер участкалари бериш тўғрисида қабул қилинган қарорлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2017 йил 25 октябрдаги ПҚ-3356-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган Фарғона вилояти эркин иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгаши томонидан амалга оширилади.

11. Фарғона вилояти эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгаши Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ, “Ўзтрансгаз” АЖ билан биргаликда Фарғона вилоятидаги КСЗларни муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси билан таъминлаш чораларини кўрсин.

12. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, “Ўзбекозиқовқатсаноатхолдинг” ХК Фарғона вилояти ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда Фарғона вилоятида мавжуд саноат корхоналарини хатловдан ўтказиб, уларнинг фаолияти ва мавжуд қувватлардан фойдаланиш самарадорлигини танқидий таҳлил қилган ҳолда уларни ривожлантириш, қувватлардан фойдаланиш даражасини ошириш, янгидан корхоналар ташкил этиш чораларини кўрсин.

13. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси, Давлат геология ва минерал ресурслари қўмитаси, Фарғона вилояти ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда:

вилоятдаги мавжуд минерал ресурслар, инерт материаллар ва бошқа турдаги табиий бойликлар, мавжуд конлардан самарали фойдаланиш мақсадида, карьердан фойдаланаётган мавжуд корхоналар негизида хомашёни 2-3 босқичда қайта ишлаш орқали ярим тайёр ва тайёр маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиб, ижросини ташкил этсин.

салоҳиятли ташаббускорлар билан инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиққан ҳолда ўзлаштирилмаган конлардан фойдаланишни ташкил қилиш, айниқса хорижий инвесторларни кенг жалб қилиш ҳисобига замонавий технологияларни олиб кириш ва юқори сифатли қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни жорий қилиш чорларини кўрсин.

14. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – транспорт вазири А.Ж.Раматов, Бош вазир ўринбосари – молия вазири Ж.А.Қўчқоров ҳамда Фарғона вилояти ҳокими Ш.М.Ғаниев зиммаларига юклансин.

      Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил "___" _________ даги
________-сон қарорига
1-илова
Фарғона вилоятида 2019-2020 йилларда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмлари прогноз кўрсаткичлари
Шаҳар ва туманлар номи 2019 йил 2020 йил
Ҳажми, млрд. сўм Ўсиш суръати, % Ҳажми, млрд.сўм Ўсиш суръати, %
Вилоят жами 16 980,0 108,0 21 148,0 108,2
1 Марғилон ш. 698,4 107,7 859,4 106,4
2 Фарғона ш. 5 602,9 106,6 7 119,7 110,5
3 Қувасой ш. 1 259,2 106,7 1 549,4 106,3
4 Қўқон ш. 2 488,4 107,4 3 062,0 108,0
5 Бағдод 384,3 108,9 472,9 107,7
6 Бешариқ 339,3 108,3 417,5 107,1
7 Бувайда 372,1 110,3 457,8 107,1
8 Данғара 771,9 109,4 949,8 106,8
9 Ёзёвон 175,9 108,3 216,8 107,9
10 Олтиариқ 271,2 108,5 333,7 107,6
11 Қўштепа 189,9 114,0 233,7 107,3
12 Риштон 320,3 107,1 394,1 106,9
13 Сўх 170,4 115,3 211,8 108,9
14 Тошлоқ 2 060,1 104,8 2 534,9 106,2
15 Учкўприк 439,8 149,5 542,8 106,4
16 Фарғона т. 253,9 109,8 312,5 108,1
17 Фурқат 170,2 106,5 234,1 107,9
18 Ўзбекистон 457,3 108,7 562,8 108,5
19 Қува 554,5 107,9 682,3 106,7
                          Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил "___" _________ даги
________-сон қарорига
2-илова
                               
                               
Фарғона вилоятида 2019-2020 йилларда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг 
ЙИҒМА КЎРСАТКИЧЛАРИ
                              (млн.сўм)
Шаҳар ва туманлар номи 2019-2020 йй. шундан ишга тушириладиган:
2019 йил
Лойиҳа сони  Лойиҳа қиймати шу жумладан Иш ўрни Лойиҳа сони  Лойиҳа қиймати шу жумладан Иш ўрни
ўз маблағи банк кредити хорижий
кредит линия
(минг доллар)  
хорижий
инвестиция
(минг доллар) 
ўз маблағи банк кредити хорижий
кредит линия
(минг доллар) 
хорижий
инвестиция
(минг доллар) 
ЖАМИ 643 26 401 865 3 258 087 1 131 426 97 302 2 554 529 31 231 487 5 365 567 1 983 292 752 563 62 243 254 395 13 863
Худудий жами 634 18 303 655 2 768 487 1 131 426 90 302 1 644 829 25 911 486 4 922 537 1 823 292 752 563 62 243 220 295 13 613
1 Марғилон шаҳар 28 279 170 151 298 22 610 10 500 2 180 1 206 26 220 820 134 448 22 610 5 500 2 180 1 086
2 Фарғона шаҳар 74 3 413 341 460 800 183 287 12 050 321 588 4 246 44 496 851 248 370 113 683 11 223 5 010 1 248
3 Қувасой шаҳар 23 520 240 133 416 72 864 869 36 800 1 396 19 425 727 107 700 4 068 869 36 800 1 296
4 Қўқон шаҳар 54 1 238 334 179 916 288 551 5 723 87 024 1 692 41 403 072 140 516 177 439 5 723 4 524 1 226
5 Бағдод тумани 40 174 791 84 043 9 357 1 335 8 450 898 27 67 865 41 248 6 307 647 1 800 620
6 Бешариқ тумани 16 1 766 749 67 908 4 180 76 204 100 1 022 12 691 449 13 508 4 180 76 81 100 656
7 Бувайда тумани 20 170 762 66 807 4 405 1 976 10 018 921 17 149 818 47 507 4 155 1 976 9 850 723
8 Данғара тумани 22 185 154 71 241 35 270 6 682 2 781 547 19 154 700 61 241 14 816 6 682 2 781 422
9 Ёзёвон тумани 26 128 027 13 131 22 160 1 173 10 000 293 24 77 100 11 631 22 160 218 5 000 213
10 Олтиариқ тумани 35 176 374 70 592 42 170 7 634 30 604 29 142 445 56 092 36 038 6 032 30 521
11 Риштон тумани 38 117 798 42 777 8 125 5 975 2 076 501 33 110 844 40 227 7 125 5 805 1 838 441
12 Сўх тумани 28 123 308 69 418 8 240 300 5 200 325 27 49 708 20 718 8 240 300 2 200 260
13 Тошлоқ тумани 37 302 911 141 260 11 071 6 106 12 000 588 28 210 891 101 340 9 611 5 041 7 000 412
14 Учкўприк тумани 48 914 525 439 423 132 411 6 382 34 900 2 410 36 480 661 286 096 80 175 5 882 7 900 1 530
15 Фарғона тумани 39 1 172 351 326 393 94 153 4 879 85 700 1 418 29 736 331 264 383 91 153 4 179 41 700 1 291
16 Фурқат тумани 23 462 542 25 347 18 875 400 50 000 288 14 35 004 21 877 9 807 400 0 125
17 Ўзбекистон тумани 28 2 157 779 202 978 153 485 14 000 203 026 1 602 19 239 011 95 910 126 285 0 2 026 608
18 Қува тумани 31 641 073 27 463 10 012 3 767 68 956 920 24 108 579 19 971 7 512 1 215 8 556 553
19 Қўштепа тумани 22 193 100 181 949 7 200 476 0 534 18 121 661 110 510 7 200 476 0 382
20 Туманлараро лойиҳа 2 4 165 328 12 328 3 000 0 500 000 4 500 0 0 0 0 0 0 0
ДАВЛАТ АҲАМИЯТИДАГИ ЛОЙИҲАЛАР:
Давлат аҳамиятидаги 9 8 098 210 489 600 0 7 000 909 700 5 320 1 443 030 160 000 0 0 34 100 250
ТАРМОҚЛАР КЕСИМИДА:
Жами 643 26 401 865 3 258 087 1 131 426 97 302 2 554 529 31 231 487 5 365 567 1 983 292 752 563 62 243 254 395 13 863
1 Саноат 295 20 620 038 2 141 188 758 019 63 502 2 071 361 24 789 220 3 957 324 1 347 066 458 165 33 623 225 533 9 783
2 Қишлоқ хўжалиги 138 1 794 744 547 742 141 070 28 984 104 180 2 226 105 776 445 257 836 104 633 24 304 25 512 1 457
3 Хизмат кўрсатиш 210 3 987 083 569 157 232 336 4 816 378 988 4 216 162 631 798 378 390 189 765 4 316 3 350 2 623
                               
  * Фарғона вилоятида 2018 йилда умумий қиймати 1594,0 млрд.сўмга тенг 610 та лойиҳалар ишга туширилиб, 8943 та иш ўринлари ташкил этилган.      
   шундан:  - саноат 983,0 млрд.сўмлик 280 та лойиҳада 5915 та иш ўрни;                  
     - хизмат кўрсатиш 334,6 млрд.сўмлик 172 та лойиҳада 1553 та иш ўрни;                
     - қишлоқ хўжалиги 276,4 млрд.сўмлик 158 та лойиҳада 1018 та иш ўрни;                

Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил ____ майдаги  

____-сон қарорига

3-илова

 

Фарғона вилоятида бўш турган, фойдаланилмаётган объектлар ва ер майдонлари негизида ташкил этиладиган кичик саноат зоналари

РЎЙХАТИ

 

 

Ташкил этиладиган КСЗ номи

Объектлар номи

Объектни балансда сақловчиси

 

 

Майдони

(га) *

 

Бино ва иншоотлар эгаллаган майдон

 (кв.м)

1.

Фарғона шаҳар КСЗ

“Кимёгарлар” МФЙ ҳудудидаги бўш турган собиқ “Кимёвий толалар” заводининг бино иншоотлари

“Фарғона Азот” АЖ

54,0

175 000

2.

Боғдод тумани КСЗ

“Бағдод туманлараро моддий техника таъминоти” МЧЖ

“Бағдод туманлараро моддий техника таъминоти” МЧЖ

1,9

17135

3.

Тошлоқ тумани КСЗ

“Терактаги” МФЙ ҳудудидаги фойдаланилмаётган бўш ер майдони

Тошлоқ тумани ҳокимлиги

7,2

-

Жами:

 

63.1

192 135

 

* Кичик саноат зоналарининг умумий ва бино-иншоотлари эгаллаган майдонларига кейинчалик Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри қўмитаси ва Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан тегишли шаҳар ва туманлар ҳокимликлари биргаликда аниқлик киритилади.

Umumiy takliflar

138