ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
3508 Государственный комитет ветеринарии Республики Узбекистан 18/05/2019 02/06/2019 0

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Qarori
Наслчилик хўжаликларида етиштирилган, “Ўзбекчорвансл” агентлиги ва ҳудудий бўлинмалари томонидан импорт қилинган ва қишлоқ хўжалиги корхоналарига сотилган наслли қорамолларга субсидия бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
ID-3508

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ–4254-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Наслчилик хўжаликларида етиштирилган, “Ўзбекчорвансл” агентлиги ва ҳудудий бўлинмалари томонидан импорт қилинган ва қишлоқ хўжалиги корхоналарига сотилган наслли қорамолларга субсидия бериш тартиби тўғрисида Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилансинки, наслчилик хўжаликларида сотиш учун етиштирилган, шунингдек, импорт қилинган наслдор қорамоллар учун давлат субсидияси:

2019 йил учун – Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан;

2020 йилдан бошлаб – Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

3. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси икки ой муддатда 2019 йилда наслчилик хўжаликларида сотиш учун етиштирилган, шунингдек импорт қилинадиган наслдор қорамоллар учун давлат субсидияси ажратиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги наслчилик хўжаликларида сотиш учун етиштирилган, шунингдек “Ўзбекчорвансл” агентлиги ва ҳудудий бўлинмалари томонидан импорт қилинган наслдор қорамоллар учун давлат субсидияси ажратиш билан боғлиқ харажатларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида ҳисобга олсин.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари маслаҳатчиси А.Д. Вахабовга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Б.Т.Норқобилов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг
Бош вазири

 

                                 А.Арипов

 

Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил ___ __________ даги _____- қарорига
ИЛОВА

 

Наслчилик хўжаликларида етиштирилган, “Ўзбекчорвансл” агентлиги
ва ҳудудий бўлинмалари томонидан импорт қилинган ва қишлоқ хўжалиги корхоналарига сотилган наслдор қорамолларга субсидия
бериш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ

 

1-боб. Умумий қоидалар

  1. Ушбу Низом наслчилик хўжаликларида етиштирилган, “Ўзбекчорвансл” агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб юритилади) ва ҳудудий бўлинмалари томонидан импорт қилинган ва қишлоқ хўжалиги корхоналарига сотилган наслли қорамолларга субсидия бериш тартибини белгилайди.
  2. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган субсидия наслчилик хўжаликлари етиштирилган наслдор қорамолларни етиштириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш, шунингдек импорт қилинадиган наслдор қорамол учун жалб этилган кредит бўйича қарздорликларини қоплаш хисобига сотилаётган наслдор қорамолларни арзонлаштиришга йўналтирилади.
  3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

наслчилик хўжаликлари –наслчилик хўжалиги гувоҳномасига эга бўлган ва наслдор қорамолларни такрор кўпайтириш  билан шуғулланувчи юридик шахслар;

импорт қилувчи – наслдор қорамолларни четдан олиб келувчи Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги “Ўзбекчорванасл” агентлигини ташкилий тузилмасига кирувчи  корхона ва  ташкилотлар.

наслдор қорамол - келиб чиқиши ҳужжатлар билан тасдиқланган ва муайян зотга мансуб наслли қорамол;

наслли қорамолларни етказиб берувчилар - “Ўзбекчорванасл” агентлигини ташкилий тузилмасига кирувчи  корхона ва  ташкилотлар. томонидан импорт қилиш йўли билан, наслчилик хўжаликлари томонидан эса  такрор кўпайтириш орқали юридик ва жисмоний шахсларга наслдор қорамолларни сотган  субъектлар.

импорт қилинган наслдор қорамол- бўғозлиги 6 ойликкача бўлган, тирик вазни 450 килограммдан кам бўлмаган ва кутилаётган туғиш вақтидаги ёши 30 ойдан кўп бўлмайдиган, ҳомиланинг отаси тўғрисидаги қўшимча маълумотлар бўлган, белгиланган тартибда идентификация қилинган ва ягона электрон маълумотлар базасига хисобга қўйилган наслдор  ғунажин.

наслчилик хўжаликларида етиштирилган наслдор қорамол- бўғозлиги 6 ойликкача бўлган, тирик вазни 330 килограммдан кам бўлмаган ва кутилаётган туғиш вақтидаги ёши 30 ойдан кўп бўлмайдиган, ҳомиланинг отаси тўғрисидаги қўшимча маълумотлар бўлган, белгиланган тартибда идентификация қилинган ва ягона электрон маълумотлар базасига хисобга қўйилган наслдор  қорамол.

субсидия олувчилар - наслли қорамолларни етказиб берувчилар.

  1. Импорт қилувчи ва наслчилик хўжаликларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қуйидагича миқдорида бир марталик субсидия берилади.

а) наслчилик хўжаликларида етиштирилиб сотилган ҳар бир бош наслдор қорамолларга – энг кам иш хақининг 25 баробари.

б) импорт қилинган ҳар бир бош наслдор қорамолга - энг кам иш хақининг 35 баробари.

Наслчилик хўжаликлари томонидан етиштирилган ва импорт қилинган наслдор қорамолларга субсидия бериш тартиби мазкур Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

2-боб. Субсидия маблағларини шакллантириш тартиби

 5. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари билан биргаликда ҳар йили 1 апрелга қадар келгуси йилда наслчилик хўжаликлари томонидан сотиш учун етиштириладиган наслдор қорамоллар бош сони хўжаликлар кесимида ҳамда Агентлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан импорт қилинадиган наслдор қорамоллар бош сони тўғрисидаги прогноз кўрсатгичлар рўйхатини 2-иловага мувофиқ шакллантириб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.

6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси календарь йилининг 1 майига қадар келгуси йилда наслчилик хўжаликлари томонидан сотиш учун етиштириладиган наслдор қорамоллар бош сони хўжаликлар кесимида, Агентлик ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан импорт қилинадиган наслдор қорамоллар бош сони тўғрисидаги прогноз кўрсатгичлар рўйхатини тасдиқлайди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига ижро учун юборади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги келгуси йил Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджет параметрларини шакллантиришда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхат бўйича наслдор наслчилик хўжаликларига ва импорт қилувчиларга субсидия ажратишни ҳисобга олади.

3-боб. Давлат бюджетидан субсидия олувчилар рўйхатини шакллантириш тартиби

7. Ҳар бир тумандаги наслчилик хўжаликларида етиштирилган ва импорт қилинган наслдор қорамолларни юридик ва жисмоний шахсларга сотилганлигини қабул қилиб олиш бўйича туман хокимининг тегишли қарори билан қуйидаги таркибда қабул комиссияси (кейинги ўринларда Комиссия деб юритилади) тузилади.

туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари - қабул комиссия раиси;

туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи - комиссия раисининг ўринбосари;

туман Молия бўлими бошлиғи;

хизмат кўрсатувчи тижорат банкларни туман филиаллари бошлиқлари;

наслли қорамолларни сотувчи хўжалик юритувчи субъект раҳбари;

наслли қорамолларни сотиб олувчи юридик ва жимоний шахс.

Зарур ҳолларда қабул комиссия талабига кўра бошқа экспертлар жалб этилиши мумкин.

8. Комиссия, наслчилик хўжалиги ва импорт қилувчиларни юридик
ва жисмоний шахсларга етказиб берилган наслдор қорамолларни сотилганлигини қабул қилиб олади ва бу хақида далолатнома тузади.

9. Наслчилик хўжалиги ва импорт қилувчилар субсидия олиш учун “Ўзбекчорванасл” агенлигининг ҳудудий “Чорванасл” марказларига қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилади:

а) наслчилик хўжаликлари томонидан:

хўжаликни наслчилик мақомига эга эканлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси ва наслдор қорамолларни идентификация базасига киритилганлиги тўғрисида маълумот;

хўжаликдаги мавжуд жами наслдор қарамоллар, шундан сигирлар ва сотилган наслдор қорамол бош сонлари тўғрисида маълумот;

наслдор қорамолни сотиш бўйича тузилган шартнома нусхаси;

комиссия тузган далолатнома нусхаси.

б) импорт қилувчи томонидан:

наслли молларни импорт қилиш бўйича тижорат банки билан тузилган кредит шартномаси ҳамда кредит ажратилганлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

четдан наслдор қорамол сотиб олиш бўйича тузилган шартноманинг нусхаси;

четдан наслдор қорамол сотиб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжат, божхона дислокацияси нусхаси;

комиссияснинг далолатнома нусхаси.

10. “Ўзбекчорванасл” агенлигининг ҳудудий “Чорванасл” маркази директори бир кун муддатда:

наслдор қорамол етиштирувчи наслчилик хўжалиги ва импорт қилувчиларни мазкур Низом 5-бандига мувофиқ шакллантириладиган рўйхатда бор ёки йўқлигини аниқлайди;

наслдор қорамол етиштирувчи наслчилик хўжалиги ва импорт қилувчилар мазкур Низомнинг 5-бандига мувофиқ шакллантирилган рўйхатда бор бўлган тақдирда, улар томонидан тақдим қилинган барча ҳужжатларни бирма-бир кўриб чиқиб қабул қилиб олади ва алоҳида дафтарда қайд қилади;

тақдим қилинган ҳужжатлар тўпламида тегишли маълумотлар етишмаган тақдирда уларни тўлиқ ҳолда тақдим қилиш учун наслдор қорамол етиштирувчи наслчилик хўжалиги ва импорт қилувчиларга қайтариб беради.

11. Худудий “Чорванасл” маркази директори уч иш куни муддатида наслдор қорамол етиштирувчи наслчилик хўжалиги ва импорт қилувчилар мурожаати асосида наслли молларни сотганлигини жойида ўрганиб чиқади ва мазкур Низомни 4-иловасига мувофиқ шаклда хулосани тасдиқлайди ва Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига расмий равишда тақдим этади.

12. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси икки иш куни давомида худудий “Чорванасл” маркази директори томонидан тасдиқланган хулосани Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги ва вилоятлардаги Молия бош бошқармаларига расмий равишда тақдим этилади.

13. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги уч иш куни муддатда худудий “Чорванасл” маркази директори томонидан тасдиқланган хулосага асосан субсидия бериш учун тегишли маҳаллий бюджетлар параметрларига ўзгартиришлар киритади.

14. Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги ва вилоятлар Молия Бош бошқармалари бир кун муддатда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар “Чорванасл” марказлари шахсий ғазна ҳисоб варақларига тегишли бюджет маблағларини ўтказиб беради.

15. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар “Чорванасл” марказлари шахсий ғазна ҳисоб варағига келиб тушган маблағлар икки иш куни ичида тегишлилиги бўйича наслдор қорамол етиштирувчи наслчилик хўжалиги ва импорт қилувчиларнинг тижорат банкларидаги ҳисоб варақларига ўтказиб беради.

16. Наслдор қорамол етиштирувчи наслчилик хўжалиги ва импорт қилувчиларни банкларидаги ҳисоб варағига келиб тушган субсидия маблағларига уларни мавжуд кредитор қарзларини қоплаш учун инкасса топшириқномалари қўйилиши мумкин эмас.

17. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси наслдор қорамол етиштирувчи наслчилик хўжалиги ва импорт қилувчиларга Давлат бюджетидан субсидия ажратиш бўйича мазкур Низомнинг 2 иловасига мувофиқ шакллантирилган рўйхатга йил давомида ҳақиқий ҳолатдан келиб чиқиб тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф бериши мумкин.

18. Наслдор қорамол етиштирувчи наслчилик хўжалиги ва импорт қилувчилар мазкур низомнинг 5-бандига мувофиқ шакллантирилган рўйхатда кўрсатилган бош сонидан ортиқ бўлган қисмига қилинган  харажатларни келгуси йилда  Давлат бюджетидан субсидия бериш учун наслли қорамолларни етказиб берувчилар белгиланган тартибда Худудий “Чорванасл” марказига мурожаат қилиши лозим.

 

4-боб. Якунловчи қоидалар

19. Наслли қорамолларни етказиб бериш бўйича тузилган шартнома мажбуриятларини бажариш жараёнида юзага келадиган шартномавий мажбуриятлар бўйича низолар ва келишмовчиликлар музокаралар ўтказиш орқали ҳал қилинади. Келишмовчиликларни музокаралар ўтказиш орқали ҳал қилишнинг иложи бўлмаганда, улар суд тартибида ҳал қилинади.

20. Наслдор қорамол етиштирувчи наслчилик хўжалиги ва импорт қилувчиларга ажратилган субсидиялар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат молиявий назорати бош бошқармаси томонидан доимий назорат амалга оширилади.

21. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Umumiy takliflar

686