ID Muallif Muhokamaga chiqarish sanasi Yakunlanish sanasi Takliflar soni
3456 Государственный комитет ветеринарии Республики Узбекистан 16/05/2019 31/05/2019 0

Muhokama yakunlandi

O'zbekiston Respublikasi Prezidentining Farmoni
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
ID-3456

 

ЛОЙИҲА

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек,
баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 мартдаги «Ветеринария ва чорвачилик соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-5696-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» ПҚ-4254-сон қарорига мувофиқ:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси
             Президенти                                                              Ш.Мирзиёев

 

             Тошкент ш.
2019 йил «____»_________
            ПФ-____-сон

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2019 йил “____”________даги ПФ-____-сон Фармонига
1-илова

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 9 декабрдаги ПФ–3358-сон Фармонига илова билан тасдиқланган Республика давлат бошқаруви органлари рўйхатининг давлат қўмиталари бўлими қуйидаги 15-банд билан тўлдирилсин:
“15. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси”

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармонига 1-илова билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг ижро учун масъуллар устунидаги “Давлат ветеринария қўмитаси” сўзлари “Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси” сўзлари билан алмаштирилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 январдаги “Инвестиция ва ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-5643-сон Фармонининг 3-банди еттинчи хатбошисидаги “Давлат ветеринария қўмитаси” сўзлари “Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси” сўзлари билан алмаштирилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 10 февралдаги “Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-2125-сон қарори 


а) 1-илованинг рус тилидаги матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:Организационная структура Узбекского научно-производственного центра сельского хозяйства.

б) 2-илованинг рус тилидаги матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

Структура исполнительного аппарата Узбекского научно-производственного центра сельского хозяйства

http://lex.uz/files/2465855

 

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 майдаги “Балиқчилик тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2939-сон қарорининг 4-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

““Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси уюшмасининг раиси ва унинг ўринбосарлари муассисларнинг умумий йиғилиши қарорлари билан сайланади ва Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг тақдимига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади;”

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3026-сон қарорига:

а) 4-банди иккинчи хатбошисидаги “Давлат ветеринария қўмитаси” сўзлари “Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси” сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 8-банд:

иккинчи хатбошисидаги “Давлат ветеринария қўмитаси” сўзлари “Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси” сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошиси “Тошкент шаҳри, Халқобод 4-берк кўчаси, 4-уй манзилига” сўзлари “Тошкент шаҳри, Кичик Ҳалқа йўли кўчаси, 21а-уй манзилига” сўзлари билан алмаштирилсин;

7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 сентябрдаги “Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда халқаро тараққиёт ассоциацияси иштирокида “Ўзбекистон Республикасида чорвачилик секторини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3283-сон қарори 2-бандининг учинчи хатбошисидаги “Агросаноат комплекси ва озиқ-овқат таъминоти соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси” сўзларига алмаштирилсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 октябрдаги “Республикамизда асаларичилик тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3327-сон қарорига:

а) 6-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

“Уюшма раиси ва унинг ўринбосари муассисларнинг умумий йиғилиши қарорлари билан сайланади ва Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг тақдимига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади;”

б) 4-илова рус тилидаги матни:

масъул ижрочилар устунининг 2.1,2.2,2.3,3.1,3.3,4.1 ва 4.5-кичик бандларидаги “Министерство сельского хозяйства,” сўзлари “Агентства “Узбекчорванасл”,” сўзлари билан алмаштирилсин.

масъул ижрочилар устунининг 2.4 ва 4.3-кичик бандларидаги “Государственный комитет ветеринарии” сўзлари “Государственный комитет ветеринарии и развития животноводства Республики Узбекистан” сўзлари билан алмаштирилсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 ноябрдаги “Илмий-тадқиқот муассасаларининг инфратузилмасини янада мустаҳкамлаш ва инновацион фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3365-сон қарорига

а) 4-банд иккинчи хатбошисидаги “Давлат ветеринария қўмитаси” сўзлари “Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси” сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 6-банд учинчи хатбошисидаги “Давлат ветеринария қўмитаси” сўзлари “Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси” сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 3-илова рус тилидаги матни:

тўртинчи хатбошисидаги “Государственный комитет ветеринарии Республики Узбекистан” сўзлари “Государственный комитет ветеринарии и развития животноводства Республики Узбекистан” сўзлари билан алмаштирилсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 мартдаги “Қоракўлчилик соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3603-сон қарори 2-бандининг иккинчи хатбошисидаги “Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази бош директорига” сўзлари “Ўзбекистон Республикаси Ветеринария
ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисига”
сўзлари билан алмаштирилсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 апрелдаги “Балиқчилик тармоғини жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3657-сон қарорига илованинг рус тилидаги матнида:

масъул ижрочилар устунининг 5,10,14,15,27,28 ва 42-бандларидаги “Минсельхоз (Б.Юсупов)” сўзлари “Агентства “Узбекчорванасл” (А.Абдуллаев)” сўзларига алмаштирилсин.

12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 майдаги “Самарқанд ветеринария медицинаси институтини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-3703-сон қарори:

а) 2-банди тўққизинчи хатбошисидаги “Давлат ветеринария қўмитаси” сўзлари “Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси” сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 4-бандидаги “Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирига” сўзлари “Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси” сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 2-илова:

3,7,9,12,14,15 ва 18-бандларнинг бажариш учун масъуллар устунидаги “Давлат ветеринария қўмитаси” сўзлари “Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси” сўзлари билан алмаштирилсин;

20-банднинг бажариш учун масъуллар устунидаги “Қишлоқ хўжалиги вазирлиги” сўзлари чиқариб ташлансин ҳамда “Давлат ветеринария қўмитаси” сўзлари “Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси” сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 5-илова:

2 ва 3–бандларидаги “Давлат ветеринария қўмитаси” сўзлари “Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси” сўзлари билан алмаштирилсин;

изоҳдаги “Давлат ветеринария қўмитаси” сўзлари “Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси” сўзлари билан алмаштирилсин;

д) 6-илова:

Бакалавриат таълим йўналишлари бўйича:

Ўқув амалиёти объекти устунининг 1.1,1.2,2.1,2.2,3.1,3.2,4.1,4.2,5. 1,5.2,6.1,6.2,7.1,7.2 ва 8.1-кичик бандларидаги “Туманлар (шаҳарлар) ветеринария бўлимлари” сўзлари “Туманлар (шаҳарлар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари” сўзлари билан алмаштирилсин;

Ишлаб чиқариш амалиёти/илмий амалиёт (стажировка) объекти устунининг 1.1,1.2,2.1,2.2,3.1,3.2,4.1,4.2,5.1 ва 5.2-кичик бандларидаги “Ветеринария бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) ветеринария бўлимлари” сўзлари “Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари” сўзлари билан алмаштирилсин;

Ишлаб чиқариш амалиёти/илмий амалиёт (стажировка) объекти устунининг 6.1,7.1,7.2 ва 8.1-кичик бандларидаги “Туманлар (шаҳарлар) ветеринария бўлимлари” сўзлари “Туманлар (шаҳарлар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари” сўзлари билан алмаштирилсин;

Магистратура мутахассисликлари:

Ишлаб чиқариш амалиёти/илмий амалиёт (стажировка) объекти устунининг 2.2-кичик бандидаги “Вилоят ветеринария бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) ветеринария бўлимлари” сўзлари “Вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари” сўзлари билан алмаштирилсин;

Ишлаб чиқариш амалиёти/илмий амалиёт (стажировка) объекти устунининг 3.1,4.1,5.1,6.1,7.1 ва 8.1-кичик бандларидаги “Туманлар (шаҳарлар) ветеринария бўлимлари” сўзлари “Туманлар (шаҳарлар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари” сўзлари билан алмаштирилсин.

13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 ноябрдаги “Балиқчилик соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4005-сон қарори:

а) 24-бандининг бешинчи хатбошисидаги “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Б.Т.Юсуповга” сўзлари ““Ўзбекчорванасл” агентлиги бош директори А.Н.Абдуллаевга” сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 5-илованинг 8-бандидаги “С.С.Ходжаев—Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари” сўзлари “А.Н.Абдуллаев—“Ўзбекчорванасл” агентлиги бош директори” сўзлари билан алмаштирилсин.

14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 ноябрдаги “Паррандачиликни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4015-сонли қарори:

а) 12-бандидаги “Давлат ветеринария қўмитаси” сўзлари “Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси” сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 14-бандининг учинчи хатбошисидаги “Давлат ветеринария қўмитаси” сўзлари “Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси” сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 24-бандининг учинчи хатбошисидаги “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Б.Т. Юсуповга” сўзлари ““Ўзбекчорванасл” агентлиги бош директори А.Н.Абдуллаевга” сўзлари билан алмаштирилсин.

15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 мартдаги “Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4243-сон қарори:

а) 11-банднинг учинчи хатбошисидаги “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги” сўзлари ““Ўзбекчорванасл” агентлиги” сўзлари билан алмаштирилсин;

б) 12-бандидаги “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат ветеринария қўмитаси” сўзлари ““Ўзбекчорванасл” агентлиги” сўзлари билан алмаштирилсин;

в) 14-бандидаги “Давлат ветеринария қўмитаси” сўзлари “Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси” сўзлари билан алмаштирилсин;

г) 1-илова изоҳидаги “Давлат ветеринария қўмитаси” сўзлари “Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси” сўзлари билан алмаштирилсин;

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2019 йил “____”________даги ____-сон Фармонига 2-илова

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган деб
эътироф этилаётган айрим ҳужжатлари

РЎЙХАТИ

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 июндаги “Давлат ветеринария хизмати бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5067-сон Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 23-сон, 445-модда).

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида” 2018 йил 8 февралдаги ПФ-5329-сон Фармонига 1-илованинг 4-банди.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида” 2018 йил 24 майдаги ПФ-5447-сон Фармонига 1-илованинг 34-банди.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 майдаги “Балиқчилик тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2939-сон қарорининг 22-банди

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3026-сон қарорининг 1,2,3,5,6,7,9 ва 10-бандлари (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 23-сон, 453-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.05.2018 й., 06/18/5447/1269-сон).

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги Фармони лойиҳасига
КЎРИБ ЧИҚИШ ЖАДВАЛИ

Амалдаги таҳрир

Асослаш

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 июндаги Давлат ветеринария хизмати бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ПФ-5067-сон Фармони

Ветеринария соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш, ҳайвонларнинг соғлигини сақлаш бўйича самарали ишларни ташкил этиш, давлат ветеринария назоратини кучайтириш ва ветеринария сервис сифатини ошириш, эпизоотик осойишталикни ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш, ички ва ташқи бозорларда талаб юқори бўлган ва рақобатдош келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хомашё ишлаб чиқариш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ветеринария хизмати тизимини янада ривожлантириш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармаси негизида Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси ташкил этилсин.

Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплекси таркибига киради.

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитасининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:

ветеринария соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, норматив-ҳуқуқлари билан тартибга солишни таъминлаш, ушбу соҳада давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш, ветеринария фаолиятини лицензиялашни амалга ошириш;

ветеринария хизматини янада ривожлантириш бўйича давлат дастурларини ишлаб чиқиш, мамлакатимиз ҳудудларига ҳайвонларнинг юқумли касалликлари кириб келишидан ҳимоя қилишни таъминлаш, амалиётга ҳайвонларни даволашнинг ва профилактикасининг замонавий усулларини жорий этиш, маҳаллий ва хорижий фан ютуқларини татбиқ этиш асосида ветеринария дори воситаларининг янги турлари ва шаклларини ишлаб чиқариш;

эпизоотик осойишталикни таъминлашда ҳайвонларнинг юқумли касалликларини ўз вақтида аниқлаш, ташхис қўйиш ва тарқалишининг олдини олишга доир профилактик ишларнинг самарадорлигини мониторинг қилиш;

ветеринария тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишида давлат назоратини таъминлаш, ветеринария соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ишларини сифатли ва тизимли равишда ташкил этиш бўйича чора-тадбирларни ўз вақтида ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

ҳайвонларни касалликлардан ҳимоя қилиш, ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хомашё хавфсизлигини таъминлашда идоравий ҳамда ишлаб чиқариш ветеринария хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш;

ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларнинг сифати ҳамда муомаласи юзасидан назоратни амалга ошириш;

кадрларни тизимли қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш, раҳбар ва мутахассисларнинг иш услуби ва шаклларини такомиллаштириш, шу жумладан, тизимга қарашли идоралар, юклатилган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли ижроси бўйича уларнинг масъулиятини ошириш;

ветеринария соҳасида илмий, услубий ва таълим салоҳиятини ҳар томонлама ривожлантириш, илмий тадқиқотлар йўналишларини белгилаш, фундаментал ва амалий тадқиқотлар, инновация ишланмалари натижаларини ветеринария амалиётига жорий этилишини мувофиқлаштириш;

халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда ветеринария хизмати фаолиятига илғор технологиялар ва иш услубларини жорий этиш.

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси тизимида қуйидагилар ташкил этилсин:

ҳудудий давлат ветеринария бошқармалари негизида Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ветеринария бошқармалари;

ҳудудий давлат ветеринария бўлимлари базасида туманлар (шаҳарлар) ветеринария бўлимлари.

Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ветеринария бошқармалари Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитасига ва тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ҳисобот берадилар.

4. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитасининг раиси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимномасига биноан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;

Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси раисининг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;

Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси раиси Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси раиси билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ветеринария бошқармаларининг бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси раиси томонидан вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тақдимномасига биноан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;

туманлар (шаҳарлар) ветеринария бўлимлари бошлиқлари Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ветеринария бошқармаларининг бошлиқлари томонидан туман (шаҳар) ҳокимларининг тақдимномасига биноан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;

Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитасининг раиси Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат ветеринария инспектори, унинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат ветеринария инспекторининг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитасининг Давлат ветеринария назорати бошқармаси ветеринар мутахассислари ўз ваколатлари доирасида давлат ветеринария инспекторлари ҳисобланади;

Давлат чегарасидаги ва транспортдаги давлат ветеринария назорати бошқармаси бошлиғи давлат чегарасидаги ва транспортдаги бош давлат ветеринария инспектори, унинг ўринбосарлари эса давлат чегарасидаги ва транспортдаги бош давлат ветеринария инспекторининг ўринбосарлари ҳисобланади;

Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ветеринария бошқармаларининг бошлиқлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туманлар (шаҳарлар) бош давлат ветеринария инспекторлари, уларнинг ўринбосарлари эса тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош давлат ветеринария инспекторларининг ўринбосарлари ҳисобланади;

туманлар (шаҳарлар) ветеринария бўлимларининг бошлиқлари тегишли равишда туманлар (шаҳарлар) бош давлат ветеринария инспекторлари ҳисобланади;

ветеринария участкалари ва бозорлар ветеринария-санитария экспертиза лабораториясининг мудирлари тегишли равишда участка ва бозорларда давлат ветеринария инспекторлари ҳисобланади;

чегарадаги ва транспортдаги ветеринария пунктларининг (участкаларнинг) бошлиқлари ва ветеринар врачлари тегишли равишда чегарадаги ва транспортдаги ветеринария пунктларининг (участкаларнинг) давлат ветеринария инспекторлари ҳисобланади.

5. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармасининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитасининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан ижро этилиши мажбурий ҳисобланади;

Давлат ветеринария хизмати Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан таъминланади.

6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг:

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази тасарруфидаги Ветеринария илмий-тадқиқот институтини Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси тузилмасига бериш тўғрисидаги;

Эпизоотияга қарши курашиш республика экспедицияси ва Ҳайвонларнинг оқсил касаллигига қарши курашиш отряди тугатилиб, уларнинг функцияларини Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитасининг Ҳайвонлар соғлиғини сақлаш бошқармаси зиммасига юклаш тўғрисидаги;

Ҳайвонларнинг ўта хавфли касалликлари бўйича давлат лабораторияси, Парранда касалликлари бўйича давлат ветеринария лабораторияси ва Республика давлат ветеринария лабораторияси негизида Республика ҳайвонлар касалликлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги ташхис марказини ташкил этиш тўғрисидаги;

Ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларнинг сифатини назорат қилиш давлат лабораториясини Ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчалари сифати ва муомаласини назорат қилиш давлат илмий марказига айлантириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 мартдаги “Ветеринария ва чорвачилик соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-5696-сон Фармони ҳамда 2019 йил 28 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4254-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси қайта ташкил этилиб, унинг вазифалари ва бошқа ташкилий масалалари белгиланган.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 июндаги “Давлат ветеринария хизмати бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5067-сон Фармонини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш таклиф этилмоқда.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”
2018 йил 8 февралдаги ПФ-5329-сон Фармони

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2018 йил 8 февралдаги ПФ-5329-сон
Фармонига 1-илова

Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар

...

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат ветеринария хизмати бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида  2017 йил 1 июндаги ПФ-5067-сонли Фармони 1-бандининг иккинчи хатбошидаги маҳсулотларини қайта ишлаш хамда истеъмол товарлари сўзлари ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш сўзлари билан алмаштирилсин.

...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 мартдаги “Ветеринария ва чорвачилик соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-5696-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат ветеринария хизмати бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 1 июндаги ПФ-5067-сонли Фармони ўз кучини йўқотган деб топиш таклиф этилаётганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 февралдаги ПФ-5329-сон Фармонига 1-иловасининг 4-бандини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш таклиф этилмоқда.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида” 2018 йил 24 майдаги ПФ-5447-сон Фармон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2018 йил 24 майдаги ПФ-5447-сон
Фармонига 1-илова

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар

...

34. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги 2017 йил 1 июндаги ПҚ-3026-сон қарори 6-бандининг биринчи хатбошисидаги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази сўзлари Касб-ҳунар таълими маркази сўзлари билан алмаштирилсин.

...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 мартдаги “Ветеринария ва чорвачилик соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-5696-сон Фармони ҳамда 2019 йил 28 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4254-сон қарори мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 июндаги ПҚ-3026-сон қарори ўз кучини йўқотган деб топиш таклиф этилаётганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 февралдаги ПФ-5329-сон Фармонига 1-иловасининг 4-бандини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш таклиф этилмоқда.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 майдаги “Балиқчилик тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2939-сон қарори

Балиқчилик тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш, балиқчилик ва балиқ овлаш ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ошириш, балиқ маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш, табиий ва сунъий сув ҳавзаларидан оқилона фойдаланиш, шунингдек, балиқ етиштиришнинг илмий асосланган усуллари ва интенсив технологияларини жорий этиш мақсадида:

...

22. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмасини Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Кичик Ҳалқа йўли кўчаси, 21 “а”-уй манзилига бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан жойлаштирилишини таъминласин.

...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3026-сон ҳамда 2019 йил 28 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4254-сон қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ва “Ўзбекчорванасл” агентлиги Тошкент шаҳри, Кичик Ҳалқа йўли кўчаси, 21а-уй манзилига жойлаштирилганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 майдаги “Балиқчилик тармоғини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2939-сон қарорининг 22-бандини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш таклиф этилмоқда.

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3026-сон қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 июндаги “Давлат ветеринария хизмати бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПФ-5067-сонли Фармони ижроси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитасининг фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш мақсадида:

1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитасининг ташкилий тузилмаси 1-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси тизимига кирувчи ташкилотлар рўйхати 1а-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси марказий аппаратининг чекланган бошқарув ходимлари сони 36 нафардан иборат тузилмаси 2-иловага* мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси ва вилоятлар ветеринария бошқармаларининг намунавий тузилмалари 3- ва 3а-иловаларга* мувофиқ;

Тошкент шаҳар ветеринария бошқармасининг тузилмаси 4-иловага* мувофиқ;

Тошкент шаҳар ветеринария бошқармасининг тузилмасига кирувчи муассасалар рўйхати 4а-иловага* мувофиқ;

туманлар (шаҳарлар) ветеринария бўлимларининг намунавий тузилмалари 5-иловага* мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар, туманлар (шаҳарлар) ветеринария бўлимлари тузилмасига кирувчи муассасалар рўйхати 5а-иловага* мувофиқ;

Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказининг тузилмаси 6-иловага* мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказларининг намунавий тузилмаси 7-иловага* мувофиқ;

туманлар (шаҳарлар) ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказларининг намунавий тузилмаси 8-иловага* мувофиқ;

туманлар (шаҳарлар) ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказлари тузилмасига кирувчи муассасалар рўйхати 8а-иловага* мувофиқ;

Давлат чегараси ва транспортдаги давлат ветеринария назорати бошқармасининг тузилмаси 9-иловага* мувофиқ;

Ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар сифати ва муомаласи назорати бўйича Давлат илмий марказининг тузилмаси 10-иловага* мувофиқ;

Ветеринария илмий-тадқиқот институтининг тузилмаси 11-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси раисига ходимларнинг белгиланган умумий штатдаги сони доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ветеринария бошқармалари ҳамда унинг таркибига кирувчи бошқа ташкилотлар тузилмаларига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси ва унинг таркибий бўлинмаларини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий тадбирларни амалга оширишга кўмаклашиш ва мувофиқлаштириш Комиссияси 12-иловага* мувофиқ ташкил этилсин.

5. Илмий-тадқиқот ишлари, хизматнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ветеринария мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, шунингдек, давлат ветеринария хизмати ходимларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлашни молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитасининг Ветеринария хизматини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилсин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария хизматини ривожлантириш жамғармасини шакллантириш манбалари этиб Давлат чегараси ва транспортдаги давлат ветеринария назорати бошқармасининг ҳамда Ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар сифати ва муомаласи назорати бўйича Давлат илмий марказининг ветеринария хизматларини кўрсатишдан тушадиган 75 фоиз миқдоридаги маблағлари белгилансин.

6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Касб-ҳунар таълими маркази Давлат ветеринария қўмитаси билан биргаликда:

икки ой муддатда касб-ҳунар коллежларида ветеринар фельдшер йўналиши бўйича кадрларни тайёрлашга алоҳида эътибор қаратган ҳолда олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларидаги ветеринария хизмати тизими учун малакали мутахассислар тайёрлаш қисмини танқидий қайтадан кўриб чиқсин, замонавий талабларни инобатга олган ҳолда, уларнинг янги таҳририни белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин ҳамда 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб ўқув жараёнига киритсин.

ветеринария хизмати тизими учун кадрлар тайёрлашни амалга ошираётган касб-ҳунар коллежларини махсус ихтисосликка эга малакали ўқитувчилар билан мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратсин;

ветеринария хизмати тизими учун кадрлар тайёрлашни амалга ошираётган касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини бевосита танлаган мутахассислиги бўйича ишга жойлаштирилишига ёрдам кўрсатсин ва бандлик бўйича назоратни кучайтирсин;

7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси тўғрисидаги низомни;

Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси ветеринария хизматини ривожлантириш жамғармасининг маблағларидан фойдаланиш ва шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин.

9. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитасини белгиланган тартибда зарур алоқа воситалари, шу жумладан, ҳукумат алоқа воситалари билан таъминласин.

10. Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 мартдаги «Ветеринария ва чорвачилик соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-5696-сон Фармони ҳамда 2019 йил 28 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-4254-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси қайта ташкил этилиб, унинг вазифалари ва бошқа ташкилий масалалари белгиланган.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3026-сон қарорининг 1,2,3,5,6,7,9 ва 10-бандларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш таклиф этилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария
ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси раиси                                                                                                                    Б.Норқобилов

 

 

Umumiy takliflar

258