ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
3471 Государственный комитет ветеринарии Республики Узбекистан 16/05/2019 31/05/2019 0

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Qarori
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА (ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ “ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТНИ АМАЛГА ОШИРИШДА МАЪМУРИЙ ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА” 2019 ЙИЛ 23 АПРЕЛДАГИ ПҚ-4297-СОН ҚАРОРИ)
ID-3471

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда маъмурий тартиб-таомилларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 23 апрелдаги ПҚ-4297-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Вахабов, Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Б. Норқобилов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикасининг
                 Бош вазири                                                                      А.Арипов

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
___майдаги ______-сон қарорига
                                 ИЛОВА

 

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 139-сон қарори билан тасдиқланган Ихтисослашган сўйиш корхоналарининг ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва меъёрларига мувофиқлиги ҳақида ветеринария-санитария хулосаси бериш тартиби тўғрисидаги низомда:

а) 4-банди учинчи хатбошидаги “туман ёки шаҳар ветеринария бўлими” сўзлари “туманлар (шаҳарлар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари” сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 6-банди иккинчи хатбошидаги “Давлат ветеринария қўмитаси” сўзлари “Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси” сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 3-иловадаги “туман ёки шаҳар ветеринария бўлими” сўзлари “туманлар (шаҳарлар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари” сўзлари билан алмаштирилсин.

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 139-сон қарори билан тасдиқланган Ҳайвонотга мансуб маҳсулотлар ва хомашёларни ишлаб чиқариш, сақлаш ва сотиш билан шуғулланувчи субъект фаолиятининг ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва меъёрларига мувофиқлиги ҳақида ветеринария-санитария хулосаси бериш тартиби тўғрисида низомда:

а) 4-банди иккинчи хатбошидаги “Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ветеринария бошқармаларига” сўзлари “Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаларига” сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 4-банди учинчи хатбошидаги “Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ветеринария бошқармаларига” сўзлари “Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаларига” сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 4-банди тўртинчи хатбошидаги “Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ветеринария бошқармаларига” сўзлари “Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаларига” сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 5-банди иккинчи хатбошидаги “Давлат ветеринария қўмитаси” сўзлари “Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси” сўзлари билан алмаштирилсин;

д) “Ветеринария бошқармаси” ва “Управление государственной ветеринарии» сўзлари “Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси” ва “Управление ветеринарии и развития животноводства» сўзлари билан алмаштирилсин.

е) 5-илова биринчи қисми қуйидаги мазмундаги устунлар билан тўлдирилсин:

I. Ҳайвонлар ва ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хомашёларни ишлаб чиқариш, сақлаш, боқиш, парваришлаш ва унинг реализацияси билан шуғулланувчи объектлар тартиб рақами

 

Т/р

Фаолият тури маҳсулот коди

Код

1.

Чорвачилик йўналишидаги объектлар:

 

 

қорамолчилик

А1

 

қўйчилик ва эчкичилик, қоракўлчилик

А2

 

йилқичилик

А3

 

туячилик

А4

 

чўчқачилик

А5

 

бўрдоқичиликка ихтисослашган корхоналар

А6

2.

Паррандачилик (ғозчилик, ўрдакчилик, товуқчилик, беданачилик, куркачилик ва туяқушчилик)

А7

3.

балиқчилик

В1

4.

асаларичилик

В2

5.

қуёнчилик

В3

6.

наслчилик-селекция йўналишидаги корхоналар

В4

 

 3. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 139-сон қарори билан тасдиқланган Маҳаллий ва импорт қилинадиган ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисида низомда:

а) 4-банди учинчи хатбошидаги “Давлат ветеринария қўмитаси” сўзлари “Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси” сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 7-банди тўртинчи хатбошидаги “Давлат ветеринария қўмитаси” сўзлари “Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси” сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 8-банди биринчи хатбошидаги “ваколатли органга” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси қошидаги Ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчалар сифати ва муомаласини назорати бўйича давлат илмий маркази (кейинги ўринларда- давлат илмий маркази дейилади)га” сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 10-банди биринчи хатбошидаги “ваколатли органга” сўзлари “давлат илмий марказига” сўзларига алмаштирилсин;

д) 12-банди биринчи хатбошидаги “ваколатли органга” сўзлари “давлат илмий марказига” сўзларига алмаштирилсин;

е) 13-банди биринчи хатбошидаги “ваколатли органга” сўзлари “давлат илмий марказига” сўзларига алмаштирилсин;

ё) 14-банди биринчи хатбошидаги “ваколатли органга” сўзлари “давлат илмий марказига” сўзларига алмаштирилсин;

ж) 14-банди биринчи хатбошидаги “ва белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси қошидаги Ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар сифати ва муомаласи назорати бўйича Давлат илмий марказига юборади” сўзлари чиқариб ташлансин;

з) 15-банди биринчи хатбошидаги “Давлат ветеринария” сўзлари “Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат” сўзлари билан алмаштирилсин;

и) 15-банди биринчи хатбошидаги “Ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар сифати ва муомаласи назорати бўйича” чиқариб ташлансин;

й) 15-банди биринчи хатбошидаги “Давлат илмий маркази ўттиз иш кунидан ошмаган муддатда” сўзларидан кейин “(биологик дори воситалари бундан мустасно)” сўзлари билан тўлдирилсин;

к) 16-банддаги “ваколатли органга” сўзлари “давлат илмий марказига” сўзларига алмаштирилсин;

л) 16-банддаги Давлат илмий маркази ўттиз иш кунидан ошмаган муддатда” сўзларидан кейин “(биологик дори воситалари бундан мустасно)” сўзлари билан тўлдирилсин;

м) 16-банддаги “Давлат ветеринария” сўзлари “Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат” сўзлари билан алмаштирилсин;

н) 16-банддаги Давлат ветеринария қўмитаси қошидаги Ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар сифати ва муомаласи назорати бўйича Давлат илмий маркази ҳамда” сўзлари чиқариб ташлансин;

о) 16-банддаги “ҳисобга олган ҳолда” сўзлари чиқариб ташлансин;

п) 16-банддаги “Илмий-техник кенгаш хулосаларини” сўзларидан кейин “тақдим қилади ва Илмий-техник кенгаш“ сўзлари билан тўлдирилсин;

р) 18-банди биринчи хатбошидаги “Низомнинг 15-бандида назарда тутилган ишларнинг бажарилиши” сўзларидан кейин “ҳамда амал қилиш муддатини узайтириш, қайта расмийлаштириш, қўшимча ва ўзгартириш киритиш учун маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан” сўзлари билан тўлдирилсин; 

с) 18-банди иккинчи хатбошидаги “Давлат ветеринария қўмитаси қошидаги Ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар сифати ва муомаласи назорати бўйича” сўзлари чиқариб ташлансин;

т) 18-банди учинчи хатбошидаги “тақдим этилган аризасидан воз кечган” сўзларидан кейин “ва гувоҳнома бериш рад этилганда” сўзлари билан тўлдирилсин;

у) 18-банди тўртинчи хатбошидаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси томонидан Ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар сифати ва муомаласи назорати бўйича Давлат илмий марказида юқоридаги ишларни амалга ошириш учун сарфланган харажатлар миқдоридан келиб чиққан ҳолда белгиланади.” сўзлари “Давлат илмий марказининг юқоридаги ишларни амалга ошириш учун сарфланган харажатлари асосида Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган прейскурантга кўра амалга оширилади.” сўзлари билан алмаштирилсин;

ф) 2-иловадаги “Давлат ветеринария қўмитаси” сўзлари “Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси” сўзлари билан алмаштирилсин;

х) 2-иловадаги  “(ДВББ бошлиғининг Ф.И.О., имзоси ва муҳри)” сўзлари “(Ваколатли орган мансабдор шахснинг Ф.И.О., имзоси ва муҳр)” сўзлари билан алмаштирилсин;

ц) 3-иловадаги “Давлат ветеринария қўмитаси бошлиғига” сўзлари “ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш ваколатли органига” сўзлари билан алмаштирилсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 139-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни экспорт, импорт қилишга ҳамда ва Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилишга рухсатнома бериш тартиби тўғрисида низомда:

а) 2-бандидаги “рухсатнома” сўзи “рухсат этиш хусусиятига эга хужжатларни” сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 5-банд биринчи хатбошидаги “Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспектори ёки унинг ўринбосари” сўзлари “ваколатли орган” сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 9-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“ваколатли орган — давлат ветеринария хизмати назоратидаги товарларни экспорт, импорт қилиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит бўйича ташишга рухсат этиш хусусиятига эга хужжатларни беришда Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ваколатли орган ҳисобланади.”

г) 9-банд қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“давлат ветеринария хизмати назоратидаги товарлар — назорат қилинадиган товарни ўрганишнинг алоҳида муддатларини белгилаган ҳолда, назорат қилинадиган товарларни ветеринария нормалари ва талабларига мувофиқлигини аниқлаш мураккаблик даражаси.” 

г) 9-банд бешинчи хатбошидаги “Давлат ветеринария қўмитаси” сўзлари “ваколатли орган” сўзлари билан алмаштирилсин;

д) 13-бандидаги “Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспектори ёки унинг ўринбосарлари” сўзлари “ваколатли органнинг” сўзлари билан алмаштирилсин;

е) 13-банд қуйидаги тахрирдаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Ўзбекистон Республикасига кирувчи ёки ундан чиқиб кетувчи жисмоний ва юридик шахсларнинг фақат бир йилда икки марта ушбу ҳаракатни амалга оширилишига йўл қўйилади.”;

ё) 16-бандидаги “Давлат ветеринария қўмитаси” сўзлари “ваколатли орган” сўзлари билан алмаштирилсин;

ж) 30-бандидаги “шу жумладан ветеринария ишлови бериш ва” сўзларидан кейин “лаборатория” сўзлари билан тўлдирилсин;

з) 30-бандидаги “давлатлараро ва мамлакат ичида ветеринария кузатуви” сўзларидан кейин “ҳамда инспекция” сўзлари билан тўлдирилсин;

и) 31-банд биринчи хатбошидаги “товарнинг жойлашиш (расмийлаштириш) манзили бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бош давлат ветеринария инспекторига камида 30 кун олдин” сўзлари “ваколатли органга сўзлари билан алмаштирилсин;

й) 32-банд биринчи хатбошидаги “етти календарь” сўзи “икки иш” сўзлари билан алмаштирилсин;

к) 32-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Бунда импортёр давлатнинг талабидан ва товарнинг хавфлилик даражасидан келиб чиқиб, ишлаб чиқариш корхоналарини импортёр давлатнинг реестрига киритиш билан боғлиқ харакатлар кирмайди.”

л) 34-бандидаги “тақдим этилган” сўзлари “ваколатли орган орқали юбориладиган аризачининг мурожаатида кўрсатилган” сўзлари билан алмаштирилсин;

м) 35-бандидаги “Ушбу Низомнинг 34-бандидаги масала ижобий ҳал этилган тақдирда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри давлат ветеринария инспекторлари ёки уларнинг ўринбосарлари автоматлаштирилган ахборот тизими ёки қоғоз формати воситасида Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспектори ёки унинг ўринбосарига назоратдаги товарлар экспортига рухсатнома беришни сўраб мурожаат қилади.

Мурожаатда ушбу Низомнинг 31-бандидаги маълумотлар кўрсатилади.” сўзлари чиқариб ташлансин;

н) 36-бандидаги “Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспектори ёки унинг ўринбосари уч иш куни мобайнида мурожаатни кўриб чиқади” сўзлари “Ваколатли орган томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Бош давлат ветеринария инспектори билан келишилмайдиган аризалар икки иш куни мобайнида мурожаатни кўриб чиқилади” сўзлари билан алмаштирилсин;

о) 36-банди қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“Ваколатли орган томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Бош давлат ветеринария инспектори билан келишиладиган аризалар беш иш куни мобайнида кўриб чиқилади ва бу муддат ичига бошқа давлат ҳудудидан транзит рухсатномасини расмийлаштириш кирмайди.”

п) 38-банд биринчи хатбошидаги “Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри давлат ветеринария инспекторлари Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспектори ёки унинг ўринбосари томонидан рухсатнома олингандан сўнг бир иш куни мобайнида туман (шаҳар) давлат ветеринария хизматига тегишли ветеринария ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича топшириқ беради.” сўзлари чиқариб ташлансин; 

р) 39-банд биринчи хатбошидаги “Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспектори ёки унинг ўринбосари” сўзлари “ваколатли орган” сўзлари билан алмаштирилсин;

с) 40-бандидаги “Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспектори ёки унинг ўринбосари” сўзлари “ваколатли орган” сўзлари билан алмаштирилсин;

т) 42-бандидаги “Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспектори ёки унинг ўринбосарларининг” сўзлари “ваколатли органнинг” сўзлари билан алмаштирилсин;

у) 43-банд биринчи хатбошидаги “Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспекторига” сўзлари “ваколатли органга” сўзлари билан алмаштирилсин;

ф) 43-банд иккинчи хатбошидаги “Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспектори” сўзлари “ваколатли орган” сўзлари билан алмаштирилсин;

х) 45-бандидаги “қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ветеринария бошқармалари” сўзлари “ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармалари ваколатли орган орқали юбориладиган аризачининг мурожаатида кўрсатилган ёки” сўзлари билан алмаштирилсин;

ц) 45-бандидаги “бир ҳафта муддатда” сўзлари “икки иш кунида” сўзлари билан алмаштирилсин;

ч) 47-бандидаги “Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспектори ёки унинг ўринбосарлари” сўзлари “ваколатли орган” сўзлари билан алмаштирилсин;

ш) 48-банди қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

“экспортёр давлатга нисбатан тақиқ (чеклов) ўрнатилганда.”;

э) 52-бандидаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитасига” сўзлари “ваколатли органга” сўзлари билан алмаштирилсин;

ю) 53-банд биринчи ва иккинчи хатбошидаги “ветеринария қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ветеринария” сўзлари “ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш” сўзлари билан алмаштирилсин;

я) 53-банд учинчи хатбошидаги “Давлат ветеринария қўмитаси” сўзлари “ваколатли орган” сўзлари билан алмаштирилсин;

аᶪ) 54-банд биринчи ва иккинчи хатбошидаги “Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспектори ёки унинг ўринбосари” сўзлари “ваколатли орган” сўзлари билан алмаштирилсин;

бᶪ) 55-банд иккинчи хатбошидаги “Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспектори” сўзлари “ваколатли орган” сўзлари билан алмаштирилсин;

вᶪ) 56-банд биринчи хатбошидаги “Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспекторига” сўзлари “ваколатли органга” сўзлари билан алмаштирилсин;

гᶪ) 56-банд биринчи хатбошидаги “Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспектори” сўзлари “Ваколатли орган” сўзлари билан алмаштирилсин;

дᶪ) 57-банд биринчи ва иккинчи хатбошидаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитасига” сўзлари “ваколатли органга” ўзлари билан алмаштирилсин;

еᶪ) 57-банд учинчи хатбошидаги “Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспектори ёки унинг ўринбосари” сўзлари “ваколатли орган” сўзлари билан алмаштирилсин;

ёᶪ) 58-банд биринчи хатбошидаги “Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспектори ёки унинг ўринбосари” сўзлари “ваколатли орган” сўзлари билан алмаштирилсин;

жᶪ) 64-банд биринчи хатбошидаги “5 килограммгача” сўзлари “20 килограммгача” сўзлари билан алмаштирилсин;

зᶪ) 2-илованинг “II-босқич” устуни чиқариб ташлансин;

иᶪ) 2а- илованинг “II-босқич” устуни чиқариб ташлансин.

 

 

Umumiy takliflar

444