Davlat tilida bo'lmagan loyihalar portal ma'muriyati tomonidan loyiha muallifini ogohlantirmasdan o'chiriladi
ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
3487 O‘zbekiston Respublikasi Iqtisodiy taraqqiyot va kambag'allikni qisqartirish vazirligi 26/05/2019 01/06/2019 0

Muhokama yakunlandi

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Qarori
Ҳудудларни баҳолашнинг рейтинг тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
ID-3487

Сўнгги йилларда мамлакатимизда туман ва шаҳарларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини такомиллаштириш ва молиявий ҳамда иқтисодий эркинлигини кенгайтириш, инвестициявий жозибадорликни ошириш, аҳолини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш, аҳоли бандлигини таъминлаш асосида турмуш даражаси ва сифатини ошириш юзасидан изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, мамлакат туман ва шаҳарларига маҳаллий ва хорижий инвесторларни кенг жалб қилишда муҳим омил ҳисобланадиган мавжуд ижтимоий-иқтисодий ривожланиш натижаларини даврий баҳолаш тизими, ҳудудларнинг хусусияти ва ўзига хослигини тўлиқ акс эттириш, маълумотларни тўплаш ва натижаларни замонавий усуллар асосида чоп этиш йўналишларини такомиллаштирилиши зарурати мавжудлигини кўрсатмоқда.

Туман ва шаҳарларни табиий, иқлим, иқтисодий салоҳиятидан, меҳнат ресурсларидан ва бошқа ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, уларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш жараёнларини баҳолашнинг ягона тизимини жорий қилиш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда хорижий экспертлар иштирокида ишлаб чиқилган ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари (кейинги ўринларда – баҳолаш кўрсаткичлари деб юритилади):

туман ва шаҳарлар бўйича 1-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича 2-иловага мувофиқ;

аҳоли, тадбиркорлик ва кичик бизнес субъектларининг маҳаллий давлат ҳокимият органларига бўлган ишончини ўрганиш юзасидан сўровнома (кейинги ўринларда – сўровнома деб юритилади) шакли 3-иловага мувофиқ;

индикаторларини шакллантириш тўғрисида низом (кейинги ўринларда – низом деб юритилади) 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Қуйидагилар баҳолаш кўрсаткичларининг энг муҳим йўналишлари сифатида белгилансин:

аҳоли турмуш даражаси ва яшаш сифатини яхшилаш;

аҳоли соғлиғи муҳофазаси ва соғлом турмуш тарзини таъминлаш;

рақобатбардош меҳнат ресурсларини шакллантириш ва инсон капиталини ривожлантириш;

маҳаллий давлат ҳокимият органларининг аҳоли билан ишлаш  самарадорлиги;

ҳуқуқбузарлик кўрсаткичлари.

Бунда, энг муҳим йўналишларга эришишни таъминлаш асослари сифатида:

қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш ва инвестициявий жозибадорликни ошириш;

ҳудудий иқтисодиёт рақобатбардошлигини ошириш ва саноатлаштириш, табиий бойликлар ва хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаган ҳолда юқори қийматли маҳсулот ишлаб чиқариш;

хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш;

озиқ-овқат хавфсизлиги таъминлаш ва қишлоқ хўжалигини диверсификациялаш;

банк-молия соҳасини ривожлантириш;

даврий сўровномалар ўтказиш белгилансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк, Давлат статистика қўмитасининг қуйидагиларни назарда тутувчи, яъни баҳолаш кўрсаткичларини:

2019 йил якуни бўйича таҳлилий маълумотлари асосида 2020 йилдан бошлаб эксперимент тариқасида амалиётга жорий этиш;

ҳисобот йили якуни маълумотлари асосида йилда бир марта амалга оширилиши ва унинг натижалари 1 мартгача Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим қилиниши;

3-илова шакли бўйича танланма кузатишнинг замонавий усуллари асосида ҳисобот йили мобайнида туман ва шаҳарлар сўровномалар ўтказиш вазифасини Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази билан биргаликда амалга ошириши тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

4. Баҳолаш кўрсаткичларини жамлаш ва унинг мониторингини юритиш вазифаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига юклатилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда олти ой муддатда Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг таклифларини эътиборга олган ҳолда баҳолаш кўрсаткичлари ва низом талаблари асосида туман ва шаҳарларни баҳолашнинг рейтинг тизими бўйича “онлайн” дастурий таъминот (кейинги ўринларда – дастурий таъминот деб юритилади) ишлаб чиқишни таъминласин.

Бунда, Молия вазирлиги дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва кейинги йилларда дастурий таъминот фаолиятини молиялаштириш юзасидан сарф-харажатлар учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрлари доирасида маблағлар ажратсин ва 2020 йилдан бошлаб ҳар йили зарур бюджет маблағларини назарда тутсин.

6. Давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари раҳбарлари 1-2 иловалар билан тасдиқланган баҳолаш кўрсаткичларининг тегишли қисми бўйича:

маълумотларни ҳисобот йили якуни билан, кейинги йилнинг 20-январидан кечиктирмай дастурий таъминотга киритиб борилишига шахсан масъуллиги;

низом талаблари асосида, яъни маълумотларнинг тўлиқлиги, ишончлилиги, шаффофлиги, холислиги тамойиллари асосида шакллантирилиши юзасидан шахсан жавобгарлиги белгилаб қўйилсин.

Қайд этилсинки, давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари томонидан маълумотларни дастурий таъминотга ўз вақтида киритилмаслиги ёки нотўғри киритилиши эвазига баҳолаш кўрсаткичларини умумлаштириш ишларига салбий таъсир кўрсатган ҳолатлар аниқланганда, қайд этилган ташкилотлар раҳбарларига нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрилади.

7. Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти ва  “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази раҳбарлари ҳисобот йили мобайнида туман ва шаҳарлардаги сўровномаларни шаффофлик ва холислик тамойиллари асосида ўтказилишида шахсан жавобгарлиги белгилаб қўйилсин.

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти ва  “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази сўровнома натижаларини умумлаштириш ҳамда ҳисобот йили якуни билан, кейинги йилнинг 20-январидан кечиктирмай дастурий таъминотга киритиб борилишини таъминласин.  

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари туман ва шаҳарларда сўровномаларни сифатли ташкил этиш жараёнларига амалий ёрдам кўрсатсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари натижаларини  раёсат мажлисларида муҳокама қилиб борсин. 

9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда баҳолаш кўрсаткичларини ҳамда сўровнома шаклини такомиллаштириб бориш, зарур ҳолларда ўзгартириш ва қўшимчалар киритиб бориш ваколати берилсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги:

Молия вазирлиги ва “Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш Маркази билан биргаликда икки ой муддатда сўровнома ўтказишни молиялаштириш манбалари бюджет маблағлари, халқаро молия институтларининг грантларини жалб қилиш ҳисобидан амалга оширилишини назарда тутувчи низом лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин;

баҳолаш кўрсаткичларининг натижалари тўғрисидаги маълумотларни оммавий ахборот воситаларида, жумладан ўз расмий веб-сайтида даврий эълон қилиб борсин;

Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

11. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазири Б.А. Хўжаев зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти           Ш. Мирзиёев


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил “__” “______” даги ПҚ-____ - сонли қарорига 1-ИЛОВА

Туман (шаҳар) ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари 

Кўрсаткичлар номи ўлчов бирлиги Кўрсаткичларни ҳисоблаш методикаси масъул вазирлик ва идоралар
1. Аҳоли турмуш даражаси ва яшаш сифатини яхшилаш
1 Уй-жой билан таъминланганлик даражаси кв м/киши Киши бошига тўғри келадиган уй-жой фонди Уй-жой ва коммунал хизматлар кўрсатиш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси
2 Кам таъминланганлик даражаси % Кам таъминланган оилалар сонининг жами оилалар сонидаги улуши Маҳалла кенгаши,
Молия вазирлиги,
Давлат статистика кўмитаси
3 Тоза ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси % Тоза ичимлик суви билан таъминланган аҳоли сонининг жами аҳоли сонидаги улуши ўзгариши Уй-жой ва коммунал хизматлар кўрсатиш вазирлиги, Молия вазирлиги
4 Ишончли автомобил йўллари билан таъминланганлик даражаси % Қаттиқ қопламали автомобил йўллари узунлигининг умумий фойдаланувдаги автомобил йўлларидаги улуши ўзгариши Автомобил йўллари давлат қўмитаси, Молия вазирлиги
5 Ажрашишлар сони % Ажрашган оилалар сонининг турмуш қурганлар сонига нисбати Адлия вазирлиги, Давлат статтистика қўмитаси
2. Аҳоли соғлиғи муҳофазаси ва соғлом турмуш тарзини таъминлаш
6 Аҳолининг ўртача кутилаётган умр куриш давомийлиги йил Аҳолининг ўртача умр куриш давомийлиги Давлат статистика қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги
7 Врачлар сони бирлик Ҳар 10 минг кишига врачлар сони Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Давлат статистика қўмитаси
8 Тиббиёт муассасаларининг олий маълумотли кадрлар билан таъминланганлик даражаси бирлик Ҳар 1000 кишига тўғри келадиган олий маълумотли шифокорлар сони Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Давлат статистика қўмитаси
9 Аҳолини касалланиши бирлик Ҳар 100 минг аҳолига тўғри келадиган биринчи марта ташхис қўйилган беморларда қайд этилган касаланишлар сони Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Давлат статистика қўмитаси
10 Ҳудуддаги ёшларни спорт тўгараклари билан қамраб олиш даражаси % Спорт тўгаракларига доимий қамраб олинган ёшлар (14-30 ёшдагилар) сонини ҳудуддаги жами ёшлар (14-30 ёшдагилар) сонига нисбати Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси
11 Спорт иншоатлари билан таъминланганлик  бирлик Ҳар 100 минг кишига тўғри келадиган спорт иншоатлари қуввати (ўрин) Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси
12 Аҳолини тиббиёт муассасалари билан таъминланганлик даражаси бирлик Ҳар 10000 кишига тўғри келадиган касалхона койкалари сони Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Давлат статистика қўмитаси
13 Оналар ўлими бирлик Ҳар 100 минг тирик туғулган чақалоқларга нисбатан оналар ўлими Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Давлат статистика қўмитаси
14 Болалар ўлими бирлик Ҳар минг тирик туғулган чақалоқларга нисбатан 1 ёшгача бўлган болалар ўлими Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Давлат статистика қўмитаси
3. Рақобатбардош меҳнат ресурсларини шакллантириш ва инсон капиталини ривожлантириш
15 Аҳоли бандлик даражаси % Иқтисодиётда бандлар сонининг иқтисодий фаол аҳоли умумий сонига нисбати Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси
16 Ишлаш учун чет элга кетганлар сонида ташқи меҳнат миграцияси агентлиги орқали кетиш кўрсаткичи % Ишлаш учун чет элга кетганлар сонида ташқи меҳнат миграцияси агентлиги орқали кетганлар улуши Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
17 Ҳудудда хотин-қизларнинг бандлиги таъминлаш кўрсаткичи % Ҳудудда бандлиги таъминланган хотин қизлар сонининг иқтисодий фаол аёллар сонига нисбати Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси
18 Мактабгача таълим муассасалари билан қамраб олиш даражаси % Мактабгача таълим муассасаларида тарбияланаётган болаларнинг 3 - 6 ёшдаги болалар умумий сонидаги улуши Мактабгача таълим вазирлиги,
Давлат статистика қўмитаси
19 Мактаб ёшидаги ўқувчиларни тўгараклар (мусиқа, санъат ва бошқалар) билан қамраб олиш даражаси % Тўгаракларга (спорт тўгаракларидан ташқари) қамраб олинган мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг ҳудуддаги жами мактаб ёшидаги ўқувчилар сонига нисбати Халқ таълими вазирлиги,
Давлат статистика қўмитаси
20 Умумтаълим мактабларини олий маълумотли педагог кадрлар билан таъминланганлиги даражаси бирлик ҳар 1000 ўқувчига тўғри келадиган олий маълумотли ўқитувчи-педагоглар сони Халқ таълими вазирлиги,
Давлат статистика қўмитаси
21 Таълим даражаси % Олий маълумотга эга бўлганларнинг жами аҳоли сонидаги улуши Давлат статистика қўмитаси
22 Олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичи % Ҳудуддан ОТМга кирган абитуриентларнинг ҳисобот давридаги абитуриентлар сонига нисбати Давлат тест маркази,
Олий таълим вазирлиги,
Халқ таълими вазирлиги
4. Маҳаллий давлат ҳокимият органларининг аҳоли билан ишлаш  самарадорлиги
23 Мурожаатлар сони бирлик Ҳар 1000 кишига тўғри келадиган мурожаатлар сони Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мурожаатлар билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўлинмаси
24 Ижобий ҳал этилган мурожаатлар миқдори % Ҳисобот даврида ижобий ҳал қилинган мурожаатларнинг жами мурожаатлардаги улуши Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мурожаатлар билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўлинмаси
25 Маҳаллий ҳокимликлар сайтларининг оммавийлик даражаси % Маҳаллий ҳокимликлар сайтларига ташриф буюрувчилар сонини ҳудуд аҳоли сонига нисбати Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги
5. Ҳуқуқбузарлик кўрсаткичлари
26 Жиноятчилик даражаси бирлик Ҳар 10 минг кишига тўғри келадиган барча хизмат йўналиши бўйича рўйхатга олинган жиноятлар сони Ички ишлар вазирлиги,
Бош прокуратура,
Давлат статистика қўмитаси
27 Вояга етмаган шахслар томонидан содир этилган жиноятчилик даражаси % Жами рўйхатга олинган жиноятлар сонида вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятлар улуши Ички ишлар вазирлиги,
Бош прокуратура,
Давлат статистика қўмитаси
28 Жиноятларнинг очилганлик даражаси % Жами рўйхатга олинган жиноятлар сонида очилган жиноятлар улуши Ички ишлар вазирлиги,
Бош прокуратура,
Давлат статистика қўмитаси
6. Қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш ва инвестициявий жозибадорликни ошириш
29 Аҳоли жон бошига тўғри келадиган марказлашмаган инвестиция хажми минг сўм Аҳоли жон бошига тўғри келадиган марказлашмаган инвестиция хажми Давлат статистика қўмитаси,
Ташқи савдо ва инвестициялар вазирлиги
30 Хорижий инвесторлар учун инвестициявий жозибадорлик  % Жами марказлашмаган инвестициялар ҳажмида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар хажмининг улуши Давлат статистика қўмитаси,
Ташқи савдо ва инвестициялар вазирлиги
31 Асосий фондларнинг эскирганлик даражаси % Ҳудуддаги эскирган асосий воситаларнинг жами асосий воситаларга нисбати Давлат статистика қўмитаси
32 Хорижий капитал иштирокидаги корхоналар фаоллиги бирлик Ҳар 1000 кишига тўғри келувчи хорижий капитал иштирокидаги фаолият юритаётган корхоналар сони Давлат статистика қўмитаси
32 Кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектлари  сони бирлик Ҳар 1000 кишига тўғри келадиган кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектлари сони Давлат статистика қўмитаси
34 Тадбиркорлик субъектларининг фаоллиги % Рўйхатдан ўтган тадбиркорлик субъектлари умумий сонида фаолият юритмаётган ва "ноль" ҳисобот топширган тадбиркорлик субъектлари улуши (фермер хўжаликларисиз) Давлат статистика қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси
35 Банкротлик кўрсаткичи % Рўйхатдан ўтган тадбиркорлик субъектларининг умумий сонида банкрот корхоналар (ортиб борувчи якун билан) улуши Давлат статистика қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси
36 Кичик бизнесда банд бўлган аҳоли % Жами банд аҳоли сонида кичик бизнесда банд бўлганлар  Давлат статистика қўмитаси,
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
37 Кичик бизнес субъектларида 30 ёшгача банд бўлган ходимларнинг улуши % Ҳудуддаги кичик бизнес субъектларида 30 ёшгача бўлган бандларнинг жами кичик бизнесда банд бўлганлар сонига нисбати Давлат статистика қўмитаси,
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
7. Иқтисодиёт рақобатбардошлигини ошириш ва саноатлаштириш
38 Аҳоли жон бошига ҳудудий саноат маҳсулотлари хажми минг сўм Аҳоли жон боши ҳудудий саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш хажми Давлат статистика қўмитаси
39 Аҳоли жон бошига истеъмол товарлари  минг сўм Аҳоли жон боши истеъмол товарлари хажми Давлат статистика қўмитаси
40 Саноатда меҳнат унумдорлиги минг сўм/бандлар Жами ишлаб чиқарилган ҳудудий саноат маҳсулотлари хажмининг ҳудудий саноатда бандлар сонига нисбати Давлат статистика қўмитаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
41 Саноатнинг диверсификациялашганлик даражаси % Ишлаб чиқарилган янги турдаги худудий саноат маҳсулотлари хажмининг жами худудий саноатдаги улуши Давлат статистика қўмитаси
42 Аҳоли жон бошига ҳудудий экспорт хажми АҚШ долл. Аҳоли жон боши ҳудудий экспорт хажми Ташқи савдо ва инвестициялар вазирлиги
43 Қайта ишлаш саноатининг экспортга йўналтирилганлиги АҚШ долл. Аҳоли жон бошига қайта ишлаш саноати маҳсулотлари экспорти хажми Давлат статистика қўмитаси
8. Хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожланиши
44 Аҳоли жон бошига тўғри келадиган хизматлар хажми минг сўм Аҳоли жон бошига тўғри келадиган хизматлар ҳажми Давлат статистика қўмитаси
45 Аҳоли жон бошига тўғри келадиган чакана савдо айланмаси хажми минг сўм Аҳоли жон бошига тўғри келадиган чакана савдо айланмаси ҳажми Давлат статистика қўмитаси
46 Ахборот технологиялари, электрон тижорат соҳасида тадбиркорликни ривожлантириш кўрсаткичи бирлик Ҳар 1000 кишига нисбатан янги ташкил қилинган  ахборот технологиялари, электрон тижорат (ахборот хизмати кўрсатиш соҳасидаги фаолият) соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари сони  Давлат статистика қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги
47 Хизмат соҳасида меҳнат унумдорлиги минг сўм/бандлар Жами кўрсатилган хизматлар хажмининг хизмат кўрсатишда бандлар сонига нисбати Давлат статистика қўмитаси
9. Озиқ-овқат хавфсизлиги таъминлаш ва қишлоқ хўжалигини диверсификациялаш 
48 Аҳоли жон бошига тўғри келадиган қишлоқ хўжалиги  хажми минг сўм Аҳоли жон бошига тўғри келадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари хажми Давлат статистика қўмитаси
49 Суғориладиган ерлардан фойдаланиш самарадорлиги % Етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг суғориладиган ер майдонларига нисбати (ер балл бонитети бўйича ҳисобланган коэффицентга кўпайтириш орқали) ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўзгариши Давлат статистика қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси
50 Етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш даражаси % Мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш қувватларининг етиштирилган маҳсулотларга нисбати Давлат статистика қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
51 Етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш даражаси % Мева-сабзавот маҳсулотларни сақлаш қувватларининг етиштирилган маҳсулотларга нисбати Давлат статистика қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
52 Қишлоқ хўжалигида меҳнат унумдорлиги минг сўм/бандлар Жами ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари хажмининг қишлоқ хўжалигида бандлар сонига нисбати Давлат статистика қўмитаси
10. Молия-банк соҳасининг ривожлантириш 
53 Аҳоли жон бошига маҳаллий бюджет даромадлари минг сўм Аҳоли жон бошига ҳисобланган маҳаллий бюджет даромадлари Молия вазирлиги,
Солиқ қўмитаси
54 Бюджет олдидаги боқиманда қарздорликнинг ундирилиши даражаси % Ундирилган бюджет олдидаги боқиманда қарздорлик суммасининг жами боқиманда қарздорлик суммасига нисбати  Молия вазирлиги,
Солиқ қўмитаси
55 Ёш тадбиркорларни кредитлаш минг сўм Ҳудуддаги 30 ёшгача бўлган тадбиркорларга ажрилган кредитлар ҳажмининг 30 ёшгача бўлган тадбиркорлар сонига нисбати Марказий банк
56 Аҳоли жон бошига молия-банк хизматлари минг сўм Аҳоли жон бошига молия-банк хизматлари Марказий банк,
Статистика қўмитаси
57 Молия-банк тизими хизматларини кенгайтириш ва рағбатлантириш минг сўм 1000 кишига тўғри келадиган банкдаги омонатлар  Марказий банк,
Молия вазирлиги
58 Кичик бизнесни кредитлаш % Кичик бизнес субъектларига ажратилган кредитлар хажмининг жами кредитлар ҳажмидаги улуши Марказий банк

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил “__” “______” даги ПҚ-____ - сонли қарорига 2-ИЛОВА

Қорақалпоғистон Респубилкаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари 

Кўрсаткичлар номи ўлчов бирлиги Кўрсаткичларни ҳисоблаш методикаси масъул вазирлик ва идоралар
1. Аҳоли турмуш даражаси ва яшаш сифатини яхшилаш
1 Аҳоли жон бошига  реал умумий даромадлар  % Аҳоли жон бошига тўғри келадиган реал умумий даромадларининг олдинги йилнинг мос даврига нисбатан ўзгариши Давлат статистика қўмитаси
2 Уй-жой билан таъминланганлик даражаси кв м/киши Киши бошига тўғри келадиган уй-жой фонди Уй-жой ва коммунал хизматлар кўрсатиш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси
3 Кам таъминланганлик даражаси % Кам таъминланган оилалар сонининг жами оилалар сонидаги улуши Маҳалла кенгаши,
Молия вазирлиги,
Давлат статистика кўмитаси
4 Тоза ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси % Тоза ичимлик суви билан таъминланган аҳоли сонининг жами аҳоли сонидаги улуши ўзгариши Уй-жой ва коммунал хизматлар кўрсатиш вазирлиги, Молия вазирлиги
5 Ишончли автомобил йўллари билан таъминланганлик даражаси % Қаттиқ қопламали автомобил йўллари узунлигининг умумий фойдаланувдаги автомобил йўлларидаги улуши ўзгариши Автомобил йўллари давлат қўмитаси, Молия вазирлиги
6 Ажрашишлар сони % Ажрашган оилалар сонининг турмуш қурганлар сонига нисбати Адлия вазирлиги, Давлат статтистика қўмитаси
2. Аҳоли соғлиғи муҳофазаси ва соғлом турмуш тарзини таъминлаш
7 Аҳолининг ўртача кутилаётган умр куриш давомийлиги йил Аҳолининг ўртача умр куриш давомийлиги Давлат статистика қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги
8 Врачлар сони бирлик Ҳар 10 минг кишига врачлар сони Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Давлат статистика қўмитаси
9 Тиббиёт муассасаларининг олий маълумотли кадрлар билан таъминланганлик даражаси бирлик Ҳар 1000 кишига тўғри келадиган олий маълумотли шифокорлар сони Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Давлат статистика қўмитаси
10 Аҳолини касалланиши бирлик Ҳар 100 минг аҳолига тўғри келадиган биринчи марта ташхис қўйилган беморларда қайд этилган касаланишлар сони Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Давлат статистика қўмитаси
11 Ҳудуддаги ёшларни спорт тўгараклари билан қамраб олиш даражаси % Спорт тўгаракларига доимий қамраб олинган ёшлар (14-30 ёшдагилар) сонини ҳудуддаги жами ёшлар (14-30 ёшдагилар) сонига нисбати Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси
12 Спорт иншоатлари билан таъминланганлик  бирлик Ҳар 100 минг кишига тўғри келадиган спорт иншоатлари қуввати (ўрин) Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси
13 Аҳолини тиббиёт муассасалари билан таъминланганлик даражаси бирлик Ҳар 10000 кишига тўғри келадиган касалхона койкалари сони Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Давлат статистика қўмитаси
14 Оналар ўлими бирлик Ҳар 100 минг тирик туғулган чақалоқларга нисбатан оналар ўлими Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Давлат статистика қўмитаси
15 Болалар ўлими бирлик Ҳар минг тирик туғулган чақалоқларга нисбатан 1 ёшгача бўлган болалар ўлими Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Давлат статистика қўмитаси
3. Рақобатбардош меҳнат ресурсларини шакллантириш ва инсон капиталини ривожлантириш
16 Аҳоли бандлик даражаси % Иқтисодиётда бандлар сонининг иқтисодий фаол аҳоли умумий сонига нисбати Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси
17 Ишлаш учун чет элга кетганлар сонида ташқи меҳнат миграцияси агентлиги орқали кетиш кўрсаткичи % Ишлаш учун чет элга кетганлар сонида ташқи меҳнат миграцияси агентлиги орқали кетганлар улуши Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
18 Ҳудудда хотин-қизларнинг бандлиги таъминлаш кўрсаткичи % Ҳудудда бандлиги таъминланган хотин қизлар сонининг иқтисодий фаол аёллар сонига нисбати Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси
19 Мактабгача таълим муассасалари билан қамраб олиш даражаси % Мактабгача таълим муассасаларида тарбияланаётган болаларнинг 3 - 6 ёшдаги болалар умумий сонидаги улуши Мактабгача таълим вазирлиги,
Давлат статистика қўмитаси
20 Мактаб ёшидаги ўқувчиларни тўгараклар (мусиқа, санъат ва бошқалар) билан қамраб олиш даражаси % Тўгаракларга (спорт тўгаракларидан ташқари) қамраб олинган мактаб ёшидаги ўқувчиларнинг ҳудуддаги жами мактаб ёшидаги ўқувчилар сонига нисбати Халқ таълими вазирлиги,
Давлат статистика қўмитаси
21 Умумтаълим мактабларини олий маълумотли педагог кадрлар билан таъминланганлиги даражаси бирлик ҳар 1000 ўқувчига тўғри келадиган олий маълумотли ўқитувчи-педагоглар сони Халқ таълими вазирлиги,
Давлат статистика қўмитаси
22 Таълим даражаси % Олий маълумотга эга бўлганларнинг жами аҳоли сонидаги улуши Давлат статистика қўмитаси
23 Олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичи % Ҳудуддан ОТМга кирган абитуриентларнинг ҳисобот давридаги абитуриентлар сонига нисбати Давлат тест маркази,
Олий таълим вазирлиги,
Халқ таълими вазирлиги
4. Маҳаллий давлат ҳокимият органларининг аҳоли билан ишлаш  самарадорлиги
24 Мурожаатлар сони бирлик Ҳар 1000 кишига тўғри келадиган мурожаатлар сони Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мурожаатлар билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўлинмаси
25 Ижобий ҳал этилган мурожаатлар миқдори % Ҳисобот даврида ижобий ҳал қилинган мурожаатларнинг жами мурожаатлардаги улуши Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мурожаатлар билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўлинмаси
26 Маҳаллий ҳокимликлар сайтларининг оммавийлик даражаси % Маҳаллий ҳокимликлар сайтларига ташриф буюрувчилар сонини ҳудуд аҳоли сонига нисбати Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги
5. Ҳуқуқбузарлик кўрсаткичлари
27 Жиноятчилик даражаси бирлик Ҳар 10 минг кишига тўғри келадиган барча хизмат йўналиши бўйича рўйхатга олинган жиноятлар сони Ички ишлар вазирлиги,
Бош прокуратура,
Давлат статистика қўмитаси
28 Вояга етмаган шахслар томонидан содир этилган жиноятчилик даражаси % Жами рўйхатга олинган жиноятлар сонида вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятлар улуши Ички ишлар вазирлиги,
Бош прокуратура,
Давлат статистика қўмитаси
29 Жиноятларнинг очилганлик даражаси % Жами рўйхатга олинган жиноятлар сонида очилган жиноятлар улуши Ички ишлар вазирлиги,
Бош прокуратура,
Давлат статистика қўмитаси
6. Қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш ва инвестициявий жозибадорликни ошириш
30 Аҳоли жон бошига тўғри келадиган марказлашмаган инвестиция хажми минг сўм Аҳоли жон бошига тўғри келадиган марказлашмаган инвестиция хажми Давлат статистика қўмитаси,
Ташқи савдо ва инвестициялар вазирлиги
31 Хорижий инвесторлар учун инвестициявий жозибадорлик  % Жами марказлашмаган инвестициялар ҳажмида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар хажмининг улуши Давлат статистика қўмитаси,
Ташқи савдо ва инвестициялар вазирлиги
32 Асосий фондларнинг эскирганлик даражаси % Ҳудуддаги эскирган асосий воситаларнинг жами асосий воситаларга нисбати Давлат статистика қўмитаси
33 Хорижий капитал иштирокидаги корхоналар фаоллиги бирлик Ҳар 1000 кишига тўғри келувчи хорижий капитал иштирокидаги фаолият юритаётган корхоналар сони Давлат статистика қўмитаси
34 Кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектлари  сони бирлик Ҳар 1000 кишига тўғри келадиган кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектлари сони Давлат статистика қўмитаси
35 Тадбиркорлик субъектларининг фаоллиги % Рўйхатдан ўтган тадбиркорлик субъектлари умумий сонида фаолият юритмаётган ва "ноль" ҳисобот топширган тадбиркорлик субъектлари улуши (фермер хўжаликларисиз) Давлат статистика қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси
36 Банкротлик кўрсаткичи % Рўйхатдан ўтган тадбиркорлик субъектларининг умумий сонида банкрот корхоналар (ортиб борувчи якун билан) улуши Давлат статистика қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси
37 Кичик бизнесда банд бўлган аҳоли % Жами банд аҳоли сонида кичик бизнесда банд бўлганлар  Давлат статистика қўмитаси,
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
38 Кичик бизнес субъектларида 30 ёшгача банд бўлган ходимларнинг улуши % Ҳудуддаги кичик бизнес субъектларида 30 ёшгача бўлган бандларнинг жами кичик бизнесда банд бўлганлар сонига нисбати Давлат статистика қўмитаси,
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
7. Иқтисодиёт рақобатбардошлигини ошириш ва саноатлаштириш
39 Ялпи ҳудудуий маҳсулотда ялпи қўшилган қийматнинг улуши % Аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯҲМнинг олдинги йилнинг мос даврига нисбатан ўзгариши Давлат статистика қўмитаси
40 Аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ) минг сўм Аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯҲМ ҳажми Давлат статистика қўмитаси
41 Аҳоли жон бошига ҳудудий саноат маҳсулотлари хажми минг сўм Аҳоли жон боши ҳудудий саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш хажми Давлат статистика қўмитаси
42 Аҳоли жон бошига истеъмол товарлари  минг сўм Аҳоли жон боши истеъмол товарлари хажми Давлат статистика қўмитаси
43 Саноатда меҳнат унумдорлиги минг сўм/бандлар Жами ишлаб чиқарилган ҳудудий саноат маҳсулотлари хажмининг ҳудудий саноатда бандлар сонига нисбати Давлат статистика қўмитаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
44 Саноатда яратилаётган қўшилган қиймат  % Саноатда яратилган қўшилган қийматнинг саноат маҳсулотлари ялпи ишлаб чиқаришига нисбатининг ўзгариши   Давлат статистика қўмитаси
45 Саноатнинг диверсификациялашганлик даражаси % Ишлаб чиқарилган янги турдаги худудий саноат маҳсулотлари хажмининг жами худудий саноатдаги улуши Давлат статистика қўмитаси
46 Аҳоли жон бошига ҳудудий экспорт хажми АҚШ долл. Аҳоли жон боши ҳудудий экспорт хажми Ташқи савдо ва инвестициялар вазирлиги
47 Қайта ишлаш саноатининг экспортга йўналтирилганлиги АҚШ долл. Аҳоли жон бошига қайта ишлаш саноати маҳсулотлари экспорти хажми Давлат статистика қўмитаси
8. Хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожланиши
48 Аҳоли жон бошига тўғри келадиган хизматлар хажми минг сўм Аҳоли жон бошига тўғри келадиган хизматлар ҳажми Давлат статистика қўмитаси
49 Аҳоли жон бошига тўғри келадиган чакана савдо айланмаси хажми минг сўм Аҳоли жон бошига тўғри келадиган чакана савдо айланмаси ҳажми Давлат статистика қўмитаси
50 Ахборот технологиялари, электрон тижорат соҳасида тадбиркорликни ривожлантириш кўрсаткичи бирлик Ҳар 1000 кишига нисбатан янги ташкил қилинган  ахборот технологиялари, электрон тижорат (ахборот хизмати кўрсатиш соҳасидаги фаолият) соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари сони  Давлат статистика қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги
51 Хизмат соҳасида меҳнат унумдорлиги минг сўм/бандлар Жами кўрсатилган хизматлар хажмининг хизмат кўрсатишда бандлар сонига нисбати Давлат статистика қўмитаси
9. Озиқ-овқат хавфсизлиги таъминлаш ва қишлоқ хўжалигини диверсификациялаш 
52 Аҳоли жон бошига тўғри келадиган қишлоқ хўжалиги  хажми минг сўм Аҳоли жон бошига тўғри келадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари хажми Давлат статистика қўмитаси
53 Суғориладиган ерлардан фойдаланиш самарадорлиги % Етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг суғориладиган ер майдонларига нисбати (ер балл бонитети бўйича ҳисобланган коэффицентга кўпайтириш орқали) ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўзгариши Давлат статистика қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси
54 Етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш даражаси % Мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш қувватларининг етиштирилган маҳсулотларга нисбати Давлат статистика қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
55 Етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш даражаси % Мева-сабзавот маҳсулотларни сақлаш қувватларининг етиштирилган маҳсулотларга нисбати Давлат статистика қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
56 Қишлоқ хўжалигида меҳнат унумдорлиги минг сўм/бандлар Жами ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари хажмининг қишлоқ хўжалигида бандлар сонига нисбати Давлат статистика қўмитаси
10. Молия-банк соҳасининг ривожлантириш 
57 Аҳоли жон бошига маҳаллий бюджет даромадлари минг сўм Аҳоли жон бошига ҳисобланган маҳаллий бюджет даромадлари Молия вазирлиги,
Солиқ қўмитаси
58 Бюджет олдидаги боқиманда қарздорликнинг ундирилиши даражаси % Ундирилган бюджет олдидаги боқиманда қарздорлик суммасининг жами боқиманда қарздорлик суммасига нисбати  Молия вазирлиги,
Солиқ қўмитаси
59 Ёш тадбиркорларни кредитлаш минг сўм Ҳудуддаги 30 ёшгача бўлган тадбиркорларга ажрилган кредитлар ҳажмининг 30 ёшгача бўлган тадбиркорлар сонига нисбати Марказий банк
60 Аҳоли жон бошига молия-банк хизматлари минг сўм Аҳоли жон бошига молия-банк хизматлари Марказий банк,
Статистика қўмитаси
61 Молия-банк тизими хизматларини кенгайтириш ва рағбатлантириш минг сўм 1000 кишига тўғри келадиган банкдаги омонатлар  Марказий банк,
Молия вазирлиги
62 Кичик бизнесни кредитлаш % Кичик бизнес субъектларига ажратилган кредитлар хажмининг жами кредитлар ҳажмидаги улуши Марказий банк

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил “__” “______” даги ПҚ-____ - сонли қарорига 3-ИЛОВА

Аҳоли, тадбиркорлик ва кичик бизнес субъектларининг маҳаллий давлат ҳокимият органлари фаолиятини баҳолаш юзасидан сўровнома шакли

                                                                                        / №                  /   

                                      (Вилоят)                           (Туман, шаҳар)                                     

Ҳурматли фуқаро (тадбиркор)! Сиз сўров ўтказиш учун тасодифий рўйҳатга киритилди.

Шу сабабли сиздан, қуйидаги саволларга жавоб беришингизни сўраймиз.

СЎРОВНОМА АНОНИМ ХАРАКТЕРГА ЭГА, ЖАВОБЛАРИНГИЗ ОШКОР ЭТИЛМАЙДИ!

Сўровнома натижалари маҳаллий ҳокимликлар фаолиятини баҳолашга, ҳудудий бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишга хизмат қилади.

РЕСПОНДЕНТ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ

1. Агар респондент жисмоний шахс бўлса

Ёш таркиби

    1. 16 ёшдан кичик         2. 16-55(60) ёш          3. 55 (60) ёшдан катта 

Маълумоти

    1. Олий                           2. Ўрта-махсус          3. Ўрта 

2. Агар респондент тадбиркор бўлса

Фаолият тури

   1. Саноат        2. Қишлоқ хўжалиги        3. Қурилиш          4. Транспорт ва алоқа                                           

   5. Савдо          6. Хизмат кўрсатиш          7. Бошқа (кўрсатинг) 

Ташкилий-ҳуқуқий шакли

    1. Микрофирма           2. Йирик корхона             3.Оилавий корхона      

    4. Кичик корхона          5. Якка тартибдаги тадбиркор           

ТЎЛДИРИШ ШАРТЛАРИ

Саволни сифат жиҳатдан баҳолаш

 сўнгги 3 ой мобайнидаги ўзгаришларни кўрсатинг

«5» - Ҳолат жуда яхши

«4» - Ҳолат яхши

«3» - Жавоб беришга қийналаман

«2» - Ҳолат ёмон

«1» - Ҳолат жуда ёмон

«0» -Жавоб йўқ (мазкур саволнинг респондентга алоқаси йўқ)

     

 

САВОЛЛАР

Сифат баҳоси

  1.  

Маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарлари ва ходимлари билан учрашишнинг мураккаблик даражаси

0

1

2

3

4

5

  1.  

Ўзингиз истиқомат қилаётган туман (шаҳар) ҳокимликлари фаолиятига баҳо беринг

0

1

2

3

4

5

  1.  

Маҳаллий ҳокимликлар фаолиятининг шаффофлик даражаси

0

1

2

3

4

5

  1.  

Ўзингиз истиқомат қилаётган маҳалла фаолиятига (муаммоли масалаларни ҳал этишда кўмаклашиш, ижтимоий қўллаб қувватлаш) баҳо беринг

0

1

2

3

4

5

  1.  

Уй-жой коммунал хизматларига баҳо беринг

0

1

2

3

4

5

  1.  

Ўртача даромад миқдори

сўм

 

  1.  

Арзонлаштирилган уй-жойлар олишда навбатнинг узоқлилиги

кун

 

  1.  

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида берилган имтиёзлардан фойдаланишнинг мураккаблик даражаси

0

1

2

3

4

5

  1.  

Давлат хизматлари марказлари фаолиятига баҳо беринг:

навбат кўплиги

ҳодимларнинг муомала маданияти

ортиқча ҳужжатлар талаб қилиниши

 

0

1

2

3

4

5

0

1

2

3

4

5

0

1

2

3

4

5

  1.  

Қурилишга рухсат олишнинг мураккаблик даражаси

навбат кўплиги (ҳодимлар етишмайди)

ҳодимларнинг муомала маданияти

ортиқча ҳужжатлар талаб қилиниши

 

0

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

0

1

2

3

4

5

0

1

2

3

4

5

  1.  

Кадастр органларида ҳужжатларни расмийлаштиришнинг мураккаблик даражаси

навбат кўплиги (ҳодимлар етишмайди)

ҳодимларнинг муомала маданияти

ортиқча ҳужжатлар талаб қилиниши

 

 

0

 

 

1

 

 

2

 

 

3

 

 

4

 

 

5

0

1

2

3

4

5

0

1

2

3

4

5

  1.  

Электр, газ, сув таъминоти тармоқларига уланишнинг мураккаблик даражаси

навбат кўплиги (ҳодимлар етишмайди)

ҳодимларнинг муомала маданияти

ортиқча ҳужжатлар талаб қилиниши

 

 

0

 

 

1

 

 

2

 

 

3

 

 

4

 

 

5

0

1

2

3

4

5

0

1

2

3

4

5

  1.  

Ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ҳомийликка мажбурлаш ҳолатларининг тарқалганлик даражаси

0

1

2

3

4

5

  1.  

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари ижросига баҳо беринг (туман ёки шаҳар дастурга кирилиган тақдирда)

0

1

2

3

4

5

  1.  

“Ёшлар–келажагимиз” дастури ижросига баҳо беринг

0

1

2

3

4

5

  1.  

“Ҳар бир оила–тадбиркор” дастури ижросига баҳо беринг

0

1

2

3

4

5

  1.  

Солиқ органлари фаолиятига баҳо беринг

ҳодимларнинг муомала маданияти

солиқ қонунчилиги билан мурожаатчини хабардор қилиш

ортиқча ҳужжатлар талаб қилиниши

 

 

 

 

 

 

0

1

2

3

4

5

0

1

2

3

4

5

0

1

2

3

4

5

  1.  

Фаолият кўрсатмаётган корхоналарни тугатиш жараёнига баҳо беринг

тугатиш жараёнининг узоқлиги

ҳодимларнинг муомала маданияти

ортиқча ҳужжатлар талаб қилиниши

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

0

1

2

3

4

5

0

1

2

3

4

5

0

1

2

3

4

5

  1.  

Имтиёзли кредитларни олишнинг мураккаблиги

навбат кўплиги

ҳодимларнинг муомала маданияти

ортиқча ҳужжатлар талаб қилиниши

 

0

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

0

1

2

3

4

5

0

1

2

3

4

5

  1.  

Банк хизматлари сифатига баҳо беринг

навбат кўплиги (ҳодимлар етишмайди)

ҳодимларнинг муомала маданияти

ортиқча ҳужжатлар талаб қилиниши

хизмат таърифлари бўйича маълумот бериш даражаси

 

0

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

0

1

2

3

4

5

0

1

2

3

4

5

0

1

2

3

4

5

  1.  

Электр энергия етказиб бериш барқарорлиги (кунига неча соат ўчади)

соат

 

  1.  

Ичимлик суви етказиб бериш барқарорлиги (кунига неча соат ўчади)

соат

 

  1.  

Табиий газ етказиб бериш сифати (кунига неча соат ўчади) ёки Суюлтирилган газ етказиб бериш сифати

соат

 

0

1

2

3

4

5

  1.  

Автомобиль йўлларининг сифати

0

1

2

3

4

5

  1.  

Соғликни сақлаш хизматлари сифатига баҳо беринг

хизматлар сифати

навбатлар

жойнинг ўзида даволаниш имкониятлари ва б.

 

0

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

0

1

2

3

4

5

0

1

2

3

4

5


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил “__” “______” даги ПҚ-____- сон қарорига 4-ИЛОВА

Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари индикаторларини шакллантириш тўғрисида
НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
28 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Маслисга мурожаатномаси ҳамда Президент ҳузурида 2019 йил 26 февраль куни ўтказилган йиғилишнинг 10-сонли баёни ижроси юзасидан ишлаб чиқилган бўлиб, Республика ҳудудларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш динамикасини баҳолаш тизимини юритиш учун асос бўлади.

2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

рейтинг - Қорақалпоғистон Респубилкаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда шаҳар ва туманларда (кейинги ўринларда - ҳудудлар) ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолатини баҳолаш орқали ҳудудлар ўрнини аниқлаш;

йўналиш – рейтинг тизимини баҳолашда ажратиб олинган ва ўз ичига бир нечта индекс (расмий статистика кўрсаткилари)ни қамраб олиб, тегишли йўналишлар бўйича ривожланганлик ҳолатини акс эттиради ва рейтингни аниқлашнинг бир қисми ҳисобланади;

индекс – ҳудуд кўрсаткичини республика кўрсаткичига бўлиш орқали ҳисобланган индекс.

сўровнома – халқаро тажрибалар асосида 25 та саволдан иборат, Қорақалпоғистон Респубилкаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар)лардаги ривожланишни сифат жиҳатидан ёритиб берувчи саволлардан иборат баҳолаш сўровномаси.

II. Баҳолаш кўрсаткичлари

3. Баҳолаш кўрссаткичлари кўйидаги 2 қисмдан иборат.

Биринчи қисм: расмий статистика кўрсаткичлар бўйича ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолати баҳолаш учун қуйидаги кўрсаткичлар гуруҳи таклиф этилади:

аҳоли турмуш даражаси ва яшаш сифатини яхшилаш;

аҳоли соғлиғи муҳофазаси ва соғлом турмуш тарзини таъминлаш;

рақобатбардош меҳнат ресурсларини шакллантириш ва инсон капиталини ривожлантириш;

маҳаллий давлат ҳокимият органларининг аҳоли билан ишлаш  самарадорлиги;

ҳуқуқбузарлик кўрсаткичлари;

қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш ва инвестициявий жозибадорликни ошириш;

ҳудудий иқтисодиёт рақобатбардошлигини ошириш ва саноатлаштириш, табиий бойликлар ва хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаган ҳолда юқори қийматли маҳсулот ишлаб чиқариш;

хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш;

озиқ-овқат хавфсизлиги таъминлаш ва қишлоқ хўжалигини диверсификациялаш;

банк-молия соҳасини ривожлантириш.

Ушбу гуруҳлар туман (шаҳар)лар бўйича 1-иловадаги 58 та кўрсаткич асосида, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича эса 2-иловадаги 63 та статистик кўрсаткич орқали шакллантирилади.

Иккинчи қисм: ҳудудлар 3–иловада келтирилган сўровнома асосида баҳоланади.

III. Баҳолаш кўрсаткичлар тизими кўрсаткичларини ҳисоблаш

4. Қорақалпоғистон Респубилкаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар)ларни ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолатини баҳолаш рейтинги (кейинги ўринларда – ҳудудлар рейтинги) максимал 100 балл бўйича икки босқичда, яъни биринчи босқич расмий статистика кўрсаткичлари бўйича максимал 50 балл, иккинчи босқич сўровнома – максимал 50 баллик тизим асосида амалда амалга оширилади.

5. Расмий статистик кўрсаткичларни ягона индексга келтириш учун хар ҳудуд кўрсаткичини улар ўртасидаги энг юқори ҳудуд кўрсаткичига бўлинади ва энг юқори кўрсаткичга эга бўлган ҳудуд 1,000 деб қабул қилинади.

Ҳар бир кўрсаткич бўйича ҳудуд индекслари жамланиб кўрсаткичлар сонига бўлиш орқали ўртача индекс ҳисобланади.

Энг юқори ўртача индекс жамлаган ҳудудга 50 балл қўйилади ва қолган ҳудудларнинг баллари шунга нисбатан аниқланади.

6. Сўровнома ҳар бир саволининг жавобига “0” дан “5” гача баҳо берилиб, ҳар бир савол жавоби максимал 2 баллдан иборат бўлади.

Саволлар варақасидаги 25 та саволлар натижаси максимал 50 баллни ташкил этади.

7. Ҳар иккала қисм баллари умумлаштирилади ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳарлар) рейтинги тузилади.

8. 1 ва 2-иловаларга мувофиқ статистик маълумотларни тақдим этиш учун масъул бўлган вазирлик ва идоралар йил якуни билан кейинги йилнинг 20 январига қадар Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан ишлаб чиқиладиган онлайн тизимга киритиб бориши таминланиши зарур.

Шунингдек, маъсул вазирлик ва идоралар раҳбарлари тегишли маълумотлар тўғри ва ишончлилигига шахсан жавобгардирлар.

IV. Баҳолаш натижаларини тақдим этиш ва унлардан фойдаланиш

9. Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги томонидан ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 мартига қадар онлайн тизимига киритилган Рейтинг кўрсаткичлари бўйича таҳлилий маълумотномани Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ва Вазирлар Маҳкамасига киритиб борилади.

10. Ҳудудлар рейтинги натижалари Вазирлар Маҳкамасининг йиғилишларида муҳокама қилиб борилади.  

V. Якуний қоидалар

11. Низом талабларига риоя қилинишини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар ва мудофаа саноати масалалари котибияти томонидан амалга оширилади.

12. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

Umumiy takliflar: 0

1005